«ўғри»нинг ҳимоясига икки оғиз сўз

DOC 82.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662754905.doc «ўғри»нинг щимоясига икки оғиз сўз «ўғри»нинг ҳимоясига икки оғиз сўз кўпчилигимизни ўйлатиб, адабий давраларда турли баҳсларга сабаб бўлаётган, бироқ узил-кесил бир тарафга ҳал этилиши маҳол бўлган муаммолар таҳлилига бағишланган мақолалар матбуотимизда, кўп бўлмаса-да, эълон қилиниб турибди. шубҳасиз, бундай мақолалар жуда катта аҳамиятга моликдир. зеро, улар ўқувчини бефарқ қолдирмайди: ўйлашга, муносабат билдиришга ундайди — алал-оқибат тафаккуримизни бойитади. сувон мелиевнинг «меҳр сеҳри» номли мақоласи, фикримизча, айни шундай чиқишлардан бўлибди. кўпчилик қатори ўз кўмочимизга кул тортиш билан овораи сарсон бўлганимиз бугунги кунда айни шу мақола айрим мулоҳазаларимизни ўртага ташлашга ундадики, бунинг учун муаллифдан беҳад миннатдормиз. мақолада муаллиф ўзбек ҳикоячилигининг нодир намуналаридан бўлмиш «ўғри» (а. қаҳҳор) ҳикоясига янгича муносабат билдиради, уни бугунги кун нуқтаи назаридан баҳолашга ҳаракат қилади. с. мелиев «ўғри» ҳикояси адабиётимизда ўз ўрнини топиб бўлганини эътироф этгани ҳолда «унга умуминсоний баркамол бадиийлик намунаси эмас, балки тоталитар даврнинг бадиий ҳужжати сифатида қараш тарафдори» эканлигини ёзади. мунаққиднинг фикрича, ҳикояни умуминсоний бадиият доирасидан четга …
2
даланишини белгилашга, унинг ошкора ёки пинҳона бўлишини талаб қилишга ҳақли эмасмиз. шу мулоҳазага таянган ҳолда бошданоқ ўзимизнинг аксилдаъвомизни ўртага ташлаймиз: адабиётимизда инсон, халқ тақдирига куйиниб ёзилган «ўғри» даражасидаги асарлар кам топилади. эндиги муддаомиз шу даъвони имкон доирасида асослаш, холос. маълумки, «ўғри»да ёзувчи «холис кузатувчи» мавқеини тутган: у воқеа-ҳодисаларга аралашмайди, унинг вазифаси — бадиий воқеликни ўқувчи кўз олдида жонлантириш. ҳикоянинг аксар қисми мўъжаз «саҳна- кўриниш»лардан ташкил топганки, унда тасвирланаётган воқеаларни ўқувчи кўпроқ «кўради», яъни, ўқувчи ҳам асар воқелигидан четда туради. табиийки, шу ўринда «нима учун ёзувчи ўзини ҳам, ўқувчини ҳам асар воқелигидан четга тортди?» деган савол туғилади. бизнингча, ҳикояда «четланиш» («остранение») усулидан фойдаланаркан, а. қаҳҳор муайян ғоявий-бадиий ниятни кўзлаган. аввало шуни айтиш лозимки, қўлланган усул ўқувчини ҳиссий эмас, кўпроқ ақлий мушоҳадага ундайди. иккинчидан, китобхон ҳикоя бадиий воқелигидан четда тургани учун ҳам конкрет бир эпизод (дейлик, қобил бобо ва амин учрашуви) ёҳуд образга муносабат доирасида қолиб кетмайди. аксинча, ўқувчи ҳамон кўз олдида …
3
қарғиши йўлакай, итлар ҳуришию товуқларнинг қақалаши қаторида тилга олинади; шунинг учун ҳам маҳалла эрларини қобил бобонинг аянч ҳолати эмас, кўпроқ оғил деворидаги тешик қизиқтиради. буниси ҳам майли, элликбоши келиб дастлабки тафтишини бошлаши ҳамоно маҳалла аҳли ўз наздида бурчини ўтаб бўлди: «одамлар, ўғри деворни қачон ва қандай асбоб билан тешгани, ҳўкизни қайси томонга олиб кетгани, уни қайси бозорда сотиши мумкин эканлиги тўғрисида баҳслаша-баҳслаша тарқалди». с.мелиев таъбирича, шуурини қаҳрамонлардан «бири амалдор, иккинчиси камбағал бечора» эканлиги эгаллаган а. қаҳҳор, аслида, масалани анча кенгроқ қўйган кўринади. ёзувчи талқинича, ўзга одам бахтсизлигига бефарқлик амалдорларгагина эмас — барчага хосдир. сезамизки, адибни фуқаро ва амалдорлар муносабатининг синфий моҳиятигина эмас, инсонлар орасидан меҳр- оқибатнинг кўтарилаётгани, инсоний муносабатларнинг сийқаланаётгани кўпроқ ташвишлантиради. бу ташвишнинг дояси кенг маънодаги инсонга муҳаббат бўлмаса, нимайкин?! с. мелиев «нега қобил бобо аҳволига ўқувчи қалбан ачинмайди?» деган саволни қўяди-да, унга, аввало, ҳикоянинг ўзидан эмас, у яратилган давр воқелигидан жавоб излайди. «чунки қобил бобо топталаётган пайт (мавҳум …
4
, ўзи томошабин бўлиб тургани каби ўша мудҳиш 30-йилларда ўзига гал келмаганки одам томошабин бўлиб қолмаганмиди?! шу ўринда а.ориповнинг «оломонга» номли шеърини эслагимиз келади. ҳар бир сатридан изтиробга йўғрилган ғазаб, борингки, нафрат силқиб туради унинг. лекин ўша нафрат ҳам халққа нисбатан буюк муҳаббатдан туғилган, ахир! ҳа, а.қаҳҳор мудҳиш 37-йил арафасида қобил бобо тимсолини яратди. ўша пайтда адиб ўзини ҳам, атрофидагиларни ҳам «давлат машинаси қаршисида титраётган қобил боболар» деб тушунган бўлса, а.орипов айтган гапларни йўлини қилиб илгарироқ, ўз вақтида айтиб, «томошабин»ларни огоҳлантирмоқчи бўлган бўлса не ажаб?! агар ҳикояни шу йўсин талқин қилсак, амалдорларнинг «ноинсоний» қилиб тасвирланганлиги масаласи ўз-ўзидан тушиб қолади. зеро, ёзувчи яратаётган бадиий воқелик — реалликнинг аксигина (яъни, уни акс эттириш нияти бирламчи эмас) бўлмай, реаллик ҳақида мушоҳадага ундовчи бир структурадир. бу структурада эса одатланиб қолганимиздек иккита эмас, учта таянч нуқтаси бор: маҳалла — қобил бобо — амалдорлар. юқорида кўрганимиздек, бу нуқталарнинг ҳар бири контекстдан узилиб реаллик билан боғланганида умумлашма …
5
ин ва қобил бобо учрашуви хусусидаги фикрларидан жавоб топиш мумкин бунга. мақола муаллифи «ўғри»да тасвирланган ҳолат ҳаётда юз бериши мумкинлигини эътироф этгани ҳолда унинг «совуқ, ҳиссиётсиз баён этилгани туфайли санъаткорона ишлов берилганига қарамай, ижтимоий маъно, синфий моҳият доирасида қолиши»ни таъкидлайди. демак, бор гап тасвир манерасида — ҳиссиётсизликда. ҳиссиётсизлик эса, юқорида кўрдик, адибнинг «холис кузатувчи» мавқеида турганлигидан келиб чиқади. шу ўринда табиий бир савол туғилади: модомики ёзувчи мақсади ўтмишни қоралашгина экан, ўқувчини ҳикоя воқелигидан четлатиши зарурми эди? ахир, муносабатини ошкор қилиб, ҳисларини ўқувчига «юқтириб», уни ҳикоя воқелигига олиб кирганида бу мақсадга осонроқ эришиши мумкин эди-ку?! кўрамизки, ҳикоянинг ифода ва тасвир манераси «ўтмишни қоралаш» мақсадига унчалик мувофиқ эмас. шунинг ўзиёқ, фикримизча, с.мелиевнинг: «ўтмиш ҳикояларида адибнинг ўз бадиий концепцияси йўқ. тоталитар тузум адабиётга юклаган ғоявий мақсад (ўтмиш адолатсизликларини фош этиш) бадиий образлар воситасида юксак маҳорат билан тасдиқланган, холос. шунинг учун мазкур ҳикояларни, хусусан, «ўғри»ни бадиий баркамоллик намунаси сифатида тарғиб этиш ноўрин»,- деган хулосасини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "«ўғри»нинг ҳимоясига икки оғиз сўз"

