авлодлар довони ҳикматлари

DOC 125,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662754430.doc авлодлар довони ҳикматлари авлодлар довони ҳикматлари маълумки, тарихий романларда бадиий тўқиманинг икки хил типи мавжуд бўлади: биринчиси – тарихий шахслар талқинидаги бадиий тўқима бўлса, иккинчиси – соф бадиий тўқима маҳсули бўлган ҳаёлий образларда давр ҳақиқатини ифодалашдан иборатдир. тарихга доир илмий тадқиқотларда хаёл қонуниятлари аниқ далиллар таҳлили воситасида очиб берилган ҳолда, тарихий романларда ана шундай қонуниятларни яққол очиб берувчи адабий типларнинг бадиий талқини устиворлик қилади. тарихий воқеликнинг бадиий тўқима билан қўшилиб кетиши ёзувчи тасвирлаётган давр ҳақиқатини янада аниқроқ ва яққолроқ тасаввур қилишга имкон беради. шунинг учун ҳам адабий асардаги бадиий тўқимани бошқа ҳеч бир восита билан алмаштириб бўлмайди. бадиий тўқиманинг бошланиши ижодий ниятнинг туғилишидаёқ ярқ этиб кўзга ташланади. п.қодировнинг “авлодлар довони” романида “муаллифдан” дейилган изоҳ бор. ана шу битикда ёзувчини роман яратишга илҳомлантирган ижодий ниятнинг туғилишига асос бўлган сабабларга қуйидагича ишора бор: “замонавий эҳтиёжлар бизни тарихдан сабоқ олишга ундайди. бугунги одамзодни безовта қилаётган катта муаммолар ўтмиш замонларда бошқача шаклларда ва …
2
г ёзилишига туртки берди. унинг асосий воқеалари бизга қўшни ва дўст мамлакат – ҳиндистонда, хvi асрда бўлиб ўтади. бу даврда ҳинд халқи ҳаётида юз берган маданий кўтарилиш жараёнига мовароуннаҳр борган истеъдодли тарихий шахсларнинг меҳнати сингганлиги кўпчиликка маълум. халқларимиз тарихининг чатишган ва пайванд бўлган нуқталаридан турли элларни бир -бирига руҳан яқинлаштирадиган ва турфа маданиятларни юксалтирадиган маънавият мевалари етилиб чиқди. ўша даврда дунёнинг энг қудратли ва тараққийпарвар мамлакатларидан бирига айланган ҳиндистон барча халқларни миллий низо, диний адоват балоларидан халос қилишнинг янги йўлларини излаган, ҳамма эллар ва эътиқодларни тенг деб эълон қилган, жаҳонда биринчилардан бўлиб “сулҳи кулл”- ҳар томонлама тинчлик сиёсатини бошлаб берган эди. ҳиндистонда туғилиб ўсган ва уни ўзининг ватани деб билган акбар мана шу сиёсатнинг ташаббускори бўлган эди. албатта сиёсат билан ҳаёт орасида катта фарқлар ва кучли зиддиятлар мавжуд эди. акбар ҳам, унинг отаси хумоюн ҳам унр бўйи ички-ташқи зиддиятлар гирдобида яшаганлар. энг хатарли асноларда беғараз, ҳалол меҳнаткаш халқ вакиллари уларни …
3
улуғ ишлари адоват туфайли келиб чиқадиган қирғин-барот урушларнинг олдини олиш ва тинчликсеварлик ғояларини кенг ёйишдек эзгу фаолиятлари ёзувчи ижодий ниятини тўлиштира боради. ёзувчининг ижодий нияти шу қадар улканки, у биргина ўз она халқини эмас, бутун инсоният истиқболини ўйлайди: “барча элларни бир-бирига руҳан яқинлаштириш қанчалик муҳим бўлса, турли авлодлар орасидаги низони йўқотиш ва меҳру оқибатни мустаҳкамлаш ҳам шунчалик зарурдир. табиат қонунига биноан авлодлар алмашиниб туради. янги авлод аввалгисининг ўрнига келганида низо чиқиши, алғов-далғов бўлиши тарихда кўп учрайдиган ҳодисадир. янги авлод ўз ота-боболарининг энг юксак инсоний ва ижодий тажрибасини эгаллаганда тарихнинг баланд бир довонидан ошгандай туюлади. бундай маънавият довонларидан ошиш, айниқса, ўтмишда мутлоқ ҳокимият, хурофот ва жаҳолат авж олган замонларда бениҳоя мушкул кечган, бу довон йўлларида оға билан ини ёвлашгани, бола отага қарши исён қилгани, барча йўқотишлар ва мушкулотларга бўй бермай тоғ ошган одамларнинг ҳаётий тажрибалари ва маънавий мерослари бугунги авлодларимизга тарихий сабоқдай хизмат қилсин, деган ният ҳам шу романнинг ёзилишига сабаб …
