халқаро экология ҳуқуқи

DOC 11 стр. 127,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
11-мавзу. халқаро экология ҳуқуқи 1. халқаро экология ҳуқуқи тушунчаси 2. халқаро экология ҳуқуқи принциплари 3. атроф муҳитнинг алоҳида объектлари​ни халқаро-ҳуқуқий муҳофазаси бўйича шартномавий нормалар 4. атроф муҳит масалалари бўйича халқаро конфе​рен​циялар 5. атроф муҳит бўйича бмт дастури (юнеп) 6. атроф муҳитни халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилишда минтақавий ҳамкорлик 7. орол денгизи ва оролбўйи муаммолари, бу муаммоларни ҳал этишнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. …
2 / 11
ро-ҳуқуқий муҳофазасини тўртта асосий предмет соҳасига ажратишимиз мумкин: атроф муҳитга зарарли таъсирни чеклаш, табиат ресурсларидан фойдаланишнинг экологик жиҳатдан рационал режимини ўрнатиш; табиат ёдгорликлари ва резервацияларини халқаро муҳофаза қилиш; атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлатларнинг илмий-техник ҳамкорлигини тартибга солиш. атроф муҳит тушунчасига инсоннинг мавжуд бўлиш шароитлари билан боғлиқ етарли даражада кенг доирадаги элементлар киради. улар ўзларига уч гуруҳ объектларни бирлаштиради: - табиий (тирик) муҳит объектлари- флора ва фауна; - тирик бўлмаган муҳит объектлари – денгиз ва чучук сув ҳавзалари (гидросфера), ҳаво ҳавзаси (атмосфера), тупроқ (литосфера), коинот маконлари; ва - инсон томонидан яратилган сунъий муҳит объектлари. атроф муҳитни муҳофаза қилиш халқаро ҳуқуқи халқаро оммавий ҳуқуқнинг энг фаол ривожланаётган соҳаларидан ҳисобланиб, ўткир глобал экологик муаммоларни ҳал этиш учун хизмат қилади. қуйидагилар экологик муаммоларни келтириб чиқаради: биринчидан, янги ва эски табиат ресурсларининг тамом бўлиши; иккинчидан, табиий муҳитни ифлослантириш, яъни унга ўзлаштира олмайдиган даражада модда ва энергияларни ишлаб чиқиш; учинчидан, экотизимнинг таназзулга юз тутиши. тарихан …
3 / 11
муаммосига жиддий киришишга мажбур қилди. 1972 йили стокгльмда инсонни ўраб турган муҳит бўйича бмт конференцияси бўлиб ўтди. унда атроф муҳит бўйича бмт дастурини тузиш тўғрисида тавсиялар, ташкилий-молиявий қарорлар, тадбирлар режаси, принциплар декларацияси қабул қилинди. табиатни муҳофаза қилиш халқаро-ҳуқуқий ривожланишнинг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганидан далолат берувчи воқеа 1992 йилда рио-де-жанейрода бўлиб ўтган бмтнинг атроф муҳит ва тараққиёт бўйича конференцияси ҳисобланади. бу ерда иккита халқаро битим тузилди, доимий тараққиётга эришиш учун асосий ҳаракатлар режаси ва принциплар тўғрисида иккита баёнот қабул қилинди: иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенция ва биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция, атроф муҳит ва тараққиёт бўйича декларация, xxi аср кун тартиби – ҳаётнинг барча шаклларини сақлаш ва иқтисодий ривожланиш – ҳамда бошқарувга тааллуқли принциплар тўғрисидаги баёнот. халқаро экология ҳуқуқи принциплари атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий муносабатлар бмт уставида ва бошқа асосий халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган, ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг умум тан олинган норма ва принциплари билан тартибга солинади. уларга қуйидаги фундаментал …
4 / 11
инципи махсус принципларнинг энг асосийси бўлиб ҳисобланади. бу принципнинг элементлари 1972 йилги стокгольм принциплар декларациясида, 1975 йилги ехҳтнинг якунловчи актида, 1982 йилги денгиз ҳудуди бўйича бмт конвенциясида; 1992 йилги рио-де-жанейро принциплар декларациясида ўз аксини топган. атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳозирги ва келажак авлоднинг ҳаёти учун зарур шарт бўлиб ҳисобланади. давлат ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари табиат ресурсларидан оқилона фодаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сифатни яхшилаш бўйича мумкин бўлган барча чораларни кўришга мажбурдирлар. бу принципнинг аҳамияти шундаки, у атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ҳуқуқнинг ривожланиши асосий йўналишларини белгилаб беради. халқаро табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик принципи 1972 йилги стокгольм декларациясида тўлиқ баён қилиб берилган. бу принцип шунингдек, гру харлен брундлайднинг раҳбарлиги остидаги атроф муҳит ва унинг тараққиёти бўйича халқаро комиссиянинг экспертлар гуруҳи томонидан қуйидаги шаклда таклиф этилган: «давлатлар чегара ҳудудида экологик бузилишларга олиб келадиган фавқулодда ҳолатлар, ҳодисалар учун режалар ишлаб чиқади ва манфаатдор давлатларга ана шундай ҳолатлар ҳақида …
5 / 11
елтиришнинг олдини олиш принципи билан атроф муҳитга зиён келтирганлиги учун жавобгарлик принципи бир-бири билан яқин алоқададир. бу ерда жавобгарликнинг асоси бўлиб халқаро-ҳуқуқий мажбуриятнинг бузилиши ҳисобланади. бу ерда пайдо бўладиган муаммо шундаки, етказилган зарар учун мавжуд халқаро-ҳуқуқий қоидалар ёрдамида божлар тўлаб бўлмайди. шунингдек етказилган зарарнинг тўлиқ даражасини ва унинг компенсациясини ҳам тўлиқ белгилаб бўлмайди. шунинг учун шаклланаётган жавобгарлик институти огоҳлантирувчи характерга эга бўлиши керак. бундай зиённинг олдини олишни таъкидловчи ёки унинг салбий оқибатларини чеклашни таъминловчи ҳуқуқий механизмлар атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро-ҳуқуқий чоралари тизимида устунликка эга бўлиши керак. ҳозирги шароитда ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинган инсон фаолиятининг янги турлари пайдо бўлгани ёки олдини олиб бўлмас кучларнинг ҳаракати туфайли экологик зарарнинг олдини тўлиқ олиб бўлмаганлигидан, ҳозирда бир қатор халқаро битимларда мустаҳкамланган огоҳлантирувчи характерга эга махсус принципларни ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди. улар қуйидагилар: атроф муҳитга таъсир этишни аввалдан баҳолаш принципи; ахборот алмашиш принципи; бошқа давлатларнинг атроф муҳитига сезиларли даражада зарар келтириши мумкин …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро экология ҳуқуқи"

11-мавзу. халқаро экология ҳуқуқи 1. халқаро экология ҳуқуқи тушунчаси 2. халқаро экология ҳуқуқи принциплари 3. атроф муҳитнинг алоҳида объектлари​ни халқаро-ҳуқуқий муҳофазаси бўйича шартномавий нормалар 4. атроф муҳит масалалари бўйича халқаро конфе​рен​циялар 5. атроф муҳит бўйича бмт дастури (юнеп) 6. атроф муҳитни халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилишда минтақавий ҳамкорлик 7. орол денгизи ва оролбўйи муаммолари, бу муаммоларни ҳал этишнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курс...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOC (127,5 КБ). Чтобы скачать "халқаро экология ҳуқуқи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро экология ҳуқуқи DOC 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram