социал ривожланишнинг иқтисодий негизларини мустаҳкамлаш

DOC 110,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491152637_67918.doc социал ривожланишнинг иқтисодий негизларини мустаҳкамлаш режа 1. барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш 2. социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида мулкчилик муносабатлари 3. хусусий бизнес ва тадбиркорлик ривожланиши иқтисодий ўсиш моделлари хх асрнинг иккинчи ярмида жаҳондаги ривожланган давлатларнинг тажрибаси иқтисодий ўсишнинг уч моделини ажратиш имконини беради: * барқарор иқтисодий ўсиш; * қувиб борувчи иқтисодий ўсиш; * ёриб ўтувчи иқтисодий ўсиш. биринчи модел ақш, ғарбий европа мамлакатлари каби юқори даражада иқтисодий ўсишга эришган давлатларга хосдир. бу давлатларда миллий даромаднинг йиллик ўртача ўсиш суръати 2-3%. қўшимча маҳсулотнинг кўпгина қисми илм-фан ривожланишига, социал соҳага ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга йўналтирилади. бу билан мос харажатлар ҳажмини оширмасдан иқтисодий ўсишнинг интенсив суръатига имкон яратилиб, миллий даромад ошиши таъминланади. қувиб борувчи иқтисодий ўсиш модели жанубий шарқий осиё ва хитой давлатларига хосдир. улар юқори суръатли иқтисодий ўсишга ғарб давлатларидан олинган техника ва технологиядан кенг фойдаланиш эвазига эришган. иқтисодий ўсиш ишчи кучи нархининг пастлиги ҳисобидан таъминланган. шунга мувофиқ, иқтисодий ривожланиш даражаси кескин …
2
олимларнинг тадқиқотига кўра россия учун қувиб борувчи модел хос. саноат ишлаб чиқаришида техника қолоқлиги, иқтисодий ўсишда қувиб борувчи вариантнинг ишлатилиши қисқа муддат ичида ғарб мамлакатларида мавжуд бўлган машина ва асбоб-ускуналар намуналари ҳисобидан техник қурилмалар паркини янгилаш имконини беради. шу билан биргаликда, россияда етарли ривожланган фундаментал тадқиқотлар тизими, машинасозликда ва космосни ўзлаштиришда муҳим ютуқлар мавжуд. шунинг учун у ўзининг илмий-техник салоҳиятига таянган ҳолда, технологияда реал ўзгаришга эришиши ва ўзининг янги технологиялари билан жаҳон бозорига чиқишини таъминлаши мумкин. ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш манбалари ва шарт-шароитлари. иқтисодий ўсишнинг асосий манбалари ва шарт-шароитлари қуйидагилар: *табиий ресурслар; *жамғарилган жисмоний капитал; *илмий-техник салоҳият; *инсон капиталининг ривожланиш даражаси; *ташқи иқтисодий алоқаларнинг ўсиш даражаси (жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви даражаси). аҳоли жон бошига даромадлар даражаси ошишининг асосий манбаи - бой ресурсларнинг мавжудлигидадир. ўзбекистон бой табиий ресурсларга, яъни нефт, газ, олтин, рангли ва нодир металларга, пахта, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун яхши табиий шароитга эга. бу давлатнинг мустақил …
3
. бошқа томондан қараганда, иқтисодий ўсишнинг ундан кам бўлмаган манбаи, жамғариш, унинг ҳажмини ошириш ва жисмоний капитал таркибини яхшилашдир. ўртача жамғариш нормасидан кўпроқ жамғариш нормасига эга бўлган давлат, шубҳасиз, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатига эга бўлади. ўзбекистон бу қонуниятни ҳисобга олган ҳолда ўзининг индустриал сиёсатини иқтисодий ўсишни таъминловчи иқтисодиётнинг бирламчи тармоқларига қўшимча капитал қўйиш эвазига барпо этди. ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ялпи ички маҳсулот таркибида инвестициялар улуши 20-25% ташкил этиши керак. ўзбекистонда бу кўрсаткич қисқариш тенденциясига эга, масалан 1996 йилда 28%дан 2002 йилда 20% га қисқарди. лекин, 2003 йилда ялпи ички маҳсулот таркибида инвестиция улуши 24,5%ни ташкил этди. ҳозирги вақтда иқтисодий ўсишнинг барқарор муҳим омили илмий-техника тараққиётидир. у ўзбекистон учун иқтисоднинг хом-ашё йўналишидан юқори технологияли ва ахборотлаштирилган ишлаб чиқаришга ўтишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. илмий-техника тараққиёти (итт) яимнинг аҳоли жон бошига ўртача даражасини кескин кўпайтириш омили бўлиб, уни ривожланган давлатлар даражасига етказишга хизмат қилади. итт …
