қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш

DOCX 1.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1540967533_72729.docx қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш режа: 1. суғориладиган тупроқларнинг иккиламчи шўрланиши ва унинг олдини олиш. 2. тупроқ эрозияси ва унга қарши тадбир. 3. тупроқларни саноат эрозияси ва ерлар рекультивацияси қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш марказий осиёда йирик қум массивлари билан биргаликда қумли ва қумлоқ тупроқли майдонлар бор. шу майдонларни ўзлаштириб, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин. қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш учун, майда заррачали тупроқ билан бойитиш мақсадида кольматаж қилинади. бунинг учун қумли далага майда заррачали тупроқ оқизиндилари, кўп лойқа сув берилади. кольматаж қилишда лойқа заррачалар тупроқнинг устки қатламига чиқиб қолиб, коллоид заррачаларнинг бир қисми қум ичига сингиб киради. чет элларда қумли тупроқларни тубдан яхшилаш тажрибаси диққатга сазовордир. масалан: венгрияда тупроққа 3-4 қатлам органик моддалар солинади. хар бир қатламнинг қалинлиги 1 см дан бўлиб, 1чи қатлами 45-65 см чуқурликда, 2-чи ва зарур бўлса 3-чи қатлами эса 3-йилдан кейин олдингисига қараганда 15 см баландроқ қилиб ётқизилади. шундай қилинганда шу қатламда ўсимликларнинг илдизлари …
2
ан қурилган лекин фойдали коэффиценти кичик бўлган ирригация тармоқларида, суғориш ишларининг бошланишидан кўп йил ўтмай ривожланади. гидроизоляциясиз ўтказилаётган суғориш каналларининг фойдали коэффиценти 0,5-0,6 дан кичик, бунинг устига экинлар суғорилмаган вақтда ҳам далаларимиздан жуда кўп сув фойдасиз оқиб ер остига шимилиб ётади. бу ер остига шимилаётган сувлар ўзи билан бирга тупроқ қатламларидаги ётқизилган тузлар эритиб сизот сувларига туширади. бу хол, биринчидан, сизот сувлари минерализациясини ошишига ва жойнинг оқими ёмон бўлганлигидан уни яна ер бетига кўтарилишига сабаб бўлади. иккиламчи шўрланишнинг иккинчи даврида йирик ва ўрта катталикдаги ирригация каналларининг хар икки тамонларида турли кенгликдаги турғун дехқончиликни давом эттириш мумкин бўлган чучик сизот сувлик зона ҳосил бўлади, қолган 50-60% ер майдони кучли шўрланиши туфайли қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб қолиши мумкин. иккиламчи шўрланишнинг олдини олишнинг асосий чораларига суғоришда сувдан фойдаланиш интизомига қаттиқ риоя қилиш, сувдан фойдаланиш коэффицентини 0.8-0.9 гача кўтариш, каналларини бетонлаш полиэтилен трубалардан фойдаланиш, сунъий ёмғир усулда суғориш, қиш кунлари каналларни беркитиб, қўйиш, канал …
3
эритмасини янги чучук суғориш суви билан алмашиниб туришини таъминлаш керак. суғоришда фойдаланиладиган сувнинг шўрлиги бир литрда 1-2 г-л дан ортмаслиги суғориш натижасида тупроқда йиғилиб қолиши мумкин бўлган тузларни ювиб туриш учун хар йили бир маротаба вегетатив шўр ювиш ўтказилиб туриши керак. суғориш сувининг минерализацияси 4-5 г-л бўлса, хар 4-5 оддий суғоришдан сўнг бир маротаба шўр ювиш ўтказилиши керак. суғориш сувининг шўрлиги 10-12 г-л бўлса, у вақтда қалин ўтказилган, яхши ишлайдиган зовур каналлари ёрдамида хар гал бостириб суғориш керак. суғориш сувнинг минерализацияси 7-8 г-л бўлса, хар икки суғоришдан сўнг учинчиси шўр ювиш суғориш бўлиши керак. кўрсатилганларга риоя қилмаслик, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. тупроқ эрозияси ва унга қарши тадбир. инсоннинг нотўғри ташкил этилган турли ҳил фаолияти таъсири остида тупроқ қатлами емирилади ва буғланади. эрозия тупроққа мана шундай таъсир ўтказилишининг ғоят кенг тарқалган ва ҳалокатли оқибатидир. тупроқни эрозиядан сақлаш муаммоси дунёнинг арид иқлими минтақасида жойлашган кўпгина мамлакатлар учун, шу жумладан ўзбекистон ҳудуди …