4
ани тасвирга киритилади: “боғ жуда ораста, йўлкаларга олтинранг қумлар солинган, мармар ариқлардан тиниқ сувлар жилдираб оқади. чорчаманларда мамлакатнинг энг ноёб гуллари муаттар ҳид таратиб очилиб турибди. лекин бу ҳаммаси хонзода бегимга жуда омонат туюлади: қонли жангларда барпо этилган улкан давлат ҳанузгача ҳинд ерига теран илдиз отолган эмас. фотиҳлик қиличининг яралари тезда тузалмас экан, мамлакатнинг турли ўлкаларида хумоюн ва унинг иниларига қарши кетма-кет исёнлар бўлмоқда. шу хатарли вазиятда оға-инилар иноқ бўлиш ўрнига бир-бирлари билан чаплашиб, ҳокимият талашадилар. хонзода бегим уларни муросага келтиролмай қийналади. ҳозир боғда ўлтирган пайтда ҳам, бутун ўю хаёли оға-иниларнинг узоқдаги низоларидан бери келмайди” (8-сон, 9-бет). бегимнинг паришон назари тушиб турган кўкаламзор майдонда эса бир тўп отлиқ қизлар чавгон ўйнашмоқда. улар орасидан хонзода бегим хумоюнга арзигулик умр йўлдошини излайди. ёзувчи моҳирлик билан чавгон ўйнаётган қизлар орасида ҳамида бонуни алоҳида ажратиб, уни хонзода бегим билан учраштириб, бу гўзал қизни нозиктаъб бегим нигоҳи билан синовдан ўтказади. хонзода бегим ўз даврининг илғор …
5
г тожу тахт талошларида шикаст еганликларига гувоҳ бўлган. ҳамиданинг ҳуснига яраша ақли ҳам етуклиги, пишиқлиги хумоюннинг ички ва ташқи зиддиятларга тўла машаққатли ҳаётига балки шу қизнинг бардоши етар, балки улар орзу қилган ўғилни шу қиз туғиб берар деган умид хонзода бегимни унга тобора яқинлаштиради. шу тариқа қизларнинг чавгон ўйини тасвири наврўз шодиёналари тасвирлари билан моҳирона боғлаб юборилади. тасвирдан тасвирга ўтилгани сайин тарихий шахсларнинг сони ҳам, салмоғи ҳам оша боради. ёзувчи ҳаёт бағрига, ўзи яратаётган тарихий шахслар дунёсига шу қадар чуқур борадики, натижада ҳар бир манзара, ҳар бир образнинг руҳий олами тиниқ кўзгуда акс этган каби ўша давр тараққиётини бор салобати билан намоён этади. хумоюн инилари билан ораси бузилса ҳам, саид халил бошлиқ руҳонийлар эътирозларига йўлиқса ҳам ўзи танлаган адолат ва ҳақиқат йўлидан ҳеч бир чекинмайди, дадил олға бораверади. ота мерос давлати ривожи ва истиқболи йўлида барча тўсиқларни енгиб ўтишга интилади. “қонуни хумоюний” деган янги низом ўйлаб чиқаради. тарихчи хондамир китобот …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "авлодлар довони ҳикматлари"

1662754430.doc авлодлар довони ҳикматлари авлодлар довони ҳикматлари маълумки, тарихий романларда бадиий тўқиманинг икки хил типи мавжуд бўлади: биринчиси – тарихий шахслар талқинидаги бадиий тўқима бўлса, иккинчиси – соф бадиий тўқима маҳсули бўлган ҳаёлий образларда давр ҳақиқатини ифодалашдан иборатдир. тарихга доир илмий тадқиқотларда хаёл қонуниятлари аниқ далиллар таҳлили воситасида очиб берилган ҳолда, тарихий романларда ана шундай қонуниятларни яққол очиб берувчи адабий типларнинг бадиий талқини устиворлик қилади. тарихий воқеликнинг бадиий тўқима билан қўшилиб кетиши ёзувчи тасвирлаётган давр ҳақиқатини янада аниқроқ ва яққолроқ тасаввур қилишга имкон беради. шунинг учун ҳам адабий асардаги бадиий тўқимани бошқа ҳеч бир восита билан алмаштириб бўлмайди. бадиий тўқиманинг бошланиши...

Формат DOC, 125,0 КБ. Чтобы скачать "авлодлар довони ҳикматлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: авлодлар довони ҳикматлари DOC Бесплатная загрузка Telegram