озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва уни баҳолаш усуллари

DOC 75,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1479815992_66091.doc озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва уни баҳолаш усуллари режа: 1.маҳсулот сифат даражаси тўғрисида тушунча 2.маҳсулот сифатини текшириш усуллари озиқ-овқат маҳсулотлари сифати - уларнинг истеъмол қилиш учун яроқли эканлигини белгиловчи ҳамда инсон организмининг озиқ ва лаззатли моддаларга бўлган физиологик талабини қондира оладиган хусусиятлари йиғиндисидир. озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида инсон организми зарур бўлган ҳамма моддалар мавжуд. бу моддалар маҳсулотларда турлича бўлади. озиқ-овқат маҳсулотлари қанчалик тўйимли сифатли бўлса тирик организмнинг нормал ривожланиши учун яхши бўлади. шунинг учун маҳсулотнинг кимёвий таркиби ва озуқалик қийматини ўрганиш катта аҳамиятга эга. озиқ-овқат маҳсулотлари турли зарарли ва юқумли касал тарқатувчи бактериялар учун қулай муҳит ҳисобланади. шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотлари доимо назорат қилиб борилади. озиқ-овқат маҳсулотлари - иссиқлик манбаидир. ҳар қандай организм ўзининг ҳаёт мобайнида меҳнат қобилиятига яраша энергия сарфлайди ва бу энергия доимий равишда тўлдириб турилади. озиқ-овқат маҳсулотларининг чиқарадиган энергияси унинг таркибидаги оқсил, ёғ ва углеводларнинг миқдорига боғлиқ. бу моддалар организмда оксидланиш натижасида ўзидан маълум даражада иссиқлик энергиясини чиқаради. …
2
а тўлиқ қийматга эга бўлган моддалардан: оқсил, ёғ, углеводлардан бири бўлитши шарт. 2.тайёр маҳсулот киши организми учун зарарсиз бўлиши, яъни таркибида зарарли моддаларнинг бўлмаслиги лозим. 3.ҳамма маҳсулотлар маълум мазага эга бўлиши шарт. озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳамиятини киши эҳтиёжларини қондириш даражасига қараб учга бўлиш мумкин: биринчидан улар тўйимлилик хусусиятларига эга, яъни таркибида оқсил, ёғ ва углевод моддалари бор бўлиши. бу моддаларнинг миқдори қанчалик кўп бўлса, шунчалик маҳсулотларнинг озуқалик қиймати юқори бўлади. иккинчидан маза берувчи аҳамиятга эга кўпчилик маҳсулотларнинг таркибида сув, озиқ-овқат кислоталари, глюкозитлар, эфир мойлари, хушбўй ошловчи моддалар бор. бу моддалар етарли тўйимли бўлмаса ҳам, ёқимли ўткир маза ва хидга эга бўлганлиги туфайли кўп миқдорда истеъмол қилинади. буларга мисол: пиёз, помидор, бодринг, гаримдори, кофе, тамаки, тузланган ва ачитилган маҳсулотлар, спиртли ва спиртсиз ичимликлар, доривор ва зираворлар, ҳўл сабзавотлар - мевалар киради. учинчидан шафобахш аҳамиятга эга айрим озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида киши организми учун зарур бўлган моддалар: витаминлар, кислоталар, глюкоза ва бошқа даволовчи парҳез …
3
келиши мумкин. қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнини яхши назорат қилинишига ҳам боғлиқдир. шуни айтиш керакка озиқ-овқат маҳсулотларини қандай сифатда ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш зарур бўлса, у шундай бўлиши керак. уларнинг сифатини пасайтириб ишлаб чиқариш ёки таркибини ўзгартириш асло мумкин эмас. лекин амалиётда бундай ҳоллар содир бўлмоқда. озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига таъсир қиладиган омиллардан яна бири уларни омборларда ва магазинларда сақлаш усуллари ва шароитларидир. озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш муддатлари ва шароитларига қараб улар бир-биридан кескин фарқ қилади. масалан 0 0с атрофида кўпчилик мева ва сабзавотларни сақлаш мумкин бўлсада, шу ҳароратда картошкани сақлашга руҳсат этилмайди. озиқ-овқат маҳсулотларини сифатига уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш ҳам катта таъсир кўрсатади. улар жиҳозланган махсус транспортларда ташилади, бу транспортлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади. масалан: сут, ун, нон, тирик балиқ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари. агар маҳсулотни сифат кўрсаткичини битта хоссасини ифодаласа, бу - (единичными) ягона оддий, агар бир неча хоссасини белгиласа, комплексли дейилади.(единичный) - ягона …
