табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик ва уларнинг амалдаги фаолияти

DOCX 24.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669314199.docx табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик ва уларнинг амалдаги фаолияти режа: 1. табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик 2. халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳамкорлик конвенциялари 1. табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик ҳозирги вақтда глобал характерга эга бўлган экологик муаммоларни ҳал қилишлик муҳим ва зарур эканлиги бутун дунё мамлакатлари томонидан тан олинди. мамлакатларнинг географик ўрни ва иқтисодий ривожланишидан қатьи назар, уларнинг серқирра ва ўзаро боғлиқлиги умумий чора ва таклифларни ишлаб чиқишни талаб қилади. шу билан бирга, жаҳоннинг турли мамлакатлари атроф-муҳитни соғломлаштириш дастурларини ҳаётга татбиқ қилиш бўйича бир хил имкониятга эга эмас. бу борада ҳамкорлик ва дунё ҳамжамиятининг ёрдами ҳам муҳимдир. табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишдаги халқаро аспектлар қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: - табиатдан фойдаланиш миллий дастурларини татбиқ қилишда тажриба алмашув; - давлатлараро дастур ва битимларни яратиш ва жорий қилиш; - «атроф-муҳитни» ҳолатини назорат қилиш бўйича халқаро ташкилотларни таъсис қилиш ва қабул қилинган битимларни бажариш. ҳозирги вақтда барча ривожланган мамлакатларда атроф-муҳитни …
2
н фойдаланиш тадбирларига давлатнинг аралашуви сезиларли характерга эга. бошқариш тизимлари тузилиб, уларда табиатдан фойдаланиш сиёсатининг мақсади, уларнинг объектлари (ҳаво бассейни, сув тизимлари, ер ресурслари, ўрмонлар ва бошқалар) кўрсатилган. атроф-муҳит мониторинги, жараёнларни бошқариш, молиялаштириш, табиатдан фойдаланиш фаолиятларини рағбатлантириш қоидалари ишлаб чиқилган. охирги йилларда атроф-муҳит ҳолатига масъул тармоқ вазирликларини ўз ичига олган давлат бошқарув органларининг кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда. барча мамлакатларда миллий масштабда табиатдан фойдаланиш сиёсатига раҳбарликни уюштирувчи марказий органлар пайдо бўлди. масалан, японияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, францияда вазирлик, ақш да атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича федерал агентлик (қатор штатларда ўз бўлимига эга) ва бошқалар. табиатни муҳофаза қилишни давлат томонидан тартибга солиш усулларини турлилигига қарамасдан, бу ерда умумийлик шундан иборатки, давлат табиат муҳофазаси сиёсатининг мақсадларини ўрнатади, табиатдан фойдаланувчилар билан ўзаро муносабат меъёрларини, яъни хўжалик механизми деб аталувчи қоидаларни ишлаб чиқади. бу механизм ўзининг элементлари билан иқтисодий ва ноиқтисодий характерга эга бўлиб, бозор муносабатлари асосида ҳаракат қилади. кўпгина ривожланган мамлакатларда экологик сиёсатни ўтказиш ва …
3
ш қўзғатиб, қамоқда ўтириш муддатини ўрнатиш ҳуқуқига эга. ҳозирги вақтда табиат муҳофазаси бўйича фаол сиёсатга ўтиш ривожланаётган мамлакатларга хосдир. уларда чегаралаш ишлаб чиқариш ҳажмини, ўсаётганлиги билан эмас, балки «ифлос» ишлаб чиқариш корхоналар сонининг кўпайиши билан боғлиқ. кўпгина ривожланаётган мамлакатларда табиат муҳофазаси бўйича қонунлар ишлаб чиқилди, давлат органлари таъсис этилди, экотизимни сақлаш дастурлари яратилмоқда, ифлосланиш андоза ва меъёрлари ишлаб чиқилмоқда, «учинчи дунё» мамлакатлари учун, албатта, ривожланган мамлакатлар тажрибаси, хусусан, ресурсларни тежаш, чиқиндисиз технология, аграр соҳада ҳосилдорликни кўтариш ва ёқилғиэнергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги кабилар муҳимдир. бу тажрибалар табиат муҳофазаси бўйича жуда кўп муаммоларни ечишда, умумий социал-иқтисодий ривожланиш вазифаларини амалга оширишда хатоликларга йўл қўймасликка имкон беради. давлат мустақиллигига яқинда эришган мамлакатларда (европа, россия, мдҳ) табиат муҳофазаси бўйича тажрибалар режали «марказдан бошқариш» даврида тўпланган эди. 70-80 йилларда табиат муҳофазаси бўйича қатор қонуниятлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди, табиат муҳофазаси бўйича давлат бошқарув тизими яратилди, иқтисодий мониторинг (назорат пунктлари тизими ва сув ҳавзалари ҳолати) барпо …
