озиқ-овқат маҳсулотларини санитар-гигиеник текшириш

DOCX 6 sahifa 28,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
озиқ-овқат маҳсулотларини санитар-гигиеник текшириш озиқ-овқат маҳсулотларини санитар текширишдан ўтказиш санитар-эпидемиология хизмати фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида аҳоли овқатланиши назорат қилинади. аҳоли саломатлиги учун маҳсулотнинг озуқавий қувватини ва унинг зарарсизлигини аниқлаш санитар-гигиеник текширишнинг асосий вазифаларидан биридир. санитар-гигиеник текшириш ўтказганда маҳсулотнинг органолептик хусусиятлари аниқланади, унинг гигиеник кўрсаткичлар ва талабларга мос келиши, кимёвий таркиби ўзгариши ва сабаби, бактериал зарарланиши ва инфекция манбаларининг юқишидаги ўрни ва овқатдан заҳарланишнинг мавжудлиги, шунингдек, сақлаш шароитлари ўрганилади. шунингдек, маҳсулот таркиби, унинг ўзгарувчанлиги, уни қайта ишлаш ёки йўқ қилиниши ўрганилади. озиқ-овқат маҳсулотларини санитар-гигиеник текшириш амалиётда мураккаб ва масъулиятли жараён ҳисобланади. бу соҳа ҳар тарафлама билим ва уларни турли вазиятларда қўллай олишни талаб этади. буларга лаборатория текширув усулларини билиш ва бу усулларни тўғри қўллай олиш киради. санитар текширувларнинг қийин вазиятларида санитар шифокор бошқа мутахассисларни (микробиолог, миколог, токсиколог, ветеринар врачлари ва б.) жалб қилади. юқоридагиларга асосан озиқ-овқат маҳсулотларини гигиеник текширишдан тўғри ўтказиш овқатланиш гигиенаси шифокори фаолиятида муҳим …
2 / 6
санитар-эпидемиологик аҳамиятга эга бўлиши ва қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олиши лозим: а) тез бузиладиган маҳсулотларнинг сифат назорати. бу маҳсулотларни эпидемиологик жиҳатдан муҳимлигини ҳисобга олиб, уларни текширишда самарали термик ишлов берилганлигига урғу бериш лозим. шу билан биргаликда, бактериологик кўрсаткичлар аниқланади, сабаби иссиқлик таъсири етишмовчилиги натижасида ёки камайтирилганда, жараённинг носозлиги сабабли бактериологик кўрсаткичлар ўзгариши мумкин. гигиеник аҳамиятга эга бўлган физик-кимёвий кўрсаткичлар ҳам аниқланади; б) янги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича гигиеник талаблар режа бўйича назорат қилинади, шу билан бирга, янги материаллар асосида идиш-товоқ ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқариш назорат қилинади; в) янги биологик қийматга эга бўлган маҳсулотларнинг санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнига тўғри келганлиги назорат қилинади; г) озиқ-овқат маҳсулотлари бўлмаган қўшимча қолдиқ, заҳарли кимёвий қўшимчалар миқдори, оғир металл тузлари ва бошқалар борлиги назорат қилинади; д) овқатнинг биологик сифатини болалар даволаш-профилактик муассасаларида ва умумий овқатланиш жойларида назорат қилиш; е) озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи муассасаларда овқат маҳсулотларининг яхши сифати …
3 / 6
лар асосида, шу жумладан, тергов ва суд органлари аризаси бўйича; г) охирги қарор бўйича озиқ маҳсулотларини текширган назорат органи томонидан ўтказилган сифатли текширув ёки ветеринар-санитар ташкилотлар компетенцияси ва ўзига хос гигиеник ёки эпидемиологик асосга эга. бундан ташқари, режасиз санитар текшириш озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида лабораториялар бўлмаса, хўжалик шартномалари асосида ҳам ўтказилиши мумкин. санитар текширишни ўтказиш босқичлари 1. тайёрловчи босқичи. текширишни ўтказувчи мутахассис бу босқичда маҳсулот сифатига тегишли меъёрий ҳужжатлар, ишлаб чиқариш технологияси, озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш ва сотиш тартиби билан танишиб чиқади. агарда маҳсулот учун тегишли расмий меъёрий ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, умумий гигиеник талаблар билан солиштирилади. 2. ҳужжатлар билан танишиш босқичи текширилаётган маҳсулотни тайёрлаш жараёни ва сифатини таърифлайди. зарур бўлганда истеъмолчи билан сотувчи ўртасида тузилган шартномани кўрсатишини талаб қилиш мумкин. озиқ-овқат сифатини аниқлаганда махсус белгиси бор ёки йўқлиги, сақлаш муддати ва тарқатиш шароитларига эътибор қаратиш лозим. 3. маҳсулотни сақлаш жойида текшириш босқичи. бунда маҳсулотни сақлаш тартиби ва шароити, унинг ҳажмини …
