сенсомоторика ҳақида тушунча

DOCX 7 pages 24.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
13-мавзу: меҳнат фаолиятида сенсомоторик талаблар 1. сенсомоторика ҳақида тушунча. 2. оператор томонидан ахборотни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш. 1.сenсomotorikа ҳақида тушунча. психологияда психомотор хусусиятлар ва қобилиятлар тушунчаси ишлатилади. инсоният тарихида психомотор қобилиятларга эга бўлган шахсларни мисол қилиш мумкин. масалан абу али ибн сино феноменал хотирага эга бўлган. унинг психомотор сезгирлиги ўткир бўлган. у тери туйиш сезгирлиги ёрдамида 120 хил касалликка ташхис қўя олган. инсоннинг психомотор соҳаси таҳлилида турли тушунчалардан фойдаланилади: «моторика», «сенсомоторика», «психомоторика»,«ҳаракат фаоллиги», «фаоллик физиологияси», «ҳаракатли фаолият», «идеомоторика», «ҳаракатли вазифа», «сенсомотор координация», «психомотор қобилиятлар» и бошқалар. «психомотор» тушунчаси психологлар томонидан марказий-асаб жараёнлари, ҳаракатларнинг бошқарув характеристикаси, ҳаракатларнинг сезгилар билан мувофиқлашганига урғу берилганда фойдаланилади. сенсомоторика (лот.- ҳис, сезги + motor ҳаракатга келтирувчи) ҳаракатларнинг сенсор ва мотор компонентларининг ўзароалоқага киришиш жараёни. анализаторлардан келаётган сенсор маълумот ёрдамида ҳаракатлар ишга туширилиши, назорат қилиниши ва коррекцияси амалга ошади. шу билан биргаликда ҳаракатларни бажариш жараёнининг ўзи янги сенсор маълумотнинг пайдо бўлиши ва ўзгариши билан боғлиқ. …
2 / 7
катларининг ўзаро алоқаси. инсон операторининг хусусиятларини билиш, унинг камчиликлари ва афзалликлари техникани тизимини тўғри лойиҳалаш, уни самарали ва ишончли тарзда ишлаб чиқиш имконини беради. бунда инсон ҳақидаги билимлар муҳим рол ўйнайди. ҳар бир фан соҳаси ўз тилига эга бўлиб, у бошқа фан мутахассисларига тушарсиз бўлиши мумкин. мураккаб инсон-машина тизимини лойиҳалашда турли соҳа мутахассисларининг иштироки жуда муҳим. инсон психикасининг ўзига хослиги айнан психологлар ва муҳандислар ўртасида тушунмовчилик тўсиғини келтириб чиқаради. психология хотира, диққат, ҳиссиёт, ҳислар ва ҳ.к. нинг мазмунига технологиялар билан ишлайдиган муҳандислардан фарқли контекст беради. бу умуман бошқа тажриба. афсуски психологияни тушуниш иллюзияси лойиҳалаш жараёнида унинг ролини пасайтиришга олиб келади. психологик билимларнинг муҳандислик талқини мавжуд. бу нарса жуда хавфлидир, чунки у самарасиз ечимлар ва фанлараро тўқнашувларга олиб келади. шу билан бирга тан олиш керакки, инсон мураккаб ахборотни бошқариш тизими бўлиб, уни дастлаб ахборотни қайта ишловчи физик тизим сифатида кўриш мумкин. шу билан бирга, яратилган моделларга психологик тилни кенгайтириш жоиздир, уларнинг …
3 / 7
