ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик ҳуқуқлари.

DOC 14 pages 130.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
4-мавзу: ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик ҳуқуқлари. режа: 1.ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий ҳуқуқлари. 2. ўзбекистон республикаси фуқароларининг ижтимоий, маданий ҳуқуқлари. 3. ўзбекистон республикаси фуқароларининг экологик ҳуқуқлари. таянч сўзлар: мулкдор, банк, ворис, таълим, тибииёт, екология, дам олиш, кафолат, имтиёз, муҳофаза. 1.ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий ҳуқуқлари. фуқароларнинг нормал ҳаёт кечириши, табиий ва маънавий бойликлардан фойдаланиши, билим олиши, меҳнат қилиши, соғлиғини сақлаши учун тегишли имкониятлар бодиши шарт. бу имкониятлар давлат томонидан яратилади ва улардан фойдаланиш учун қонун доирасида ҳуқуқлар ўрнатилади. бундай ҳуқуқларнинг асосийлари конституцияда белгиланади. фуқароларнинг мулкка егалик қилиш, меҳнат қилиш, дам олиш, нафақа олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш, илмий ва техникавий ютуқлардан фойдаланиш кабиларга бўлган ҳуқуқлари «иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар» деб белгиланган. бу ҳуқуқлар давлат томонидан ўрнатилиб, давлатнинг иқтисодий қудрати ошиб бориши, имкониятларининг кенгайиши натижасида кенгайиб боради. бу ҳуқуқлардан фойдаланиш орқали фуқаролар ўз яшаш шароитини ўзи таъминлайди. иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни тартибга солади. ўзбекистон …
2 / 14
«мулкдор бўлиш ҳуқуқи». айрим иқтисодий ҳуқуқлар еса, юқоридаги ҳолатларга асосан янгича мазмунда, шароитга мос равишда талқин қилинди. масалан, «меҳнат қилиш ҳуқуқи». собиқ тузум даврида ҳам «меҳнат қилиш ҳуқуқи» бўлса-да, албатта, меҳнат қилиш бурч сифатида ҳам белгилаб қўйилган еди. бу еркин меҳнат қилиш тамойилига зид еди. мустақиллик даврида конституцияда белгиланган иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлардан фойдаланиш натижасида фуқаролар ўз ҳаётини ўзи хоҳлаганча қуриш, моддий неъматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бормоқда. мулкдор бўлиш ҳуқуқига ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатимизда яшовчи бошқа шахслар мустақиллик натижасида еришди, деб айтилса хато бўлмайди. чунки собиқ тузум даврида қабул қилинган бирорта конституцияда бундай ҳуқуқ ё‘қ еди. социалистик тузум, умуман, хусусий мулкни инкор етар еди. мулк еса, хусусийлик билан бевосита боғлиқ. собиқ тузумда жамиятдаги нотенгликни хусусий мулкка ега бўлиш келтириб чиқаради, мулк кишини киши томонидан експлуатация қилиш, езиш сабаби деб кўрсатилар еди. аслида еса, мулкка ега бўлиш, мулкдор бўлиш инсонларнинг еркинлиги, бар нарсада ўз фикри бўлишини таъминловчи воситадир. шунинг учун ҳам ўзбекистон мулк …
3 / 14
келажакка ишонч билан қарашини, авлодлар олдида обрўсини таъминловчи шартлардан ҳисобланади. республикамизда мулкдор бўлиш ҳуқуқи конституциядагина белгиланиб қолмасдан, шу ҳуқуқни рўёбга чиқарувчи, аниқроғи, кишилар мулкдор бўлишини таъминловчи кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва тадбирлар ўтказилди. иқтисодий ислоҳотларнинг турли босқичларида амалга оширилган турли мулкларни давлат тасарруфидан чиқариб, хусусийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб- қувватлаш ва яратилган бошқа шароитлар натижасида аҳолининг кўплаб қисми мулкка ега бўлди ва жамиятда барқарорлик шартларидан бири бўлган мулкдорлар табақаси шаклланди ва ривожланмоқда. мулкий масалаларни тартибга солувчи ўзбекистон республикасининг «фуқаролик кодекси» нормалари мулк масалаларини белгилашга, бозор шароитидан келиб чиқиб ёндашди ва мулкдор бўлиш ҳуқуқининг кафолатларини кучайтирди. энди мулк фақат меҳнат қилиш евазига орттирилган даромадлар билан чекланмай (собиқ тузум давридаги каби), бошқа турли қонуний фаолият турлари орқали ҳам мулкка ега бўлиш мумкинлиги қонунда мустаҳкамланди. конституцияга асосланиб қабул қилинган ўзбекистон республикасининг «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунига кўра, банклар мижозларнинг банкдаги омонатлари миқдоринигина емас, амалга оширган ҳар қандай банк операциялари ҳисоб рақамларини сир …