4 / 6
аҳсулотларнинг сифатига шубҳа туғилса, маҳсулотнинг тупроқ билан зарарланиши, технологик жараённинг бузилиши, зараркунандалар бор-йўқлигини аниқлаш ва сифатига баҳо бериш учун органолептик текшириш ўтказилади. 5. озиқ-овқат маҳсулотлари органолептик кўрсаткичларини текшириш: ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари бор-йўқлиги, бегона ҳид ёки таъм ва ифлосланишни аниқлаш учун текширилади. маҳсулотларнинг ҳиди хона ҳароратида иситилган ва эритилган ҳолатда текширилади. маҳсулот идишга қадоқланган бўлса, идиш тагидаги ҳид пичоқ ёки махсус найсимон темир асбоб билан аниқланади. маҳсулот таъмига шубҳа қилмаслик учун уни 20–45 даражада аниқланади, бундан паст ҳароратда таъм сезиларли даражадан паст бўлиши мумкин. текшириш далолатномасини тузиш далолатнома тузишда биринчи бўлиб маҳсулот кўздан кечирилади. унда текшириш жойи ва соати, текширувчининг ва текширишда иштирок этганларнинг исми, отасининг исми, фамилияси, мансаби, умумий маҳсулот ҳақида маълумот (келиб чиқиши, ҳажми, таранинг аҳволи, илова қилинган ҳужжатлар мавжудлиги, юкланган ва туширилган вақти), маҳсулотларни кўздан кечирилгандан кейин олинган маълумотлар (сақлаш шароитлари, очилган жойларнинг сони, органолептик текшириш натижалари) ёзилади. далолатноманинг якунловчи қисмида маҳсулотларда аниқланган ўзига хосликлар қайд этилади. …
5 / 6
ияга юборилади, иккинчиси корхонадаги масъул шахсга қолдирилади. олинган намуналарни корхона маъмурияти жавобгарлиги остида қисқа вақт ичида лабораторияга етказиш лозим. маҳсулот намунасининг олинган вақти илова қилинган ҳужжатда ёзилади, лабораторияда бу вақт рўйхатга олиш журнали ва текшириш натижаси ёзиладиган ҳужжатларга қайд этилади. намуна олиш далолатномасида текширишнинг мақсади ва сабаби кўрсатилади. намуна олиш далолатномаси охирида маҳсулот тарқатишга рухсат берилмаслиги, лаборатория натижаларини олгунга қадар сақлаш шароити унинг таркибини ўзгартиришга йўл қўймайдиган шароитда сақлаш лозимлиги ҳақида корхона маъмурияти огоҳлантирилганлиги (масъул ходим исми шарифи) ёзилади. режали санитар текширишда намуна олиш далолатномасида ушбу маълумотлар берилиши шарт эмас, бошқа ҳолатларда эса санитар шифокорнинг қарорига қараб ҳал қилинади. лаборатория текширувини ўтказиш, уларнинг натижаси ва хулосасини қайд этиш лабораторияда намуналарни текшириш давстда ёки махсус гигиеник текшириш усулларига мувофиқ ўтказилади. маҳсулотнинг лаборатория текшируви натижалари махсус лаборатория бланкасига ёзилади. озиқ-овқат маҳсулотларини санитар экспертизадан ўтказишдан мақсад, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳсулотларнинг озуқавий қиймати ва инсон саломатлиги учун бехатарлигини назорат қилишдан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"озиқ-овқат маҳсулотларини санитар-гигиеник текшириш" haqida

озиқ-овқат маҳсулотларини санитар-гигиеник текшириш озиқ-овқат маҳсулотларини санитар текширишдан ўтказиш санитар-эпидемиология хизмати фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида аҳоли овқатланиши назорат қилинади. аҳоли саломатлиги учун маҳсулотнинг озуқавий қувватини ва унинг зарарсизлигини аниқлаш санитар-гигиеник текширишнинг асосий вазифаларидан биридир. санитар-гигиеник текшириш ўтказганда маҳсулотнинг органолептик хусусиятлари аниқланади, унинг гигиеник кўрсаткичлар ва талабларга мос келиши, кимёвий таркиби ўзгариши ва сабаби, бактериал зарарланиши ва инфекция манбаларининг юқишидаги ўрни ва овқатдан заҳарланишнинг мавжудлиги, шунингдек, сақлаш шароитлари ўрганилади. шунингдек, маҳсулот таркиби, унинг ўзгарувчанлиги, уни қайта ишлаш ёки...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (28,5 KB). "озиқ-овқат маҳсулотларини санитар-гигиеник текшириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.