ўсимликлар морфологиясига кириш. илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши

PPT 582.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1675848669.ppt ўсимликлар морфологиясига кириш. илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши slayd ўсимликлар морфологиясига кириш. илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши режа: 1. ўсимликлар морфологияси ҳақида тушунча. 2. ўсимликларда қутблилик ва симметрия, тропизм ҳодисалари. 3. гомологик, аналогик, рудимент органлар. 4. корреляция ҳодисаси ва унинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти. 5. илдиз, унинг вазифаси ва илдиз системаси типлари. 6. илдиз учининг тузилиши. 7. илдизнинг бирламчи ички тузилиши. 8. илдизнинг иккиламчи ички тузилиши. 9. илдизнинг шакл ўзгаришлари. ўсимликларнинг ташқи кўринишини, айрим органлари тузилишини ҳамда уларнинг индивидуал ва тарихий ривожланиши жараёнида ташқи муҳит таьсирида ўзгариб боришини ўсимликлар морфологияси ўрганади. юксак ўсимликларда ташқи муҳит шароитига мослаша бориш натижасида 1) вегетатив органлар - илдиз, поя ва барг. улар архигонияли, очиқ ҳамда ёпиқ уруғли ўсимликларда яхши ривожланган. 2) генератив органлар - гул, мева ва уруғ. булар асосан гулли ва айрим очиқ уруғли ўсимликларда тараққий этган. кўп йиллик, аммо бир неча йил фақат вегетатив органлар ҳосил қиладиган, умрининг охирги йили генератив органлар …
2
зм ўсимликнинг ўсиш қисмларида кузатилиб, асосан барг, илдиз ёки новданинг бир томонидаги ҳужайраларнинг нисбатан тез ўсиш натижасида юзага келади. ўсимликларнинг айрим метаморфозлашган органларининг ташқи кўриниши (белгилари) бир-биридан фарқ қилсада, уларнинг келиб чиқиши бир хил бўлади. бундай органлар гомологик органлар деб аталади. картошка туганаги ва лоланинг пиёзбошлари бунга мисол бўлади. шунингдек зирк тикани, гулнинг тожбарглари ва нўхатнинг гажаклари келиб чиқиши бир хиллиги учун улар ҳам гомологик органлардир. ўсимликлар баъзи органларининг ташқи кўриниши бир хил бўлиб, улар бир хил вазифани бажаради, аммо уларнинг келиб чиқиши ҳар хил бўлиши мумкин. бундай органларга аналогик органлар дейилади. ташқи кўриниши ва бажарадиган вазифаси (ҳимоя воситаси) бир хил бўлган, лекин келиб чиқиши ҳар хил бўлган зирк ва дўлана тиканлари аналогик органлардир. бир бирига яқин тупроқ-иқлим шароитларида узоқ яшаши натижасида систематик ҳолати турлича бўлган ўсимликларда кўплаб ташқи белгилар бир-бириникига ўхшаш бўлади. бу ҳодисага конвергенция дейилади. масалан, қуруқ иқлим шароитда ўсувчи америка кактуслари ва африка сутламагули морфологик бир-бирига ўхшайди. …
3
риган минерал моддаларни ўзлаштиради. шунингдек илдизлар шаклини ўзгартириб запас озиқ моддаларни тўплашга хизмат қилади. айрим ўсимликларда илдиз қайта тикланиш (вегетатив кўпайиш) вазифасини ҳам бажаради, баьзи ўсимлик (дуккаклилар) илдизлари замбуруғ ва бактериялар билан симбиоз ҳаёт кечиришга мослашган. кўпчилик ўсимликлар кучли шохланган, морфологик ва физиологик жиҳатдан бир бутун илдизлар йиғиндиси – илдиз системасига эга. келиб чиқишига кўра асосий, ён ва қўшимча илдизлар бўлиб, улар илдиз системаси таркибига киради. асосий илдиз муртак илдизчадан ривожланиб, тик ўсади ва тупроқнинг қуйи қатламларига кириб боради. ён илдизлар асосий илдиз атрофида шаклланиб, эндоген йўл билан келиб чиқади. қўшимча илдизлар ўсимликнинг турли органларидан – пояси, илдизи, баргидан ҳосил бўлади. илдизнинг типлари ва унинг тузилиши. 1-ўқ илдиз, 2-попук илдиз, 3-аралаш, 4-илдиз тугунак, 5-монстеранинг ҳаво илдизлари, 6. илдизнинг бўйлама кесмаси, а-ўтказувчи зона, в-сўрувчи зона, в,с-ўсувчи зона, д-илдиз қинчаси. ўқ илдиз ва попук илдиз системалари ажратилади. ўқ илдиз системасида асосий илдиз кучли ривожланган бўлиб, ён илдизларга нисбатан яққол ажралиб туради ва …
