тупроқ физикасининг тарихи

DOCX 7 sahifa 559,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология – тупроқшунослик факультети тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси таълим йўналиши - 5141000 тупроқ физикаси (маърузалар матни) маърузачи доц.ш.м.исҳоқова 2 – маъруза. тупроқ физикасининг тарихи тупроқ физикасининг тарихи улуғ рус олими м.в. ломоносов фаолияти билан боғлиқдир. у ўзининг « о слоях земных» асарида биринчи бўлиб рус қора тупроқлари эволюциясини, тупроқларнинг кимёвий ва физик хоссаларини илмий асосода талқин қилди. м.в. ломоносов таъбири билан айтганда қора тупроқлар тасодифий кучлар таъсирида вужудга келган эмас, улар узоқ вақт мобайнида ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқларининг чиришидан ҳосил бўлган маҳсулотдир. шу билан бирга, у шўр тупроқлар ҳамда торфларнинг келиб чиқиш таълимотини ҳам олға сурди. м.в. ломоносов раҳбарлиги остида 1755 йилдан бошлаб москва университетида қишлоқ хўжалиги фанлари билан узвий боғлиқликда тупроқшунослик ҳам ўқитила бошлади. москва университетининг профессори м.и.афониннинг хизмати жуда катта. 1770 йилда зоология ва ва ботаника кафедраси қошида аграномия курси ташкил этилди. маърузани биринчи бўлиб м.и.афонин ўқиди. 18 асрнинг охирида и.м.комов м.и.афонин …
2 / 7
ининг муҳим роль ўйнашини кўрсатиб берди. у ўз фаолияти даврида ўсимликлар ҳаётида чиринда моддасин ролини ошириб, “ ўсимликлар фақатгина чиринди моддаси билан озиқланади” ғояни илгари сурди. россияда альфред тэер назариясини илгари сурган олимларда бири м.г.павлов эди. лекин у кейинчалик тэер назариясидан қайтиб, “ўсимликлар айрим вақтда чириндисиз субстратларда ҳам вужудга келишлари мумкин, бунинг учун тупроқ ҳаво, иссиқлик ва намлик бўлиши лозим деган хулосага келди.” павлов тупроқ унумдорлигини ошириш учун уларга яхши ишлов беришни деҳқончиликда аламашлаб экишни, сидератлардан фойдаланишни таклиф этди. павлов ерни ҳайдаш мақсадида биринчи бўлиб махсус плуг конструкциясини таклиф этди. англияда – дэви, германияда – шюблер ўз асарларида павлов назарияларини олға суриб, тупоқнинг физик режимлариниўрганиш бобида кўп ишлар қилдилар. айниқса, шюблер ўз асарларида тупроқларниг физик – механик хоссаларини кенг ўрганди ва бу соҳада бир неча асбоб ихтиро қилди. масалан, ёпишқоқликни аниқлайдиган махсус тарози ҳозиргача лабораторияларда ишлатилиб келинмоқда. 19 асрнинг биринчи чораги дан бошлаб тупроқ хусусиятларини текшириш ишлари биримунча оқсай бошлади, …
3 / 7
лиш асосида ҳал этиш лозим. в.в.докучаев, а.а.измаильский қадимий турон, жумладан ўзбекистон қадимий деҳқончилимк тарихига эга . ота – боболаримизер ва сувни кўз қорачиғидек асраб келишган. ер - тупроқ, сув энг табаррук неъмат сифатида баҳоланади. ундан нотўғри фойдаланиш, айниқса уни ифлос қилиш жуда катта гуноҳ ҳисобланган ва бу гуноҳга ботган шахслар қаттиқ жазоланган. буюк аждодларииз ер – тупроқ, сув тўғрисида ўз дунё қарашларини ёзиб бизга қолдирганлар. тупроқ – табиатнинг мўъжизаси. айни бир вақтда унинг ўзи мўъжизалар маскани. тупроқ, унинг пайдо бўлиши, кейинги ривожланиши тўғрисидаги дастлабки мулоҳазалар ҳам ҳам бобокалонларимиз – абу райҳон беруний, ибн сино, маҳмуд қошғарийларга тегишлидир абу райҳон беруний : “ бу тош парчалари ва шағалла аслида тошлар бўлиб, тоғларнинг ёрилиши ва қояларнинг ўрилишидаги парчаланиш натижаларидир.кейин улар узоқ ввақт жарёнида сув оқими ва шамол таъсирида бўлган ва уларнинг ишқалниши узоқ вақт давом этиб, улар сийқалаша борган. уларнинг сийқаланиши бурчаклари ва ўткир қирралари томонидан бошланган, ҳатто уларни йўқ қилиб, силлиқлаб …
4 / 7
