ўсимликларнинг вегетатив органлари

DOCX 27,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1675162616.docx referat ўсимликларнинг вегетатив органлари а) илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши режа: 1. илдиз, унинг вазифаси ва илдиз системаси типлари. 2. илдиз учининг тузилиши. 3. илдизнинг бирламчи ички тузилиши. 4. илдизнинг иккиламчи ички тузилиши. 5. илдизнинг шакл ўзгаришлари. 6. илдизнинг тупроқдаги бактериялар ва замбуруғлар билан ҳамкорлиги. таянч иборалар: илдиз системаси, асосий илдиз, ён илдиз, қўшимча илдиз, ўқ илдиз, попук илдиз, универсал типдаги илдиз системаси, мавсумий илдизлар, илдиз бачкилари, илдиз ғилофи, бўлиниш зонаси, ўсиш зонаси, сўриш зонаси, илдиз тукчалари, эпиблема, ўтказиш зонаси, эпидермис, бирламчи пўстлоқ, экзодерма, мезодерма, эндодерма, марказий цилиндр, камбий, радиал нурлар, феллоген қавати, перидерма, илдизмева, илдиз туганак, таянч илдизлар, сўрғич илдизлар, ҳаво илдизлари, нафас олувчи илдизлар, ризосфера, туганак бактериялар, микориза, ташқи ва ички микориза, микотроф озиқланиш. 1. илдиз юксак ўсимликларнинг (мохлар бундан мустасно) ер ости вегетатив органидир. у ўсимликларни тупроққа маҳкам ушлаб туради, турли механик таьсирларга чидамлилигини оширади. илдиз орқали ўсимликлар тупроқдан сув ва унда эриган минерал моддаларни ўзлаштиради. …
2
иш жараёнида икки паллалиларда у ривожланиб, ўқ илдизга айланади. кўпчилик ўсимликлар кучли шохланган, морфологик ва физиологик жиҳатдан бир бутун илдизлар йиғиндиси – илдиз системасига эга. келиб чиқишига кўра асосий, ён ва қўшимча илдизлар бўлиб, улар илдиз системаси таркибига киради. асосий илдиз муртак илдизчадан ривожланиб, тик ўсади ва тупроқнинг қуйи қатламларига кириб боради. ён илдизлар асосий илдиз атрофида шаклланиб, эндоген йўл билан келиб чиқади. перецикл ҳужайраларининг бўлиниши ва марказий цилиндр юзасида меристематик бўртма ҳосил бўлиши билан ён илдизнинг шаклланиши бошланади. бир неча бўлинишлар туфайли илдиз қини ва ички меристемаларда мавжуд бўлган илдизча вужудга келади. улар одатда тупроқ юзасига нисбатан параллел ёки бироз бурчак ҳосил қилиб ўсади ва аста-секин тупроқнинг остки қатламларига кириб боради. биринчи тартибли ён илдизлардан иккинчи, иккинчи тартиблилардан учинчи ва ҳоказо тартибли илдизлар ўсиб чиқади. қўшимча илдизлар ўсимликнинг турли органларидан – пояси, илдизи, баргидан ҳосил бўлади. улар перицикл, камбий ва ҳатто феллогендан эндоген йўл билан шаклланади. кўпчилик ўсимликларнинг ер …
3
ранг каби чўл ўсимликларида шундай илдизлар ҳосил бўлади. баьзи кўп йиллик ўсимликлар ён илдизларида қўшимча куртаклар ҳосил бўлиб, кейинчалик улардан илдиз бачкилари деб аталувчи янги ер усти органлари ўсиб чиқади. бундай ўсимликларга илдиздан бачкиловчи ўсимликлар дейилади. ўсимликларнинг илдизи ўсиши ва тупроққа жойлашишига қараб ҳам фарқланади. янтоқ, оққурай, беда каби ўсимликларнинг асосий ва ён илдизлари кўпинча вертикал ҳолда яхши ривожланиб, тупроққа чуқур кириб боради (10-20 метргача). бошқа ўсимликларда, масалан чўлда ўсувчи оқ саксовул ва қандимларда ён илдизлар асосий илдиздан атрофга 15-20 метрга чўзилиб кетиб, атиги 1,5-2 м чуқур киради. 2. илдизнинг ўсиши унинг учки қисмидаги ўсиш конусида жойлашган ҳосил қилувчи ҳужайраларнинг бўлиниши ҳисобига амалга ошади. илдиз учи ташқи томондан илдиз қини (ғилофи) билан ўралган. илдиз ғилофи бир-бири билан кучсиз боғланган юпқа пўстли, бир оз чўзиқ ва нозик ҳужайралардан иборат бўлиб, улар доимо янгиланиб туради. чунки ташқи томондаги қари ҳужайралар тупроқ билан ишқаланиб нобуд бўлади ва емирилади. емирилган ва шилимшиқланган ана шу …
4
иб, тукчалар ҳосил қилади. тукчалар ўзини ҳосил қилган ҳужайрадан тўсиқ билан ажралмайди. ўртача узунлиги 1 мм бўлган тукчаларнинг қобиғи юпқа целлюлозадан иборат бўлиб, кутикула билан қопланмайди. унинг ичида цитоплазма ва ядро бўлиб, улар тукчанинг учига яқин жойлашади. илдиз тукчалари тупроқ заррачалари орасига кириб букилади, айримлари тупроқ зарраларини ўраб олади. улар осмос қонуни бўйича тупроқдан сув ва унда эриган минерал моддаларни шимиб олади, тупроқнинг айрим эримайдиган зарраларини эрийдиган ҳолга келтирадиган органик кислоталарни ажратади. илдиз тукчалари тупроқ зарраларига тақалиб, илдиз ўсиши учун яхши таянчлилик вазифасини ҳам бажаради. турли ўсимликларда илдиз тукчалари сони турлича бўлади. қуруқ тупроқли шароитда ўсувчи ўсимликлар илдизининг 1 мм2 да 400-500 тагача тукчалар бўлса, сувли ва ботқоқли ерлардаги ўсимликлар илдизида тукчалар сони жуда кам ёки умуман бўлмайди. тукчаларнинг ҳар бири 10-20 кун яшайди. эскилари нобуд бўлгач, ўрнини янгилари эгаллаб боради. девори қалинлашиб ёғочланган айрим тукчалар 2 йилгача яшаб, сўриш қобилиятини сақлаб қолади. илдизнинг тукчалар жойлашган қисми эпиблема дейилади. илдиз …
5
стлоқ экзодерма, мезодерма ва эндодерма қатламларидан иборат. экзодерма юпқа целлюлоза пўстли, кўп қиррали, йирик паренхима ҳужайраларидан тузилган. эпиблема нобуд бўлгач, бу ҳужайралар ўсиб қирралари билан туташиб, оралиқларсиз бутун қаватни ҳосил қилади. бу қават ҳужайраларининг пўсти қисман пробкалашиб, то ҳақиқий пробкали қават ҳосил бўлгунча қопловчи ва ҳимояловчи вазифасини бажаради. мезодерма кўп қаватли ҳужайралардан ташкил топиб, у бирламчи пўстлоқ паренхимаси ҳам деб аталади. унинг ҳужайралари цитоплазмали, ядроси бор, ҳужайра пўсти юпқа целлюлоза билан қопланган. бу ҳужайраларнинг экзодерма ҳамда эндодермага яқин жойлашганлари жуда майда, ўртароқдагилари эса йирик ва улар орасида бўшлиқ мавжуд. айрим ўсимликлар илдизларида бу бўшлиқ яхши ривожланиб ҳаво йўллари– аэренхимани ташкил этади. мезодерманинг асосий вазифаси тупроқдан илдиз тукчалари орқали сўрилган сув ва унда эриган моддаларни тўплаб, илдизнинг марказий цилиндрига ўтказишдан иборат. эндодерма бирламчи пўстлоқнинг бир қаватли ҳужайралардан иборат ички қавати бўлиб, ҳужайра пўсти суберин ёки лигнин моддаси билан тўйиниб, ёғочлашади ёки пўкаклашади. натижада ҳужайра пўсти қалинлашиб, ҳужайралар сувни ўтказмайди. аммо эндодерманинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўсимликларнинг вегетатив органлари"

