адабий турлар ва жанрлар

DOCX 32.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662754242.docx режа: 1. эпик тур жанрлари. 2. лирик тур жанрлари. 3. драматик тур жанрлари. /docprops/thumbnail.emf режа: 1. эпик тур жанрлари. 2. лирик тур жанрлари. 3. драматик тур жанрлари. режа: 1. эпик тур жанрлари. 2. лирик тур жанрлари. 3. драматик тур жанрлари. бадиий асарнинг учта турга бўлиниши: эпик, лирик, драматик. эпик тур–катта, ўрта, кичик турларга бўлиниши. лирик тур–энг қадимги халқ қўшиқлари. драматик тур–драма, комедия, трагедия. адабий асар бирор тарихий воқеа, воқеани танлаб олиш принципи, воқеага бўлган муносабат, яъни маълум дунёқараш ва ижодий методнинг ифодасидир. шунинг учун ҳам, адабий асарни ўрганишда, юқорида кўриб ўтганимиздек, мазмун ва шаклнинг барча томонлари, ғоявий-тематик асослар, характерлар доираси, асар сюжети ва композицион қурилиши, тили ва ўтмиш адабий анъаналар билан алоқадорлиги аниқланади. адабий асар жамият ва ёзувчи ҳаётидаги маълум даврнинг инъикоси ҳисобланади. адабиёт идеология шаклларидан бири сифатида ижтимоий борлиқни, объектив муҳитни акс эттиради. адабий ижоднинг турли хиллиги унинг тилида ҳам намоён бўлади. адабий асарлар бир-бирига ўхшаш бўлиши ҳам …
2
нкрет шахсларнинг хатти-ҳаракати, нутқлари орқали очилади. бу уч турга мансуб бадиий асарлар ҳам ҳаётий воқеаларни акс эттиришнинг шакл ва усуллари жиҳатидан янада майда хилларга бўлинади. ана шу хиллар адабиётшуносликда жанр деб аталади. демак, адабий жанр 33бадиий асарларнинг ўзига хос композицион қурилишига, бадиий тасвир принципларига, воситалари ва усулларига, ўзига хос баён усуллари ва ҳаётий қамров имкониятларига кўра туркумларидир. масалан, эпик тур роман, повесть ҳикоя, достон каби жанрларга бўлинади. ҳар бир жанр ҳам тасвирланган воқеаларнинг характери, мавзуси, тасвир усули ва принципларига қараб яна майда туркумларга бўлинади. бундай жанр хиллари шартли равишда жанрнинг ички туркумлари деб аталади. масалан, роман жанрининг тасвирланаётган воқеалар хронологиясига кўра, тарихий роман, замонавий роман, мавзусига кўра ишқий роман, маиший роман, фантастик роман ва ҳоказо туркумлари мавжуд бўлиб, булар роман жанрининг ички бўлинишини кўрсатади. бу ички туркумлар ўзлари мансуб бўлган жанр хусусиятларини акс эттирганидек, адабий жанрлар ҳам ўзи мансуб бўлган адабий тур хусусиятларини акс эттиради. турли ёзувчиларнинг бир хил жанрдаги …
3
эпик асарлар такомиллашиб, турли композицион восита ва усулларга эга бўлади, ўзига хос бадиий тил хусусиятларини касб этади. эпос дастлаб воқеликни ўз ҳолича объектив воқелик баёни автор томонидан, ёки шартли ҳикоя қилувчи томонидан, ёхуд асар персонажи тилидан олиб бориладиган бўди. эпосда баён шакли ва усуллари ҳам бойиди. эпос воқеликни акс эттиришда, инсон руҳий оламини чуқур ва ҳар тарафлама ёритишда чексиз имкониятларга эга бўлди. агар лирикада воқелик лирик қаҳрамон, бирор шахс ёки ижодкорнинг ҳис-ҳаяжони, руҳий кечинмалари орқали акс этса, эпосда воқелик ижодкор идеали, дунёқараши доирасида объектив тасвирланади. шу жиҳатдан эпос бадиий адабиётнинг ҳикоявий бир турини–эпик турини англатади. чунки эпик турга мансуб намуналарда, яъни эпик тур жанрларида воқеалар баёни етакчи ўринни эгаллайди. эпик образ ривожланиш ва индивидуаллик хусусиятига эга бўлади, у тугалланган (бошланиши ва тугалланмаси бўлган) ва ҳаётий жараёндаги храктерли хусусиятни ўзида акс эттирган образ ҳисобланади. ҳаётий жараённи, инсон характерини тасвирлаш хусусиятига, шакли ва қамраб олган воқеалари мазмунига кўра, эпик тур намуналари уч …
