ўзбекистондаги экологик вазият ва уни эксперт баҳолаш

DOC 93,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663173847.doc ўзбекистондаги экологик вазият ва уни эксперт баҳолаш ўзбекистондаги экологик вазият ва уни эксперт баҳолаш режа: 1. экологик вазиятнинг умумий таърифи 2. табиат компонентларининг экологик холати бирлашган миллатлар ташкилотининг рио-де-жанейрода 1992 йилда ўтказилган атроф-муҳит ва ривожланишга бағишланган конференциясида жамиятнинг барқарор ривожланиши табиий муҳитни емириш ва табиий ресурсларнинг камайиши ва тугаши ҳисобига амалга ошмаслиги шунингдек кучли иқтисодиётсиз яшаш муҳитининг зарур сифатини таъминлаб бўлмаслиги тўғрисидаги хулосаларга келди. ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодиёт, экология ва ижтимоий жараёнларни биргаликда бошқариш барқарор ривожланишни таъминлашнинг асосий шартидир. ушбу қоидалар ўзбекистон республикасига ҳам тўлиқ тааллуқлидир. бу конференцияда глобал экологик муаммолар ечимини топишда бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларнинг алоҳида роль ўйнаши тўғрисидаги ғоя биринчи марта кун тартибига қўйилди ва тўла қўллаб қувватланди. бу мамлкатлар қаторига ўзбекистон ва марказий осиёнинг бошқа давлатлари ҳам киради. улар катта табиий ресурс салоҳиятига эга бўлиб, регионал ва глобал миқёсда атроф муҳитни соғломлаштиришга салмоқли хисса қўшиш имкониятига эгадир. шу муносабат билан ўзбекистондаги ҳозирги экологик вазиятни экологик …
2
си ишлаб чиқилган; биологик хилма-хилликни сақлаш миллий стратегияси ва харакат режаси ишлаб чиқилган; республикада атроф муҳит гигиенаси бўйича миллий харакат режаси ишлаб чиқилган; алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар майдони сезиларли кўпайтирилган. кўрсатилган хужжатлар ва амалга оиширлган тадбирлар мамлакатда экологик экспертиза муносабатларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. шу сабабдан республика фуқароларининг яшаши учун соғлом шарт-шароит вужудга келтириш ва табиатдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, табиий ресурсларнинг озайишига йўл қўймаслик, табиатини асраш ва муҳофаза қилишда экологик экспертиза амалиёти бошқаришнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишлари қаторига киради. экологик экспертиза нуқтаи назаридан табиатдан фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида республикада узоқ давр мобайнида хукмронлик қилган ўтмиш тоталитар тузумдан мерос бўлиб қолган экологик муаммолар ечимини топиш, мамлкатда мавжуд бўлган бошқа экологик муаммоларнинг яхлит манзарасини аниқлаш, уларни келтириб чиқарган сабаблар ва улардан кузатилаётган кўнгилсиз оқибатларнинг натижаси ҳисобланган мураккаб экологик вазиятнинг таъсирини тахлил этиш мамлакатларнинг антропоген омилларга боғлиқ бўлган экологик вазияти тўғрисида тўла тасаввур …
3
етказди, умумий экологик вазиятнинг кескинлашувига, экотизимлар ва ландшафтнинг бузилишига ва бошқа оғир оқибатларга олиб келди, республикада умумий экологик барқарорликни жиддий хавф остига қўйди. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов табиий муҳитни инсон юритадиган хўжалик фаолиятининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш билан боғлиқ кўпгина экологик муаммолар тўғрисида гапириб, марказий осиё ва ўзбекистондаги экологик вазиятни қуйидагича ҳаққоний баҳолайди: «марказий осиё минтақасида экологик фалокатнинг ғоят хавфли зоналаридан бири вужудга келганлигини алам билан очиқ айтиш мумкин. вазиятнинг мураккаблиги шундаки, у бир неча ўн йилликлар мобайнида ушбу муаммони инкор этиш натижасидагина эмас, балки минтақада инсон ҳаёт фаолиятниниг деярли барча соҳалари экологик хатар остида қолганлиги натижасида келиб чиққандир. табиатга кўпол ва такаббурларча муносабатда бўлишга йўл қўйиб бўлмайди. биз бу борада аччиқ тажрибага эгамиз. бундай муносабатни табиат кечирмайди. инсон-табиатининг хўжайини, деган сохта социалистик мафкуравий даъво, айниқса, марказий осиё минтақасида кўплаб одамлар, бир қанча халқлар ва миллатларнинг хаёти учун фожиага айланди. уларни қирилиб кетиш, генофонднинг йўқ бўлиб кетиши ёқасига келтириб қўйди»1 …
