христианликдаги йўналишлар

DOC 96,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1557121494_74236.doc христианликдаги йўналишлар режа: 1. католицизм (католик) йўналиши 2. католицизмнинг ақидалари: 3. католикларнинг диний маросимлари 4. православие йўналиши 5. протестант йўналиши христианликдаги йўналишлар бир бутун дин бўлган христианлик турли тарихий шарт-шароитлар, бу диннинг маҳаллий ҳукмдорлар манфаатларига, қулдорлик, феодализм ва капитализм тузумлари шароитига мослаштиришга қилинган ҳаракатлар туфайли турли йўналиш-лару секталарга бўлиниб кетган. ички инқироз ва ташқи ҳужумлар натижасида (герман қабилалари) рим империяси 3-4 асрларда ғарбий ва шарқий қисмларининг ажралиб кетишига олиб келди. рим империясининг ғарбий қисмида майда мустақил давлатлар пайдо бўлди. улардаги сиёсий ҳокимиятга нисбатан черковлар ҳукмронлиги устунроқ бўлиб, уларнинг рим шаҳрида жойлашган бош черковга тобеълиги сақланиб қолди. лекин шарқий вилоятлар византия империя-си тизимида ягона давлат бўлиб, давлат сиёсий ҳокимиятига бўйсинарди. 1054 йилда византия ҳудудидаги черковлар рим марказий черковидан ажралиб кетди. шу тариқа христианлик икки йўналишга - католиклар ва православие йўналишларига бўлинди. 16-асрда буржуа синфи ва капитализм тузуми манфаатларига мос келадиган яна бир янги йўналиш - протестантизм вужудга келди. булардан ташқари …
2
ғ тизмалари ва тиррен денгизи ўртасидаги водийда яшовчи лотик қабиласига мансуб эди. ҳозир лотин тили «ўлик» тил ҳисобланади, аммо лотин алфавити аксарият европа, америка, австралия ва бошқа қитъаларда яшайдиган аҳоли грамматикасига асос бўлган. у тиббиёт, математика, кимё, физика каби фанларда символик белги сифатида ишлатилади. ўзбекистон республикасида ҳам лотин алифбосига ўтиш бошланди. 1962 йилда 2-ватикан собори диний ишларни миллий тилларда олиб боришга рухсат берган, аммо лотин тилида олиб бориш ҳамон давом этаётир. католицизм йўналиши тарихи iv-xx асрларни ташкил қилиб, деярли 16 асрдан буён мавжуддир. бу давр мобайнида католицизм ақида ва маросимлари, руҳоний ва черковлари қулдорлик, феодализм ва капитализм жамиятлари учун бажонидил хизмат қилиб келаётир. христианликнинг бу йўналиши замона руҳига, ўзгарган тарихий шарт-шароитларига усталик билан мослашиб яшамоқда. католицизмнинг аҳолини турли қатламлари, синфлари ва тоифлари орасида таъсири катта. католицизм марказдан бошқарилади. рим шаҳрида ватикан ва рим папаси барча католик черковларга раҳбарлик қилади. католицизмнинг ақидалари: 1) католиклар илоҳиётида (ақидалар) илоҳий троицага: ота худо, ўғил …
3
4) католицизмда аъроф тўгрисидаги ақида бўлиб, унга кўра аърофда (жаннат билан дўзаҳ оралиғида) гуноҳкорларнинг руҳлари тириклик вақтларида ювилмай қолган гуноҳларидан тозаланиб, жаннатга кириш имкониятига эга бўладилар, деб тушунтирилади. 5) хiii асрда католик илоҳиётчилари томонидан «савоб ишлар» заҳираси тўғрисидаги ақида ишлаб чиқилди. унга асосан гуноҳ қилган кишилар черковдан, ҳақ тўлаб, кечирим сўраб, гуноҳининг кечирилгани тўғриси-даги гувоҳнома-идульгенция олиши мумкин. черков идульгенция нархини белгилаб чиқди. масалан, ўз отасини ёки онасини, хотинини, акасини, укасини, синглисини ўлдиргани учун 5 ёки 6 гросс, ёки «ўғирлик қилгани учун, ўт қўйганлик учун 8 гросс» ҳақ тўлайди. 6) исонинг онаси биби марямга «руҳоний она» деб сиғиниш ҳам кучли эътиқод рамзи ҳисобланади. католикларнинг диний маросимлари католикларнинг маросимлари жуда тантанали ўтиши билан ажралиб туради. маросимларнинг кўпи черков ва монастирларда ўтади, уларда мусиқа асбобларидан орган чали-нади, якка ашулалар ва хор муножотлар айтилади. бу диндорлар ҳиссиётига таъсир этиб, уларда диний завқ уйғота-ди. маросимлар: 1) момо ҳавога (ева) ва биби марямга сиғиниш маросими аёллар …
