кўчирма ва ўзлаштирма гапларнинг стилистик хусусиятлари

DOC 72.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1484243346_67518.doc кўчирма ва ўзлаштирма гапларнинг стилистик хусусиятлари р е ж а : 1. кўчирма гапларнинг функционал услубларда қўлланиш хусусиятлари. 2. кўчирма гапларнинг бадиий услубда персонажлар ички дунёсини, ташқи қиёфасини, табиатини чизишда муҳим восита эканлиги. 3. ўзлаштирма гапларнинг стилистик хусусиятлари. 1. кўчирма гапларнинг функционал услубларда қўлланиш хусусиятлари. ҳар бир функционал услубда кўчирма гапларнинг қўлланиши ўзига хос тарзда кечади ва ўзбек тилидаги барча услубларда у ёки бу даражада учрайди. масалан, илмий услубда улардан муаллиф ўз фикрини асослаш, тўғри эканлигини тасдиқлаш мақсадида фойдаланади – шу фикрга мос келадиган қарашлардан цитата – иқтибослар келтиради. ёки, аксинча, ўз фикрининг тўғри эканлигини тасдиқлаш мақсадида унга зид бўлган қарашларни ҳам келтириши ва унинг нотўғри эканлигини, унга қўшила олмаслигининг сабабларини асослаши мумкин. бунга мисол тарзида р.қўнғуровнинг «ўзбек тили стилистикасидан очерклар» (самарқанд, 1975) асарининг 11-бетидан қуйидаги парчани келтиришимиз мумкин: «а. м. пешковский ўзининг «она тили методикаси, лингвистика ва стилистикаси» номли асарида стилистик кузатишлар қандай йўл билан бориш кераклигини, хусусан, …
2
рак эмас, балки фақат грамматик синонимлар, яъни грамматик маъноси билан бир-бирларига яқин сўз ва сўз бирикмалари ўрганилиши ва қиёсланиши керак»* (цитата а. н гвоздевнинг “очерки по стилистике русского языка" асаридан олинди, москва, 1955 й., 133-134-бетлар). юқорида айтганлардан хулоса қилиб, а. м. пешковский грамматик стилистиканинг, жумладан, морфологиянинг стилистик имкониятлари жуда ҳам чекланганлигини таъкидлайди. расмий услубда бу каби ҳолатлар кам кўзга ташланади. публицистик услубда ҳам худди илмий услубдаги сингари ҳолатларда кўчирма гапларга мурожаат қилинади. масалан: «давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 8-моддасида «ўзбекистон республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади», деб таъкидланган. бугунги кунда ушбу қонунга тўлиқ амал қилинмоқда, дарсликлар, қўлланмалар, қонунлар, илмий асарлар давлат тилида нашр қилинаяпти. («huquq» газетаси, 2009 йил 15 октябрь). функционал услубларда кўчирма гапларнинг қўлланиш хусусиятларини ушбу гаплар таркибида қўлланган феъллар таҳлилида яна ҳам ойдинлаштириш мумкин. масалан, турли …
3
йман: тезроқ отинг. (м. лермонтов.) аввало, шуни қайд қилиш керакки, дўстлик мавҳум нарса эмас, у йўқдан пайдо бўлмайди. (в. з.) 2. кўчирма гапларнинг бадиий услубда персонажлар ички дунёсини, ташқи қиёфасини, табиатини чизишда муҳим восита эканлиги. илмий манбаларда кўчирма гап бадиий нутқда бой стилистик-синтактик восита эканлиги таъкидланган (кожина м.н. стилистика русского языка.- м., 1983, 161-бет). кўчирма гап ўзга кишининг нутқини айнан, ўзгаришсиз келтириши билан алоҳида аҳамиятга эга бўлиши масаланинг бир томони. иккинчидан эса, ана шу вазифани адо этиш боробарида у нутқ эгасининг фикр ва мулоҳазаларини аниқ бера оладиган ҳамда нутқ муаллифига тавсиф ҳам бера оладиган хусусиятга эга. «ўзгаларнинг ҳеч ўзгаришсиз, сўзма-сўз берилган гапи кўчирма гап бўлиб, унда ҳам, аввало, тугал фикр, ҳис-туйғу ифодаланади. – дейилади «ўзбек тили стилистикаси» асарида. - шу билан бирга, ёзувчи кўчирма гапдан услубий мақсадда ҳам фойдаланади: унинг воситасида образ яратилади, қаҳрамонга маълум даражада характеристика берилади. баъзи персонажлар нутқидан уларнинг ички дунёсини, ташқи қиёфасини, табиатини ҳам англаб олиш …
