аваз ўтар ҳаёти ва ижоди

DOC 72,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662754443.doc аваз ўтар ҳаёти ва ижоди аваз ўтар ҳаёти ва ижоди (1884-1919) режа: 1. аваз ўтар ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши. 2. аваз ўтарнинг ҳаёт йўли. 3. аваз ўтар ижодий мероси. 4. шоир дунёқарашида бурилиш. 5. аваз ўтар –маърифатпарвар шоир. 6. аваз ижодида “фалоний”туркуми. 7. аваз ўтар ўғлининг ўзбек даабиётида тутган ўрни. аваз ўтар миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг етук намояндаларидан бири бўлиб, ўзбек адабиёти тарихида чуқур из қолдирган сермаҳсул ҳамда «назм аро фозили бебаҳо” (табибий) ижодкордир. у жуда қисқа умр кўришига қарамасдан, сермазмун ҳаёт ва ижод йўлини босиб ўтди. аваз ўтар ўзининг юксак истеъдоди, шеърларидаги халқчиллик руҳи, замон ва макондаги носозликларга қарши ғоят ўткир фикрлари билан ҳаётлик давридаёқ халқ орасида довруғдор шоирга айланган эди. шоир ижодига бўлган эътибор ўз давриданоқ бошланди, унинг ўткир халқчил ғояларни сингдирган ғазаллари, мухаммасу мусамманлари, нафақат, оддий халқнинг, балки илғор фикрли адабиёт муҳибларининг ҳамда номдор, кўзга кўринган қалам аҳлларини хам назарига тушган эди. аваз ўтар асарлари …
2
рилди ва унинг «аваз” биографик очерки, (1961) «хоразм шоирлари» (1967) каби китобларидаги янги маълумотлар ва мулоҳазалар шоир таржимаи ҳолини тўлдиради. бундан ташқари шу тадқиқотлар тадрижи ўлароқ адабиётшунос в. мирзаев аваз ўтар ижодининг бадиий миқёси ва гуманистик моҳиятини тадқиқ этди. 1961-йилда “аваз ўтар ўғли” рисоласи билан уни тарғиб қилди. шоир авазнинг ижодини оммалаштириш 70- йиллардан жиддий тус олди. 1776-йилда адабиётшунос в. раҳмонов сайъи-ҳаракатлари билан нисбатан тўла ва мукаммалроқ “аваз ўтар ўғли ” девони босилиб чиқди. аваз ўғли ҳаёти ва ижоди мактаб ва олий ўқув юртлари дарсликларига киритилди жумладан, ғ.каримовнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун тузган дарсликларида, 1980-йили босилиб чиққан “ўзбек адабиёти тарихи” (беш томлик)нинг 5 жилдида аваз ўтар ҳаёти ва ижодига алоҳида ўрин берилган. шунингдек, шоир ҳаёти ва ижодини тадқиқ, тарғиб ва ташвиқ қилувчи юқоридаги тадқиқотлар заминида 1987-йилда н.қобулов, в.мўминова, и.ҳаққуловларнинг «аваз ва унинг адабий муҳити” деб номланган монографияси майдонга келди. мазкур монография шоир ҳақида маълумотларни янги фактлар билан …
3
онадонидаги адабий мажлисларда қатнашиб, устозлар меҳрини қозонди. унинг илк машқлари кейинчалик юксак савиядаги рисоладагидек асарга айланди. 18 ёшидаёқ ёш қалам соҳиби аваз ўтар номи билан шоир сифатида халққа танила бошлади. унинг истеъдодидан бохабар бўлган хоразм хони муҳаммад раҳимхон ii уни саройга таклиф қилди. саройдаги муҳит ёш ижодкорга мувофиқ келмагани боис у ердаги шоирлар билан келиша олмайди. бу эса сарой аҳлига маъқул бўлмас, ҳар жиҳатдан унга нисбатан туҳмат, бўҳтонлар уюштириб, шоҳнинг эътиборидан четда қолдиришга уринишар эди. ниҳоят, турли уйдирмалар асносида шоирни 200 дарра билан жазолайдилар. аммо қатъиятли шоир ўз йўлидан қайтмади. ҳатто “жинни” деб атадилар. бу ҳам шоир қаддини букмади. оқибат уни бобоэшон мозористонида кишанлаб сақлайдилар, яна шоир эгилмади. шоирда тобора уларга қарши нафрат ва ғазаб ортиб борди. натижада мана бундай руҳдаги асарлар ярата бошлади: ҳар кишиким шоҳларнинг суҳбатида бўлса банд, булбуледурким бўлур доим гирифтори қафас. аваз бу қабристонда ёз ойларидан то 1909 йилнинг қиш чилласигача қолиб кетади. ўзининг бир қанча …
4
ал)дан фориғ бўлганидан хурсанд бўлиб, “биҳамдиллаҳ, касалдин яхши бўлдумуш бу соат ман” дейди. кавказ томонлар қанчалик хушманзара бўлса-да, шу жойларда дардига шифо топган бўла-да шоир ўз юртини соғинади ва истадим, ҳар нечаким бу шаҳр аро, топмадим ул гул узоримдин хабар дея соғинчини изҳор қилади. шоирнинг соғлиги бироз тиклагандай бўлди, аммо ҳаёт фожиалари унга ҳам жисман, ҳам руҳан ёмон таъсир қилди. уни мўрт соғлиги кундан кун ёмонлашиб боради ва 1919 йил 35 ёшида вафот этади. аваз ўтар – соҳиби девон шоир. у қисқа умр кўришига қарамай, ҳаётлик чоғида иккита девон тузиб улгурди. улар шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланади. уларнинг биринчиси 232 варақдан иборат бўлиб, унда 836 та ғазал, 3 та мустазод, 9 мураббаъ, 10 мусаддас, 6 мусамман, 6 таржибанд, 5 соқийнома, 92 рубоий, 4 қасида, 28 қитъа, «фалоний» туркумида ёзилган ҳажвий шеърлари мавжуд. иккинчи девон 209 варақдан иборат бўлиб, 959 ғазал, 1 мустазод, 31 мухаммас, 3 мусаддас, 3 қасидадан ташкил топган. …
5
млар ила етишган ошиқ ўз ишқида содиқ, муҳаббат йўлида садоқатли: минг бало етса доғи бошимға қилмон тарки ишқ, токи ман мафтун оё соҳиб адо бўлдум санга. шоир аваз муҳаббатнинг турлича тақдирини талқин этади. шоир наздида золим, бағритош кишилар муҳаббатни тушуна олмайдилар, улар чинакамига сева олмайдилар, золимлар вафосиз бўладилар, “дардманд”, “дардкаш”, меҳрибон кишилар муҳаббатда самимий ва вафодор бўладилар, муҳаббатни ардоқлай оладилар, деган фикрларни шоир қуйидаги мисраларда беради: кимки гар истар эса токим вафосиз ёрни, ушбу бадкирдорни аҳли жафодин истасун. эй аваз, ҳар кимса истар бўлса доғи ишқни дардманду дардкаш аҳли вафодин истасун. аваз ўтарнинг муҳаббат ҳақида бошланган ғазаллари кейинги байтларда ижтимоий масалалар ҳақидаги асарларга айланиб кетган ҳолларини кўрамиз. масалан, шоирнинг: олди кўнглимни менинг ёшгина бир симинбар, сўзи ширин, қаро кўзу лаъли қанду шакар, тарзида бошланган ғазали эй аваз, йиғламай ҳасрат чекиб найлайким, фуқаро бошида бордур неча минг шўр ила шар тарзида якунланади. аваз лирикасида ижтимоий-иқтисодий масалалар кенг миқёсда кўзга ташланади. халқнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аваз ўтар ҳаёти ва ижоди" haqida

