экология асослари

DOC 5,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663177832.doc экология асослари атроф-муҳитни соғломлаштириш, аҳолини ичимлик суви, экологик тоза озиқ маҳсулотлари билан таъминлаш, биологик хилма-хилликни асраш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш долзарб муаммолар ҳисобланади ва уларни ижобий ҳал қилиш инсониятнинг келгуси тараққиётини белгилайди. ҳозирги мавжуд экологик муаммоларни ўрганиш, уларни тушуниб етиш ва зарур тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш учун ҳар бир инсон коинот, қуёш, ер, нотирик ва тирик табиатнинг уйғунлиги тўғрисидаги билимларга эга бўлиши лозимдир. қуёш, юлдузлар ва уларнинг тўпламлари-галактикалар биз яшайдиган коинотни ташкил қилади. коинот-бу бизни ўраб турадиган олам, қуруқлик ва денгиздаги тирик ва нотирик табиат, масалан, кит ва бактерия, йўл четидаги тош ва гулдаги шудринг томчисидир. тартиба солинган коинот космос деб юритилади. ҳозирги замон фани коинотни тахминан ўн беш миллиард йил олдин «катта портлаш» натижасида пайдо бўлганлигини исботловчи далилларга эгадир. коинот, юлдузлар, сайёралар-ўн саккиз минг олам, буюк ҳикмат ва қудрат соҳиби-яратувчининг асаридир. 1-расм. миллиардлаб юлдузлардан иборат «гирдоб» галактикаси бизнинг «сомон йўли» галактикамизга айнан ўхшашдир «албатта осмонлар ва ернинг …
2
анинг ўзгинасидир(3-расм) . 3-расм. ер сайёраси «бу улкан ер кемасининг фазода муаллақлиги яратувчининг ўз зоти билан қоим эканлигини кўрсатувчи бир далилдир»( нуруллоҳ, 2003 ). она сайёрамиз- ерда ҳаётнинг мавжудлиги энг буюк мўжизалардан ҳисобланади. тириклик ва уни таъминловчи нотирик табиатни асраб авайлашнинг аҳамияти беқиёсдир. тирик жонзотлар ичида гултожиси, шубҳасиз, инсон ҳисобланади. инсон жонзотлар ичида ягона ақл ва тафаккур эгасидир. инсон бир вақтнинг ўзида ҳам табиатнинг ҳам жамиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва босоциал моҳиятга эгадир. энг сўнгги илмий тадқиқотлар бўйича ҳозирги инсоният ягона генотипик асосга эга бўлиб, тахминан 150 минг йил олдин ягона эркак ва аёлнинг генотипларидан келиб чиққан(акимова,1998). «эй инсонлар, дарҳақиқат биз сизларни бир эркак(одам) ва бир аёл(ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар(дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила элатлар қилиб қўйдик.»(«хужурот», 13). одамзот аллоҳнинг ердаги сир-асрорини биладиган халифасидир ва у коинотдаги энг азиз ва мукаррам зотдир. ер инсонларга омонатга берилган ва ундаги ҳаёт шароитларини бор гўзаллиги, мукаммаллиги билан авлодлар …
3
ти масаласини асосан ҳал қилган. бу даврда инсонларнинг атроф-муҳитга таъсири маҳаллий даражада бўлган. бу ибтидоий босқич деб юритилади. кейинчалик деҳқончилик ва чорвачиликнинг ривожланиши билан инсонлар ўтроқ яшашга ўта бошладилар ва жамият шаклланди. инсонларнинг атроф-муҳитга таъсири характери ва миқёси ўзгарган. 2. 10 минг йил олдин озиқ етишмаслиги ва табиий шароитларнинг чекловчи роли яна ҳам камайган. ер юзида аҳоли сони 50 млн. кишидан ортган. дастлабки антик шаҳарлар вужудга келган, маданият ривожланган. ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари ва мослашишлари, сонининг ўзгаришлари ҳақидаги дастлабки экологик билимлар эрамиздан аввалги асарларда қадимги рим ва юнонистонда вужудга келган. бу даврга келиб табиатга инсон таъсирининг кучайиши - ўрмонларнинг кесилиши, ерларнинг шўр босиши, дастлабки чўллашиш вазиятлари кузатилган. антропоген таъсир натижасида, айрим ҳайвон турлари қирилиб кетган, алоҳида ноёб ўсимлик ва ҳайвон турлари муҳофаза қилинган. бу аграр босқич деб юритилади. кейинчалик инсонларнинг атроф табиий муҳитга таъсири кучайиб борган. 3. ўрта асрларга келиб аҳоли сони 500 млн. кишидан ортган. ўрта …