4
орасидаги муносабатларни тушунишда ўзига хос ўрин тутади: x о л м а т (ўзича). вой хом калла-ей, сен ҳали ҳайвон деб юрган эдингми? холмат(ўзича). мана қўй, деб тумшуғига солмайсанми сийниталоғни! холмат (ўзича). бўлмаса ҳали сурма ичган итдек овози бўғилиб, имоматга ўта олмай қоладилар. (имомга.) чарчамайсиз, домла почча, фақат қуруқ қошиқ оғиз йиртади, холос! садқаи гапингиз кетсин бу гадога! бунга ўхшаган мингта сарпоёқдан сизлар учун бойга ўхшаган битта хўл таёқ яхши! (ҳ. ҳ.) навоий кулади. мансур кириб ерга ташланади, йиғлаб, навоийнинг этагини ўпади. ҳарам. сочлари паришон, озғин гули тўшакда ётибди. нозик қўллари билан алишер берган девонни кўкрагига босган. ёнида энага. («алишер навоий» драмасидан.) кўчирма гап кўпроқ муаллиф гапи билан бирга қўлланади. бу вақтда ҳар икки содда гап бирикиб, тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гапга синоним бўлади: кўчирма гап ҳам муаллиф гапини, унинг кесимидан англашилган хилма-хил маъноларни тўлдиради. муаллиф гапининг кесими, асосан, айтмоқ ва демоқ феълларининг тусланган (аниқ) шакллари орқали ифодаланади. қўчирма гапли …
5
иферларни қайси колхозчига бердингиз? (н. сафаров.) айтдим-ку, борамиз деб. сўзловчининг хилма-хил кайфияти, ҳис-туйғуси, ҳаракат ва ҳолати, мимикасини айнан бериш учун хабар қилиш, суроқлаш ифодаловчи феъллар ўрнида муаллиф кўпинча кулимсирамоқ, шод бўлмоқ, табассум қилмоқ, жилмаймоқ, илжаймоқ, очилиб кетмоқ, олқишламоқ, қарши олмоқ, сўзини бўлмоқ, рад этмоқ, ман қилмоқ, қайтармоқ, маъқулламоқ, тасдиқламоқ, бош ирғамоқ, ҳис этмоқ, ўйламоқ, тасаввур қилмоқ, назарда тутмоқ, ишонтирмоқ, асасламоқ, исбот этмоқ, таажжубланмоқ, буюрмоқ, тушунтирмоқ, эслатмоқ, жеркмоқ, аччиқланмоқ, койимоқ, бўғилмоқ, кесатмоқ, ғовға солмоқ, юзига солмоқ, шовқин кўтармоқ, оҳ чекмоқ, бақирмоқ каби модаллик маъноси кучли бўлган феъл ёки феъл-иборалардан фойдаланади: анвар ўйланиб яна кулимсиди:— сенинг фотиҳанг бўлмасин? (а. қод.) моҳлар ойим раънони бағридан чиқариб буюрди:— бор, анвар акангга салом қил. (а. қод.) раъно тўхтаб, маҳмудни койишга мажбур бўлди:— маҳмуд, маҳмуд, эси йўқ маҳмуд!. (а. қод.) «қулоқ тешиш фазл эмас, пулни топиш ҳазил эмас, жевак тақиш фарз эмас!»— ғовға солар тақсирим. (а. қод.) фаришта ҳам шунчалик бўлар деб ўйлаб қолдим. (а. қод.) …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кўчирма ва ўзлаштирма гапларнинг стилистик хусусиятлари"

1484243346_67518.doc кўчирма ва ўзлаштирма гапларнинг стилистик хусусиятлари р е ж а : 1. кўчирма гапларнинг функционал услубларда қўлланиш хусусиятлари. 2. кўчирма гапларнинг бадиий услубда персонажлар ички дунёсини, ташқи қиёфасини, табиатини чизишда муҳим восита эканлиги. 3. ўзлаштирма гапларнинг стилистик хусусиятлари. 1. кўчирма гапларнинг функционал услубларда қўлланиш хусусиятлари. ҳар бир функционал услубда кўчирма гапларнинг қўлланиши ўзига хос тарзда кечади ва ўзбек тилидаги барча услубларда у ёки бу даражада учрайди. масалан, илмий услубда улардан муаллиф ўз фикрини асослаш, тўғри эканлигини тасдиқлаш мақсадида фойдаланади – шу фикрга мос келадиган қарашлардан цитата – иқтибослар келтиради. ёки, аксинча, ўз фикрининг тўғри эканлигини тасдиқлаш мақсадида унга зид бўлган қарашларн...

DOC format, 72.0 KB. To download "кўчирма ва ўзлаштирма гапларнинг стилистик хусусиятлари", click the Telegram button on the left.