4
и тупроқлар ҳосил бўладики, улар тупроқ қатламининг қалинлиги, гумус, озиқа элементлари /макро ва микро элементлар/ захираси ва таркиби, микроорганизмлар миқдори ва сифати, кимёвий ва физикавий хоссалари, биоэнергетика кўрсаткичлари ўзгариши туфайли унумдорлик даражалари турлича эканлигидан далолат беради. шу нарса маълумки, ирригация эрозияси натижасида тупроқ ювилиши ҳар йили гектарига 100-150 тоннагача ва ундан ҳам ошиб кетиши мумкин/нишаблиги 50º дан кўпроқ бўлган қиямаликларда гектарига 500 тоннага қадар боради/, ана шу тупроқ билан бирга гумуснинг йиллик нобудгарчилиги гектарига 500-800 кг, азот-гектарига 100-120 кг, фосфар 75-100 ва ундан кўп роқ килограммни ташкил этиши мумкин. шуни қайд этиш керакки, эрозия жараёнлари тупроқдаги экосистемалар биомассасига фойдаланилган қуёш энергияси миқдорига ҳам таъсир ўтказади. эрозия жараёнлари натижасида атмосферада, гумусда ва тупроқ таркибидаги микробларда ютилган қуёш энергиясининг 30-50 фоизи ва ундан кўпроғи йўқотилади, тупроқда содир бўладиган биологик, тупроқ жараёнларининг интенсивлиги асосан қуёш энергиясининг захиралари ва у сочаётган нур кўринишининг ўзгаришлари билан боғлиқ эканлигини эътиборга олганда эрозия томонидан экосистемага етказиладиган зарар …
5
штириш ва суғориш жараёнлари ҳисобга олинадиган бўлса, яқин келажакда нобудгарчиликлар анча кўпайиши мумкин. эрозиянинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигига таъсир ғоят катта. х.мақсудовнинг кўп йиллик тадқиқотлари шуни кўрсатдики, ювиб кетиладиган тупроқда бош поянинг баландлиги ювиб кетилмаган тупроқдагига нисбатан пасайади, чўкинди тупроқда эса бўйи яна ҳам баланд бўлди. ювиб кетилган тупроқда гул, ғунча ва кўсаклар сони энг кам, ҳосил нишоналарининг тўкилиши эса энг кўп бўлди. пахта ҳосилдорлиги ҳам мана шу хусусиятларга мувофиқ шаклланди. ювилиб тўпланган тупроқда энг юқори - гектарига 36,8 - 37,3 центнер ҳосил олинди, аммо ғўза ривожи орқада қолганлиги сабабли бу ерда совуқ тушгунгача йиғиб - териб олинган ҳосил энг паст 34,0 - 37,2 фоиз бўлди. ювиб кетилган тупроқда ҳосилдорлик энг кам гектарига 16,1 - 24,7 центнерни ташкил қилди, лекин бу ерда ювиб кетиладиган тупроқнинг ноқулай агрокимёвий, агрофизикавий, биологик хоссалари сабабли ғўза сиқиб қўйилганлиги натижасида у тез етилди ва совуқ тушгунгача йиғиштириб олинган ҳосил 72,1 - 81,1 фоизни ташкил этди. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш"

1540967533_72729.docx қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш режа: 1. суғориладиган тупроқларнинг иккиламчи шўрланиши ва унинг олдини олиш. 2. тупроқ эрозияси ва унга қарши тадбир. 3. тупроқларни саноат эрозияси ва ерлар рекультивацияси қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш марказий осиёда йирик қум массивлари билан биргаликда қумли ва қумлоқ тупроқли майдонлар бор. шу майдонларни ўзлаштириб, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин. қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш учун, майда заррачали тупроқ билан бойитиш мақсадида кольматаж қилинади. бунинг учун қумли далага майда заррачали тупроқ оқизиндилари, кўп лойқа сув берилади. кольматаж қилишда лойқа заррачалар тупроқнинг устки қатламига чиқиб қолиб, коллоид заррачаларнинг бир қисми қум ичига сингиб киради. чет элларда қумли тупроқларни тубда...

DOCX format, 1.4 MB. To download "қумли ва қумлоқ тупроқларни ўзлаштириш", click the Telegram button on the left.