4
л иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида иқтисодий ўсишнинг муҳим манбаи - ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиш даражаси ҳисобланади. халқаро меҳнат тақсимоти афзаллигини ҳисобга олиш истеъмол бозорини кенгайтириш, истеъмол ва инвестицион товарлар импорти тақчиллигини таъминлаш, хўжалик бозорини кенгайтириш йўли билан миллий иқтисодиётни таркибий қайта қуришига имкон беради. шу билан биргаликда, иқтисодий ўсишнинг ички ва ташқи омилларини, миллий ва халқаро меҳнат тақсимотининг оптимал мос келишига асосланиши керак. ҳозирги вақтда, амалда, дунёда ҳеч бир давлат чет эл инвестицияларининг иштирокисиз, бу ёки у тармоқ ва ишлаб чиқаришнинг ривожлантиришига эриша олмайди. аммо чет эл капиталининг оқиб келиши миллий бозорнинг ишлаб чиқариш ва социал инфратузилма ҳолатидан, рақобатбардош маҳсулотни ташқи бозорга чиқариш имкониятига қараб чегаралаш лозим. социал иқтисодиёт шароитида иқтисодий ўсишнинг энг асосий манбаи инсон капиталига қуйилмаларни кўпайтиришдир. чунончи, айнан инсон омили иқтисодий ўсишни таъминлайди. соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги харажатлар, илмий-тадқиқот ишларига инвестиция ишчи кучи сифати ва малака даражасини ошириш имконини беради. инвестиция натижасида шаклланган ва инсон томонидан жамғарилган …
5
ади. иқтисодиёт барқарор ривожланишининг ҳуқуқий асослари ва унинг социал йўналтирилганлиги ўзбекистон республикасининг асосий қонуни - конституцияда киритилган бўлиб, бунга барча мулк шаклларининг тенглиги, хусусий мулкнинг давлат ҳимоясидалиги, марказлаштиришдан четлаштириш, иқтисодиётни монополиядан холи этиш, корхоналар мустақиллигини мустаҳкамлаш, эркин иқтисодий фаолиятни таъминлаш киради. иқтисодий тизим ташкил этишнинг асосий негизлари бундан кейинги аниқ қонунларда ўз ривожини топди. бу қонунларга, иқтисодиёт бошқарувини тартиблаш, мулкчилик муносабатлари, марказий ҳокимият ва маҳаллий бошқарув органлари ўртасидаги мухтор вакилликнинг тақсимланиши ва ҳоказо киради. мулкчиликни бошқариш муносабатларини ташкил этиш негизлари “мулкчилик тўғрисида”, “давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш” ва бошқа қонунларда мустаҳкамланган. янги бозор инфратузилмасини шакллантириш, корхоналар хўжалик фаолиятини тартиблашнинг ҳуқуқий шароитлари яратилган. “корхоналар тўғрисида”, “кооперация тўғрисида”, “фермер хўжалиги тўғрисида”, “деҳқон хўжалиги тўғрисида”, “хўжалик жамиятлари ва ўртоқлик тўғрисида”, “банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, ”биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”, “суғурта фаолияти тўғрисида” ва бошқа қонунлар қабул қилинди. ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига фаол интеграциясини ва унинг халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли субъектилигини таъминловчи қатор қонунлар, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"социал ривожланишнинг иқтисодий негизларини мустаҳкамлаш" haqida

1491152637_67918.doc социал ривожланишнинг иқтисодий негизларини мустаҳкамлаш режа 1. барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш 2. социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида мулкчилик муносабатлари 3. хусусий бизнес ва тадбиркорлик ривожланиши иқтисодий ўсиш моделлари хх асрнинг иккинчи ярмида жаҳондаги ривожланган давлатларнинг тажрибаси иқтисодий ўсишнинг уч моделини ажратиш имконини беради: * барқарор иқтисодий ўсиш; * қувиб борувчи иқтисодий ўсиш; * ёриб ўтувчи иқтисодий ўсиш. биринчи модел ақш, ғарбий европа мамлакатлари каби юқори даражада иқтисодий ўсишга эришган давлатларга хосдир. бу давлатларда миллий даромаднинг йиллик ўртача ўсиш суръати 2-3%. қўшимча маҳсулотнинг кўпгина қисми илм-фан ривожланишига, социал соҳага ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга йўналтирилади. бу билан мос ха...

DOC format, 110,0 KB. "социал ривожланишнинг иқтисодий негизларини мустаҳкамлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.