иқтисодий тизимлар ва иқтисодий ривожланиш босқичлари

DOC 58.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710596574.doc иқтисодий тизимлар ва иқтисодий ривожланиш босқичлари режа: 1. иқтисодий ривожланиш босқичларига бўлган турлича ёндашувлар. 2. иқтисодий тизим ва унинг унсурлари. иқтисодий тизимларнинг тараққиёт қонуниятлари. 3. иқтисодий тизимнинг иқтисодий муносабатлар ва уларнинг ўзгариб боришига таъсири. 4. иқтисодий муносабатларнинг такомиллашуви ва иқтисодий тараққиёт. асосий таянч тушунчалар: тарихий-формацион ёндошув, маданийлашиш (цивилизация) даражаси жиҳатдан ёндошув, техника ва технологик тараққиёт даражаси жиҳатидан ёндошув, социал-иқтисодий шакллар ўзгариши жиҳатидан ёндошув, анъанавий иқтисодиёт, иқтисодий тизим, маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти, бозор иқтисодиёти тизими, эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти, ҳозирги замон бозор иқтисодиёти. иқтисодий ривожланиш босқичларига бўлган турлича ёндашувлар кишилик жамияти ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўзаро бирлиги ва зиддияти асосида тараққий этиб бориб, унинг турли босқичларига ўзига хос бўлган иқтисодий тизимлар мувофиқ келади. инсоният тараққиёти босқичлари ва ҳар бир босқичга хос бўлган иқтисодий тизимларни ўрганиш иқтисодий жараёнларни, уларни ўзгарувчан эканлигини билишда муҳим аҳамиятга эгадир. тараққиёт босқичларини билишда турли хил ёндошувлар мавжуд бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш …
2
муддати 20-23 асрни ўз ичига олган шарқий қулдорлик даври (бронза асри); давомийлик муддати 12-13 асрни ўз ичига олган антик давр (темир асри); 3) давомийлик муддати 7 асрни ўз ичига олган эрта феодал даври; 4) давомийлик муддати 4,5 асрни ўз ичига олган индустрлашишдан олдинги давр; 5) давомийлик муддати 2,5 асрни ўз ичига олган индустриал даври; 6) давомийлик муддати 1,3 асрни ўз ичига олган юқори индустрлашиш даври. бу қайд қилинган босқичлардан кўриниб турибдики, ушбу назарияда турли қарашлар ва ёндошувларни аралаштириш ҳолатига йўл қўйилиб, жамият тараққиёти босқичларини ажратишнинг аниқ бир мезони ёки белгиси мавжуд эмас. жамият тараққиёти босқичларига технологик ёндошув ҳам маълум бир оқим хисобланади. улар жамият тарихий тараққиёти давомида рўй бераётган ўзгаришлар кўлами ва характерини яхшироқ тушуниб олиш учун ишлаб чиқаришнинг турли технологик усулларини таҳлил этиш, машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихига мурожаат қилиш зарур деб ҳисоблайдилар. иқтисодий тизим ва унинг унсурлари. иқтисодий тизимларнинг тараққиёт қонуниятлари ҳар бир даврда ва …
3
имоий аниқроғи давлат мулкчилигининг ҳукмронлиги ва маъмурий органлар томонидан иқтисодий қарорларнинг марказлашган тартибда қабул қилиниши билан характерланади. фойдаланадиган ресурсларнинг ҳажми, маҳсулотнинг таркиби ва тақсимланиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кабиларга тегишли барча муҳим қарорлар марказий бошқариш органлари томонидан қабул қилинади. иқтисодий тараққиётда муҳим босқич ҳисобланган тизим бозор иқтисодиёти тизимидир. бозор иқтисодиёти тизими асосан икки босқичга эгадир. биринчиси эркин рақобатга асосланган классик бозор иқтисодиёти бўлиб, баъзи адабиётларда уни соф капитализм деб ҳам юритилади. иккинчиси эса ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти бўлиб, уни аралаш иқтисодиёт тизими деб ҳам юритилади. иқтисодий муносабатларнинг такомиллашуви ва иқтисодий тараққиёт иқтисодий муносабатларнинг такомиллашуви иқтисодиёт тармоқларини техник жиҳатдан янгилаш ва қайта қуроллантиришни тақозо қилади. ушбу жараёнда амалга оширилаётган ишлар ижтимоий ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларида тадбиқ этилиб, қамраб олиниш кўламлари эса мунтазам ва босқичма-босқич кенгайтириб борилмоқда. миллий иқтисодиётнинг барқарор ва самарали ривожланишини таъминлаш, уни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтариш, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар, жаҳон бозори конъюнтурасидаги тебранишлар, инқироз ҳолатларига нисбатан чидамлиги, …