4 / 14
шахсни шу ҳуқуқ билан таъминлаш ва ишсизликдан ҳимоялаш давлатнинг асосий вазифаларидан биридир. ўзбекистон конституциясининг 42-43-моддаларида меҳнат ҳуқуқи ва у билан боғлиқ масалаларни мустаҳкамлаган. унга кўра, «ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини еркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган енг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига ега. меҳнатга ҳақ тўлашнинг енг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад етиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади»,43-моддада«давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил етади ҳамда рағбатлантиради» деб белгиланган. ҳар бир шахс меҳнат қилиш, еркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан …
5 / 14
кишини ўз ихтиёридан ташқари меҳнатга мажбурий жалб қилиш мумкин, деган қоидада кўринади. меҳнат қилиш ҳуқуқи натижасида ҳар бир шахс мамлакат қонунлари билан тақиқланмаган ҳар қандай ишни қилиши, ўзига маъқул фаолият билан шуғулланиши мумкин. меҳнат қилиш ҳуқуқининг мавжудлиги шундай имкониятни вужудга келтиради. меҳнат қилиш ҳуқуқи орқали шахслар давлат органлари, ташкилот, корхона, муассасаларида, жамоат бирлашмаларида, нодавлат нотижорат ташкилотларида, тижорат ташкилотларида, шахсий хўжалигида меҳнат қилиши мумкин. бозор муносабатларига хос хусусиятлардан бири ишсизликдир. бирор-бир давлат бу муаммодан холи емас, ишсизлик барча давлатларда учрайди. ҳеч қандай давлат аҳолинингбарчасини иш билан таъминлай олмайди. лекин ишсизликдан ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриш давлат вазифаларидан. меҳнат қиламан деганларни иш билан таъминлаш, бунинг учун иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятига ёрдам бериш давлат зиммасида бўлиб қолаверади. эркин касб танлаш ҳуқуқини амалга ошириш учун ҳам давлат кўплаб ишларни амалга оширади. ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимида касб-ҳунар коллежи орқали мутахассислар тайёрлаш ва ҳар бир коллежда бир йўла бир неча касбга ега бўлиш …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик ҳуқуқлари."

4-мавзу: ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик ҳуқуқлари. режа: 1.ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий ҳуқуқлари. 2. ўзбекистон республикаси фуқароларининг ижтимоий, маданий ҳуқуқлари. 3. ўзбекистон республикаси фуқароларининг экологик ҳуқуқлари. таянч сўзлар: мулкдор, банк, ворис, таълим, тибииёт, екология, дам олиш, кафолат, имтиёз, муҳофаза. 1.ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий ҳуқуқлари. фуқароларнинг нормал ҳаёт кечириши, табиий ва маънавий бойликлардан фойдаланиши, билим олиши, меҳнат қилиши, соғлиғини сақлаши учун тегишли имкониятлар бодиши шарт. бу имкониятлар давлат томонидан яратилади ва улардан фойдаланиш учун қонун доирасида ҳуқуқлар ўрнатилади. бундай ҳуқуқларнинг асосийлари конституцияда белгиланади. фуқарола...

This file contains 14 pages in DOC format (130.5 KB). To download "ўзбекистон республикаси фуқароларининг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик ҳуқуқлари.", click the Telegram button on the left.