4
бу ҳодисанинг юзага келиши ҳикоя қилинади. шу тарзда айрим ҳодисагина баён қилиниши сабабли, унда кам персонаж қатнашади, ҳажми ҳам кичик бўлади. ҳикоянинг сюжети асосини ташкил этган ҳодисанинг тугуни, кульминацияси, ечими бўлади. ўзбек ҳикоясининг энг яхши намуналари а.кодирий, а.каҳҳор, ҳ.шамс, ғ.ғулом, о.ёқубов, с.аҳмад каби ёзувчилар томонидан яратилган. адабиётшуносликда нисбатан кичикроқ ҳажмга ва озроқ персонажларга эга бўлган ҳикоялар новелла деб аталади. новелла кутилмаган якунга эга бўлиши билан ҳикоядан фарқ қилади. повесть (қисса) ўрта ҳажмли насрий эпик жанр бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятлари ҳаётий материални кенглиги ҳамда сюжет ва композициясининг ҳам романга нисбатан содда, ҳикояга нисбатан мураккаблигидан иборат. шунинг учун повестда бирор шахс ҳаётининг маълум даври хроникал баён этилади. повестда асосий персонажнинг ҳаёт йўли билан боғлиқ бўлган бир неча эпизодлар тасвирланади. шу сабабдан повесть ҳажм жиҳатдан ҳикоядан катта бўлади, унда кўп персонажлар иштирок этади. повестда воқеанинг тугуни, кульминацияси, ечими бўлади, воқеа ривожи кўрсатилади, асосий қаҳрамон билан ўзаро алоқада бўлган персонажлар ҳам кенг равишда …
5
ъзан бир роман персонажлари бошқа романларда ҳам иштирок этади; шу хилда икки романдан иборат асарлар диалогия, уч романдан иборат асарлар трилогия, учтадан ортиқ романлар йиғиндиси эса романлар цикли деб аталади. роман жуда мураккаб ва бой ҳаётий материални ёритиб, бутун бир даврни ўз ичига олса роман-эпопея дейилади. масалан, с. айнийнинг «куллар», ойбекнинг «навоий» романлари шундай эпопеялар намунасидир. лирика бадиий адабиётдаги уч асосий турдан бири бўлиб, эпик ва драматик турлардан фарқли ўлароқ, мазкур турда воқелик шахснинг ҳис-туйғулари, кечинмалари, идроки орқали акс этади. шеърий шакл лириканинг характерли хусусияти бўлиб, у кишининг ҳис-туйғуга тўла ҳаяжонли нутқини таъсирлироқ ифодалашга қўл келади. шеърий шакл лирикада оҳангдорлик ва мусиқийликни вужудга келтиради. воқеликнинг муайян шахс (субъект) қалбининг призмаси орқали акс этиши лирика қиёфасини белгиловчи муҳим хусусиятдир. ана шу белгиловчи хусусият лирикада жуда кўп масалаларни ўзига хос шаклда ҳал этишни тақозо қилади. чунончи, лирик асар, одатда, кичик ҳажмли бўлишига қарамай, турмушни бадиий, образли акс эттиришнинг барча хусусият ва белгиларига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адабий турлар ва жанрлар"

1662754242.docx режа: 1. эпик тур жанрлари. 2. лирик тур жанрлари. 3. драматик тур жанрлари. /docprops/thumbnail.emf режа: 1. эпик тур жанрлари. 2. лирик тур жанрлари. 3. драматик тур жанрлари. режа: 1. эпик тур жанрлари. 2. лирик тур жанрлари. 3. драматик тур жанрлари. бадиий асарнинг учта турга бўлиниши: эпик, лирик, драматик. эпик тур–катта, ўрта, кичик турларга бўлиниши. лирик тур–энг қадимги халқ қўшиқлари. драматик тур–драма, комедия, трагедия. адабий асар бирор тарихий воқеа, воқеани танлаб олиш принципи, воқеага бўлган муносабат, яъни маълум дунёқараш ва ижодий методнинг ифодасидир. шунинг учун ҳам, адабий асарни ўрганишда, юқорида кўриб ўтганимиздек, мазмун ва шаклнинг барча томонлари, ғоявий-тематик асослар, характерлар доираси, асар сюжети ва композицион қурилиши, тили ва ўтмиш ...

DOCX format, 32.7 KB. To download "адабий турлар ва жанрлар", click the Telegram button on the left.