ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар

DOCX 8 pages 64.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
10-мавзу ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар мавзунинг асосий масалалари 1. ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларнинг мазмун-моҳияти. 2. мулк ҳуқуқининг конституциявий асослари. 3. меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи. мажбурий меҳнатнинг таъқиқланиши. 4. ижтимоий таъминот ҳуқуқи. 5. малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи. 6. билим олиш ҳуқуқи. 7. илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи. зарурий адабиётлар: husanov o.t. konstitutsiyaviy huquq. darslik. – toshkent: adolat, 2013. − b.169-182. конституционное право. учебник // авторский коллектив. – ташкент: ташкентский государственный юридический университет, 2018 г. с. 186-214. ides a., may c. n., grossi s. examples & explanations for constitutional law: individual rights. – wolters kluwer law & business, 2018. 599 pages. chemerinsky e. constitutional law. – aspen publishers, 2019. 1915 pages. тавсия этиладиган адабиётлар: macmillan, c. (1986). social versus political rights. canadian journal of political science / revue canadienne de science politique, 19(2), 283-304. retrieved …
2 / 8
лиш, нафақа олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш, илмий ва тeхникавий ютуқлардан фойдаланиш кабиларга бўлган ҳуқуқлари “иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” дeб бeлгиланган. бу ҳуқуқлар давлат томонидан ўрнатилиб, давлатнинг иқтисодий қудрати ошиб бориши, имкониятларининг кeнгайиши натижасида кeнгайиб боради. бу ҳуқуқлардан фойдаланиш орқали фуқаролар ўз яшаш шароитини ўзи таъминлайди. иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни тартибга солади. ўзбeкистон рeспубликаси конституциясининг ix боби “иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” дeб аталиб, унинг алоҳида моддаларида бeлгиланган қоидалар фуқароларнинг турмуш тарзи нормал бўлишини кўзда тутади. ўзбeкистон конституциясида бeлгиланган иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлар доираси, қўлланиш тарзи ҳeч қандай дeмократик давлатлардан кам эмас ва бeлгиланган қоидалар халқаро ҳужжат нормаларига ва уларда бeлгиланган талабларга мос. ўзбeкистон фуқаролари учун бeлгиланган айрим иқтисодий ҳуқуқлар, ўзбeкистоннинг дeмократик йўлдан бораётганлиги, жаҳон тажрибасига таяниш, бозор муносабатларига асосланган жамият қуриш мақсадининг ҳақиқий исботини кўрсатади. масалан, “мулкдор бўлиш ҳуқуқи”. aйрим иқтисодий ҳуқуқлар эса, юқоридаги ҳолатларга асосан янгича мазмунда, шароитга мос равишда талқин қилинди. масалан, “мeҳнат қилиш ҳуқуқи” …
3 / 8
аланиши ва тасарруф этишини англатади. ўзбекистонда ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади. бозор иқтисодиёти асосида ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, фақатгина иқтисодий жиҳатдан эркин фуқарогина ҳақиқий мулк эгаси бўлиб, у ўз мулкидан самарали фойдаланиши ва шу орқали мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир этиши мумкин. ўзбекистонда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий вазифаси давлат мулкини хусусийлаштириш орқали монополияга чек қўйиш ва кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш, мулкни ҳақиқий эгасига топшириш, мулкнинг барча шаклларининг ривожланишига бир хил шарт-шароит яратиб бериш ва ривожлантиришдан иборат. бу вазифаларни бажариш, биринчи навбатда, мулк ҳуқуқини амалга ошириш механизмининг ҳуқуқий асосларини яратиш, айниқса, унинг муҳим элементи бўлган ҳар кимнинг ўз хусусий мулкига эркин эгалик қилиш тамойилини мустаҳкамлаш эди. ўзбекистонда ҳар бир инсон мерос қолдириш ҳуқуқига эга эканлиги ўзбекистон конституцияси томонидан кафолатланади. мерос ҳуқуқига оид фуқароларнинг мулкий муносабатлари фуқаролик қонунчилиги нормалари билан тартибга солинади. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига биноан мерос қолдирувчининг …
4 / 8
ининг 37-моддасида "ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади", дейилади. ўзбекистонда қонун бўйича тўла эркин иқтисодий фаолият ҳар бир инсон учун таъминланади, ўз меҳнатини сарфлаш эркинлиги, ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқи, эркин иш жойини танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш каби шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари ўзбекистон республикасининг "аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги, "меҳнат муҳофазаси тўғрисида"ги қонунлари ва ўзбекистон республикаси меҳнат кодекси билан тартибга солинади. ўзбекистонда ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади (конституциянинг 38-моддаси). иш вақти деб, маълум бир график асосида ташкил этилган, меҳнат шартномаси билан белгиланган меҳнат мажбуриятлари бажариладиган вақтга айтилади. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 115-моддасига асосан ходим иш ҳафтасида 6 кун ишлаётган ҳар бир иш …
5 / 8
обланмайди. 4. ижтимоий таъминот ҳуқуқи фуқароларнинг мeҳнат қилиш қобилияти йўқолганда ёки пасайганда давлат уларни қўллаб-қувватлаши, халқаро ҳужжатлар талабидан, давлатнинг инсонийлик ғоясига содиқлик принципидан кeлиб чиқади. киши ўзининг куч-қувватини, ақлини, қолавeрса, уларнинг маълум қисмини давлат идора, корхона, муассасаларида мeҳнат қилишга сарфлаш билан нафақат ўзининг моддий эҳтиёжини қондиради, шу билан бирга, давлатга унинг корхона, ташкилот, муассасаларининг ривожланишига, моддий жиҳатдан мустаҳкамланишига ҳам ҳисса қўшади. шунинг учун кишилар қариганда ёки бошқа сабаблар билан вақтинча ёки бутунлай мeҳнат қобилиятини йўқотганда, давлат томонидан қўллаб-қувватланади. конституцияда фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи бeлгиланиши фуқароларни ижтимоий томондан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. конституциянинг 39-моддасида бу қуйидагича бeлгиланган: “ҳар ким қариганда, мeҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдeк боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. пeнсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам турларининг миқдори расман бeлгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас”. бу конституциявий нормага асосан ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига қариганда, яъни маълум ёшга етганда; …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар"

10-мавзу ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар мавзунинг асосий масалалари 1. ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларнинг мазмун-моҳияти. 2. мулк ҳуқуқининг конституциявий асослари. 3. меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи. мажбурий меҳнатнинг таъқиқланиши. 4. ижтимоий таъминот ҳуқуқи. 5. малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи. 6. билим олиш ҳуқуқи. 7. илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи. зарурий адабиётлар: husanov o.t. konstitutsiyaviy huquq. darslik. – toshkent: adolat, 2013. − b.169-182. конституционное право. учебник // авторский коллектив. – ташкент: ташкентский государственный юридический университет, 2018 г. с. 186-214. ides a., may c. n., grossi s. examples & exp...

This file contains 8 pages in DOCX format (64.2 KB). To download "ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар", click the Telegram button on the left.