юксак ўсимликларнинг вегетатив органлари

DOC 3,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1363608433_42380.doc юксак œсимликларнинг www.arxiv.uz юксак ўсимликларнинг вегетатив органлари режа: 1. илдиз 2. новда 3. поя 4. барг ўсимликлар морфологияси фани гулли ўсим-ликларда 3та асосий орган бор деб ҳисоблайди. булар: илдиз, поя, барг. бошқа органлар эса, жумла-дан гул, тикан, гажак, куртак, мевалар юқоридаги органлардан шакли ўзгариши натижасида келиб чиққан. юксак ўсимликларнинг органлари бажара-диган вазифасига қараб вегетатив ва генератив органларга бўлинади. вегетатив органлар ўсимлик-ларни озиқлантириш, ассимиляция, газ алмашинуви ва бошқа вазифаларни, генератив органлар эса жинсий кўпайиш вазифасини бажаради. вегетатив органларнинг тузилишидаги асосий қонуниятлардан бири қутблиликдир. унинг моҳияти шундан иборатки, ўсимликнинг учки ва қуйи қисми морфологик ва физиологик жиҳатдан фарқ қилади. шу сабабли у фақат учига қараб ўсади. қаламча ерга қўйи қисми билан экилади (4- расм). иккинчи асосий қонуният бу ўсимлик орган-ларининг симметрик бўлишидир. яъни, ўсимликларнинг бир хил қисмлари гуруҳда мутаносиб жойлашади. кўпчилик ҳолларда радиал симметрия учрайди. бунда цилиндрсимон поя ва шарсимон мева айланасининг барча градуслари бўйлаб текислик ўтказилган деб фараз қилсак, бу …
2
унчалик метаморфозлашиб кетадики, ҳатто уларни илгариги ҳолатини аниқлаш жуда қийин бўлади. масалан, гулнинг тожбарглари, нўхатнинг гажаклари ўзгарган баргдир. токнинг гажаклари эса ўзгарган новдадир. шундай қилиб, ташқи кўринишдан бир-биридан кескин фарқ қилиб, келиб чиқиши бир хил бўлган органлар гомологик органлар дейилади. 5- расм. гулларда симметрия ҳодисаси а- моносимметрик; б- полисимметрик; в- асимметрик. аналогик органлар эса ташқи томонидан бир-бирига ўхшаш бўлиши ва бир хил функцияни бажариши мумкин, лекин уларнинг келиб чиқиши ҳар хил бўлади. аналогик органлардан зирк ва дўлананинг тикани бир-бирига ўхшайди ва бир хил вазифани бажаради, лекин келиб чиқиши жиҳатдан ҳар хил. зиркнинг тикани баргдан, дўлананики новдадан ҳосил бўлган. бир хил экологик шароитда яшайдиган турли хил систематик гуруҳларга мансуб ўсимликларда ўхшаш белгилар пайдо бўлади. масалан, қуруқ иқлим шароитида ўсадиган америка кактуслари ва африка сутламагули морфологик жиҳатдан бир-бирига ўхшашдир. ёки ўрта осиё саҳроларида ўсувчи торондошлар оиласининг вакили қандим, шўрадошлар оиласининг вакили шўра-нинг ташқи белгилари бир-бирига ўхшаш бўлади. шундай қилиб, турли систематик гуруҳларга …
3
ўсувчи учки новдаси кесилади. илдиз илдизнинг тузилиши ва вазифаси. ўсимлик ҳаёти учун илдиз қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради: · ўсимлик илдиз орқали сув ва унда эриган минерал моддаларни шимиб олади; · у ўсимликни тупроқда тутиб туради ва уни шамол ва бошқа механик таъсирларга қарши чидамли қилади; · илдизда запас озиқ моддалар тўпланади; · вегетатив кўпайиш учун хизмат қилади; · тупроқдаги микроорганизмлар билан симбиоз алоқада бўлади. ушбу вазифалар яхши ривожланган кўпчилик илдизларга хос. дастлабки ўсимликларда илдиз ва поя бўлмаган, апикаль меристема ёрдамида юқорига ўсиб дихотомик шохланган. шохнинг бир учи юқорига кўтарилиб, иккинчи учи эса ерга тегиб турган ва шу учи билан сув ва минерал моддалар сўрилган. эволюция натижасида кейинчалик тупроққа тегиб турган новда шохланиб тупроқдан озиқ моддани ўзлаштириш жараёни такомиллашиб борган. илдизнинг алоҳида орган сифатида пайдо бўлиши кескин структуравий ўзгаришларга, жумладан, махсус тўқималарнинг шаклланишини тақозо қилган. тупроқдан моддаларни ўзлаштиришни илдизнинг ёш ва нозик новдалари ўз зиммасига олган. тараққиёт жараёнида илдиз ўзининг сўриш …
