микроспорогенез ва оталик гаметофитининг ривожланиши чангчининг тузилиши

DOC 3.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682924185.doc микроспорогенез ва оталик гаметофитининг ривожланиши чангчининг тузилиши режа: 1. чангдон девори. 2. тапетум 3. микроспоранинг шаклланиши 4. генератив ва вегетатив ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши 5. вегетатив ва генератив ҳужайраларнинг вазифалари 6. спермиогенез 7. чанг донаси пўстининг тузилиши 8. чанг донаси ривожланишидаги аномал ўзгаришлар 9. оталик гаметофитнинг эволюцияси 10. мейоз 11. мейознинг гамета типи 12. мейознинг спора типи гулдаги чангчилар тўплами андроцей (andros – эркак, oikos - уй) деб аталади. гулда биттадан (шойи гул) бир неча юзтагача (атиргул) чангчилар бўлиши мумкин. чангчилар гулда 3-доирани ташкил қилади. улар спирал ёки доира ҳолда жойланиши мумкин. чангчилар сони ҳар бир оила ва туркумлар учун доимий бўлади. гулдаги чангчилар ривожланишнинг дастлабки даврларида гулқўрғон элементлари каби бўртма шаклда юзага келишидан бошланади. бу бўртманинг ташқи қавати эпидермис ҳужайраларидан ва эпидермис остидаги меристема ҳужайралардан ташкил топган. кейинчалик бу бўртмаларда чангдон (уялар) шаклланади (расм). чангдон кўпинча узунасига кетган ва кўп ҳолларда жуда ингичка бўлиб, гўё оталик ипининг давомидек бўлиб …
2
га мансуб ўсимликларда археспорий ҳужайраларининг сони турлича бўлиб, улар митоз бўлиниш йўли билан кўпаяди. кейинчалик чангдон ривожланиши билан археспорий тангентал йўналишда тўсиқлар ҳосил қилиб, париетал ҳужайралар ва археспорийнинг иккиламчи ҳужайраларини, яъни спороген тўқимани ҳосил қилади. чангдон девори. эпидермис ҳужайралари ва унинг париетал қават ҳужайралари биргаликда чангдон деворини ҳосил қидади. париетал қаватнинг ҳужайралари периклинал бўлиниб, икки қават ҳужайраларни ҳосил қилади. улардан эпидермисга тақалиб тургани – ташқи, иккиламчи археспорийспороген тўқима томондаги – ички қаватга айланади. ташқи субэпидермал қаватнинг ҳужайралари кейинчалик фибриоз қаватга, яъни эндотецийга айланади. унинг ҳужайраларини пўстида одатда фибриозли йўғонлашмалар ҳосил бўлиб, чанг доналари етилганидан кейин чангдон уяларини очилишига хизмат қилади. ички қаватнинг ҳужайралари яна бир марта бўлиниши натижасида ўрта ва тапетум қаватлар ҳосил бўлади (расм). расм. чангдон уяларининг ҳосил бўлиши. э –эпидермис; с –субэпидермал қават; энд. -эндотеций; д – тапетум қават; а- археспорий; юқорида баён қилинганлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кўпчилигида чангдон девори тўрт қават ҳужайралардан: эпидермис, …
3
нг ҳосиласи ҳисобланади. 3. apiaceae оиласига мансуб ўсимликларда париетал қаватни табақалашуви марказга интилиш – центростремил йўналишида бўлиб, тапетум-париетал қаватнинг ҳосиласи ҳисобланади. 4. ericaceae оиласига мансуб ўсимликларда париетал қаватни ривожланиши марказга интилиш – центростремил йўналишида бўлиб, тапетум – иккиламчи археспорийнинг ҳосиласи ҳисобланади. тапетум. тапетум чангдон деворида археспорийга тақалиб турадиган ҳужайраларларнинг ички қавати ҳисобланиб, унинг ҳужайралари ўзаро плазмодесмалар орқали боғланган. унинг ҳужайралари ривожланишнинг дастлабки даврида қуюқ цитоплазмали ва бир ядроли бўлади. кейинчалик тапетум ҳужайраларида ядронинг бўлиниши рўй бериб, одатда цитокинез амалга ошмайди. натижада унинг ҳужайралари икки ёки кўп ядроли ҳужайрага айланади. кўп ядроли ҳужайраларда алоҳида ядроларнинг қўшилиши натижасида полиплоид ядроларни ҳосил бўлиши рўй беради. тапетум қавати ҳужайралари чанг доналарини озиқланишида ва шаклланишида катта аҳамиятга эга. чанг доналари бу қаватдаги озиқ моддалар билан озиқланганлиги туфайли тапетум ҳужайралари парчаланиб йўқола бошлайди. тапетум ҳужайраларини парчаланиш жараёни асосан икки типда: а) амёбоид ёки периплазмодий; б) безли ёки секретор равишда рўй беради. тапетум ҳужайраларини амёбоид тип парчаланишида …