4
лоҳида китоб ёзди. у инсоннинг табиатга онгли ва стихияли таъсирининг оғир экологик оқибатларини таҳлил қилиб, бу муаммоларни ўрганадиган алоҳида фан-«янги география» зарурлигини таъкидлаган. 1866-йили э.геккель(1834-1919) экология фанига асос солди. экологиянинг вужудга келишида ч.дарвин(1809-1882)нинг эволюцион таълимоти катта рол ўйнади. экология алоҳида фан сифатида хх асрнинг бошларига келиб шаклланди. дастлаб ўсимлик ва ҳайвонлар экологияси, кейинчалик инсон экологияси ва ижтимоий экология вужудга келган. xx асрда табиат ва жамият муносабатлари кескинлаша бошлаган. асосий минерал хом-ашё ресурсларининг етишмовчилиги, исрофгарчилик билан ўзлаштирилиши нохуш ижтимоий-сиёсий ва экологик оқибатларга сабаб бўлган. xx асрнинг иккинчи ярмига келиб ҳаёт шароитларининг яхшиланиши, фан-техника инқилоби аҳоли сонининг кескин ортиши-«демографик портлаш»га олиб келди(3-расм.) 4-расм. демографик портлаш дунё регионлари ҳиссаси: 1-шимолий америка; 2- лотин америкаси; 3- австралия ва океания; 4-африка; 5-россия ва мдҳ; 6-ҳиндистон; 7-хитой; 8- осиёнинг қолган қисми (акимова, хаскин,1998) ер юзи аҳолиси сонининг кескин ўсиши одамлар ўртача умр давомийлигининг ортиши, озиқ махсулотлари билан таъминланишининг яхшиланиши, айрим касалликларнинг тугатилиши, болалар ўлиминиг камайиши ва …
5
ташкилотлар тузилди, атроф-муҳит муаммолари бўйича конференциялар ўтказилди, конвенциялар имзоланди. бевосита инсоннинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланиш экологиянинг фан сифатида аҳамиятини ошириб юборди. 1970-80-йилларда экологиянинг ғоя ва муаммоларининг барча фанлар ва ишлаб чиқариш соҳаларига кириб бориши- экологиялаштириш амалга оширила бошлади. унда ишлаб чиқариш жаёнларини экология талабларига қараб ташкил қилиш, таълимни ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларини экологиялаштириш кўзда тутилган. 1980-90-йилларда барқарор ривожланиш концепцияси ишлаб чиқилди ва уни ҳаётга татбиқ этиш бошланди. хх аср охирига келиб ер космик кемасида аҳоли сони 6 млрд. кишидан ошди ва кунига ўрта ҳисобда 250 минг кишига кўпаймоқда. xxi асрга келиб табиат ва жамият ўртасидаги зиддиятлар кучайиб бормоқда. агар яқин ўн йилликлар ичида тегишли чора-тадбирлар кўрилмаса умумсайёравий миқёсда экологик ҳалокат муқаррар бўлиб қолиши мумкин. атроф-муҳит муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш жараёнида экологиянинг табиий, аниқ ва ижтимоий фанлар билан интеграцияси(бирлашиши) амалга ошди. экологиянинг ўрганиш предмети кенгайиб кетди ва «табиат ва жамият ўзаро алоқадорлигининг умумий қонуниятлари тўғрисидаги фан»га …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экология асослари" haqida

1663177832.doc экология асослари атроф-муҳитни соғломлаштириш, аҳолини ичимлик суви, экологик тоза озиқ маҳсулотлари билан таъминлаш, биологик хилма-хилликни асраш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш долзарб муаммолар ҳисобланади ва уларни ижобий ҳал қилиш инсониятнинг келгуси тараққиётини белгилайди. ҳозирги мавжуд экологик муаммоларни ўрганиш, уларни тушуниб етиш ва зарур тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш учун ҳар бир инсон коинот, қуёш, ер, нотирик ва тирик табиатнинг уйғунлиги тўғрисидаги билимларга эга бўлиши лозимдир. қуёш, юлдузлар ва уларнинг тўпламлари-галактикалар биз яшайдиган коинотни ташкил қилади. коинот-бу бизни ўраб турадиган олам, қуруқлик ва денгиздаги тирик ва нотирик табиат, масалан, кит ва бактерия, йўл четидаги тош ва гулдаги шудринг томчисидир. тартиба солинган...

DOC format, 5,1 MB. "экология асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: экология асослари DOC Bepul yuklash Telegram