экологик барқарор ривожланиш аспектлари

PPTX 45 pages 2.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 45
слайд 1 экологик барқарор ривожланиш аспектлари режа: 1.экологик барқарор ривожланиш 2.экологик хавф ва таҳдидлар. 3.экология ва табиатни муҳофаза қилишдаги муаммолар ва истиқболлар. атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш 1-слайд 2-слайд экологик хавфсизлик деганда атроф табиий муҳит ҳолатини организмларнинг ҳаёти учун эҳтиёжларига жавоб бера олиши, ёки инсонлар учун соғлом, тоза ва қулай табиий шароитга эга атроф-муҳит тушунилади. 3-слайд экологик таҳдидлар деганда атроф-муҳит ҳолати ва инсонларнинг ҳаёт фаолиятига бевосита ёки билвосита зарар етказадиган табиий ва техноген характердаги ҳодисалар тушунилади. 6 экологик хавф ва таҳдидлар 2,0 млрд. яқин аҳоли қатлами тоза ичимлик сувига эҳтиёж сезмоқда. 2,4 млрд. киши тозаланмаган сувни истеъмол қилмоқда. ер майдонларининг деградацияси 1,2 млрд. кишининг яшаш шароитларига таҳдид солмоқда. бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра инсон саломатлиги 10-20 фоизи тиббиёт омилларига, 70 фоиздан кўпроғи турмуш тарзи, ижтимоий ва экологик омилларга боғлиқ. 4-слайд 7 экологик хавф ва таҳдидлар юнеп нинг баҳолашига кўра, чўлланиш оқибатида дунё мамлакатлари йилига таҳминан 42 млрд. ақш долларига …
2 / 45
йи ерларининг фойдаланишдан чиқиши оролбўйи ҳудудида чўллар миқдорининг кўпайиши касалликлар сонининг ошиши 7-слайд 8-слайд барқарор ривожланиш деганда ҳозирги авлодлар ҳаётий эҳтиёжларини келгуси авлодлар эҳтиёжларини қондиришга зарар етказмасдан амалга ошириладиган ривожланиши тушунилади 9-слайд барқарор ривожланиш нима? ўзбек тилида “барқарор” деган сўз (бар – форсча, қарор – арабча) қарор топган, қатьий, узил-кесил ўрнашган, яъни ҳеч қандай ўзгариш таъсир этмайди, доим бирдек туради деган маъноларни англатади. “барқарорлик” эса – турғунлик, мустаҳкамлик ўзгармаслик ҳолати, демакдир. умумлаштирган тарзда барқарор сўзини миллий миқёсда татбиқ этадиган бўлсак – муайян давлатнинг маълум бир соҳада олиб бораётган сиёсатининг барқарорлиги, деб тушуниш мумкин. лекин ижтимоий ҳаёт доимо ўзгарувчан ва мослашувчан бўлмоқликни талаб этади. айниқса бу бир ижтимоий-иқтисодий формациядан иккинчига ўтаётган давлатлар учун жуда хосдир. 10-слайд барқарор ривожланиш – келажак авлодни “рисқига ҳуруж қилмаган” тарзда ҳозирги замон кишисининг экологик хавфсиз, иқтисодий таъминланган, ижтимоий муҳофазаланган ва барқарор бирлашган муносиб ҳаёт тарзини таъминловчи жараён. баркарор ривожланиш масалалари тарихи, ҳозирги ҳолати ва келажак истиқболлари. …
3 / 45
ятига монанд равишда мўътадиллаштиришни таклиф этишди. улар геометрик равишда кўпаяётган ер юзи аҳолисини арифметик равишда кўпаяётган табиий бойликларнинг ресурс имкониятлари «кўтара олмаслиги»ни улар халқаро ҳамжамиятга тушунтирмоқчи эдилар. бундай «чегара билмайдиган» глобал экологик муаммолар бутун инсониятни ва айниқса, прогрессив ҳамжамиятга зарар келтирди. мазкур турдаги экологик муаммоларга мисол қилиб орол денгизининг қуриши, чернобил аэсининг фалокатга учраши, саҳрои кабирдаги чўлланиш жараёнларининг кучайиши каби экологик инқирозли ҳолатларни олсак бўлади. «рим клуби»нинг ҳисоботи 1972 йилнинг 5 июнида швеция пойтахти стокгольм шаҳрида бутунжаҳон «атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» конференциясини чақиришга асос бўлди 5 июнь бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни 13-слайд 14-слайд айнан стокгольм конференциясидан бошлаб давлатлар ўртасидаги муносабатларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари алоҳида баҳс ва музокаралар мавзусига айланиб қолди. эндиликда экологик муаммоларнинг ечимини топиш глобал миқёсдаги хавфсизликни таъминлашнинг асосий омили эканлигини ҳамма тушуниб етган эди. стокгольм конференцияси тавсияномасига биноан бирлашган миллатлар ташкилотининг(бмт) бош ассамблеяси халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури(юнеп) ташкилотини шакллантирди. универсал халқаро ташкилотнинг қароргоҳи биринчи бор …
4 / 45
умий келажагимиз» маърузасида ҳозирги авлод одамларни ҳаётий эҳтиёжлар қондирилишини келаси авлоднинг муносиб ҳаётга бўлган ҳуқуқини ҳисобга олиб, дунё ҳамжамиятининг барқарор ривожланиш концепцияси моделини яратди. бмт бош ассамблеясининг 1989 йил декабрь ойидаги 44\428-сонли резолюциясида барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида бмтнинг махсус конференциясини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди ва у алоҳида мавзу тариқасида кўриб кун тартибига киритилди. барқарор ривожланиш концепцияси – давлатлар ва бутун дунё ҳамжамиятининг хусусият, моҳият ва таркибий жиҳатдан бир меъёрда(стабиль) ривожлантирувчи қарашлар тизимидир. 16-слайд атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида энг муҳим воқеа - 1992 йил 3-14 июнь кунлари бразилиянинг рио-де-жанейро шаҳрида бўлиб ўтган бмтнинг «атроф-муҳит ва ривожланиш»га доир конференцияси (амрк) ҳисобланади. чунки, унинг ишида дунёнинг 170 дан зиёд, жумладан мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан 7 давлат вакиллари иштирок этган ва 130 та давлат эса ҳукумат бошлиқларини юборган. конференциянинг мақсади - давлатларнинг барқарор ривожланиши ва тинч-тотув яшашини таъминлаш учун экотизимларга тушадиган босимни камайтириш. 17-слайд конференция иштирокчилари иккинчи минг йилликнинг тўқнашувида умуминсоний вазифалардан бўлмиш …
5 / 45
салаларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечимини топишга интилиш учун чақирилган эди. бутунжаҳон cаммити нинг бошқа шунга ўхшаш учрашувлардан фарқи шунда эдики, унда иштирок этаётган давлатлар ва ҳукумат бошлиқлари, нодавлат ва халқаро ташкилотлари, саноат ва бизнес вакилларининг кўплиги ва хилма-хиллигидир. марказий осиё давлатларидан бутунжаҳон cаммити да қозоғистон, тожикистон, қирғизистон, ўзбекистон ва туркманистон делегациялари қатнашди. 19-слайд “бутунжаҳон cаммити қарорларини бажариш режаси” принциплари барқарор ривожланишнинг уч таркибий қисми: иқтисодий ўсиш, ижтимоий ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига жавоб беради. барқарор ривожланишнинг асосий вазифалари ва талаблари куйидагилар: • қашшоқликни йўқотиш; • ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг барқарор бўлмаган моделларини ўзгартириш; • иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг табиий ресурслар базасини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш. мамлакатимизда вазирлар маҳкамасининг 12 ноябрь 1997 йилдаги 510-сонли махсус қарори асосида ўзбекистон республикасининг миллий барқарор ривожланиш ҳайъатини ташкил этилди. ҳайъат «ххi аср кун тартиби»нинг талабларини амалга ошириш мақсадида «барқарор ривожланишнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқди. 20-слайд шуни таъкидлаш жоизки, экологик хавфнинг хатарлилиги …