4
асининг пўстида полимерланиб тайёр озуқага айланади. чангдон деворини цитокимёси, ультра тузилиши. тўла шаклланиб бўлмаган ёш чангдон деворидаги ҳужайраларининг ядросидаги днк, спороген тўқиманинг диплоид ядросидаги днкга ўзаро яқин бўлади. чангдон етила борган сари тапетум ядроларида ва микроспороцитлар мейоз бўлинишнинг лептотена-пахитена даврида днк миқдорини икки марта кўпайиши рўй беради. уларнинг миқдори тапетумнинг ҳар бир икки ядроли ҳужайрасида 8с га етади. тапетумдаги гистон оқсилларининг миқдорини ортиши днкнинг кўпайиши билан бирга рўй беради ва провард натижада ҳар бир ядрода 8с га етади. ядрода днк ва гистонли оқсилларни ҳосил бўлиши баробарида тапетум цитоплазмасида рнк ҳам тўпланиб боради. рнк синтезининг ортиши микроспороцитларда рўй берадиган бўлинишнинг профаза – i босқичидан бошланиб, унинг максимал даражадаги миқдори микроспораларнинг тетрада даврига тўғри келади. бундан шундай хулоса ҳосил қилиш мумкинки, тапетум ўзининг трофик вазифасини микроспороцитларни мейоз бўлиниши, шу билан бирга микроспораларнинг шаклланиши даврида бажаради. бу даврда тапетум ҳужайраларининг ядроларидаги днк оқсиллар билан мустаҳкам боғланган бўлмайди. у диффуз ҳолдаги хроматин таркибида бўлади. …
5
микроспороцитларнинг бўлинишидаги диплотена даврининг бошларида гистонли оқсилларининг миқдори анча 1-1,2 с гача камайиши рўй беради. чангдоннинг эпидермис, эндотеций ва ўрта қаватларнинг ҳужайраларида крахмал заҳира модда сифатида тўпланади. тапетум ҳужайраларида липид ва крахмалнинг гидролизини таъминлайдиган ферментлар ҳосил бўлади. тапетум ҳужайраларини ультра тузилишида пластид, митохондрий, диктиосома, осмиофил глобулалар, рибосомалар ва эндоплазматик тўрнинг мавжудлиги аниқланган. тапетум ҳужайраларининг юзасида тапетиал парда мавжуд бўлиб, чангдон ҳосил бўлишининг дастлабки даврларида пардани устида проарбикуляр тана ҳосил бўлади, кейинчалик у орбикулага айланади. уни убища тана деб ҳам аталади. тапетум ҳужайралари парчаланганда бу таначалар чангдон ичидаги микроспоралар тетрадасининг юзасида бўлади. убиша таначаси овал шаклга эга бўлиб, пўстида спрополленин тутади. микроспоранинг шаклланиши чангдон деворининг тўрта қавати ҳосил бўлганидан кейин иккиламчи археспорий ҳужайраларининг митоз бўлиниши тўхтайди. шундан кейин архейспорий ҳужайралари микроспороцитларнинг оналик ҳужайраларига айланади. микроспороцитлар дастлаб бир-бирига ўзаро зич жойлашганлиги туфайли улар қиррали кўринади. тиғиз цитоплазма энди ҳужайранинг ҳамма қисмини эгаллайди. микроспороцитларда днкнинг оқсиллар, липидлар билан ҳосил қилган барқарор шакллари билан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "микроспорогенез ва оталик гаметофитининг ривожланиши чангчининг тузилиши"

1682924185.doc микроспорогенез ва оталик гаметофитининг ривожланиши чангчининг тузилиши режа: 1. чангдон девори. 2. тапетум 3. микроспоранинг шаклланиши 4. генератив ва вегетатив ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши 5. вегетатив ва генератив ҳужайраларнинг вазифалари 6. спермиогенез 7. чанг донаси пўстининг тузилиши 8. чанг донаси ривожланишидаги аномал ўзгаришлар 9. оталик гаметофитнинг эволюцияси 10. мейоз 11. мейознинг гамета типи 12. мейознинг спора типи гулдаги чангчилар тўплами андроцей (andros – эркак, oikos - уй) деб аталади. гулда биттадан (шойи гул) бир неча юзтагача (атиргул) чангчилар бўлиши мумкин. чангчилар гулда 3-доирани ташкил қилади. улар спирал ёки доира ҳолда жойланиши мумкин. чангчилар сони ҳар бир оила ва туркумлар учун доимий бўлади. гулдаги чангчилар ривожланишнинг дастлабки...

DOC format, 3.4 MB. To download "микроспорогенез ва оталик гаметофитининг ривожланиши чангчининг тузилиши", click the Telegram button on the left.