аҳмад табибий ижоди ва адабий мероси

DOC 71,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662753200.doc аҳмад табибий ижоди ва адабий мероси режа: 1. а.табибий ижодининг ўрганилиши; 2. а.табибий яшаган адабий – ижтимоий муҳит; 3. а.табибийнинг таржимаи ҳоли; 4. а.табибийнинг лирикаси ва достони; 5. а.табибийнинг адабий-бадиий мероси. аҳмад табибий xix асрнинг охири ва хх асрнинг бошларида хивада яшаб, ижод этган сермаҳсул шоирлардан биридир. табибий ҳақидаги дастлабки илмий маълумотни рус олими а.н. самойлович берган. унинг 1908 йилда хивага қилган илмий сафари ҳақида ёзган ахборотларидан бирида шоир табибий ва унинг «машмуатуш шуаро» тазкираси тўғрисида ҳам маълумот бор. а.н.самайлович ўз ахборотида тазкиранинг мазмуни ва мундарижасини қисқача характерлаб феруз, мирзо, баёний, шиносий, хабибий, хақирий каби шоирларнинг шеърларидан таржима қилиб келтиради. шоирнинг замондоши муҳаммадамин лаффасий ёзиб қолдирган «хива шоир ва адабиётчиларнинг таржимаихоллари» таскирасида мунисдан бошлаб 65 шоир ва адибнинг таржимаи холи тадрижи холда берилган. тазкирада табибий таржимаи холи ва унинг замондошлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар бор. табибийнинг ҳаёти ва ижоди 1945 йилда тузилган «ўзбек адабиёти тарихи хрестоматияси» га киритилган. умуман хх …
2
ўра хизматида бўлган. шу билан бирга у атторлик билан рўзғор тебратган. шоирнинг исми аҳмад табибий унинг адабий таҳалусидир. али муҳаммад ўғли аҳмадни ёшликдан мактаб ва мадрасада ўқитиб, форс тилини ўрганади. аҳмад ўзининг ғайрати туфайли тез орада саводли бўлиб етишади. отасига шогирд тушиб табиблик илмида ҳам хабар топади. у тиб илмига жуда қизиққанидан замонасининг машҳур табиби, шоир баёнийнинг акаси яхшимуродбек хузурида узоқ вақт ишлаб, ундан илм ўрганади. лафасийнинг таърифига, аҳмад паст бўйли очиқ юзли, ширин тилли, нозик табиат, хушмомила бир киши эди, кўпинча шоир аваз билан бирга бўлар эди. у шахмат ўйинига ғоят уста, бундан ташқари мусиқа санъатини ҳам яхши эгаллаган. шоирнинг замондоши ходимнинг ҳикоя қилишига, агар у соз ва танбурни қўлга олиб «наво» мақомини чалса, кишиларни мафтун қилиб қўяр эди. аҳмад адабиёт ва санъатга меҳр қўйиб, мумтоз адабиётни, форс – тожик ва озарбайжон адабиётининг суҳбатида, турли адабий мажлисларда иштирок этиб тез орада шоирликда ҳам шуҳрат топади. хон феруз аҳмаднинг билимдонлигини, …
3
асида ўқиймиз: «аҳмаджон табибий ферузнинг вафотидан кейин ҳеч биронта фузало амалдор ва сипоҳийлар билан алоқа қилмади. у ўпка касалга чалиниб натижада шу касал билан қирқ икки ёшида 1910 йилда ҳасрат ва надомат билан дунёдан ўтди». табибий ўз даврининг ўқимишли, тараққийпарвар кишиларидан эди. хоразмнинг тарихчиси баёний «шажараи хоразмшохий»сида табибийни: табибийкидур шоири муҳтарам, найлай онинг атворин айлаб рақам, маорифда бордир бағоят ориф, мажлисда доғи ҳарифу зариф, пур ойинадур сўзлари сарбасар, румуз они аксидадур жилвагар, сурар нуқта лутфила ул нуқтадон, кўриб сўзларини дедим: «алъамон!» - дея таърифлайди. аҳмад табибий ёшлик чоғидаёқ, ўз асарлари билан халқ орасида танилган шоир бўлса-да девон тузишга журъат этмаган. унинг ёзган шеърлари пароканда ҳолда эди. кунларнинг бирида феруз хон табибийга ўз шеърларини тўплаб девон тузишни буюради. табибий ўзбекча ва тожикча шеърларини алоҳида-алоҳида девон ҳолига келтиради. шоир бу ҳақда ўзининг «мунисул ушшоқ» девонига ёзган «дебоча»сидаги ёзганини ўқиймиз: «бу фақир қўлида жамъ бўлғон китобнинг сони беш девондир. аларнинг учтаси туркий ва …
