тупроқ шўрланиши

DOCX 46 стр. 2,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 46
тупроқ шўрланиши шўрланган тупроқлар ва шўрҳоклар. тупроқ шўрланишининг асосий омиллари маълумки, экин ерлар республика бўйича жами 4064,7 минг гектарни, шу жумладан, суғориладиган экин ерларнинг умумий ер майдони 3307,3 минг гектарёки қишлоқ хўжалик ер турларининг 13,1 % ини ҳамда лалми экин ерларининг умумий ер майдони 757,4 минг гектарни ёки қишлоқ хўжалик ер турларининг 3,0 % ини ташкил қилиб, қишлоқ хўжалигидан олинадиган ҳамма маҳсулотларнинг 30-35% дан кўпроғини етказиб беради (ўзбекистон республикаси ер ресусрларининг ҳолати тўғрисида милий ҳисобот, 2012). ҳозирги вақтда мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг қарийб 9,6 фоизининг мелиоратив ҳолати ёмон бўлиб, бу аввало, тупроқнинг шўрланиш даражаси юқорилиги ва ер ости сувларининг кўтарилиши билан боғлиқдир. шундай экан, суғорилиб экин экиладиган ер майдонларини янада кенгайтириш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш орқали унумдорлигини орттириш бугунги қишлоқ хўжалигининг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади (кузиев, 2000). бугунги кунга келиб республика умумий ер майдонининг 46,3 % ини турли даражада шўрланган ерлар ташкил этади (ўзбекистон республикаси тупроқ қопламлари атласи, 2010). шўр тупроқлар …
2 / 46
га совуқ сувда гипснинг (caso4∙2h2o) эрувчанлигидан (2 г/л атрофида) ортиқ эрийдиган тузлар киради. агар тупроқнинг юқориги 0-30 см қатламида 0,6 % ортиқ сода, 0,1 % дан ортиқ хлор ва 2% дан ортиқ сульфатлар учраса, бундай шўр тупроқлар шўрҳоклар деб аталади. тупроқларнинг бундай табақаланиши тузларнинг турлича заҳарлилигидан келиб чиқади. масалан, энг заҳарли туз сода (na2co3) ҳисобланади. унинг 0,6 % миқдори тупроқни бутунлай унумсиз ҳолатга келтиради, 0,1 % атрофидаги миқдори ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир этади. дунё тупроқ харитасидаги (фао) тупроқлар системастикасида (тизимида) юқориги 0-15 см ли қатламда 3 % дан ортиқ миқдорда туз ушлаган тупроқлар шўрҳоклар гуруҳига киритилган. юқорида кўрсатилган миқдордаги тузлар тупроқнинг юза қатламида эмас, балки чуқурроқ қатламларида бўлган тупроқлар шўрҳокли тупроқлар ва шу миқдордан кам бўлган, лекин тупроқнинг исталган қатламларида учраса шўрҳоксимон тупроқлар деб аталади. демак, тупроқлар тузларнинг тупроқ профилида жойланишига қараб юза ва чуқур шўрҳоксимон бўлиши мумкин. суғориладиган шўрланган тупроқларнинг ҳосилдорлиги тупроқ ҳосил қилувчи жинсларнинг характерига, …
3 / 46
т) mg(hco3)2 (магний бикарбонат) cacl2 (кальций хлорид) caso4∙2h2o (кальций сульфат) caco3 (кальций карбонат) ca(hco3)2 (кальций бикарбонат) ушбу тузлардан 4 хили, яъни mg(co3)2, caso4∙2h2o, caco3 ва ca(hco3)2 тузлари деярли зарарсиз. булар ичида энг зарарсиз туз гипс (caso4) ва оҳак (caco3) ҳисобланади. қолган 8 хил тузлар ўсимликлар учун заҳарли, айниқса энг хавфлиси na2co3 ва кейинги ўринда mgcl2 токсик тузлари ҳисобланади. шўрҳоклар, қабул қилинган тупроқлар систематикасига кўра: автоморф – грунт сувлари чуқур жойлашган майдонларда ўзида туз ушланган жинслардан ва гидроморф – минераллашган грунт сувлари таъсирида ҳосил бўлган шўрҳокларга бўлинади. автоморф шўрҳоклар қуйидаги типчаларга: типик - қолдиқ, қайталанган ва тақирлашган; гидроморф шўрҳоклар эса - типик, ўтлоқи, ботқоқ, шорли (сор), лой-вулқонли ва тепа-дўнглик типчаларига бўлинади. яна шўрҳоклар шўрланиш химизми (типи)га қараб хлоридли, сульфат-хлоридли, хлорид-сульфатли, сульфатли, сода-хлоридли, сода-сульфатли, хлорид-содали, сульфат-содали, сульфат ёки хлорид-гидрокарбонатли туркумларга ҳамда шўрланиш манбаларига кўра - литогенли, қадимий гидроморфли ва биогенли туркумларга ажралади. шунингдек, шўрҳоклар тупроқ профилидаги тузларнинг тарқалиш характерига кўра: устки, юзаки …
4 / 46
тузларидан иборат бўлади. шўрҳокларда тарқалган ўсимликлар онда-сонда, якка-дукка тарзда ривожланган бўлиб, улар шўра ўсимликларини турлик ўринишларини намоён қилади (сертуз ва юқори осмотик босимли тупроқ эритмасида ҳаёт кечиришга мослашган қорашўра, сарсазан, шўра, бурган, шувоқ, курмак кабилар) ва илдиз системаларининг чуқур кетиши ва кул моддасининг юқори миқдорда бўлиши билан фарқланади. шўраларнинг айрим турларида кул элементларининг миқдори 20-30% ни ташкил этади. кул таркибида хлор, олтингугурт, натрий элементлари кўпроқ учрайди. ўзбекистон ҳудудидаги шўрланган тупроқлар майдони. ҳозирги вақтда ер шарининг турли ҳудудларида тез суръатлар билан юзага келаётган шўрланиш жараёнларини ўрганиш муҳим долзарб масалалардан ҳисобланади. ўзбекистонда тарқалган шўрланган тупроқларнинг турли хосса-хусусиятларини ҳамда унумдорлик кўрсаткичларини шўрланиш жараёнлари таъсирида ўзгариши бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлиб, уларнинг ишларида шўрланган тупроқларнинг генезиси ва мелиорациясига оид умумий муаммолар ўрганилган, шу билан бирга тупроқлардаги сув ҳамда тузлар ҳаракатининг барча механизмлари ва умумий қонуниятлари очиб берилган. буларга мисол қилиб л.т.турсунов ва б., 1972, 1990, 2008; узоқов ва б., 2008; м.у.умаров, 1974, 1975; …
5 / 46
проқшунослик фанининг муҳим ҳаётий муаммоларидан бири ҳисобланади. ўзбекистонда суғориладиган шўрланган тупроқлар турли горизонтал-кенглик зоналарида учрайди: жанубий (сурхондарё, қашқадарё, бухоро вилоятлари), марказий (фарғона водийсининг кўп туманлари, мирзачўл, жиззах, самарқанд вилоятининг айрим туманлари) ва шимолий (хоразм, қорақалпоғистон республикаси). бу ерларни шўрҳокли ва шўрҳоксимон тупроқлар ташкил этади. булардан ташқари тупроқ сингдириш комплексида сингдирилган натрий ёки магнийнинг миқдорлари юқори бўлган, агрофизикавий хоссалари ўта ёмон шўртобсимон тупроқлар ҳам учрайди (бухоро, қашқадарё вилоятлари, қорақалпоғистон республикаси) (37-расм). 37-расм. оролбўйи ҳудудларидаги шўрланган майдонлар ўзбекистоннинг кўп туман ва вилоятларида тупроқдаги сульфатлар миқдори кўп ҳолатларда хлоридлардан анча юқори, табиийки шўрланиш хлорид-сульфатли ёки сульфатли. бухоро вилоятининг туманларида ва фарғона водийсида тузлар таркибини асосан сульфатлар ташкил этиб, хлоридлар жуда кам миқдорда учрайди, шу боис бу ерларда тупроқ шўрланиш типи сульфатли. бошқа айрим туманларда сульфат-хлоридли ва кам ҳолатларда хлоридли шўрланиш типлари учраб туради. суғориладиган тупроқларнинг айрим қисмларида гидрокарбонатли чучук грунт сувлари ер юзасига яқин жойлашган майдонларда шўрланишнинг ўзига хос магний карбонатли тури аниқланган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 46 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тупроқ шўрланиши"