4
ўшимча илдиз дейилади. асосий ёки ўқ илдиз тез ўсиб, озгина вақт ичида ён илдизлар ҳосил қилади. бир паллалиларда асосий илдиз тез орада ўсишдан тўхтаб қуриб қолади, унинг ўрнига поя остидан кўплаб қўшимча илдизлар ўсиб чиқади. келиб чиқишига кўра илдизлар асосий ва ён илдизларга бўлинади. дастлаб асосий илдиз, кейин эса атрофга таралиб ён илдизлар чиқади. улар асосий илдизга перпендикуляр ёки маълум бурчак остида жойлашиши мумкин. ўз навбатида ён илдизлар ҳам шохланиб биринчи тартибли, улар ҳам шохланиб иккинчи тартибли илдизлар чиқади ва ҳоказо. қўшимча илдизлар деб аталувчи илдизлар эса асосий ва ён илдизлардан эмас, балки, поядан, ҳатто барглардан ҳам чиқади. бундай илдизлар ўсимликлар ер устки органларининг бирор қисми нам тупроққа кўмилиб қолганда ҳосил бўлади. масалан, маккажў-хори, ток, қандимда уни тез-тез кузатиш мумкин. бегониянинг барглари ҳам қўшимча илдиз чиқаради. илдизлар ташқи кўринишига қараб ўқ илдиз ва попук илдизга бўлинади. ўқ илдизларда асосий илдиз яхши ривожла-ниб ерга чуқур кириб боради. ғўза, янтоқ, беда каби …
5
из тукчаларининг вазифаси тупроқдан сув ва озиқ моддаларни сўришдир. шундай тукчаларнинг борлиги илдизнинг сўрувчи юзасини 5-10, ҳатто 30-40 баробар оширади. илдиз тукчалари сув ва ботқоқ ўсимликларда, текинхўр ўсимликларда деярли бўлмайди. илдиз системасини узунлиги турли ўсимлик-ларда турличадир. масалан, карамда 1,5 м,бедада 2 м, ёнғоқда 20 м, янтоқда ундан ҳам ортиқ бўлади. илдиз системасининг умумий узунлиги ҳам турличадир. ғалла ўсимликларида 500-600 м бўлгани ҳолда буғдой илдиз тукларининг жами узунлиги 20 км га етади. қовоқ илдизларининг жами узунлиги тахминан 25 км бўлиб, улар ҳар куни ўрта ҳисобда 300 м га ўсади. илдизлар чексиз ўсиш хусусиятига эга. буни тажриба майдонида осон исботлаш мумкин. лекин табиий шароитда улар ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмайдилар. чунки бошқа ўсимликлар илдизи ёки тупроқдаги қаттиқ элементлар буни чеклайди. юқорида айтилганидек, илдизнинг қисмлари апексдан узоқ ёки яқинлигига қараб турли вазифаларни бажаради. битта илдиз системасида турли вазифаларни бажарувчи илдизлар мавжуд. бу фарқ шунчалик каттаки, ҳатто у морфологик жиҳатдан ҳам осон сезилади. кўпчилик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юксак ўсимликларнинг вегетатив органлари" haqida

1363608433_42380.doc юксак œсимликларнинг www.arxiv.uz юксак ўсимликларнинг вегетатив органлари режа: 1. илдиз 2. новда 3. поя 4. барг ўсимликлар морфологияси фани гулли ўсим-ликларда 3та асосий орган бор деб ҳисоблайди. булар: илдиз, поя, барг. бошқа органлар эса, жумла-дан гул, тикан, гажак, куртак, мевалар юқоридаги органлардан шакли ўзгариши натижасида келиб чиққан. юксак ўсимликларнинг органлари бажара-диган вазифасига қараб вегетатив ва генератив органларга бўлинади. вегетатив органлар ўсимлик-ларни озиқлантириш, ассимиляция, газ алмашинуви ва бошқа вазифаларни, генератив органлар эса жинсий кўпайиш вазифасини бажаради. вегетатив органларнинг тузилишидаги асосий қонуниятлардан бири қутблиликдир. унинг моҳияти шундан иборатки, ўсимликнинг учки ва қуйи қисми морфологик ва физиологик жи...

DOC format, 3,1 MB. "юксак ўсимликларнинг вегетатив органлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.