4
ари киритилган. бундан кўринадики, шоир ўз сафлари ижодидан юзага чиққан ва адабий ҳаётда расм бўлиб қолган ҳамма жанрлардан унумли фойдалниб уни ривожлантирган. табибий лирикасининг асосий мавзуларидан бири ишқ-муҳаббатдир. шоирнинг ишқий шеърлари ўзининг мазмундорлиги, оҳангдорлиги, турли бўёқларга бойлиги ва шаклининг ҳар томонлама ранг-баранглиги билан диққатга сазовордир. табибий лирикасининг мазмунини ёрга ҳақиқий муҳаббат, унга чексиз садоқат, ҳижрон билан курашиш,ҳар қандай азоб-уқубатларга бардош бериб, унинг васлига интилиш, унинг севгиси билан фахрланиш ғоялари ташкил этади. табибийнинг ишқий ғазаллари орасида юрак ҳарорати ва тўлқини билан ишқни, унинг ҳаяжонларини, гўзалликни дилдан хис қилиб яратилган ғазаллар талайгина. боғ аро то оразу зулфинг намоён айладинг, сўлдириб гулнию сунбулни паришон айладинг, сарв ила шамшод боттилар хижолат лойиға, чун чаманда ноз ила қаддинг хиромон айладинг. жоду кўз бирла боқиб гирён нигоҳи фитнасоз, наргиси бечорани мабхуту ҳайрон айладинг. очибон меҳри саҳар янглиқ биногўшингни ҳам, оқибатдин субҳи маъзулу урён айладинг. келтирилган мисолдан кўринадики, шоир бу ғазалда чиройли бир эпизод яратган. боғ деганда …
5
қон ёшим эрур доим равон, кўрса ҳолим йиғлагуси бегумон қизу жувон, хотиримда ул санам ишқи ғами озоридур. табибий лирикасидаги бу каби қалб нидолари унинг фақат шахсий туйғусигина эмас, балки замон, давр садосининг реал акси ҳамдир. шоир инсон севгисини қадрлаб уни шу даража кўкларга кўтарадики, унинг давосини хатто луқмон-табобатнинг отаси бўлган шахс ҳам топа олмайди: иложин айлай олмассен, табибий, ишқ дардининг табобат фанни илми ичра гар луқмони давронсен. бундай шеърлар табибийнинг гўзаллик, муҳаббат, вафодорлик куйчиси эканлигини, пок севгининг олижаноб кечинмаларини самимий куйлаганини кўрсатади. муаммо: табибий лирикасида ўз даври ижтимоий – сиёсий тузуми, халқнинг турмуши қандай ёритилган? табибий девонларида фақат ишқий ғазалларгина эмас, балки ижтимоий-фалсафий ғояларни ифода этувчи шуърлар ҳам кўп учрайди. унинг қатор ғазал ва рубоийларида давр садоси ўз ифодасини топган. маълумки, табибий даврида халқ ниҳоятда оғир аҳволда яшар, маҳаллий феодаллар томонидан қаттиқ зуғум ўтказилар эди. бу масала табибий ва бошқа тараққийпарвар шоирлар ижодида акс этмай қолмади, албатта. табибий ҳам ўзининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аҳмад табибий ижоди ва адабий мероси" haqida

1662753200.doc аҳмад табибий ижоди ва адабий мероси режа: 1. а.табибий ижодининг ўрганилиши; 2. а.табибий яшаган адабий – ижтимоий муҳит; 3. а.табибийнинг таржимаи ҳоли; 4. а.табибийнинг лирикаси ва достони; 5. а.табибийнинг адабий-бадиий мероси. аҳмад табибий xix асрнинг охири ва хх асрнинг бошларида хивада яшаб, ижод этган сермаҳсул шоирлардан биридир. табибий ҳақидаги дастлабки илмий маълумотни рус олими а.н. самойлович берган. унинг 1908 йилда хивага қилган илмий сафари ҳақида ёзган ахборотларидан бирида шоир табибий ва унинг «машмуатуш шуаро» тазкираси тўғрисида ҳам маълумот бор. а.н.самайлович ўз ахборотида тазкиранинг мазмуни ва мундарижасини қисқача характерлаб феруз, мирзо, баёний, шиносий, хабибий, хақирий каби шоирларнинг шеърларидан таржима қилиб келтиради. шоирнинг замондоши м...

DOC format, 71,0 KB. "аҳмад табибий ижоди ва адабий мероси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.