4
ик черковларида диний хизмат пайтида, авлодлар хотирасига шам ёқиш одати ҳам кенг тарқалган. рим папаси католицизми бошқа христианлик йўналишларидан қатъий марказлаштирилганлиги билан ажралиб туради. католик черкови тепасида рим папаси туради. папа-лотинча ота дегани бўлиб, папа барча католикларнинг «руҳоний отаси» ҳисобланади. папа ўз сиймоси, эътиқоди билан, аҳлоқ-одоби, билимдонлиги, художўйлиги билан барча католикларга намуна ҳисобланади. у гуноҳдан холис ердаги худонинг вакили, бош руҳоний деб тушунилади. папа кардиналлар, яъни олий даражадаги руҳоний-ларнинг вакиллари коллегияси томонидан умрбод муддатга сайланади. папалик мансабига номзод бўлган руҳоний овозларнинг камида 2ғ3 қисмини ва яна ошиқча бир овоз олиши керак. сайловдан ўтган киши ўзининг илгариги исмидан воз кечади ва ўзига янги исм олади. католицизмнинг кўп асрлик тарихи давомида папалик мансабига 300 га яқин киши сайланган. улардан 31 таси папалик лавозимига нолойиқ, ярамас ишлар қилган. лекин папанинг «гуноҳсиз»лиги ҳақидаги ақида 1870 йилда бўлиб ўтган ватикан черков собори томонидан тасдиқланган. ҳозирги папа 1978 йилда сайланган корол вайтилла - оанн павел 11 …
5
г «муқаддас руҳ зарралари барча моддий нарсаларда яширин равишда мавжуд, фаннинг вазифаси уларни очиб фактлар тўплаш, фактлардан умумий хулосалар, назарий умумлашган тушунчалар чиқариш эса диннинг вазифаси, динга фан хизмат қилиши лозим, улар иттифоқ бўлиши керак», деган таълимотни неотомизм номи билан ривожлантираётир. фома аквинскийни папаликнинг пири ҳисоблайдилар. аммо минг йилдан зиёд давом этган ўрта асрда папа қошида даҳшатли инкивизация суди иш олиб бориб, у католицизм ғояларига қарши чиққан таълимотларни бадъат деб, фанни эса шаккоклик ҳисоблаб, олимларни таъқиб қилди. минглаб кишиларни қаттиқ жазолаган. инкивизация 9-12 миллион кишини жазолаган. у ватикан ва папанинг энг кучли қуроли эди. 1540 йилда испан дворяни игнатий лойола томонидан тузилган иезуитлар диний ордени папалик таянчи бўлиб, ўзларини оддий кишилардан ажралмайдиган кийим кийган. яширин иш олиб борадиган иезутлар юқори табақа орасида тарғибот олиб бориб, католик черкови учун хайр-эҳсон қилиш, папаликни қўллаб-қувватлаш, бидъатларни аниқлаш каби ҳуфёна ҳаракатлар қилганлар. католицизм германия, испания, италия, франция, польша, белорусь, украина, латвия, литва, эстония; африка, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"христианликдаги йўналишлар" haqida

1557121494_74236.doc христианликдаги йўналишлар режа: 1. католицизм (католик) йўналиши 2. католицизмнинг ақидалари: 3. католикларнинг диний маросимлари 4. православие йўналиши 5. протестант йўналиши христианликдаги йўналишлар бир бутун дин бўлган христианлик турли тарихий шарт-шароитлар, бу диннинг маҳаллий ҳукмдорлар манфаатларига, қулдорлик, феодализм ва капитализм тузумлари шароитига мослаштиришга қилинган ҳаракатлар туфайли турли йўналиш-лару секталарга бўлиниб кетган. ички инқироз ва ташқи ҳужумлар натижасида (герман қабилалари) рим империяси 3-4 асрларда ғарбий ва шарқий қисмларининг ажралиб кетишига олиб келди. рим империясининг ғарбий қисмида майда мустақил давлатлар пайдо бўлди. улардаги сиёсий ҳокимиятга нисбатан черковлар ҳукмронлиги устунроқ бўлиб, уларнинг рим шаҳрида жойлашга...

DOC format, 96,0 KB. "христианликдаги йўналишлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.