1662754905.doc «ўғри»нинг щимоясига икки оғиз сўз «ўғри»нинг ҳимоясига икки оғиз сўз кўпчилигимизни ўйлатиб, адабий давраларда турли баҳсларга сабаб бўлаётган, бироқ узил-кесил бир тарафга ҳал этилиши маҳол бўлган муаммолар таҳлилига бағишланган мақолалар матбуотимизда, кўп бўлмаса-да, эълон қилиниб турибди. шубҳасиз, бундай мақолалар жуда катта аҳамиятга моликдир. зеро, улар ўқувчини бефарқ қолдирмайди: ўйлашга, муносабат билдиришга ундайди — алал-оқибат тафаккуримизни бойитади. сувон мелиевнинг «меҳр сеҳри» номли мақоласи, фикримизча, айни шундай чиқишлардан бўлибди. кўпчилик қатори ўз кўмочимизга кул тортиш билан овораи сарсон бўлганимиз бугунги кунда айни шу мақола айрим мулоҳазаларимизни ўртага ташлашга ундадики, бунинг учун муаллифдан беҳад миннатдормиз. мақолада муаллиф ўзбек ҳикояч...

DOC format, 82.0 KB. To download "«ўғри»нинг ҳимоясига икки оғиз сўз", click the Telegram button on the left.