табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш

DOCX 47,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669314182.docx «табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш» курсининг предмети, методи ва вазифалари ҳамда унинг бошқа фанлар билан алоқалари режа: 1. табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш курсининг предмети, методлари ва вазифалари 2. табиат унсурлари ва табиатдан фойдаланишдаги омиллар 1. табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш курсининг предмети, методлари ва вазифалари одамлар табиат қонунларини қанча чуқур билсалар, ишлаб чиқариш кучларнинг ривожланиш даражаси қанча юқори бўлса, бу қонунлар инсон манфаатлари учун шунча кўп хизмат қилиши ва табиий ресурслардан кенг фойдаланиш мумкин бўлади. ишлаб чиқариш кучлари ривожланган сари хўжалик фаолиятига жалб қилинадиган моддалар массаси кўпаяди, натижада инсониятнинг (жамиятнинг) ўзи яшаётган шароитга таъсири тўхтовсиз орта боради. бу жараён табиатда тобора чуқур ўзгаришларга сабаб бўлади, бинобарин, уни ўрганиш зарурдир. сўнгги йилларда табиий ресурсларни истеъмол қилиш ҳажми ва суръатининг ўса бориши билан боғлиқ ҳолда инсониятнинг табиатга кўрсатаётган таъсири ҳам тобора кучаймокда. ижтимоий ишлаб чиқаришда инсон билан табиат ўртасидаги модда ва энергия алмашинуви асосан техника воситалари ёрдамида …
2
лади. фақат тикланадиган эмас, балки бир қатор тикланмайдиган табиий ресурсларнинг ҳам реал тугалланиши хавфи вужудга келди. тикланадиган ресурслар тўлиқ истеъмол қилингач, табиийки, уларнинг ўз-ўзини тиклаш имконияти йўқолади. бинобарин, хом ашё манбалари камаймаслигига эришиш учун, бу ресурсларнинг кенгайтирилган қайта тикланишини таъминлаш лозим. кенгайтирилган қайта тиклаш табиатни ўзлаштириш орқали амалга оширилади. табиат билан жамиятнинг ўзаро таъсири мураккаб ва зиддиятли характерга эга бўлиб, фан-техника тараққиёти даврида инсон билан табиат ўртасидаги муносабатлар тамомила янги босқичга ўтди. айниқса, табиатдан ва унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш долзарб муаммога айланиб қолди. табиатдан фойдаланиш миқёсининг кенгайиб бориши инсон билан табиат орасидаги муносабатларни кунданкунга кескинлаштириб юбормокда. бу ҳол табиий ландшафтлар хусусиятларининг тубдан ўзгариши, антропоген ландшафтларининг вужудга келишига олиб келмокда. табиат қанча чуқур ўзгартирилса ва ўзлаштирилса, унда шунча кўп янги табиий жараёнлар ва ҳодисалар рўй беради, бу ўзгаришларнинг инсонга бўлган. таъсири ҳам шунча кўп орта боради. табиий шароитнинг инсон таъсиридаги, яъни антропоген ўзгариши кишилик жамиятининг табиатга ҳам экологик …
3
а қайта қуришни, қимматбаҳо тозалаш иншоотларини барпо қилишни тақозо этмоқда. бир қанча нодир металлар, электрон ва оптик аппаратуралар, антибиотиклар ҳамда кимёвий моддаларни ҳаво билан сув ниҳоятда тоза бўлган шароитдагина ишлаб чиқариш мумкин. ҳавонинг салгина ифлосланиши ҳам жиддий технологик қийинчиликларга сабаб бўлади. ҳозирги замон корхоналарини жойлаштиришда борган сари табиий комплекслар (ландшафтлар) ҳолати ва сифатини синчиклаб ўрганишга ҳамда ҳисобга олишга тўғри келмоқда. инсоннинг нооқилона фаолияти табиатда илгари содир бўлмаган ва инсонга маълум бўлмаган бир қатор янги салбий табиий жараёнлар ва ҳодисаларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. эндиликда уларнинг олдини олиш ёки салбий таъсирини юмшатиш учун кўпинча махсус чора-тадбирлар кўрилади ёки ишлаб чиқариш уларга мослаштирилади. бундай ҳодисаларга фотохимик смог (ниҳоятда қуюқ туман), кўл ва сув омборларининг эвтрофикацияси (ўсимлик билан қопланиши) ва бошқалар мисолдир. «табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш» курсининг вазифаси талабалар қандай мутахассисликни эгаллаётган бўлишларидан қатьи назар, уларда экологик дунёқарашни шакллантириш ва табиат ҳамда унинг бойликларини эъзозлаб, беҳуда исроф қилмасдан фойдаланиш руҳида тарбиялашдир. …
