ботаниканинг бўлимлари. ўсимликларнинг аҳамияти

DOC 722,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1363694881_42448.doc ботаниканинг бœлимлари www.arxiv.uz режа: 1. ботаниканинг бўлимлари 2. ўсимликларнинг табиатдаги ва инсон фаолиятидаги аҳамияти 3. ботаника фанининг ривожланиш тарихи 4. ўсимлик ҳужайраси 5. ядро, унинг тузилиши ботаниканинг бўлимлари айтиб ўтилгани сингари ботаника биологиянинг таркибий қисмидир. ботаниканинг объекти фақат қуруқликдаги эмас, балки, дунё океани ва атмосфе-радаги ўсимликлар ҳамдир. ботаника ўз навбатида қатор бўлимларга бўли-ниб, улар эса ўсимлик ва ўсимликлар қопламининг ривожланиш қонуниятлари, тузилиши ва ҳаётини ўрганади, ўсимликлар морфологияси – бу ботаника-нинг энг йирик ва анча илгари шаклланган бўлимидир. у грекчадан олиниб, морфе - шакл, логос - фан деган маънони англатади. морфологиянинг вазифаси - ўсимлик хили ёки унинг алоҳида олинган қисмининг ривожланиши ва пайдо бўлиши қонуниятларини ўрганишдир. ўсимлик органла-рининг тузилиши ва ривожланишини икки аспектда: i) алоҳида олинган ўсимлик тупининг индивидуал ривожланиши - онтогенезда; 2) турнинг ёки туркумнинг тарихий тараққиёти - филогенезда ўрганади. кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги амалиёти ва биологик фанларнинг турли тармоқларини ривож-ланиши, янги техник имкониятлари ўсимликлар сис-тематикасини йирик фундаментал фан …
2
биридир (лот. систематикус — система ёки тартибга солиш). инсон ўсимликларни дастлаб таниб бошлаган даврдаёқ унга турли номлар бера бошлаган. ўсимликлар систематикаси ўсимликлар оламининг турли вакилларини, уларнинг қон-қардош-лиги, филогенияси ва турли хоссаларининг йиғинди-сига кўра уларни классификациялайди. амалда ўсим-ликлар асосан морфологик белгилари, шунингдек ана-томик, эмбриологик ва цитологик маълумотлардан фойдаланиб уларни турли хил таксонлар: тур, авлод, оила ва бошқа йирик таксономик бирликларга ажра-тади. таксонлар номи уларнинг характерли белгилари-нинг ўхшашлиги ва фарқига қараб ажратилади. бу эса ўз навбатида улар қариндошлик даражаси ва келиб чиқишини аниқлаш учун мезон бўлиб хизмат қилади. турли хил таксонлар тўғрисидаги тўпланган маълумот-лар йиғиндисига қараб ўсимликлар системаси тузилади. ўсимликлар физиологияси – турли хил ҳаётий жараёнлар, жумладан нафас олиш, ассимиляция, модда алмашинуви, ўсиш ва ривожланиш кабиларни ўрганади. ҳозирги пайтда бу бўлим тараққий этиб ўсимликлар биохимияси ва биофизикаси каби янги йўналишлар пайдо бўлди. ўсимликлар биохимияси - ўсимликда тўпланадиган турли хил органик моддалар, уларнинг хусусияти ва ҳосил бўлиш жараёнларини ўрганади. ўсимликлар биофизикаси эса ўсимликнинг …
3
лар ва айрим замбуруғлар ҳаёт жараёнидаги хусусиятларини ўрганади. палеоботаника (юнон. палайос- қадимги) – қадим геологик даврларда яшаб, бугун қолдиқ ҳолатида сақланиб қолган ўсимликларни ўрганади. ўсимликлар генетикаси – ўсимликлар орга-низмидаги ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади. булардан ташқари, ўсимликларнинг алоҳида гуруҳларини морфологик, физиологик, анатомик ва бошқа жиҳатлардан комплекс ўрганадиган бошқа фанлар ҳам мавжуд. хусусан, сувўтларини ўрганадиган – альгология, замбуруғларни ўрганадиган – микология, мохларни ўрганадиган – бриология, дарахт ва буталарни ўрганадиган – дендрология шулар жумласидандир. ўсимликларнинг табиатдаги ва инсон фаолиятидаги аҳамияти ўсимлик ва муҳит орасида мураккаб алоқадорлик мавжуд. ўсимликлар табиатдаги модда алмашинуви жараёнида муҳим роль ўйнайди. яшил ўсимликлар планетамиздаги ҳаётнинг асосий манбаидир. қуёшдан келадиган ёруғлик энергияси яшил ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиб, уларнинг ҳужайрасида химиявий энергияга, унинг ёрдамида эса ўсимликка атроф-муҳитдан келадиган ноорганик моддалар органик моддаларга, яъни оқсил, ёғ, углевод, витамин, органик кислоталар ва бошқаларга айлантирилади. бу ҳосил бўлган моддалардан ўсимликларнинг ўзидан ташқари ҳайвонлар, одамлар ва яшил бўлмаган ўсимликлар фойдаланади. ноорганик моддаларни органик модда-ларга айланиш …
4
абатда бўлади. масалан, ўсимлик илдизига ёпишиб ўсувчи замбуруғлар органик модда-ларни минераллашда актив қатнашади. бу микориза ҳодисаси дейилади. айрим туганак бактериялар дуккаклилар илдизига ёпишиб ҳаводаги эркин азотни ўзлаштириб тупроқни бойитади. автотроф ва гетеротроф организмларнинг ёнма-ён яшаши табиатдаги модда алмашинувининг зарур шартидир бу жараёнда тирик организмлар ўз танасини нотирик табиат ҳисобидан қуради. бунда тирик ва нотирик табиатнинг бирлиги акс этади. автотроф организмлар органик моддалар ҳосил қилади, гетеро-троф организмлар эса уларни чиритади, минераллайди ва ҳоказо. минерал, ноорганик моддалар яна автотроф организмлар, одам ва ҳайвонлар томонидан қайтадан истеъмол қилинади. ўсимликлар инсон ҳаётида жуда катта аҳамиятга эгадир, чунки инсон ўсимликлардан ўзини турли эҳтиёжлари учун фойдаланади. овқат бўладиган ўсимликлардан дунёнинг ҳамма жойларида экиладиган ғалла ўсимликлари инсон учун жуда катта аҳамиятга эгадир. ғалла ўсимлик-ларидан буғдой, шоли, сули, маккажўхори, арпа, тариқ, оқ жўхори жуда кўплаб экилади ва ундан кўплаб фойдаланилади. бундан ташқари, сабзавотлардан ҳам инсон кундалик турмушда кенг фойдаланади. масалан, карам, шолғом, сабзи, картошка ва шунга ўхшашлар. шу …
5
соя ва шунга ўхшаш ўсимликларнинг уруғида ёғ кўп бўлганлиги учун улардан озиқ-овқатда ишлатиладиган мой олинади. булардан ташқари, кўпгина ўсимликлардан шакар олинади ва олинган шакар овқат ва мазали таомлар тайёрлашда ишлатилади. масалан, шакарқа-миш, қанд лавлаги ва шунга ўхшаш ўсимликлардан ҳар йили 15 млн т шакар олиниб, бунинг 60 фоизга яқини шакарқамишдан, 40 фоизи қанд лавлагидан олинади. ҳозирги вақтда бир қанча доривор ўсимликлар топилган. буларга қалампирмунчоқ, чойўти, зира, зирк, суғурўт, дўғбўй, черкас, отқулоқ, шивит, зубтурум, кийикўти, каврак, чаканда, тоғрайҳони, зуфар ва шунга ўхшашлар киради. булар овқатга таъм бериш билан бирга инсон соғлигини яхшилашда ҳам катта аҳамиятга эгадир. энг кўп кийиладиган кийимлар учун керакли бўлган материални биз толали ўсимликлардан оламиз. буларга ғўза, зиғир, каноп (йигириладиган тола) киради. пахта ҳам мой, ҳам тола беради. шунинг учун бу ўсимлик кўплаб мамлакатларда ўстирилади ва юқори ҳосил олинади. айрим ўсимликларнинг таркибида ошловчи моддалар – таннидлар бўлади. булар асосан териларни ошлаш учун ишлатилади. буларга оқ ва қора қарағай, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ботаниканинг бўлимлари. ўсимликларнинг аҳамияти"

