табиатдан фойдаланишдаги халқаро ҳамкорлик

DOC 82,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1479797469_66019.doc табиатдан фойдаланишдаги халқаро ҳамкорлик режа: 1. табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шакллари. 2. халқаро молия ташкилотларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти. 3. ўзбекистан республикаси ва халқаро ҳамкорлик. 1. табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шакллари. глобал экологик муаммоларнинг замирида инсоният жамияти мавжудлигининг асоси бўлган ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ечимини кутаётган глобал жараёнлар ва ҳодисалар ётади. бу жойда айрим табиий ресурсларнинг глобал мақомга эгалигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. буларга дунё океани (ҳудудий сувлардан ташқаридаги акваториялар), атмосфера ҳавоси, ан​тарктида, космос киради ва улардан оқилона фойдаланишда ҳамкорлик қилиш талаб этилади. экологик муаммоларни инсоният томонидан ҳамкорликда ҳал этилиши в.и.вернадский томонидан ноосфера концепцияси доирасида, асримизнинг бошларида таъкидлаб ўтилган. глобал ривожланишни моделлаштириш натижалари халқаро ҳамкорлик доирасида экологик муаммоларнинг ечимини топишга барча давлатлар, миллатлар ва мамлакатлар жалб этилиши ҳаётий зарурият эканлигини тасдиқлади. шуларни назарда тутиб, халқаро ҳамкорликнинг қуйидаги асосий йўналишларини кўрсатиб ўтиш мумкин: хўжалик фаолиятига тортилмаган, планетар экологик мувозанатни таъминловчи табиий тизимларни муҳофаза қилиш; табиий ресурслардан …
2
а бўлиш; 4. атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро жавобгарликнинг механизмларини яратиш; 5. экологик солиққа тортиш; 6. ҳамкорликда турли стратегиялар ва концепцияларни ишлаб чиқиш; 7. айрим табиий ресурслардан фойдаланишни оқилона меъёрларини белгилаш ва б.қ.лар. халқаро ҳамкорлик қуйидаги шаклларда олиб борилади: 1. парламентлараро ҳамкорлик-қонунчилик фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлатлараро экологик муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида олиб борилади. 2. ижроия ҳокимиятлари ўртасидаги ҳамкорлик—бмт доирасида экологик дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштиришга йўналтирилган фаолиятдир; 3. конвенцион типдаги ҳамкорлик — алоҳида ҳудудлар ва объектларнинг аниқ экологик муаммоларини ечишнинг умумий ёндашувларини топишни назарда тутади; 4. илмий —техник ҳамкорлик- илмий тавсифдаги ахборотларни алмашиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини бирга ишлаб чиқиш, жиҳозлардан мажмуали фойдаланиш, илмий лойиҳалар ва экспертизаларни амалга оширишни назарда тутади. бу асосий шакллардан ташқари атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик ижтимоий ташкилотлар, ишбилармон доиралар, халқаро экологик форумлар ва бошқаларни олиб бориш билан ҳам амалга оширилади. атрофни муҳофаза қилиш борасидаги халқаро ҳамкорликнинг яна бир шаклларидан бири …
3
гиз мушукларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасида келишувни имзоладилар. биринча халқаро конвенция 1882 йилда парижда қишлок хўжалиги учун фойдали бўлган қушларни муҳофаза қилиш мақсадида бир неча европа мамлакатлари томонидан имзоланди. халқаро ҳамкорликнинг анъанавий соҳаларидан кит ва бошка денгиз ҳайвонларини овлаш соҳаларидир. 1882 йилда шимолий денгизда балиқларни овлашни тартиблаш тўғрисида конвенция қабул қилинди. ҳозир бу соҳага тегишли 70 дан ортиқ келишувлар имзоланган. жаҳон жамотчилигининг эътиборини денгиз сувларини нефть билан ифлосланиши муаммолари доимо қизиктириб келган. шуни ҳисобга олиб, 1954 йилда лондонда 20 мамлакат конвенция имзоладилар. келишувга кўра, уни имзолаган давлатлар нефть ва нефть аралашмаларини денгизга (қирғокдан 80 — 250 кмгача булган ҳудудларга) тўкмасликка келишиб олдилар. бу соҳада яна кўп келишувлар имзоланди. булар 1972 ва 1973 йиллардаги лондон конвенциялари ҳисобланади. мазкур ҳужжатга кўра чиқиндилар, қандай кўринишларга эга бўлишидан (шу жумладан радиоактив моддалар) қатьий назар, дунё океанига ташламасликка қатьий равишда келишиб олинди. давлатлараро келишувларнинг ичида атмосферада, космосда, сув остида ядро қуролини ишлатмаслик ва синамаслик …
