ўсимликлар ареали харита ҳақида тушунча

PPT 10 sahifa 563,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
слайд 1 тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси фан: доривор ўсимликлар флора ва систематикаси 4-мавзу: ўсимлик ареаллари режа. 1.ўсимликлар ареали харита ҳақида тушунча. 2.ареалларнинг типлари, шакллари ва ҳажми, турлар хақида тушунча. ареал юнонча “ареа” сўзидан олинган бўлиб, майдон, территория деган маънони билдиради, яъни маълум бир ўсимлик тури, авлоди ёки оиласининг ер юзида тарқалган майдони хисобланади. ареал турли катталикда бўлиши мумкин. одатда, маълум бир тур ёки авлод ареалига нисбатан оила ареали кенгроқ ва каттароқ булади. бир ареалдаги усимликларнинг турлари шу территорияда бир текис бўлмай, яшаш учун қулайроқ майдонларда кўпроқ ноқулай зоналарда эса камроқ учрайди. уларнинг ана шу шароитда яшашини ва миқдорини илмий жиҳатдан ўрганиш, фан ва халқ хўжалиги учун катта ахамиятга эгадир. ўсимлик ареаллари катта–кичиклигига қараб улар 4 га бўлинади: 1.космополит, 2.кенг ареалли, 3. тор ареалли 4. эндемик ареалли турларга ажратилади. космополит ареалли ўсимликлар - бу ареални ҳосил қилувчи турлар табиий зоналарда тарқалган бўлиб, бир неча материкни эгаллайди. ўтган геологик …
2 / 10
нг маълум қисминигина ишғол қилади. бундай ўсимлик турларига анзур пиёзи, жигар ўти-каданопсис, дарахтлардан қорақайин, хандон писта ва зарнаб (тисс)ни мисол қилиш мумкин. эндемик турлар ареали – бундай турлар эгаллаган ҳудуд ниҳоятда чекланган бўлади. улар фақатгина маълум бир географик зонада ўсади. масалан: ўзбекистон флорасида ўсаётган айрим ўсимликлар бошқа қўшни мамлакатларда учрамайди. ўзр “қизил китоби”да кўплаб мисолларни келтириш мумкин. эндемик турлар тоғли ҳудудлар ва оролларда кўпроқ тарқалган. баъзан бир ўсимлик турларлари фақат маълум шароитлардагина ўсиши мумкин, улар ўз ареалларидан ташқарида бошқа шароитларга тушиб қолишса, мослаша олишмайди ва нобуд бўлишади. масалан, ботқоқликларда, қумликларда, сувда, шўрхок ерларда ёки тропик ўрмонларда ўсишга мослашган турлар бошқа шароитларда ўса олмайди. бундай текширишлардан олинган илмий хулосалар одатда ўсимликлардан тўғри фойдаланишда ёрдам беради. маълум бир систематик бирликларнинг табиатда тарқалиш майдонини экспедиция асосида амалда ёки гербарий материаллари орқали ўрганилиб географик картада ўсимликнинг контури ёки чегараси аниқланади. бу эса мазкур ўсимликлар турлари ва авлодларининг ареали булади. ана шу ареални тасвирлаш қуйидагича: …
3 / 10
омонидан ўсимликларни экиб, кўпайтириб ҳосил қилинган ареали эса сунъий ареалдир. ареал чегарасини икки мухим омил - намлик ва температура белгилайди. бундан ташқари ареал чегарасини аниқлашда тупроқ шароити ва биотик омиллар хам мухим роль ўйнайди. кўпчилик ўсимлик турларининг ареал диапазони чегараланган, бироқ шундай турлар учрайдики, улар ер юзининг антарктидадан ташқари хамма жойида ўсади. уларнинг ареали ер куррасининг деярли ярмини эгаллайди. бундай ўсимлик турлари космополитлар деб аталади (юнонча “космос” - коинот, политес-гражданин деган маънодан олинган). ана шундай космополит турларга жағ-жағ (capselia bursapastoris), бир йиллик қўнғирбош (роа annua), шўра (chenopodium album), катта зубтурум (plantago maior), қоқи (тагахасиш) ва бошқалар киради. иккинчи томондан, ареали чекланган турлар хам бор. ареаллар туташ ва узилган (дизьюнктив) бўлади.ўрта осиёда ёввойи ҳолда ўсадиган чучук бодом (amygdalus communis) узилган ареал учун типик мисол бўла олади, чунки бодомнинг бу тури ўзбекистоннинг паркент районида ва туркманистоннинг ғарбий копетдогдагина ўсади. бу икки нуқта орасидаги катта географик масофада эса мутлақо учрамайди.узилган ареаллар баъзан территориянинг …
4 / 10
р кўпинча тоғли мамлакатларда ёки денгиз ва океанлардаги оролларда учрайди. ўз ареалини кенгайтиришга улгурмаган ёки кенгайтира олмайдиган бундай турлар неоэндемиклар деб аталади. ўрта осиёнинг тоғли районлари эндимикларга айниқса бой, бундай районларга қозоғистоннинг қаратоу, ўзбекистоннинг нурота тоғлари, туркманистоннинг копеттоғлари мисол бўла олади. ареал чегараларига антропоген омиллар хам сезиларли таъсир кўрсатади. масалан, ўрта осиё тоғлари ва чўлларида ўсувчи арча, писта, бодом, ёнғоқ, ёввойи олмалар, саксовул, шувоқ ва шу каби турларининг ареаллари одамлар таъсирида анча торайган ёки одамлар фойдали ўсимликларни онгли равишда янги жойларга олиб бориб экади ва улар ареал кенгайишига сабаб булади. масалан, ўрта осиёда экилаётган ўрта толали ғўза (gossypium hirsutum) америкадан, ингичка толали ғўза (gossypium barbadense) мисрдан, жут ҳиндистондан, помидор-картошкалар жанубий америкадан олиб келинган. одам ўзи учун зарур бўлган ўсимликларни бир райондан иккинчи районга кўчириб туради ва шу шароитга мослаштиради. буни умумий ном билан интродукция деб аталади. ана шу усул билан хитойдан кавказнинг субтропик иқлим шароитига чой, лимон, апельсин, мандарин, бамбук, …
5 / 10
ўсимликлар ареали харита ҳақида тушунча - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликлар ареали харита ҳақида тушунча" haqida

слайд 1 тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси фан: доривор ўсимликлар флора ва систематикаси 4-мавзу: ўсимлик ареаллари режа. 1.ўсимликлар ареали харита ҳақида тушунча. 2.ареалларнинг типлари, шакллари ва ҳажми, турлар хақида тушунча. ареал юнонча “ареа” сўзидан олинган бўлиб, майдон, территория деган маънони билдиради, яъни маълум бир ўсимлик тури, авлоди ёки оиласининг ер юзида тарқалган майдони хисобланади. ареал турли катталикда бўлиши мумкин. одатда, маълум бир тур ёки авлод ареалига нисбатан оила ареали кенгроқ ва каттароқ булади. бир ареалдаги усимликларнинг турлари шу территорияда бир текис бўлмай, яшаш учун қулайроқ майдонларда кўпроқ ноқулай зоналарда эса камроқ учрайди. уларнинг ана шу шароитда яшашини ва миқдорини илмий жиҳатдан ўрганиш, фан ва халқ хўж...

Bu fayl PPT formatida 10 sahifadan iborat (563,0 KB). "ўсимликлар ареали харита ҳақида тушунча"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўсимликлар ареали харита ҳақида… PPT 10 sahifa Bepul yuklash Telegram