1662754443.doc аваз ўтар ҳаёти ва ижоди аваз ўтар ҳаёти ва ижоди (1884-1919) режа: 1. аваз ўтар ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши. 2. аваз ўтарнинг ҳаёт йўли. 3. аваз ўтар ижодий мероси. 4. шоир дунёқарашида бурилиш. 5. аваз ўтар –маърифатпарвар шоир. 6. аваз ижодида “фалоний”туркуми. 7. аваз ўтар ўғлининг ўзбек даабиётида тутган ўрни. аваз ўтар миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг етук намояндаларидан бири бўлиб, ўзбек адабиёти тарихида чуқур из қолдирган сермаҳсул ҳамда «назм аро фозили бебаҳо” (табибий) ижодкордир. у жуда қисқа умр кўришига қарамасдан, сермазмун ҳаёт ва ижод йўлини босиб ўтди. аваз ўтар ўзининг юксак истеъдоди, шеърларидаги халқчиллик руҳи, замон ва макондаги носозликларга қарши ғоят ўткир фикрлари билан ҳаётлик давридаёқ халқ орасида довруғдор шоирга айланган эди. шоир ...

DOC format, 72,0 KB. "аваз ўтар ҳаёти ва ижоди"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: аваз ўтар ҳаёти ва ижоди DOC Bepul yuklash Telegram