тупроқ шўрланиши шўрланган тупроқлар ва шўрҳоклар. тупроқ шўрланишининг асосий омиллари маълумки, экин ерлар республика бўйича жами 4064,7 минг гектарни, шу жумладан, суғориладиган экин ерларнинг умумий ер майдони 3307,3 минг гектарёки қишлоқ хўжалик ер турларининг 13,1 % ини ҳамда лалми экин ерларининг умумий ер майдони 757,4 минг гектарни ёки қишлоқ хўжалик ер турларининг 3,0 % ини ташкил қилиб, қишлоқ хўжалигидан олинадиган ҳамма маҳсулотларнинг 30-35% дан кўпроғини етказиб беради (ўзбекистон республикаси ер ресусрларининг ҳолати тўғрисида милий ҳисобот, 2012). ҳозирги вақтда мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг қарийб 9,6 фоизининг мелиоратив ҳолати ёмон бўлиб, бу аввало, тупроқнинг шўрланиш даражаси юқорилиги ва ер ости сувларининг кўтарилиши билан боғлиқдир. шундай экан, суғорилиб ...

Этот файл содержит 46 стр. в формате DOCX (2,8 МБ). Чтобы скачать "тупроқ шўрланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тупроқ шўрланиши DOCX 46 стр. Бесплатная загрузка Telegram