Want to read more?

Download all 45 pages for free via Telegram.

Download full file

About "экологик барқарор ривожланиш аспектлари"

слайд 1 экологик барқарор ривожланиш аспектлари режа: 1.экологик барқарор ривожланиш 2.экологик хавф ва таҳдидлар. 3.экология ва табиатни муҳофаза қилишдаги муаммолар ва истиқболлар. атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш 1-слайд 2-слайд экологик хавфсизлик деганда атроф табиий муҳит ҳолатини организмларнинг ҳаёти учун эҳтиёжларига жавоб бера олиши, ёки инсонлар учун соғлом, тоза ва қулай табиий шароитга эга атроф-муҳит тушунилади. 3-слайд экологик таҳдидлар деганда атроф-муҳит ҳолати ва инсонларнинг ҳаёт фаолиятига бевосита ёки билвосита зарар етказадиган табиий ва техноген характердаги ҳодисалар тушунилади. 6 экологик хавф ва таҳдидлар 2,0 млрд. яқин аҳоли қатлами тоза ичимлик сувига эҳтиёж сезмоқда. 2,4 млрд. киши тозаланмаган сувни истеъмол қилмоқда. ер майдонларининг деградация...

This file contains 45 pages in PPTX format (2.2 MB). To download "экологик барқарор ривожланиш аспектлари", click the Telegram button on the left.