литосфера экологияси

DOC 804.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663177307.doc шахар қишлоқ ва бошқа ерлар 45% хайдаладган ерлар 10% ўтлоқ ва яйловлар 17% ўрмонлар 28% 44-расм. дунё ер фонди 48-расм. ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланиш 447,4 минг кв.км ўрмонлар 3,2% табиий яйловлар 50,1% бошқа ва ишлатилмайдиган ерлар 35,3% лалмикор ерлар 1,7% суғориладиган ерлар 9,7% литосфера экологияси режа: 1. ер ресурслари. тупроқдан фойдаланишнинг экологик муаммолари 2. ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланишнинг муаммолари 3. ер ости қазилмаларидан оқилона фойдаланиш муммолари 4. ўзбекистонда минерал ресурслардан фойдаланиш литосфера(литос-тош, сфера-шар, қобиқ)деганда ернинг 30-80 км. қалинликдаги қаттиқ қобиғи тушунилади. жамият ривожланадиган асос- ер пўстида микроорганизмлар 3-5км чуқурликкача учрайди. ер усти ва ер ости ҳозирда фаол ўзлаштирилган. ҳозирда литосферада ер ости қазилмалари 10 км.гача бўлган чуқурликлардан олиниши мумкин. xxi асрга келиб инсоният литосферага мислсиз таъсир кўрсатмоқда. шаҳарлар остида ер ости шаҳарлари бунёд қилинган, чиқиндихоналар, омборхоналар мавжуддир. ер остида ядро қуроли синовлари ўтказилади. ер ресурслари инсонлар ҳаётида ҳал қилувчи рол ўйнайди. ер- инсонлар бевосита яшайдиган асос, қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари …
2
гик айланма ҳаракатида муҳим роль ўйнайди. тупроқ қаттиқ, суюқ, ва газсимон компонентлардан иборат бўлиб, иқлим, тоғ жинслари, ўсимликлар ва ҳайвонлар, микроорганизмларнинг ўзаро мураккаб таъсири натижасида ҳосил бўлади. 1 грамм тупроқда миллиондан ортиқ содда ҳайвонлар ва тубан ўсимликлар учрайди 45-расм. тупроқ кесими: 1-хазон тўшами; 2- чиринди; 3- ювилиш қатлами; 4-минерал тузлар тўпланадиган қатлам; 5- тагзамин(криксунов, 1995 ) тупроқ тугайдиган ва тикланадиган ресурсларга киради. тупроқ тарихий таркиб топган мураккаб, мустақил табиий жисм бўлиб, ўзгарувчан динамик ҳосиладир. ер юзи турли қобиқлари ўртасидаги алоқадорлик тупроқ орқали амалга ошади. тупроқ табиий ландшафтларнинг асоси ҳисобланади. биосферада бажарадиган фаолиятига қараб тупроқни органик ҳаёт занжирининг энг муҳим халқаси деб юритса бўлади. тупроқда у ёки бу микроэлементлар етишмаслиги ёки opтиқчалиги организмларнинг ривожланиши ва инсоннинг соғлиғига бевосита таъсир кўрсатади; тупроқ касаллик тарқатадиган; кўплаб микроорганизмлар учунзарур ҳаёт муҳити ҳисобланади. тупроқда сил, вабо, ўлат, ич-терлама, бруцеллез ва бошқа касалликларнинг қўзғатувчилари бўлиши мумкин. биосферада тупроқнинг энг муҳим роли шундаки, барча организмларнинг қолдиқлари тупроқда …
3
ган (обикор) дехқончилик мовароуннахрда ҳам қарийиб 5 минг йиллик тарихга эга. ер юзи тупроқ қатламининг ҳозирги ҳолати биринчи навбатда кишилик жамиятининг фаолияти билан белгиланади. инсон тупроқларга ижобий ва салбий таъсир кўрсатади. инсон тупроқларнинг ҳосилдорлигини ошириши, ерларнинг ҳолатини яхшилаши мумкин. шунинг билан бирга шаҳар қурилиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, агротехник тадбирларнинг талабга жавоб бермаслиги натижасида тупроқлар бевосита йўқ қилиниши, яроқсиз ҳолга келиши, емирилиши мумкин. ҳозирги кунда тупроқлар майдонининг камайиши унинг тикланишидан минглаб марта тезроқ амалга ошмоқда. табиатда шамол ва сув таъсирида тупроқларнинг емирилиши ёки эрозияси кузатилади. инсон фаолияти натижасида тезлашган сув ва шамол эрозияси амалга ошади, жарлар ҳосил бўлади(46-расм). 46-расм. тупроқ эрозияси ва жарнинг ҳосил бўлиши(криксунов,1995) антропоген эрозия тупроқ ресурсларидан нотўғри фойдаланишнинг оқибати бўлиб, унинг асосий сабаблари ўрмон ва тўқайларни қирқиб юбориш, яйловларда чорва молларини боқиш нормасига амал қилмаслик, дехқончилик юритишнинг нотўғри методларидан фойдаланиш ва бошқалардир. турли малумотларга кўра ҳар куни ер юзида эрозия натижасида 3500 га унумдор тупроқли ерлар ишдан чиқади. сув …