4
ғрисидаги конвенция шартномаси ва халқаро денгиз ҳуқуқи” тўғрисидаги конвенция кучга кирди (шартнома кўп мамлакатлар томонидан радификация қилинган). яна бир муҳим ҳужжат “монреаль шартномаси” ҳисобланади. у озон қатламининг бузилишига олиб келувчи атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндилар — хлорланган ва фторланган углеводородларни 2000 йилгача ва ундан кейинги камайтириб бориши тўғрисидаги келишувларни ўз ичига олади. атмосферани муҳофаза қилиш, биологик ранг-барангликни таъминлаш барча давлатларни бирдек қизиқтирадиган муаммо ҳисобланади. 1992 йилда биологик ранг—барангликни таъминлаш борасидаги конвенция қабул қилинган. унинг энг катта ютуқларидан бири биологик ресурсларни давлатларнинг суверен мулки сифатида эътироф этади (давлатлар қайси табиий ресурслардан кўпрок фойда кўрса, уларни муҳофаза қилишга интиладилар). бу конвенциянинг муҳим масалаларидан бири—давлатлар томонидан генетик ранг— барангликни сақлаш ҳисобланади. конвенцияда катта генетик ранг—барангликка эга давлатлар бу ресурслардан тўлов асосида бошқа давлатларнинг фойдаланишига рухсат бериши масалалари ҳам кўриб чиқилган. қабул қилинган келишувлар аниқ натижаларга ҳам олиб келади. масалан, чегара ҳудудларида атмосферанинг ифлосланишининг олдини олиш тўғрисидаги конвенция европадаги атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг камайишига олиб …
5
шда, самарали ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, халқаро меъёрларга амал қилишда ва мониторингни таъминлашда, кадрлар тайёрлашда давлатларга атрофлича ёрдам бериш; * миллий экологик дастурларни бошқаришнинг бозор усулларини қўллашда ҳамкорлик қилиш; * экологик товарлар ва хизматлар бозори операцияларини ривожланишини, атроф муҳит сифатини яхшилаш ва муҳофаза қилиш борасидаги лойиҳаларни инвестициялашни рағбатлантириш; · аҳолини, тадбиркорларни, банкирларни ва бошқаларни экологик дунёқарашини шакллантириш борасидаги дастурлар ва махсус лойиҳаларни ташкил этиш ва кўллаб - қувватлаш; · экологик баҳолаш, режалаштириш, бошқариш, аудитлаш, ва банк лойиҳалари ва операциялари мониторинги билан боғлик экологик тадбирларни амалга ошириш. еттб нинг экологик сиёсатини амалга оширишнинг асосий дастаклари қуйидагилар: · *атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш; · экологик дастурлар ва лойиҳаларни қўллашга йўналтирилган техник ёрдам; · экологик лойиҳаларни молиялаштиришни таъминловчи кредитлар, кафолатлар, сармоялар ва ҳ.к.лар. банк ходимлари томонидан «экологик таъқиқ рўйхати» ишлаб чиилган. унга кўра банк ва унинг молиявий шериклари «ген инженерияси» лойиҳаларини атроф муҳитга генетик материалнинг тушишини олдини олиш, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"табиатдан фойдаланишдаги халқаро ҳамкорлик" haqida

1479797469_66019.doc табиатдан фойдаланишдаги халқаро ҳамкорлик режа: 1. табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шакллари. 2. халқаро молия ташкилотларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти. 3. ўзбекистан республикаси ва халқаро ҳамкорлик. 1. табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шакллари. глобал экологик муаммоларнинг замирида инсоният жамияти мавжудлигининг асоси бўлган ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ечимини кутаётган глобал жараёнлар ва ҳодисалар ётади. бу жойда айрим табиий ресурсларнинг глобал мақомга эгалигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. буларга дунё океани (ҳудудий сувлардан ташқаридаги акваториялар), атмосфера ҳавоси, ан​тарктида, космос киради ва улардан оқилона фойдаланишда ҳамкорлик қилиш талаб этилади. экологик муаммоларни инсоният томонидан ҳ...

DOC format, 82,5 KB. "табиатдан фойдаланишдаги халқаро ҳамкорлик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.