ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари

PDF 24 sahifa 418,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
iii-мавзу 60 3-боб. ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жамият тараққиѐтининг турли босқичларида ўзига хос хусусият касб этади. иқтисодий муносабатлар бир жойда ўзгаришсиз қотиб турмайди. улар доимо ўзгариб, ривожланиб боради. шунга кўра, мазкур бобда ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ѐндашувлар, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва технологик усуллари ҳамда иқтисодий тизим тушунчалари батафсил кўриб чиқилади. таҳлил давомида иқтисодий тизим моделлари ва уларнинг хусусиятлари кўрсатиб берилади. ишлаб чиқариш ҳар доим муайян мулкчилик шакли доирасида амалга оширилади. шунинг учун бу ерда мулкчилик муносабатларининг моҳияти, мулк шаклларининг иқтисодий мазмуни ва бозор иқтисодиѐтини шакллантириш жараѐнида мулк шаклларини ўзгартириш йўллари ва усуллари каби масалаларга алоҳида ўрин ажратилади. 3.1. ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ѐндашувлар кишилик жамияти ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўзаро бирлиги ва зиддияти асосида тараққий этиб бориб, унинг турли босқичларига ўзига хос бўлган иқтисодий тизимлар мувофиқ келади. инсоният тараққиѐти босқичлари ва ҳар …
2 / 24
шахсий ва моддий омиллари, яъни ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари биргаликда жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини ташкил қилади. бошқача айтганда, ишлаб чиқарувчи кучлар – бу ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐнида кишилар билан табиат ўртасидаги боғланишни амалга оширувчи шахсий ва техник-буюмлашган элементлар тизимидан иборат. ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси ижтимоий тараққиѐтнинг энг муҳим мезони ва умумий кўрсаткичидир. 61 одамлар ишлаб чиқариш жараѐнида фақат табиат ашѐлари ва бошқа моддий ашѐлар билан эмас, шу билан бирга ўзаро бир-бири билан ҳам муносабатларда бўладилар, яъни ишлаб чиқариш муносабатларига киришадилар. бунда ишлаб чиқаришда таркиб топадиган ташкилий- иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар бир-биридан фарқ қилади. ташкилий-иқтисодий муносабатлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш жараѐнида вужудга келади. мазкур муносабатлар кишилар ўртасидаги алоқалар сифатида намоѐн бўлиб, шу билан бирга ишлаб чиқариш ҳолатини бевосита тавсифлайди, ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиѐти муайян босқичларининг хусусиятларини ва уларнинг ижтимоий уйғунлашувини акс эттиради. бу масалан, меҳнат тақсимоти, уни ихтисослаштириш ва кооперациялаш, ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ва уйғунлаштирилишидир. ишлаб чиқариш ҳар …
3 / 24
ат ишлаб чиқарувчи кучлар билангина ўзаро алоқада бўлиб қолмайди. улар бир вақтда базис ҳам ҳисобланиб, унинг устида ишлаб чиқариш муносабатларининг ушбу тизимига хос бўлган алоҳида сиѐсий, ҳуқуқий, мафкуравий, миллий, оилавий ва бошқа ижтимоий муносабатлар ҳамда тартиботларнинг алоҳида турлари қад кўтаради. ана шуларнинг йиғиндиси жамиятнинг устқурмасини ташкил этади. сиѐсат, ҳуқуқ, аҳлоқ ва устқурманинг бошқа элементлари ҳам фаол роль ўйнайди, ўзларини вужудга келтирган ишлаб чиқариш муносабатларига, улар орқали эса жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига ҳам акс таъсир кўрсатади. ишлаб чиқариш усули билан жамият устқурмаси ижтимоий- иқтисодий формацияни ташкил этади. ижтимоий-иқтисодий формациянинг таркибий қисмларини алоҳида чизма орқали ифодалаш мумкин (3.1-чизма). бу ерда икки ҳолатга эътибор бериш муҳим. биринчидан, ишлаб чиқариш муносабатлари мустақил, алоҳида тизимни ташкил қилмайди. улар ишлаб чиқарувчи кучлар билан ҳам, шунингдек, устқурма билан ҳам ҳар доим ўзаро таъсирда бўлади. иккинчидан, турли формацияларда ўзига хос ишлаб чиқариш муносабатлари 62 амал қилади ва бу эса ҳар бир формацияга мос келувчи ишлаб чиқариш усулини белгилаб …
