"яшил энергетика" барқарор иқтисодий ривожланиш омил сифатида

PPTX 18 sahifa 4,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
презентация powerpoint режа: мавзу: “яшил энергетика” барқарор иқтисодий ривожланиш омил сифатида “яшил иқтисодиётни” ривожлантиришда тикланадиган энергия манбаларининг ўрни. тикланадиган энергия истеъмолининг ҳолати, таркиби ва ривожланиш истиқболлари. 1 1. “яшил иқтисодиётни” ривожлантиришда тикланадиган энергия манбаларининг ўрни хх асрнинг 70-йилларидаги халқаро энергия инқирози аксарият мамлакатларни иқтисодиётда энергия истеъмолини қисқартириш ва энергияни тежаш борасидаги чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. энергия истеъмолининг ўсиши, энергия ресурсларининг камайиши ва қимматлашиши, импортга боғлиқлигининг кучайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши энергия тежамкорлигига эришиш, анъанавий энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш муаммоларини ҳал этиш заруратини келтириб чиқарди барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси кўп жиҳатдан энергия ресурслари заҳираларига боғлиқ. дунёда аниқланган табиий энергия манбалари захиралари энергия истеъмолининг ҳозирги даражаси сақланиб қолсагина, кейинги 54 йил давомида энергияга бўлган эҳтиёжни қондириш имконини беради. иқтисодий ривожланиш эса энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва энергия танқислиги муаммоси хавфини янада кучайтиради. ақш энергия департаменти мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, дунё энергия …
2 / 18
ларига тўла мос келади. mckinsey мутахассислари илғор технологияларнинг ривожланишида мўътадил ва жадал ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқишган. мўътадил сценарияга мувофиқ 2035 йилга қадар энергиядан самарали фойдаланиш 43%га, жадал ривожланиш сценарияси бўйича эса 70%га ортиши башорат қилинмоқда энергиядан самарали фойдаланиш ҳисобига жаҳон иқтисодиёти миқёсида 100 млн. теражоулга тенг энергия ёки 0,2-1,2 трлн. доллар тежалиши мумкин. xix асрдан бошлаб энергия ишлаб чиқаришнинг етакчи манбаи ҳисобланган қазиб чиқариладиган ёқилғи-энергетика манбалари тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига ўзгариб боради. 2030 йилга қадар жаҳонда электрэнергия ишлаб чиқаришнинг 36%и шамол ва қуёш электр станциялари ёрдамида амалга оширилади. “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга қаратилган дастурлар самараси туфайли жаҳон иқтисодиётининг энергия сиғимкорлиги 2050 йилга қадар 50%га қисқариши, яқин 20 йилда табиий ресурсларни истеъмол қилиш ҳажмининг камайиши ҳисобига 0,9-1,6 трлн. доллар маблағ тежалиши мумкин дунё энергия истеъмолининг ортиб бориши, инсониятнинг табиатга салбий таъсири натижасида вужудга келаётган экологик муаммоларнинг кескинлашуви жаҳон энергетика балансида тикланадиган энергия манбалари улушининг жадал суръатларда ошишини таъминлайди. жаҳонда тикланадиган энергия …
3 / 18
б-қувватлайди. ушбу стратегияни амалга оширишда қуйидаги устувор вазифалар муҳим аҳамият касб этади: аҳолининг кам даромадли қатламини тикланадиган энергия манбаларига асосланган замонавий энергия хизматлари билан таъминлаш даражасини ошириш; саноатда энергия сиғимкорлигини пасайтириш эвазига соҳанинг рақобатбардошлик даражасини кучайтириш; саноатда иссиқхона газларини атмосферага чиқариш ҳажмини қисқартириш ҳисобига иқлим ўзгаришларига салбий таъсирни камайтириш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш; корхоналарнинг қишлоқ жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига узоқ муддатли фаолият кўрстишини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш. 2. тикланадиган энергия истеъмолининг ҳолати, таркиби ва ривожланиш истиқболлари иқтисодий адабиётда тикланадиган энергия дейилганда табиий манабалар (қуёш, шамол, сув, сув тўлқини, биомасса, геотермал, сув сатхининг кўтарилиши ва тушиши) ҳисобидан олинадиган энергия тушунилади. аксарият адабиётларда тикланадиган энергия тушунчаси ўрнига муқобил энергия тушунчаси қўлланилади. анъанавий тарзда қазиб чиқариладиган ёқилғини қайта ишлаш ҳисобига олинадиган энергияга муқобил равишда тикланадиган манбалар ҳисобидан олинадиган энергия эса “муқобил энергия” дейилади. тикланадиган энергетика “яшил энергетика” ҳисобланиб, энергетиканинг ушбу тури анъанавий энергетикага нисбатан табиатга жуда кам зарар етказади …
