ўсимликлар систематикасига кириш. вируслар ва бактериялар

PPT 247.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1675164395.ppt ўсимликлар систематикасига кириш. вируслар ва бактериялар slayd мавзу: ўсимликлар систематикасига кириш. вируслар ва бактериялар режа: 1. ўсимликлар систематикаси ҳақида тушунча. систематик бирликлар ёки таксонлар. 2. ўсимликлар системасини яратилиш тарихи. 3. бинар номенклатура. тур тўғрисида тушунча. 4. ўсимликлар систематикасида қўлланиладиган усуллар. 5. тубан ўсимликлар ва уларнинг классификацияси. 6. вируслар, уларнинг тузилиши, хусусиятлари, турлари ва аҳамияти. 7. бактериялар, уларнинг тузилиши, хиллари, аҳамияти. арестотель давридан то к.линнейгача тузилган барча классификациялар сунъий бўлиб, уларда организм-ларнинг айрим тасодифий белгилари асос қилиб олинган, қариндошлик белгиларига эса деярли эътибор берилмаган эди. xviii асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб табиий классификациялар яратиш борасида муаяйн ишлар амалга оширила бошланди. ўзида 500 мингдан ортиқ турни бирлаштирувчи ўсимликлар оламини ўрганишда ўсимликлар системати-касининг аҳамияти катта бўлиб, бунда ҳар хил ўсимликларни муаяйн гуруҳларга ажратиш учун қариндошлик ўхшаш белгилари асос қилиб олинади. ҳар хил ўсимликларни муаяйн гуруҳларга бирлаштиришга ёки улар ўртасидаги фарқни аниқлашга ёрдам берувчи белгилар систематик белгилар дейилади. тегишли систематик белгилардан фойдаланиб маълум тартибда …
2
ни яратди. к.линней шу билан бирга ўсимликлар олами, синф, тартиб, туркум, тур, хил каби тушунчаларни асослади, ўсимликларнинг қисқа аниқ таърифини берди ва уларни номлашнинг ягона системасини киритди. к.линнейнинг “ўсимлик турлари” номли асарида ўхшаш турларни авлодларга бирлаштирди, гинетик жиҳатдан яқин индивидларни турга бирлаштиришни, қайси белгиларга қараб турларни бир-биридан фарқлаш мумкинлигини, белгиларнинг қайси бирламчи, қайсилари иккиламчи эканлигини кўрсатиб берди. 10 мингдан ортиқ турни изоҳлаб, уларни 1000 дан ортиқ авлодга, авлодларни эса 116 тартибга бирлаштирди. xix асрнинг ўрталаридан бошлаб, яъни ч.дарвин биологияда ўзгариш ясаганидан кейин, ўсимликлар классификацияси органик оламнинг тарихий ривожланиши – эволюция назарияси асосида тузила бошланди ва у филогенетик система деб номланди. к.линней биринчи бўлиб ўсимликларни қўш ном билан аташни таклиф этди. бу бинар номенклатура деб юритилади. ўсимликларни таърифлаш ва номлашнинг к.линней таклиф этган принципи ҳозиргача сақланиб қолган. бу номенклатурага асосан ўсимликнинг ҳар бир тури иккита сўз билан номланади ва лотин тилида ёзилади. биринчи сўз шу тур мансуб бўлган авлодни кўрсатса, иккинчиси …
3
қа кичик шаклларга (категорияларга) ажратиб бўлмайди деб ҳисобланади. монотип, кичик ёки элементар турларни 1916 йилда я.лотси “жорданён”лар деб аташни таклиф қилди. кўплаб кичик категориялар (тур, хил ва ҳоказолар)дан ёки “жорданён”лардан иборат политип турларни я.лотси “линнеон”лар деб номланади. в.л.комаров тур тушунчасини аниқлашда географик нуқтаи назардан ёндашди. унингча “тур чекланган муаяйн географик территориядаги наслдир” ёки “тур муаяйн географик доирада кўпайтирилган морфологик бирликдир”. в.л.комаров турни ирсий ўзгармас, бир хил генетик ва умумий физиологик жараённи ўтувчи, умумий қариндошлик ҳаёти билан боғланган бир хил индивидлар йиғиндиси деб қарайди ва тур доимий ҳамда аниқ географик ареалга эга бўлиши лозим деб ҳисобланади. ўсимликлар систематикасида қўлланиладиган усуллар: солиштирма - морфологик усул; анатомик усул; эмбриологик усул; географик усул; экологик усул; гидрологик усул; цитологик усул; биохимик усул; палеоботаник усул. тубан ўсимликлар содда тузилишли, танаси органларга ажралмаган ва ҳақиқий тўқималарга эга бўлмаган организмлар бўлиб, уларнинг танаси қаттана ёки таллом дейилади. одатда ана шу белгилари билан уларни юксак ўсимликлардан фарқланади. ер юзида …