4
ресурслардан фойдаланишни тўхтатиш билан боғлиқ. иккинчидан, корхоналарни давлат молиясига кириб боришини, ресурсларни субсидия қилишни тўхтатиш билан боғлиқ. бу ресурсларни истеъмол даражасини, хусусан энергиясизликни пасайтиради. учинчидан, капиталнинг ҳақиқий қийматига ишонч ҳосил қилиш билан боғлиқ. хомашё ресурсларидан фойдаланишда исрофгарчиликка барҳам бериш билан бирга, ишлаб турган корхоналарда жиҳозларни узлуксиз алмаштириб туришга тўғри келади ҳамда янгиларини қуриш ва ески технологиялар эса консервация қилинади. тўртинчидан, хусусийлаштириш билан боғлиқ, яъни давлатни экологик харажатлардан холи қилиш. охирги йилларда бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда зарарли чиқиндилар ҳажми кескин камайди. бу биринчи навбатда, иқтисодиётни ислоҳ қилиш шароитида ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан боғлиқ бўлди. 2. халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳамкорлик конвенциялари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик ҳозирча чорак асрлик тарихга эга. 70-йилларнинг бошларига келиб, шу нарса равшан бўлдики, жамият ва табиат муносабати натижасида инсоният учун офат келтирувчи муаммолар келиб чикдики, бу ҳам бўлса, биосферада бартараф этиб бўлмайдиган ўзгаришлардир. шунинг учун атроф-муҳит муҳофазаси вазифаси халқаро характерга эга бўлиб қолди. бу муаммони ҳал …
5
ҳофазаси кўп қиррали мажмуали муаммо бўлиб, юнеп фаолиятига қўшимча тарзда уни алоҳида жиҳатлари билан автоном мақомига эга бмт нинг қуйидаги ихтисослаштирилган ташкилотлари шуғулланадилар: гэф (глобальный экологический фонд) — 90-йиллар бошларида ташкил этилган бўлиб, сайёравий характерга эга ва асосан ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беради. бу фонд фаолиятида учта халқаро структура иштирок этади: 1) бмт нинг ривожланиш дастури; 2) атроф-муҳит бўйича бмт дастури; 3) жаҳон банки. дастлаб тўртта энг мухим йўналиш молиялаштирилди: - иқлимнинг илиқлашиши; - халқаро сувларнинг ифлосланиши; - биологик турфа оламнинг камайиб бориши; - озон қатламининг сийқаланиши. бу юқоридаги барча ташкилотлар мустақил бўлиб, ҳуқуматлараро келишув асосида тузилган ва кенг халқаро нуфузга эга. булардан ташқари атроф-муҳит муҳофазаси масалалари билан яна бошқа кўпгина ташкилотлар бмт таркибида ёки холис тарзда шуғулланадилар. минтақавий экологик муаммолар турли комиссиялар фаолиятида ифодасини топади. улар дунёнинг турли қисмларида социал ҳолатни ўрганадилар, ҳуқуматлар учун тавсияномалар ишлаб ва лойиҳаларни татбиқ қилишда иштирок этадилар. масалан: эскато комиссияси (осиё ва тинч океани минтақаси), …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик ва уларнинг амалдаги фаолияти"

1669314199.docx табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик ва уларнинг амалдаги фаолияти режа: 1. табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик 2. халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳамкорлик конвенциялари 1. табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик ҳозирги вақтда глобал характерга эга бўлган экологик муаммоларни ҳал қилишлик муҳим ва зарур эканлиги бутун дунё мамлакатлари томонидан тан олинди. мамлакатларнинг географик ўрни ва иқтисодий ривожланишидан қатьи назар, уларнинг серқирра ва ўзаро боғлиқлиги умумий чора ва таклифларни ишлаб чиқишни талаб қилади. шу билан бирга, жаҳоннинг турли мамлакатлари атроф-муҳитни соғломлаштириш дастурларини ҳаётга татбиқ қилиш бўйича бир хил имкониятга эга эмас. бу борада ҳамкорлик ва дунё ҳамжамиятининг ёрдами ҳам муҳимдир. табиатдан фойдаланиш ва ун...

DOCX format, 24.4 KB. To download "табиатни муҳофаза қилишдаги халқаро ҳамкорлик ва уларнинг амалдаги фаолияти", click the Telegram button on the left.