4 / 18
0 мвт гача бўлган қуёш электростанциялари; ўсимлик мойи ёки ўтинларни ёқиш ҳисобидан ишлайдиган генераторлар; ер остидаги иссиқ сувлар ёки оқимлар ҳисобидан иссиқлик ва энергия ишлаб чиқарадиган геотермал манбалар; дарёларга ўрнатилган кичик гидротурбиналар; денгиз тўлқини, сувнинг кўтарилиш ёки пасайишидан фойдаланиб ишлайдиган технологиялар. ушбу технологиялар электрэнергияни қазиб чиқариладиган табиий ресурслардан фойдаланмасдан ва атмосферага чиқарилаётган со2 миқдорини қисқартириш имконини беради. йирик гидроэлектростанциялар ҳам шу каби имкониятларга эга бўлса-да, уларнинг фаолияти сув, ер ва дарё экотизимига салбий таъсир қилади. шу сабабли йирик гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электрэнергия экологик тоза ҳисобланмайди. 2020 йилда жаҳон бўйича covid-19 падемияси билан боғлиқ чекловларни жорий этишнинг фаоллашуви натижасида энергияга бўлган талаб кескин қисқарди. жумладан, 2020 йилнинг биринчи чорагида жаҳоннинг электрэнергиясига талаби 2,5%га, кўмир ва нефтга бўлган талаби эса мос равишда 8 ва 5%га қадар қисқарди. электрэнергия ишлаб чиқаришнинг ягона манбаи ҳисобланган тикланадиган энергияга бўлган талаб эксплуатация харажатлари ва соҳадаги имтиёзлар туфайли ўсганлигини кузатиш мумкин. жумладан, 2020 йил 10 мартдан …
5 / 18
бўйича 2805,5 твт-соат миқдорида тикланадиган энергия ишлаб чиқилган ва ушбу энергиянинг 51,0%и шамол, 25,8%и эса қуёш энергияси ҳиссасига тўғри келди. тикланадиган энергия ишлаб чиқаришнинг минтақавий таркибида осиё минтақаси улуши 40,9%га тенг бўлиб, бу кўрсаткичнинг 26,1%и хитой ҳиссасига тўғри келган. европа минтақасининг улуши 29,8%га тенг бўлиб, жумладан, германия (8,0%), буюк британия (4,0%), испания (2,8%) каби мамлакатлар муқобил энергия ишлаб чиқаришда етакчилик қилишади. шимолий америка минтақаси улуши эса 20,1%га тенг бўлиб, унинг 17,5%и ақш ҳиссасига тўғри келади. ren21 маълумотларига кўра, 2008-2018 йилларда жаҳон пировард энергия истеъмолида қазилма ёқилғи улуши 78,0%дан 79,9%га ортган, атом энергияси 2,8%дан 2,2%га, тикланадиган энергия манбалари улуши эса 19,2%дан 17,9%га қадар қисқарган. тикланадиган энергия манбалари таркибида анъанавий биоёқилғи улуши 13,0%дан 6,9%га қадар қисқаргани ҳолда замонавий тикланадиган энергия манбалари улуши 6,2%дан 11,0%гача ўсган. 2018 йилда пировард энергия истеъмоли таркибида замонавий тикланадиган энергия истеъмоли улуши 11%ни ташкил этиб, шундан 2,1%и электрэнергия, 3,6%и гидроэнергетика, 4,3%и иссиқлик ва 1,0%и транспорт энергиясидан иборат бўлган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""яшил энергетика" барқарор иқтисодий ривожланиш омил сифатида" haqida

презентация powerpoint режа: мавзу: “яшил энергетика” барқарор иқтисодий ривожланиш омил сифатида “яшил иқтисодиётни” ривожлантиришда тикланадиган энергия манбаларининг ўрни. тикланадиган энергия истеъмолининг ҳолати, таркиби ва ривожланиш истиқболлари. 1 1. “яшил иқтисодиётни” ривожлантиришда тикланадиган энергия манбаларининг ўрни хх асрнинг 70-йилларидаги халқаро энергия инқирози аксарият мамлакатларни иқтисодиётда энергия истеъмолини қисқартириш ва энергияни тежаш борасидаги чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. энергия истеъмолининг ўсиши, энергия ресурсларининг камайиши ва қимматлашиши, импортга боғлиқлигининг кучайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши энергия тежамкорлигига эришиш, анъанавий энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда тикланадиг...

Bu fayl PPTX formatida 18 sahifadan iborat (4,4 MB). ""яшил энергетика" барқарор иқтисодий ривожланиш омил сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "яшил энергетика" барқарор иқти… PPTX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram