иқтисодий тизимлар ва уларнинг ўзгариши

DOCX 196.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1493309336_68060.docx иқтисодий тизимлар ва уларнинг ўзгариши режа: 1. иқтисодий тизим тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши. 2. иқтисодий тизимларни туркумлашга турлича ёндашувлар. иқтисодий тараққиёт босқичларига формацион ва технологик ёндашувнинг ўзига хослиги. 3. иқтисодий тизим моделлари ва уларнинг белгилари. 1. иқтисодий тизим тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши иқтисодий тизимга иқтисодчилар турлича таъриф беришади. масалан, п.грегори ва р.стюартларнинг фикрича, иқтисодий тизим – бу маълум географик ҳудуд доирасида ишлаб чиқариш, даромад ва уни тақсимлашга доир қарорлар қабул қилиш ва уни амалга ошириш механизмлари ва институтлари (тартиблари) мажмуидир. ф. прайор бўлса, иқтисодий тизим иқтисодий жиҳатдан ўзини тутиш ва унинг натижаларига бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи барча институтлар, ташкилотлар, қонун ва қоидалар, эътиқод, позиция, анъаналар, баҳолар, тақиқлар ва аҳлоқий схемаларни ўз ичига олади, деб таърифлайди. профессор а.ўлмасов иқтисодий тизимга қуйидагиларни киритади: а) иқтисодий ресурслар; б) иқтисодий алоқалар ёки муносабатлар; в) иқтисодий механизм; г) иқтисодий сиёсат.[footnoteref:1] [1: ўлмасов а. иқтисодиёт асослари. т., «меҳнат», 1997 й. 22-23 бетлар. …
2
ибий қисмлари қуйидагилар: · ишлаб чиқарувчи кучлар;  иқтисодий муносабатлар; · технология ва ишлаб чиқаришнинг табиий шарт-шароитлари;  хўжалик юритиш механизлари; · иқтисодий сиёсат. ишлаб чиқарувчи кучлар – ишлаб чикариш воситалари ва уларни ҳаракатга келтирувчи кишилар бирлигидан иборат. кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни такрор ишлаб-чиқариш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий алоқа ва муносабатлар иқтисодий муносабатлар дейилади. иқтисодий муносабатларнинг икки турини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. ташкилий иқтисодий муносабатлар – ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш орқали вужудга келади. масалан, бунга меҳнат тақсимоти, унинг ихтисослашиши ва кооперацияси, ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ва уйғунлаштирилиши натижасида вужудга келадиган муносабатларни киритиш мумкин. 2. ижтимоий – иқтисодий муносабатлар – ҳаётий неъмат ва воситаларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келади. жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида ишлаб чиқарувчи кучлар ва иқтисодий муносабатлар мавжуд турининг бирлиги ишлаб чиқариш усулини ташкил қилади. классик ёндашувга кўра иқтисодий муносабатлар бир вақтда базис ҳам ҳисобланади. унинг устида мазкур иқтисодий тизимга хос …
3
кни тушунилади. иқтисодий алоқалар, жараёнлар мисоли занжир бўлса, ҳар бир хўжалик, фаолият юритиш субъекти ана шу занжирнинг халқаси тарзида намоён бўлади. бу алоқалар, муносабатлар хўжалик фаолияти юритаётган кишилар ўртасида юз беради. шунинг учун ҳам одатда уларни ижтимоий-иқтисодий тизимлар деб юритилади. иқтисодиётга оид адабиётларда иқтисодий тизим ва унинг ривожланиш тамойилларига турлича ёндашилади. айримлар, ижтимоий-иқтисодий тизимларга унинг таркибий қисмларини умумий жиҳатига кўра ривожланиш тамойилини аниқлаш керак, дейишади. чунки тизимлар ривожланишининг асосий тамойили бу умумийликка, унификацияга интилишдир. бошқалари, иқтисодий тизимларни уларнинг фарқларига кўпроқ аҳамият бериб ўрганиш керак, чунки уларнинг фарқлари сифат жиҳатидан янги хўжалик тизими вужудга келишига ва иқтисодий ўсишга олиб келади, деб ҳисоблашади. ҳозирги дунё турли-туман иқтисодий тизимлар мавжудлиги билан тавсифланади. улар тарихий даврларда вужудга келади, ривожланади, бири иккинчиси билан алмашинади. жамият ҳаётини яхшироқ тушуниш учун унинг тарихий тараққиёт жараёнини бир бутун ҳолда кўриб, ривожланиш босқичлари, фазаларини таҳлил қилиш катта аҳамиятга эга. ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг алмашинувига қонуний босқичлар ва ишлаб чиқариш …
4
ишлаб чиқариш жараёнида социал гуруҳларнинг тутган ўрни, улар ўртасида фаолият айирбошлаш, яратилган маҳсулотни тақсимлаш, истеъмол муносабатларидан иборат. уни 1- шартли чизма орқали қуйидагича ифодалаш мумкин. 5-чизма. асримизнинг 60-йилларида классик таълимотдан тубдан фарқ қиладиган, уни алмаштира оладиган таълимот сифатида ривожланиш босқичларига цивилизацион ёндашув назарияси пайдо бўлди. бу назарияга америкалик иқтисодчи уолтер ростоу ўзининг 1960 йилда нашр қилинган «иқтисодий ўсиш босқичлари» китоби билан асос солди. у жамият тараққиётини 5 босқичга бўлади. улар қуйидагилар: 1. анъанавий (традицион) жамият. бу жамият қишлоқ хўжалиги устуворлиги, йирик ер эгалари ҳукмронлиги, меҳнат қуролларининг оддий, примитивлиги, меҳнат унумдорлигининг пастлиги билан тавсифланади. шунинг учун унда жамғариш ҳам бўлмайди. 2. ўткинчи жамият. бу босқич марказлашган давлатнинг вужудга келиши, ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ҳунармандчилик ҳамда тадбиркорликнинг вужудга келиши билан тавсифланади. жамғариш бошланади, у ўз ўрнига эга бўлади. 3. индустриал жамиятга ўтиш. бу даврда меҳнат қуролларининг такомиллашуви, саноатда инқилоб (тўнтариш) юз беради. унинг натижасида меҳнат унумдорлиги ўсади. ишлаб чиқариш инфраструктураси шаклланади, ривожлана …
5
учун ишлайди. бу концепцияда ривожланиш асосини ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ташкил этади. жаҳон иқтисодий адабиётида ижтимоий-иқтисодий тизимларни таснифлашга маданийлашган ёндашув ҳам ўз урнига эга. унга иккита белги асос қилиб олинади: 1. ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг ҳукмрон шакли. 2. иқтисодий фаолиятни бошқариш, уйғунлаштирш ва тартибга солиш механизми. шу асосда бозор, буйруқли, аралаш ва анъанавий иқтисодий тизимлар ажратилади. мулкнинг таркиби жиҳатидан ижтимоий-иқтисодий тизимлар иккига: моноструктурали ҳамда полиструктурали тизимларга ажратилади. бундай ёндашувда ижтимоий-иқтисодий тизимлар бир мулк шаклининг ҳукмрон бўлиши ёки бир мулк шакли ҳукмронлигини инкор қилиш нуқтаи назаридан қаралади. моностурктурали, яъни бир мулк шакли ҳукмрон бўлган тизим мулкий монополияга асосланади. бу ҳукмронлик хусусий мулк ёки давлат мулкининг ҳукмронлиги билан ажралиб туради. якка мулк монополиясига таянган иқтисод монотизм ёки моноиқтисод бўлади. қадимий шарқда у давлат мулкига асосланган «осиёча ишлаб чиқариш усули» бўлиб, ишлаб чиқариш омиллари давлат қўлида тўпланган. ер, сув, ҳар хил иншоотлар, ҳатто иш кучи ҳам давлатники бўлган. ғарбда эса моноиқтисодиёт асосан хусусий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий тизимлар ва уларнинг ўзгариши"

1493309336_68060.docx иқтисодий тизимлар ва уларнинг ўзгариши режа: 1. иқтисодий тизим тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши. 2. иқтисодий тизимларни туркумлашга турлича ёндашувлар. иқтисодий тараққиёт босқичларига формацион ва технологик ёндашувнинг ўзига хослиги. 3. иқтисодий тизим моделлари ва уларнинг белгилари. 1. иқтисодий тизим тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши иқтисодий тизимга иқтисодчилар турлича таъриф беришади. масалан, п.грегори ва р.стюартларнинг фикрича, иқтисодий тизим – бу маълум географик ҳудуд доирасида ишлаб чиқариш, даромад ва уни тақсимлашга доир қарорлар қабул қилиш ва уни амалга ошириш механизмлари ва институтлари (тартиблари) мажмуидир. ф. прайор бўлса, иқтисодий тизим иқтисодий жиҳатдан ўзини тутиш ва унинг натижаларига бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи барч...

DOCX format, 196.1 KB. To download "иқтисодий тизимлар ва уларнинг ўзгариши", click the Telegram button on the left.