барқарор ривожланиш муаммолар ва истиқболлар

DOC 11.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663177031.doc барқарор ривожланиш муаммолар ва истиқболлар ҳозирги авлод кўз ўнгида маҳаллий ва регионал экологик инқироз вазиятлари кузатилмоқда. бунда инсон томонидан ўзгартирилган табиатнинг ижтимоий тараққиётга таъсирининг кескин ортиши кузатилади. инсоният тарихида экологик инқирозлар кўплаб кузатилган. уларнинг натижасида миллионлаб гектар ерлар чўлга айланган, минглаб ўсимлик ва ҳайвон турлари қирилиб кетган, ўрмонларнинг майдони қисқарган, гуллаб яшнаган цивилизациялар инқирозга юз тутган. атроф муҳитдаги катта кўламидаги салбий экологик ўзгаришлар xvii асрдан бошланган ва хх асрнинг бошларига келиб ер юзидаги экологик системаларнинг 20% бузилган. xx асрнинг иккинчи ярмига келиб қисман ва тўла бузилган экосистемалар ҳиссаси 63% дан ошди. 1960-йиллар охирида ривожланган ғарб мамлакатларда атроф муҳитнинг ифлосланишига қарши кучли жамоатчилик ҳаракати вужудга келган, дастлабки экологик қонунлар қабул қилинган, мингга яқин экология ва ривожланиш масалалари билан шуғулланадиган ташкилотлар тузилди. 1968 йили 10 та давлатдан 30 кишидан иборат фан, маданият, маориф, бизнес вакиллари «рим клуби» деб номланган нодавлат ташкилотини тузишди. клуб аъзолари инсониятнинг ҳозирги ва келажакдаги мураккаб аҳволини муҳокама …
2
кат хавфига қарашлар ўзгарган. 1972 йил 5 июнда стокгольмда бирлашган миллатлар ташкилоти(бмт)нинг атроф муҳит бўйича биринчи умумжаҳон конференцияси ўтказилди. унда 113 давлат вакиллари қатнашдилар. конференцияда экологик йўналтирилган социал-иқтисодий ривожланиш ғояси олдинга сурилган бўлиб, унга мувофиқ аҳоли турмуш даражасининг ортиши яшаш муҳитининг ёмонлашиши ва табиий системаларнинг бузилишига йўл қўймаслиги лозим. экологик ривожланиш давлатлар ўртасидаги муносабатлар ва иқтисодиётдаги чуқур ўзгаришлар, ресурсларни тақсимлаш ва фойдаланиш стратегиясида, дунёнинг ривожланишида туб бурилишни кўзда тутади. экологик ривожланишнинг асосий талаблари конференцияда қабул қилинган 26 принципдан иборат «стокгольм декларацияси»да келтирилган. бу принциплардан бирида « ҳар бир инсон қулай атроф муҳитда яшаш ҳуқуқига эга, унинг сифати эса инсонларни муносиб ҳаёт кечиришга ва тараққиётга эришадиган даражада бўлиши керак» деб таъкидланади. қабул қилинган «тадбирлар режаси» 109 банддан иборат бўлиб, унда алоҳида давлатлар ва ҳалқаро ҳамжамият ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ташкилий, сиёсий ва иқтисодий масалалари ёритилган. ҳалқаро ташкилотлар фаолиятини оширишга алоҳида эътибор кўрсатилган. конференция қарори билан унинг очилиш куни- 5 июн бутунжаҳон …
3
йўналтирилган тараққиётга эришиш бўйича дастлабки қадамларни ташлади. 1975 йили аҳоли сони 4 миллиард, 1987 йили 5 миллиарддан ошди. дунёнинг турли чеккаларидаги экологик инқироз вазиятлари чуқурлашди. орол денгизининг қуриши, шимолий африка мамлакатларидаги қурғоқчилик, чернобил аэс ҳалокати, океанларнинг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши, «озон туйнуклари» муаммолари чегара билмаслиги, регионал ва глобал оқибатлари билан намоён бўлди. 1983 йили бмт бош котибининг ташаббуси билан атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича халқаро комиссияси тузилди. норвегия бош вазири г.х. брунтланд бошчилигидаги комиссия 1987 йили «бизнинг умумий келажагимиз» деб номланган маърузани эълон қилди. ушбу ҳужжатда йирик экологик муаммоларни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммолардан ажралган ҳолда ҳал қилиб бўлмаслиги баён қилинди. комиссия атроф муҳит учун ҳавфсиз бўлган иқтисодий-экологик ривожланиш даврига ўтиш зарурлигини ёқлаб чиқди. маърузада илк бор жамиятнинг барқарор ривожланиш йўлига ўтиши зарурати рад қилиб бўлмайдиган ҳулосалар асосида исботлаб берилди. барқарор ривожланиш деганда ҳозирги авлодлар ҳаётий эҳтиёжларини келгуси авлодлар эҳтиёжларини қондиришга зарар етказмасдан амалга ошириладиган ривожланиш тушунилади. барқарор ривожланиш мазмун бўйича …