4
тика усулининг устунлиги шундан иборатки, бу усул жуда тез ва осон бажарилади. шу сабабли озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига баҳо беришда шу усулдан фойдаланилади. органолептика усулида маҳсулотларнинг истеъмол қийматини мазаси ва ҳиди, қаттиқ-юмшоқлиши ёки суюқ-қуюқлиги, ранги ва ташқи кўриниши баҳоланади. органолептика усулида маҳсулот сифатини баҳолаш етарли тажрибага эга бўлган, сезги органлари яхши ривожланган махсус мутахассислар ёрдамида олиб борилади. айрим маҳсулотлар (чой, кофе, тамаки, ичимликлар, зиравор ва дориворлар) учун асосан шу усул қўлланилади. мисоллар учун: шу усул билан аниқлаш сабзавот ва меваларнинг сифати, ёғнинг ҳиди, қовун, тарвуз. маҳсулот сифатини балл билан баҳолаш. республикамизда асосан 5, 10, 30 ва 100 баллик баҳо билан озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати текширилади. маҳсулот сифатини баллар орқали баҳолашда уларнинг умумий йиғиндиси сифат кўрсаткичлар бўйича ажратилади. мисол сифатида сариёғнинг сифатига 100 баллик баҳо билан текшириб чиқамиз. бу усул бўйича сариёғнинг асосий кўрсаткичларига қуйидагича баллар берилади: таъми ва ҳиди - 50 консистенцияси - 25 ранги - 5 тузланиши - 10 ўраб жойланиши …
5
иқ-овқат маҳсулотлари таркибида учрайдиган ва уларнинг сифат кўрсаткичларини белгилайдиган моддаларнинг миқдори аниқланади. улар асосида эса озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаганда ва ташиганда бўладиган ўзгаришларни билиш мумкин. маҳсулотнинг сифатини белгилайдиган кимёвий кўрсаткичларни аниқлаш усуллари махсус стандартларда кўрсатилган бўлади. масалан: а) 21094-75 номерли давлат стандарти билан нон ва нон-булка маҳсулотлари таркибидаги сувнинг миқдори аниқланади. б) 5476-80 номерли давлат стандарти билан ўсимлик мойларининг кислоталилиги аниқланади. текширишнинг микробиологик усули. бу усул озиқ-овқат маҳсулотларининг микроорганизмлар билан ифлосланганлик даражасини аниқлаш учун ишлатилади. озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида микроорганизмларнинг стандарт даражасидан кўплиги ва уларда касаллик келтирувчи бактерияларнинг бўлиши маҳсулотларни сақлаш учун белгиланган жойлар ифлос тутилишидан ва уларни сақлаш ҳамда ташишда санитария қоидаларига риоя қилинмаслигидан далолат беради. текширишнинг товаршунослик-технологик усули. бу усул билан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг қайта ишлашга ёки узоқ сақлашга яроқли ва яроқсизлиги аниқланади. масалан: мевалар навларининг мурабболар тайёрлашга яроқли ёки яроқсизлигини билиш учун аввало улардан тажрибахонада кичик хажмда намуналар тайёрланади ва шу асосда маълум бир хулосага келинади. товарларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва уни баҳолаш усуллари"

1479815992_66091.doc озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва уни баҳолаш усуллари режа: 1.маҳсулот сифат даражаси тўғрисида тушунча 2.маҳсулот сифатини текшириш усуллари озиқ-овқат маҳсулотлари сифати - уларнинг истеъмол қилиш учун яроқли эканлигини белгиловчи ҳамда инсон организмининг озиқ ва лаззатли моддаларга бўлган физиологик талабини қондира оладиган хусусиятлари йиғиндисидир. озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида инсон организми зарур бўлган ҳамма моддалар мавжуд. бу моддалар маҳсулотларда турлича бўлади. озиқ-овқат маҳсулотлари қанчалик тўйимли сифатли бўлса тирик организмнинг нормал ривожланиши учун яхши бўлади. шунинг учун маҳсулотнинг кимёвий таркиби ва озуқалик қийматини ўрганиш катта аҳамиятга эга. озиқ-овқат маҳсулотлари турли зарарли ва юқумли касал тарқатувчи бактериялар учун қулай...

Формат DOC, 75,5 КБ. Чтобы скачать "озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва уни баҳолаш усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: озиқ-овқат маҳсулотларини сифат… DOC Бесплатная загрузка Telegram