4
ва миксомицетлар ёки шилимшиқларни ўз ичига олади. ҳужайра тузилишигача бўлган турли хил касалликларни келтириб чиқарувчи ультрамикроскопик организмлар- вируслар (юнонча – virus-заҳар сўзидан олинган)ни биринчи бўлиб 1892 йилда р.и.ивановский томонидан тамаки ўсимлигининг мозаика касаллигини ўрганиш жараёнида кашф этилган. вирус атамасини фанга 1899 йилда м.бейеринк киритган. вируслар тўғрисида маълумотларнинг кўплаб тўпланиши вирусология фанининг шаклланиши ва ривожланишига олиб келди. вируслар 2 хил кўринишда мавжуд бўлади. биринчиси–тиним давридаги ёки ҳужайрадан ташқаридаги; уларни вирус заррачалари ёки вирионлар дейилади. иккинчиси–ҳужайра ичида яшаб кўпаювчи вируслар. тузилишига кўра ҳам вируслар оддий ва мураккабга бўлинади: оддий вируслар оқсилли қобиқ (капсид) ва нуклеин кислотадан ташкил топган бўлади, баъзилари кристалланади. улар таёқчасимон, ипсимон ва сферасимон шаклга эга. мураккаб вируслар таркибида капсид ва нуклеин кислотадан ташқари липопротеидли мембрана, углеводлар ва структурасиз оқсиллар-ферментлар бўлиши мумкин. вируслар фақат эукариот организм-ларни эмас, балки шаклланган ядро ва органеллаларга эга бўлмаган организмлар (прокариотлар) – бактерияларни ҳам зарарлайди. бактерия вируслари бактериофаглар ёки фаглар (юнонча phagus-ютувчи, емирувчи) дейилади. фаглар …
5
и самара беради. бактериялар шаклланган ядрога эга бўлмаган, пластидасиз, гетеротроф озиқланувчи, жуда майда бир ҳужайрали, айрим ҳолларда эса ипсимон ёки ипсимон шохланган колонияли организмлардир. улар ер шарининг барча жойларида тарқалган бўлиб, ҳар қандай муҳитга мослаша олади. бактерияларнинг 3000 га яқин тури аниқланган. бактериялар ҳужайраларининг шакли ҳар хил бўлиб, улар шаклига қараб турлича номланади. шарсимон бактериялар–кокклар, тўғри таёқчасимонлар–бацилла, вергул шаклидагилар–вебрион, спирал букилганлар- апирилла деб юритилади. бактериялар пишиқ пўстли бўлиб, кўпинча уч қаватдан иборат. бу пўст азотли моддалардан ташкил топган, унда целлюлоза ва хитин моддаси йўқ, шилимшиқланиш хусусиятига эга. бактерияларда ташқи мембра, тана ёки матрикс, днк, рнк, рибосомалар мавжуд. кўпчилик бактерияларда вакуола учрайди. бактериялар вегетатив бўлиниш йўли билан, баъзан споралар ёрдамида кўпаяди. она ҳужайра ҳар 20-30 минутда бўлиниб, интенсив кўпайиш йўли билан 1 кеча-кундузда 636 млн донага етиши ҳисоблаб чиқилган. бу ҳужайраларнинг узунлиги 33 метрга етади. эътиборингиз учун раҳмат!

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўсимликлар систематикасига кириш. вируслар ва бактериялар"

1675164395.ppt ўсимликлар систематикасига кириш. вируслар ва бактериялар slayd мавзу: ўсимликлар систематикасига кириш. вируслар ва бактериялар режа: 1. ўсимликлар систематикаси ҳақида тушунча. систематик бирликлар ёки таксонлар. 2. ўсимликлар системасини яратилиш тарихи. 3. бинар номенклатура. тур тўғрисида тушунча. 4. ўсимликлар систематикасида қўлланиладиган усуллар. 5. тубан ўсимликлар ва уларнинг классификацияси. 6. вируслар, уларнинг тузилиши, хусусиятлари, турлари ва аҳамияти. 7. бактериялар, уларнинг тузилиши, хиллари, аҳамияти. арестотель давридан то к.линнейгача тузилган барча классификациялар сунъий бўлиб, уларда организм-ларнинг айрим тасодифий белгилари асос қилиб олинган, қариндошлик белгиларига эса деярли эътибор берилмаган эди. xviii асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб табиий кл...

PPT format, 247.5 KB. To download "ўсимликлар систематикасига кириш. вируслар ва бактериялар", click the Telegram button on the left.