4
аш ва ўзлаштириш принциплари тўғрисидаги баённома; · xxi асрга кун тартиби-жаҳон ҳамжамиятининг яқин келажакнинг экологик-иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга тайёргарлигига йўналтирилган ҳужжат. бундан ташқари конференция доирасида иқлим ўзгариши бўйича чегаравий конвенция ва биологик хилма-хилликни сақлаш конвенциялари тайёрланди. 27 принципдан иборат «рио декларацияси» халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унга кўра давлатлар бошқа мамлакатларнинг муҳитига зарар етказадиган ҳар қандай фаолият учун жавобгарликни тан олиши, экологик қонунчиликнинг самарадорлигини ошириш, фалокатлардан огоҳлантириш, экологик ҳавф манбаларини бошқа давлатлар ҳудудига ўтказмасликка чақиради. «xxi асрга кун тартиби» инсониятнинг янги асрда барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб, унда атроф муҳит муҳофазаси ва ривожланишга доир муаммоларни ҳал қилиш йўллари ва воситалари кўрсатилган. конференция қароорларида ҳар бир алоҳида мамлакатда барқарор ривожланиш концепцияси ва миллий даражада «xxi асрга кун тартиби» ни ишлаб чиқиши ва амалга ошириш мажбурияти юкланган. «рио-92» конференциясида ўрмонларнинг тартибсиз кесилишининг олдини олиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган муҳим баённома қабул қилинди. конференцияда энг долзарб глобал муаммолар- иқлимнинг …
5
тувор масалага айланди. 90-йилларда алоҳида давлатлар, жаҳон ҳамжамияти, ҳалқаро ташкилотлар «xxi асрга кун тартиби»ни амалга ошириш бўйича ҳаракатларни амалга оширдилар. 2000 йилда нью-йоркда мингйилик саммити бўлиб ўтди ва унда «минг йиллик декларацияси» қабул қилинди. минг йиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича жаҳоннинг барча мамлакатларида саъйи-ҳаракатлар бошланди. қилинган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида 2002 йил йоханнесбургда бмтнинг барқарор ривожланиш бўйича бутунжаҳон саммити бўлиб ўтди. унда «барқарор ривожланиш бутунжаҳон саммити қарорларини бажариш режаси» ва «йоханнесбург декларацияси» қабул қилинди. саммит режасида сайёрамизнинг турли минтақаларида бақарор ривожланишни таъминлашга асосий эътибор берилди ва унинг принциплари барқарор ривожланишнинг уч таркибий қисми: иқтисодий ўсиш, ижтимоий ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига жавоб беради. бутунжаҳон саммитида қашшоқликни йўқотиш ва атроф муҳит муаммоси бош масалалар сифатида таҳлил қилинди. дунёдаги ривожланаётган камбағал мамлакатларда 1 млрд. дан ортиқ аҳоли доимий овқат етшмаслиги шароитларида яшайди. бу давлатларга молиявий ёрдам бериш масалалари кўрилди. йоханнесбург саммити барқарор ижтимоий-иқтисодий-экологик ривожланиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. ривожланган давлатлардаги юқори ҳаёт …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "барқарор ривожланиш муаммолар ва истиқболлар"

1663177031.doc барқарор ривожланиш муаммолар ва истиқболлар ҳозирги авлод кўз ўнгида маҳаллий ва регионал экологик инқироз вазиятлари кузатилмоқда. бунда инсон томонидан ўзгартирилган табиатнинг ижтимоий тараққиётга таъсирининг кескин ортиши кузатилади. инсоният тарихида экологик инқирозлар кўплаб кузатилган. уларнинг натижасида миллионлаб гектар ерлар чўлга айланган, минглаб ўсимлик ва ҳайвон турлари қирилиб кетган, ўрмонларнинг майдони қисқарган, гуллаб яшнаган цивилизациялар инқирозга юз тутган. атроф муҳитдаги катта кўламидаги салбий экологик ўзгаришлар xvii асрдан бошланган ва хх асрнинг бошларига келиб ер юзидаги экологик системаларнинг 20% бузилган. xx асрнинг иккинчи ярмига келиб қисман ва тўла бузилган экосистемалар ҳиссаси 63% дан ошди. 1960-йиллар охирида ривожланган ғарб мамлак...

DOC format, 11.4 MB. To download "барқарор ривожланиш муаммолар ва истиқболлар", click the Telegram button on the left.