4
ирилган техника-технологиялар ёрдамида сифатли ҳамда экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига эришилмоқда. ўзбекистон учун жаҳон бозорига янги марраларга чиқишнинг ишончли йўли сифатида инқироз давом этиб турган йилларга мўлжалланган иқтисодий дастурларнинг шу йилларда қуйидаги энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди: - таркибий ўзгаришларни давом эттириш ва иқтисодиётни диверсификациялаш, буни биринчи навбатда, халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш йўли билан амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодий тараққиётга эришишнинг энг муҳим омили сифатида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш. - корхоналарни техник қайта қуроллантириш - алоҳида ишлаб чиқариш турларини замонавий талабларга асосан янги техника ва технологияларни киритиш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, эскирган қурилма ва ускуналарни янгилаш ва алмаштириш, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ташкил этилишини яхшилаш йўли билан корхонанинг техник даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси. у ишлаб чиқариш интенсивлигини …
5
р айни шу мақсадларга хизмат қилмоқда. бугунги кунда республикамиз иқтисодиётининг деярли барча тармоқ ва соҳаларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тадбирларининг кенг кўламда амалга оширилиши рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда. бироқ, бу борадаги жиддий муаммо - маҳсулотларимиз таннархининг юқори даражада қолаётганлиги уларнинг рақобатдошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. адабиётлар: 1. mc connell, brue. economics. 17th edition. mcgraw-hill/irwin, usa, 2014. 2. n.gregory mankiw. principles of economics, 7th edition. amazon, usa 2016. 3. paul a. samuelson, william d. nordhaus. economics. 19th edition. mcgraw-hill companies. usa. 2015. 4. шодмонов ш.ш., ғофуров у.в. иқтисодиёт назарияси. дарслик. - т.: iqtisod-moliya, 2010. - 728 бет. 5. мамбетжанов қ.қ. ижтимоий-иқтисодий тараққиёт назарияси. ўқув қўлланма. т.: тдиу, 2015. 6. макконнел к.р., брю с.л. экономикс: принципы, проблемы и политика: учебник. / 17-изд. - м.: инфра-м, 2009. - 916 с. 7. нуреев р.м. экономическая развития: модели становления рыночной экономика: учебник. / 2-е изд., перераб и доп. - …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий тизимлар ва иқтисодий ривожланиш босқичлари"

1710596574.doc иқтисодий тизимлар ва иқтисодий ривожланиш босқичлари режа: 1. иқтисодий ривожланиш босқичларига бўлган турлича ёндашувлар. 2. иқтисодий тизим ва унинг унсурлари. иқтисодий тизимларнинг тараққиёт қонуниятлари. 3. иқтисодий тизимнинг иқтисодий муносабатлар ва уларнинг ўзгариб боришига таъсири. 4. иқтисодий муносабатларнинг такомиллашуви ва иқтисодий тараққиёт. асосий таянч тушунчалар: тарихий-формацион ёндошув, маданийлашиш (цивилизация) даражаси жиҳатдан ёндошув, техника ва технологик тараққиёт даражаси жиҳатидан ёндошув, социал-иқтисодий шакллар ўзгариши жиҳатидан ёндошув, анъанавий иқтисодиёт, иқтисодий тизим, маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти, бозор иқтисодиёти тизими, эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти, ҳозирги замон бозор иқтисодиёти. иқтисодий ривожланиш босқ...

DOC format, 58.5 KB. To download "иқтисодий тизимлар ва иқтисодий ривожланиш босқичлари", click the Telegram button on the left.