4
ради. илдиз ғилофи остида меристематик ҳужайралардан ташкил топган бўлиниш зонаси бор. унинг ўлчами 1 мм атрофида бўлиб, ранги сариқ, ҳужайралари цитоплазма билан тўла ва вакуоласи бўлмайди. бўлиниш зонасидан кейин ўсиш зонаси жойлашган, унинг узунлиги бир неча мм га етади. бу зона ҳужайралари кучли ривожланиб, сув билан тўйинади ва уларда тирик вакуолалар ҳосил бўлади. натижада илдиз ҳажми ортади. ўсиш зонасидан кейинги учинчи зона сўриш зонаси дейилиб, бу зонадаги эпиблема ҳужайраларининг айримлари ташқи томонга бўртиб ўсиб, тукчалар ҳосил қилади. тукчалар ўзини ҳосил қилган ҳужайрадан тўсиқ билан ажралмайди. ўртача узунлиги 1 мм бўлган тукчаларнинг қобиғи юпқа целлюлозадан иборат. ён илдизлар чиқарувчи ўтказиш зонаси сўриш зонасидан юқорида жойлашади ва бу зонада иккиламчи тузилишга эга бўлган гистологик элементлар пайдо бўлади ва ўтказиш вазифасини амалга оширади. эмбрионал тўқима барча ҳужайраларининг ўсиб кўпайиши ва меристемада прокамбий ҳосил бўлиши натижасида илдизнинг бирламчи йўғонлашуви бошланади. илдизни бирламчи қопловчи тўқима эпидермис ўраб туради. бу тўқимани икки палали ўсимликлар илдизида дермотоген …
5
йли илдиз йўғонлашиши тарзида ҳосил бўлади. илдизмева кучли ривожланган ўқ илдиз бўлиб, у бош, бўйин ва асосий илдиздан ташкил топган. илдизмеванинг бош қисмида барг ва куртаклар жойлашган бўлиб, унинг бўғим оралиғи жуда қисқаргандир. илдиз мевалар. 1,2-турп ва унинг кесмаси 3, 6-шолғом ва унинг кесмаси, 4,7-сабзи ва унинг кесмаси, 5,8- лавлаги ва унинг кесмаси. илдиз туганаклар ён ва қўшимча илдизларда запас озиқ моддалар тўпланиши натижасида ҳосил бўлади. илдиз туганаклардан ўсимликларни вегетатив кўпайтиришда фойдаланилади. уларга картошкагул, батат, қўзиқулоқ, ширач, орхидей ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. таянч илдизлар маккажўхори, жўхори каби баланд бўйли ўсимликларда учрайди. одатда улар поянинг пастки биринчи, иккинчи бўғинларида қўшимча илдиз шаклида ривожланиб, ўсимликлар ер устки қисмини мустаҳкам ушлаб туришда таняч вазифасини бажаради. сўрғич илдизлар одатда текинхўр ўсимликларда асосий илдиз ўрнида ривожланади. хлорофилл доначалари бўлмаганлиги учун бу ўсимликлар сўрғич илдизлари билан бошқа ўсимликларнинг озиқ моддаларини сўриш ҳисобига яшайди. сўрғич илдизлар шумғияда, зарпечакнинг ҳар хил турларида шаклланади. тропик мамлакатларда ўсувчи ўсимликларда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўсимликлар морфологиясига кириш. илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши"

1675848669.ppt ўсимликлар морфологиясига кириш. илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши slayd ўсимликлар морфологиясига кириш. илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши режа: 1. ўсимликлар морфологияси ҳақида тушунча. 2. ўсимликларда қутблилик ва симметрия, тропизм ҳодисалари. 3. гомологик, аналогик, рудимент органлар. 4. корреляция ҳодисаси ва унинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти. 5. илдиз, унинг вазифаси ва илдиз системаси типлари. 6. илдиз учининг тузилиши. 7. илдизнинг бирламчи ички тузилиши. 8. илдизнинг иккиламчи ички тузилиши. 9. илдизнинг шакл ўзгаришлари. ўсимликларнинг ташқи кўринишини, айрим органлари тузилишини ҳамда уларнинг индивидуал ва тарихий ривожланиши жараёнида ташқи муҳит таьсирида ўзгариб боришини ўсимликлар морфологияси ўрганади. юксак ўсимликларда ташқи муҳит шароитига мослаша бори...

PPT format, 582.5 KB. To download "ўсимликлар морфологиясига кириш. илдиз, унинг вазифаси ва тузилиши", click the Telegram button on the left.