з ер. қайир ер – жуда юмшоқ, текис, қумли ер. адабиётларда тўқай тупроқларига тўғри келади. қазған ер – юзаси текис бўлмаган ботқоқ ерлар. “девон” (девони луғати турк) рижов сергей николаевич(1903 - 1981) ўзбекистоннинг суғориладиган ва лалми ерларининг физик хусусиятларини комплекс ўрганиш дастурига раҳбарлик билан бошлаган.суғориладиган ерларнинг барча физик режимларини, ҳаво - сув ўтказувчанликни кескин пасайишига олиб келувчи ҳайдалма ости зич қатламни келиб чиқиш моҳиятининг назарий томонларини очиб берди.тупроқлардаги оптимал намлик – у ёки бу тупроқнинг днснинг 65 -70% га тўғри келишини кўрсатиб берди. тупроқларнинг физик хоссаларини лабораторияда аниқлаш усулларини ишлаб чиқди. умаров мажид умарович (1914 -1985) ҳар хил маданий ҳолдаги (қўриқ, бўз, ва суғориладиган) асосий тупроқ типларининг сув, физик ва физикавий – механик хоссаларини тўла ўрганиб, уларнинг унумдорлигини оширишнинг назарий томонларини илмий асослаб берди. фарғона водийсидаги суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг агрофизик хоссалари ва озуқа тизимини ўрганди мирзачўл ва қарши чўллари тупроқларининг барча агрофизик хоссалари суғориш ва ўзлаштириш таъсирида ўзгаришини ўрганди. суғориш …
5 / 7
латиф турсунович – (1938 – 2011) л.т.турсунов 1962 – 1964 йиллар давомида самарқанд вилоятиниг жом даштидан бошлаб бутун қашқадарё ва сурхондарё вилоятлари ҳудудлари, қарши чўли ҳудудидан то турманистонннинг керки шаҳригача дала ва лаборатория тадқиқотларини олиб борди. тупроқ физикаси ва мелиорацияси муаммоларини илмий тарзда ечиб бера олган. асарлари: “ўзбекистон ғарбий қисмисуғориладиган ерларининг тупроқ шароитлари” “амударё қуйи оқими ҳудудининг тупроқ – физик тавсифи” “қашқадарё ҳавзаси ҳудуди тупроқлари” “тоғ тупроқлари” “ўзбекистон тупроқшунос олимлари” монографиялари “тупроқ физикаси” дарслиги ва бир қанча илмий мақолалар муаллифи. турсунов латиф турсунович – биология фанлари доктори, ўзбекистон миллий университети тупроқшунослик кафедрасини кўп йиллар давомида бошқариб келган, ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими, ҳалқаро тупроқшунослар, докучаев номидаги россия тупроқшунослик жамияти аъзоси. абдуллаев саъдулла абдуллаевич илмий фаолиятини бухоро воҳаси тупроқларининг физик ва мелиоратив ҳолатларини мукаммал ўрганиш билан бошлаган. амударё қуйи оқими тупроқларини ўтлоқи –аллювиал тупроқлари учу хос бўлган механик таркибнинг пастга ва юқорига томон енгиллашиб ва оғирлашиб бориши хамда кескин ўзгарувчан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тупроқ физикасининг тарихи" haqida

мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология – тупроқшунослик факультети тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси таълим йўналиши - 5141000 тупроқ физикаси (маърузалар матни) маърузачи доц.ш.м.исҳоқова 2 – маъруза. тупроқ физикасининг тарихи тупроқ физикасининг тарихи улуғ рус олими м.в. ломоносов фаолияти билан боғлиқдир. у ўзининг « о слоях земных» асарида биринчи бўлиб рус қора тупроқлари эволюциясини, тупроқларнинг кимёвий ва физик хоссаларини илмий асосода талқин қилди. м.в. ломоносов таъбири билан айтганда қора тупроқлар тасодифий кучлар таъсирида вужудга келган эмас, улар узоқ вақт мобайнида ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқларининг чиришидан ҳосил бўлган маҳсулотдир. шу билан бирга, у шўр тупроқлар ҳамда торфларнинг келиб чиқиш таълимотини ҳам олға сурди. м.в. ломоносов раҳб...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (559,6 KB). "тупроқ физикасининг тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тупроқ физикасининг тарихи DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram