мавзу: шахснинг ҳуқуқий мақоми. тенг ҳуқуқлилик ва гендер тенглиги

DOCX 21 sahifa 77,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
6-мавзу. шахснинг ҳуқуқий мақоми. тенг ҳуқуқлилик ва гендер тенглиги мавзунинг асосий масалалари: 1. инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва ўзбекистон республикасининг конституцияси. 2. шахснинг ҳуқуқий мақоми тушунчаси. 3. ўзбекистон республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг конституциявий-ҳуқуқий ҳолати. 4. асосий ва қўшимча ҳуқуқлар. 5. ижтимоий ва ҳуқуқий тенглик. ҳуқуқий тенглик ва имтиёзлар. 6. гендер тенглиги тушунчаси ва ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш муаммолари. 7. инсон манфаати ва оммавий манфаатлар мувозанати. 8. “хабеас корпус” – конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум этиш ва чеклаш тартиби. зарурий адабиётлар: o‘zbekiston respublikasining konstitutsiyaviy huquqi. darslik/mas’ul muharrir: a.x.saidov. – t.: tdyi nashriyoti, 2005.− b.108-118. конституционное право. учебник // авторский коллектив. – ташкент: ташкентский государственный юридический университет, 2018 г. с. 130-131; 137-139. ides a., may c. n., grossi s. examples & explanations for constitutional law: individual rights. – wolters kluwer law & business, 2018. 599 pages. chemerinsky e. constitutional law. – aspen publishers, …
2 / 21
ри француз декларацияси анча таъсирчан қонунчилик ҳужжати бўлиб хизмат қилади ва унинг тарихда шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг эътироф этилиши ва ҳимоясининг муҳим белгиси бўлганлиги бежиз эмас. декларациядаги демократик тезиснинг эътиборга молик жиҳати шундаки, унга кўра, ҳуқуқлардан фойдаланиш таъминланмайдиган, ҳокимиятлар бўлиниши амалга оширилмаган жамият конституциявий ҳисобланмайди (16-м.). шахсий ҳаёт, мулк, хавфсизлик соҳасидаги, ҳокимиятнинг жавобгарлиги, жумладан диний ва бошқа фикр-мулоҳазалар табиий, ажралмас ва муқаддас ҳуқуқ ва эркинликларга киритилган. француз декларацияси билан бир қаторда тарихда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ифодаланган инглиз хабеас корпус акти, америка қўшма штатларининг мустақиллик декларацияси, ақш конституцияси ва ҳуқуқлар тўғрисидаги билль ҳамда бошқа бир қатор ҳужжатлар ҳам муайян аҳамиятига кўра ажралиб туради. 1948 йилнинг 10 декабрида бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеяси томонидан том маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим ҳужжат — инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эълон қилинди. инсон ҳуқуқлари соҳасида стандарт тушунчаси халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган мажбурий талабларни, нормаларни билдиради. маълумки, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси юридик мажбурий ҳужжат ҳисобланмайди, …
3 / 21
ҳужжатлар қабул қилинди. улар қаторида фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (унга 1966 йилдаги тегишли факультатив протоколни ҳам қўшиб) ва ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт алоҳида аҳамиятига кўра ажралиб туради. улар шартномалар сифатида намоён бўлади ва иштирокчи томонлар учун мажбурий юридик кучга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири расмий равишда мазкур ҳужжатларнинг қоидаларига риоя қилишга рози бўлади. халқаро ҳуқуқда инсон ҳуқуқлари (инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар) барча давлатлар ҳамда давлатнинг жамоат тартибини сақлаш (муҳофаза қилиш) бўйича, уларнинг мансабдор шахслари ҳисобланган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини ҳам қамраб олувчи бу давлатларнинг вакиллари учун юридик мажбурий ҳисобланади. инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқнинг институтларидан бири ҳисобланиб, у инсон ҳуқуқлари соҳасида асосий, умумэътироф этилган стандартларни белгилаб беради. 1993 йилги вена декларацияси ва ҳаракат дастурида мавжуд қоидага эътиборни қаратиш лозим бўлади, унда қуйидагича кўрсатиб ўтилган: “барча инсон ҳуқуқлари универсал, бўлинмас, ўзаро боғлиқ ва алоқада”, бироқ яна қуйидагича ҳам қайд этилади “миллий ва диний хусусиятлар …
4 / 21
ларга, жумладан бирлашган миллатлар ташкилотининг (кейинги ўринларда — бмт) 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан бмтнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда. бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар имплементациясида бмт конвенциявий ҳужжатлари бўйича ҳисоботлар механизми муҳим ўринга эга. ўзбекистон республикаси қўшилган бмтнинг асосий ҳужжатлари бўйича ташкилотнинг тегишли қўмиталарида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги асосий ҳужжатлар бўйича миллий ҳисоботлар тақдим этиб бормоқда, жумладан, “хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция”; “ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция”; “бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”, “қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция”, “иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт”; “фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт” ҳужжатлари бўйича ҳисоботлар топширилган. 2018 йил …
5 / 21
и ва унда яна бир марта “эркинлик, тенглик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ғоялари бирламчи вазифа бўлмаган цивилизация ва давлатлар мавжуд эмас”лиги таъкидланган. ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни сарҳисоб қилиб, қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин: · инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчилик шакллантирилди; · мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг институционал механизмлари яратилди; · давлат инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширмоқда; · инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва маърифат амалга оширилмоқда. шуни таъкидлаш керакки, халқаро-ҳуқуқий стандартларни ўзбекистон миллий қонунчилигига имплементация қилиш жараёни барқарор, тизимли ва ортга қайтмас характер касб этмоқда. 2. шахснинг ҳуқуқий мақоми тушунчаси конституциявий ҳуқуқда шахс ҳуқуқий мақоми масаласи марказий масалалардан биридир. ўзбекистон конституциясида шахс ҳуқуқий мақомига, тааллуқли етарли даражада нормалар мавжуд. шахс ҳуқуқий мақомини ўзбекистон республикаси конституциясининг 13-моддасидаги қоидалар таъсир этади. бу шахс ҳуқуқий ҳолатини белгилашда бош принцип қоидадир. уларга асосан инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. инсон ва шахс тушунчалари асосан бир маънони беришини назарда тутсак, бу қоида инсонга ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мавзу: шахснинг ҳуқуқий мақоми. тенг ҳуқуқлилик ва гендер тенглиги" haqida

6-мавзу. шахснинг ҳуқуқий мақоми. тенг ҳуқуқлилик ва гендер тенглиги мавзунинг асосий масалалари: 1. инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва ўзбекистон республикасининг конституцияси. 2. шахснинг ҳуқуқий мақоми тушунчаси. 3. ўзбекистон республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг конституциявий-ҳуқуқий ҳолати. 4. асосий ва қўшимча ҳуқуқлар. 5. ижтимоий ва ҳуқуқий тенглик. ҳуқуқий тенглик ва имтиёзлар. 6. гендер тенглиги тушунчаси ва ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш муаммолари. 7. инсон манфаати ва оммавий манфаатлар мувозанати. 8. “хабеас корпус” – конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум этиш ва чеклаш тартиби. зарурий адабиётлар: o‘zbekiston respublikasining konstitutsiyaviy huquqi. darslik/mas’ul muharrir: a.x.sa...

Bu fayl DOCX formatida 21 sahifadan iborat (77,9 KB). "мавзу: шахснинг ҳуқуқий мақоми. тенг ҳуқуқлилик ва гендер тенглиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мавзу: шахснинг ҳуқуқий мақоми.… DOCX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram