адабий йўналиш ва оқимлар

DOC 58,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662754374.doc адабий йўналиш ва оқимлар адабий йўналиш ва оқимлар режа: 1. ҳаётни бадиий акс эттириш принциплари. 2. метод ва услуб тушунчалари ҳақида. 3. адабий йўналиш тушунчаси. авало шуни айтиш керакки, биз "ҳаётни бадиий акс эттириш принциплари"(г.поспелов) тарзида ишлатаётган тушунча адабиёт назарияси ва эстетикага оид ишларда "ижод типи" (л.тимофеев), "бадиий тафаккур шакли" (и.султон), "бадиий тафаккур усули" (ю.борев) каби қатор атамалар билан юритилади. лўнда қилиб айтсак, бу ўринда гап адабий асарларни уларда яратилган бадиий воқеликнинг реал воқеликка муносабатига кўра иккита катта гуруҳга (реалистик ва нореалистик) ажратиш устида боради. шуниси ҳам борки, гуруҳга ажратиш принципларида ҳам муайян фарқлар мавжуд. хусусан, л.тимофеев бунда қуйидагича фикрга таянади: "... биз реалистлар деб атайдиган ёзувчиларнинг ижодида олдинги планга биз акс эттириш деб атаган ибтидо, яъни, воқеликдаги ҳодисаларни улар ҳаётда қандай бўлса ўшандайлигича кўрсатишга интилиш етакчилик қилади; шуниси билан улар ёзувчининг воқеликка бевосита мосликдан чекинишига имкон берувчи қайта яратиш ибтидоси устиворлик қилган образлардан фарқланади" (тимофеев л.и. основў теории …
2
пелов тутган мавқе реализмни бирмунча кенгроқ тушуниш имконини бериши билан диққатга моликдир. сабабки, г.поспелов реалистик адабиёт табиатини асарда яратилган характерлардан келиб чиқиб тушунтиради. олимнинг фикрича, реалистик асарда: "... ёзувчи ўз қаҳрамонларини ўзлари яшаган давр ва муҳит ижтимоий муносабатлари асосида шаклланган ижтимоий характерлари хусусиятларига, уларнинг ички мантиқига мувофиқ тарзда ҳаракат қилиш(исташ, ўйлаш, ҳис этиш, гапириш)га мажбур қилади". бунинг акси ўлароқ, ҳаётни бадиий акс эттиришнинг нореалистик ("норматив") принципига таянилган асарда эса: "... ёзувчи ўз персонажларини ўз характерларининг реал, тарихан конкрет хусусиятлари ва имкониятларига мувофиқ тарзда эмас, балки ўша характерларнинг ёзувчи қарашлари ва идеаллари асосида ҳиссий идрок этилган, тарихий конкретлиликдан айро тушувчи моҳиятига мувофиқ тарзда ҳаракат қилиш(исташ, ўйлаш, ҳис этиш, гапириш)га мажбур қилади" ( поспелов г.н. проблемў исторического развития литературў.-м.,1972.-с.258-27o). эътиборли жиҳати шундаки, бу хил ёндашувда бадиий воқеликдаги эпик тафсилотлару деталларнинг ҳар вақт ҳам ҳаётий(яъни, реал воқеликдагига монанд) бўлиши талаб қилинмайди. зеро, бу ўринда бош мезон - персонажларнинг конкрет ижтимоий шароитда шаклланган характерлари …
3
нтиқидан келиб чиқиб ҳаракат қилмайди, балки ёзувчининг қарашлари ва идеалига мос тарзда ҳаракатлантирилади (масалан, фарҳод). ҳаётни бадиий акс эттириш тамойиллари 30-40-йиллар адабиётшунослдигида "метод" деб юритилиб, унга кўра бадиий адабиётда иккита - реалистик ва нореалистик ижодий методлар мавжуд деб саналган. кейинроқ метод атамаси остида бадиий асарнинг ғоявий мазмуни билан боғлиқ бўлган ҳаёт материалини танлаш, бадиий идрок этиш ва баҳолаш принциплари тушунила бошланган. яъни, метод энди бадиий тафаккур тарзи саналиб, у бадиий адабиёт эътиборини воқеликнинг у ёки бу қирраларига қаратиши, типиклаштириши ва баҳолашида намоён бўлувчи ҳодиса саналган. англашиладики, атамадаги кейинги маъно кўчиши адабиётнинг мафкура қуролига айланишини илмий асослаш жараёнида содир бўлган бўлгандир. шундай бўлса-да, атаманинг кейинги маънода қўлланиши бадиий ижоддаги икки муҳим унсур - метод ва услубни алоҳида категориялар сифатида тушуниш ва тушунтириш имконини бериши билан аҳамиятлидир. бадиий тафаккур тарзини англатувчи метод гносеологик (яъни, бадиий билиш билан боғлиқ) категория бўлса, услуб антропологик (яъни, ижодкор шахси билан боғлиқ) категориядир. бундан кўринадики, метод ғоявийлик …
4
адиий тафаккур тарзи, метод ва услуб кесишган нуқтада юзага келувчи тушунчадир. гап шундаки, муайян даврда яшаган бир қатор ижодкорлар яратган кўплаб асарларда типологик умумийлик мавжуд. типологик умумийлик ҳаёт материалини танлаш, уни бадиий идрок қилиш ва баҳолаш принципларида, асарларнинг бадиий шакл хусусиятлари, услубий жиҳатларида ўзини намоён этади. узлуксиз адабий жараённинг муайян босқичларида кузатилувчи бадиий ижоднинг ғоявий-эстетик тамойиллари асосидаги умумийлик адабий йўналиш ҳақида гапириш имконини беради. адабий йўналиш адабий жараённинг, бадиий тафаккур тарраққиётининг муайян босқичини назарий жиҳатдан умумлаштириш орқали унинг моҳиятини англаш имконини берувчи муҳим адабий-эстетик категориядир. шуни ҳам унутмаслик керакки, типологик умумийлик бир йўналишга мансуб ижодкорнинг ҳам ғоявий, ҳам эстетик жиҳатдан ўзига хослигини инкор қилмайди. яъни, бир йўналиш доирасидаги асарларда турлича идеалларнинг, дунёқарашнинг акс этиши табиий ҳодисадир. масалан, романтизм йўналишига мансуб бўлмиш байрон билан гёте асарларида айнан бир хилликни излаш хато, улардаги яқинлик чуқур қатламларда, катта ўлчовдагина намоён бўлади. демак, бир адабий йўналиш доирасида турли оқимлар кузатилиши мумкин. зеро, адабий оқим …
5
ни - адабий йўналиш, романтизмни адабиёт тараққиётидаги босқич деб аталадики, бу унчалик мақбул эмас. биз адабий йўналишларни ю.борев қарашларидан келиб чиққан ҳолда ажратишни мақбул деб биламиз. унга кўра, ўтмиш адабиётидаги (мифологик реализм, ўрта асрлар символизми, уйғониш даври реализми, барокко, классицизм, маърифатпарварлик реализми, сентиментализм, романтизм, танқидий реализм) ҳамда хх аср адабиётидаги (реализм, социалистик реализм, сюрреализм, экзистенциализм) йўналишлар ажратилиши мумкин. адабиётлар: 1. поспелов г.н. проблемы исторического развития литературы.-м.,1972 2. бретон а. сюрреализм манифести// жаҳон адабиёти.-2000.-№5.-б.160-174 3. белўй а. символизм как миропонимание.-м.,1994 4. норматов у.,қуронов д. романнинг янги умри//жаҳон адабиёти.-2001.-№9 5. борев ю. эстетика.-м.,1987 6. литературный энциклопедический словарь.-м.,1987 7. www.ziyonet.uz

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"адабий йўналиш ва оқимлар " haqida

1662754374.doc адабий йўналиш ва оқимлар адабий йўналиш ва оқимлар режа: 1. ҳаётни бадиий акс эттириш принциплари. 2. метод ва услуб тушунчалари ҳақида. 3. адабий йўналиш тушунчаси. авало шуни айтиш керакки, биз "ҳаётни бадиий акс эттириш принциплари"(г.поспелов) тарзида ишлатаётган тушунча адабиёт назарияси ва эстетикага оид ишларда "ижод типи" (л.тимофеев), "бадиий тафаккур шакли" (и.султон), "бадиий тафаккур усули" (ю.борев) каби қатор атамалар билан юритилади. лўнда қилиб айтсак, бу ўринда гап адабий асарларни уларда яратилган бадиий воқеликнинг реал воқеликка муносабатига кўра иккита катта гуруҳга (реалистик ва нореалистик) ажратиш устида боради. шуниси ҳам борки, гуруҳга ажратиш принципларида ҳам муайян фарқлар мавжуд. хусусан, л.тимофеев бунда қуйидагича фикрга таянади: "... биз реа...

DOC format, 58,5 KB. "адабий йўналиш ва оқимлар "ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.