4
ияни кўп истеъмол қиладиган тармоқларнинг тез ривожланиши (айниқса анъанавий қишлоқ хўжалиги, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва экспорт қилиш, энергия ва хом ашёни кўп истеъмол қиладиган тармоқлар) табиий муҳитга салбий таъсир қилиш босимининг кучайиб боришига ва меъёрдан ошиб кетишига олиб келган; - табиат компонентларининг барчасида экологик холат сезиларли ўзгаришларга учраган. булар қаторига хавонинг ифлосланиши, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиши, тупроқнинг шўрланиши ва деградацияга учраши, биологик махсулдорлик ва хилма-хилликнинг камайиши, яйловларнинг дигрессияси, ўрмонларнинг кесиб юборилиши чўллашув жараёнларининг кучайиши ва бошқалар киради; - аҳоли яшаш манзиллари(шаҳар ва қишлоқларда экологик вазиятнинг ёмонлашуви, ва унинг аҳоли саломатлиги ва турмуш даражасига зарарли таъсирининг кучайиб бориши кузатилмоқда. булар қаторига аҳолининг тоза ичимлик суви билан етарли даражада таъминланмаганлиги, коммунал хўжалиги ва саноат оқаваларининг, чиқиндиларнинг кўпайиши, санитария хизматининг паст даражаси ва бошқа ноқулайликларнинг мавжудлиги киради; - қаттиқ чиқиндиларнинг (шу жумладан заҳарли саноат чиқиндилари) кўплаб тўпланиб қолиши, радиоактив ифлосланишнинг катта хавфлари борлиги (марказий қизилқум, тошкент вилояти ва бошқалар); …
5
атроф муҳитни сақлаш ва муҳофаза қилиш соҳасида миллий манфаатларнинг устиворлигини таъминлаш, халқ хўжалигида экологиялаштиришни кенг қўллаш йўналишларида эксперт назоратини кучайтиришни тақазо этади. табиат компонентларининг экологик холати 1. атмосфера хавоси атроф муҳитнинг экологик ҳолати ва ҳудудларда экологик мувозанатнинг бузилиши кўп жиҳатдан атмосферага антропоген таъсирнинг салбий хусусиятлари билан белгиланади. ўзбекистонда 35 мингдан кўпроқ ҳавони булғаётган доимий манбалар бўлиб, уларнинг фақат ярмига яқини чанг ва заҳарли газларни ушлагичлар билан жиҳозланган, 1,5 мингта манбалар чанг ушлагич қурилмалар билан жиҳозланмаган. мавжуд қурилмаларнинг ўртача самарадорлиги ҳам 60-70% ошмайди. булардан ташқари атмосферанинг автомобиллар томонидан ифлосланиши айниқса шаҳарларда катта кўрсаткичларга эга. республикада ҳар йили атмосферага доимий ва харакатланувчи манбалардан чиқариладиган ифлослантирувчи чиқинди миқдори 1,8 млн тоннани ташкил этади. атмосферага чиқарилган чиқиндилар умумий миқдорида саноат тармоқларининг улуши (%хисобида) қуйидагича тақсимланган: иситиш саноати 40, электро энергетика-28, метталургия-14, қурилиш индустрияси-5, кимё саноати-3. доимий манбалардан атмосферага 150 хилдан ортиқ ифлослантирувчи моддалар чиқарилади. атмосфера ҳавосидаги энг кўп заҳарли моддалар саноат зоналарига яқин жойлашган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистондаги экологик вазият ва уни эксперт баҳолаш"

1663173847.doc ўзбекистондаги экологик вазият ва уни эксперт баҳолаш ўзбекистондаги экологик вазият ва уни эксперт баҳолаш режа: 1. экологик вазиятнинг умумий таърифи 2. табиат компонентларининг экологик холати бирлашган миллатлар ташкилотининг рио-де-жанейрода 1992 йилда ўтказилган атроф-муҳит ва ривожланишга бағишланган конференциясида жамиятнинг барқарор ривожланиши табиий муҳитни емириш ва табиий ресурсларнинг камайиши ва тугаши ҳисобига амалга ошмаслиги шунингдек кучли иқтисодиётсиз яшаш муҳитининг зарур сифатини таъминлаб бўлмаслиги тўғрисидаги хулосаларга келди. ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодиёт, экология ва ижтимоий жараёнларни биргаликда бошқариш барқарор ривожланишни таъминлашнинг асосий шартидир. ушбу қоидалар ўзбекистон республикасига ҳам тўлиқ тааллуқлидир. бу конференцияда глоба...

Формат DOC, 93,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистондаги экологик вазият ва уни эксперт баҳолаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистондаги экологик вазият … DOC Бесплатная загрузка Telegram