4
бир бутунлиги, ундаги жараёнларнинг бир-бири билан боғлиқлиги, табиатда тўхтовсиз модда ва энергия алмашиниб туриши ҳамда антропоген омиллар таъсирининг ўзгариши ётади. мазкур курсда табиат бир бутун ҳосила ва ундан тўғри фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилишда табиат бойликларини инсоният хўжалик фаолиятида ва умуман ҳаётдаги аҳамиятини, табиат бойликларининг турлари, улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини, халқ хўжалигида табиатни ифлосланишидан вужудга келадиган иқтисодий зарарни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг самарадорлигини, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига сарфланадиган харажатларининг умумий ва нисбий самарадорлигини аниқлаш методикасини ўрганиш ҳам назарда тутилади. ўзбекистонда табиатдан фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш соҳасидаги аҳвол, бу соҳадаги камчилик ва ютуқлар устида тўхталади. курсда, хорижий мамлакатларда табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг аҳволи ҳақида ҳам билим бериш кўзда тутилади. токи, талаба кенг савияли бўлиши билан бир қаторда, чет элларда бу соҳада қилинаётган ишлардан ҳам хабардор бўлади. 2. табиат унсурлари ва табиатдан фойдаланишдаги омиллар ҳар бир соҳанинг ўзига хос атама ва илмий тушунчалари мавжуд. шунинг учун ҳам ҳар бир …
5
атвори, кайфияти, руҳий ҳолати, диди ва фаросати, ҳатто яратувчи, илоҳий куч ҳисобланади. инсонни ўраб турувчи борлиқ инсоният мавжудлигининг зарурий асосидир. табиат барча ижтимоий-иқтисодий босқичларда инсонлар фаолиятининг моддий асоси бўлиб келган. инсон ва табиат бир-биридан ажралмас ва ўзаро узвий боғлиқдир. чунки табиат ҳар бир одам ва бутун жамият учун зарурий ҳаёт муҳити ва моддий ресурсларнинг яккаю ягона манбаидир. табиат ва табиий ресурслар кишилик жамияти вужудга келадиган ва ривожланадиган асос, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирадиган биринчи манбадир. табиат ва жамият, бир-бири билан боғлиқ ҳолда бир бутунликни ташкил этади. шу сабабли, кишилик жамиятининг ўзи ҳам, маълум маънода табиатнинг бир қисми бўлиб, атрофини ўраб турувчи табиий муҳит билан модда алмашинишида муҳим роль ўйнайди. одам, айни вақтда, ҳам биологик, ҳам ижтимоий ҳодисадир. табиат инсонга бошқа тирик организмлар қатори таъсир ўтказади. бироқ инсоннинг табиатга бўлган таъсири эса, онгли таъсир бўлиб, ижтимоий мазмун касб этади. шундай қилиб, инсон меҳнати туфайли, ҳайвонлардан фарқ қилиб, табиий муҳитнинг биологик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш" haqida

1669314182.docx «табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш» курсининг предмети, методи ва вазифалари ҳамда унинг бошқа фанлар билан алоқалари режа: 1. табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш курсининг предмети, методлари ва вазифалари 2. табиат унсурлари ва табиатдан фойдаланишдаги омиллар 1. табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш курсининг предмети, методлари ва вазифалари одамлар табиат қонунларини қанча чуқур билсалар, ишлаб чиқариш кучларнинг ривожланиш даражаси қанча юқори бўлса, бу қонунлар инсон манфаатлари учун шунча кўп хизмат қилиши ва табиий ресурслардан кенг фойдаланиш мумкин бўлади. ишлаб чиқариш кучлари ривожланган сари хўжалик фаолиятига жалб қилинадиган моддалар массаси кўпаяди, натижада инсониятнинг (жамиятнинг) ўзи яшаётган шароитга таъсири тўхтовсиз орта боради. ...

DOCX format, 47,5 KB. "табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.