4
тилади. иккиламчи шўрланишда сув каппилярлар орқали кўтарилиб тузи тупроқда қолади ёки ортиқча суғориш натижасида ер ости сувлари эриган тузлар билан шўрланади. иккиламчи шўрланиш кўпроқ зарар етказади. тупроқларнинг шўрланиши осиё, америка ва африканинг кўпчилик мамлакатларида кузатилади. шўрланишнинг олдини олиш учун зовурлар ўтказилади, ерларнинг шўри ювилади. тупроқларнинг ботқоқланиши асосан намлик кўп жойларда куза​тилади. сув омборлари атрофида ҳам ботқоқланган участкалар вужудга келади. ботқоқларни қуритиш учун махсус мелиорация тадбирлари ўтказилади. тупроқларни ифлосланишдан сақлаш муҳим аҳамиятга эга. қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш тупроқларнинг турли кимёвий бирикмалар билан ифлосланишини кучайтириб юборади. минерал ўғитлар тўғри танланмаса ва меъёрида ишлатилмаса тупроқнинг ҳолати ўзгаради, унумдорлик хусусияти бузилади. айниқса, зараркунандаларга қарши, бегона ўтларга ва ўсимлик касалликларига чора сифатида кенг фойдланиладиган пестицидлар, гербицидлар, инсектицидлар, дефолиантларни меъёридан ортиқ ишлатиш тупроқга жуда салбий таъсир кўрсатади. пестицидлар тупроқдаги фойдали микроорганизмларни нобуд қилади ва чириндининг камайишига олиб келади. масалан, ддт пестициди ишлатилганидан 20 йил кейин ҳам тупроқ таркибида унинг ҳали мавжудлиги аниқланган. пестицидлар озиқ занжири орқали ўтиб, …
5
азилиши ва қонуний назорат ўрнатилиши керак. қypғоқчил ерларда чўллашиш жараёнларининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. чўллашиш деганда табиий жараёнлар ва инсон фаолияти натижасида ерларинг биологик маҳсулдорлигининг пасайиши ёки йўқолиши тушунилади. чўллашиш натижасида экологик системанинг ўз-ўзини тиклаш қобилиятининг бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин. ҳаракатчан қумларнинг йўлини тўсиш, яшил қалқонлар бунёд қилиш тупроқларни сақлаб қолади. тупроқ қатламининг турли йўллар билан нест-нобут қилиниши муаммоси ҳам мавжуд. 47-расм. ҳаддан ортиқ мол боқиш ва қурғоқчил экосистемаларда чўллашиш жараёнинг бошланиши(33) шаҳар ва йўл қурилиши натижасида унумдор тупроқлар нобуд қилинади. қонунга мувофиқ бундай шароитларда тупроқлар кўчириб олинади ва керакли ерларга ётқизлади. ер ости бойликларини қазиб олишда ҳам кўплаб тупроқлар нобуд бўлади. бундай жараёнларнинг олдини олишнинг махсус тадбирлари мавжуд, қонуний жавобгарлик бор. ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланишнинг муаммолари ўзбекистон республикаси ер фонди 44,9 млн. га ни ташкил қилади. ер фонди қуйидаги тоифаларга ажратилади: 1. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар; 2. аҳоли пунктларининг ерлари; 3. саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "литосфера экологияси"

1663177307.doc шахар қишлоқ ва бошқа ерлар 45% хайдаладган ерлар 10% ўтлоқ ва яйловлар 17% ўрмонлар 28% 44-расм. дунё ер фонди 48-расм. ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланиш 447,4 минг кв.км ўрмонлар 3,2% табиий яйловлар 50,1% бошқа ва ишлатилмайдиган ерлар 35,3% лалмикор ерлар 1,7% суғориладиган ерлар 9,7% литосфера экологияси режа: 1. ер ресурслари. тупроқдан фойдаланишнинг экологик муаммолари 2. ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланишнинг муаммолари 3. ер ости қазилмаларидан оқилона фойдаланиш муммолари 4. ўзбекистонда минерал ресурслардан фойдаланиш литосфера(литос-тош, сфера-шар, қобиқ)деганда ернинг 30-80 км. қалинликдаги қаттиқ қобиғи тушунилади. жамият ривожланадиган асос- ер пўстида микроорганизмлар 3-5км чуқурликкача учрайди. ер усти ва ер ости ҳозирда фаол ўзлаштирилган. ҳоз...

DOC format, 804.0 KB. To download "литосфера экологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: литосфера экологияси DOC Free download Telegram