4 / 24
суғориш тизимларини марказлаштирилган тарзда тартибга солиб туриш ва давлатнинг ана шу шароитларда алоҳида роли билан боғлиқ сифат хусусиятлари акс этади. иқтисодий фанда ижтимоий тараққиѐтни цивилизациянинг тарихий ривожланиш типлари натижаси сифатида ўрганиш ҳам муҳим ўрин тутади. «цивилизация» сўзи лотинчада фуқароларга оид, ижтимоий деган маъноларни англатади. бу тушунча фанга француз файласуфлари томонидан нисбатан яқин вақт – икки аср олдин киритилган бўлиб, тафаккур ва эркинлик ҳукмрон бўлган жамиятларни тавсифлаш учун қўлланилган. умуман олганда цивилизация ривожланган мамлакатлардаги иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий формация ишлаб чиқариш усули устқурма ишлаб чиқариш муносабатлари ишлаб чиқариш воситалари - мулкчилик - ишлаб чиқариш - тақсимот - айирбошлаш - истеъмол муносабатлари ва бошқалар сиѐсий, ҳуқуқий, мафкуравий, миллий, оилавий ва бошқа ижтимоий муносабатлар ишлаб чиқарувчи кучлар ишчи кучи 63 ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларнинг оқилона ташкил этилган тузуми сифатида талқин этилади. жамият тараққиѐтини цивилизация нуқтаи-назаридан ўрганишда цивилизацияларнинг алмашуви назарияси муҳим ўрин тутади. бу назария тарафдорлари қуйидаги 7 та босқичдан иборат цивилизацияни ажратиб кўрсатадилар: 1) давомийлик муддати …
5 / 24
бир оқим ҳисобланади. улар жамият тарихий тараққиѐти давомида рўй бераѐтган ўзгаришлар кўлами ва тавсифини яхшироқ тушуниб олиш учун ишлаб чиқаришнинг турли технологик усулларини таҳлил этиш, машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихига мурожаат қилиш зарур деб ҳисоблайдилар. меҳнат воситалари, материаллар, технология, энергия, ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг технологик усули дейилади. улар ўртасидаги чегараларни жамият тараққиѐти тарихининг йирик босқичлари ажратиб туради. бир технологик ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиш асосан, меҳнат воситаларининг тавсифидаги ўзгаришлар, фан ва техника тараққиѐти билан белгиланади. ишлаб чиқариш технологик усулларининг дастлабки учта босқичлари алоҳида фарқланади. булар оддий кооперация, мануфактура ва машиналашган ишлаб чиқариш. оддий кооперация – бу бир хил ишни ѐки хизмат вазифасини бажарувчи ходимларнинг энг оддий шаклидаги уюшиши, биргалашиб маълум тартиб ва режа асосида ишлайдиган кишилар гуруҳидир. кооперациянинг якка тартибдаги ҳунармандчилик ишлаб чиқаришига нисбатан афзалликлари қуйидагилар орқали намоѐн бўлади: 1 экономическая теория: учебник. - изд., испр. и доп. / под общ. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари" haqida

iii-мавзу 60 3-боб. ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жамият тараққиѐтининг турли босқичларида ўзига хос хусусият касб этади. иқтисодий муносабатлар бир жойда ўзгаришсиз қотиб турмайди. улар доимо ўзгариб, ривожланиб боради. шунга кўра, мазкур бобда ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ѐндашувлар, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва технологик усуллари ҳамда иқтисодий тизим тушунчалари батафсил кўриб чиқилади. таҳлил давомида иқтисодий тизим моделлари ва уларнинг хусусиятлари кўрсатиб берилади. ишлаб чиқариш ҳар доим муайян мулкчилик шакли доирасида амалга оширилади. шунинг учун бу ерда мулкчилик муносабатларининг моҳияти, мулк шаклларининг иқтисодий мазмуни ва бозор иқтисодиѐтини шакл...

Bu fayl PDF formatida 24 sahifadan iborat (418,5 KB). "ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва … PDF 24 sahifa Bepul yuklash Telegram