1363694881_42448.doc ботаниканинг бœлимлари www.arxiv.uz режа: 1. ботаниканинг бўлимлари 2. ўсимликларнинг табиатдаги ва инсон фаолиятидаги аҳамияти 3. ботаника фанининг ривожланиш тарихи 4. ўсимлик ҳужайраси 5. ядро, унинг тузилиши ботаниканинг бўлимлари айтиб ўтилгани сингари ботаника биологиянинг таркибий қисмидир. ботаниканинг объекти фақат қуруқликдаги эмас, балки, дунё океани ва атмосфе-радаги ўсимликлар ҳамдир. ботаника ўз навбатида қатор бўлимларга бўли-ниб, улар эса ўсимлик ва ўсимликлар қопламининг ривожланиш қонуниятлари, тузилиши ва ҳаётини ўрганади, ўсимликлар морфологияси – бу ботаника-нинг энг йирик ва анча илгари шаклланган бўлимидир. у грекчадан олиниб, морфе - шакл, логос - фан деган маънони англатади. морфологиянинг вазифаси - ўсимлик хили ёки унинг алоҳида олинган қисми...

Формат DOC, 722,5 КБ. Чтобы скачать "ботаниканинг бўлимлари. ўсимликларнинг аҳамияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ботаниканинг бўлимлари. ўсимлик… DOC Бесплатная загрузка Telegram