1675162616.docx referat ўсимликларнинг вегетатив органлари а) илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши режа: 1. илдиз, унинг вазифаси ва илдиз системаси типлари. 2. илдиз учининг тузилиши. 3. илдизнинг бирламчи ички тузилиши. 4. илдизнинг иккиламчи ички тузилиши. 5. илдизнинг шакл ўзгаришлари. 6. илдизнинг тупроқдаги бактериялар ва замбуруғлар билан ҳамкорлиги. таянч иборалар: илдиз системаси, асосий илдиз, ён илдиз, қўшимча илдиз, ўқ илдиз, попук илдиз, универсал типдаги илдиз системаси, мавсумий илдизлар, илдиз бачкилари, илдиз ғилофи, бўлиниш зонаси, ўсиш зонаси, сўриш зонаси, илдиз тукчалари, эпиблема, ўтказиш зонаси, эпидермис, бирламчи пўстлоқ, экзодерма, мезодерма, эндодерма, марказий цилиндр, камбий, радиал нурлар, феллоген қавати, перидерма, илдизмева, илдиз туганак, таянч илдизлар, сўрғ...

Формат DOCX, 27,4 КБ. Чтобы скачать "ўсимликларнинг вегетатив органлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўсимликларнинг вегетатив органл… DOCX Бесплатная загрузка Telegram