ва ҳаракат тизимлари чекловларидан ташқарига чиқмайдиган сенсомотор ва бошқа вазифаларни ҳал қилишда жуда юқори мослашувчанлик қобилияти билан характерланади. муҳандислик нуқтаи назаридан инсоннинг имкониятларини фаолиятни таъминлаш вазифаларини ҳал қилувчи ахборот тизими сифатида кўриб чиқайлик. бу физиология ва умумий психологияга қисқа экскурсия, ва унинг аҳамияти муҳандислик психологининг муҳандислик ва аниқ фанлар вакиллари билан алоқа қилиш нуқталарини шакллантира олишидан иборат. табиийки, бундай ёндашув билан инсон руҳиятининг кўплаб хусусиятлари еътибордан ёки бизнинг диққатимиз доирасидан четда қолиши мумкин. бундан ташқари, инсон-машина тизимларини лойиҳалашда психология нуқтаи назаридан кўплаб муҳим инсоний хусусиятлар уларнинг метафорик табиати ва миқдорий ва сифатли ноаниқлиги туфайли ҳисобга олинмайди. мисол учун, "чуқур қониқиш" ва "самимий миннатдорчилик" ҳис-туйғуларини муҳандислар тушуниши қийин бўлади. психологияда интуитив тушунарли нарсалар одатда у ёки бу тушунчаларни аниқлшатирувчи тил ўйинининг елементлари ҳисобланади. бироқ, улар лойиҳалаш амалиётида кам фойдалидир, гарчи улар баъзан қарорларни қабул қилиш жараёнида далил сифатида ишлатилиши мумкин. 2. оператор томонидан ахборотни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш. психик …
4 / 7
даги ахборотни қабул қилишдир. бу ахборотни идрок етиш ва ҳиссий перцевтив образни яратиш билан якунланадиган босқичма-босқич жараён. перцевтив ҳаракатнинг тўрт босқичи фарқланади: аниқлаш, фарқлаш, идентификация қилиш ва таниш. аниқлаш босқичида кузатувчи объектни фондан ажратади, аммо унинг шакли ва хусусиятлари ҳақида фикр юрита олмайди. фарқлаш босқичида кузатувчи ёнма-ён жойлашган икки обектни алоҳида-алоҳида идрок етиш, уларнинг деталларини ажратиш имкониятига эга. идентификация босқичида объект хотирада ёзилган эталон билан солиштирилади. таниш босқичида кузатувчи объектнинг муҳим хусусиятларини ажратади ва уни маълум бир синфга киритади. аниқлаш ва фарқлаш перцептив, идентификация ва таниш танувчи ҳаракатларга киради. ушбу жараёнларнинг муҳим фарқи шундаки, идрок-бу образни, эталонни яратиш, таниш стимулни хотирадаги эталон билан солиштириш ва муайян тоифага киритишдир. психик перцепциянинг дастлабки шакли-моддий дунё предметлари ва ҳодисаларининг инсон анализаторларига бевосита таъсиридан келиб чиқадиган сезгилардир. сезгиларнинг синтези асосида акс еттиришнинг мураккаброқ шакли - идрок ҳосил бўлади. сезгилардан фарқли ўлароқ, у алоҳида хусусиятларни емас, балки бутун объектнинг образини акс эттиради. идрок бир қатор …
5 / 7
ғлиқ ва фақат амалий нуқтаи назардан идрокнинг тўғрилиги ҳақида гапириш мумкин. идрокнинг мазмуни инсоннинг тажрибаси ва вазият билан белгиланади. операторни фаолиятини шундай ташкил этиш керакки, у самарасиз ҳаракатларга олиб келадиган идрокдаги ўзгаришларни олиб келмаслиги керак. сезги ва идрок асосида воқеликни ҳиссий акс эттиришнинг мураккаброқ шакли – тасаввур – мазкур вақтда сезги органларига таъсир кўрсатмаётган, лекин ўтмишда таъсир кўрсатган объектнинг иккиламчи ҳиссий образи пайдо бўлади. субектив равишда тасаввур идрокнинг аниқлиги ва константлигидан фарқли ўлароқ, беқарорлик каби тушунчалар билан боғлиқ. тасаввур ҳодисанинг барча доимий хусусиятларини тўплайди ва унинг схемасига айланади. идрок қилинаётган объектлар таққосланадиган "ички эталон" вазифасини бажаради. тасаввурлар ақлий ҳаракатлар, фикрлашга ўтиш босқичи — билвосита акс эттириш шакли учун асос бўлиб хизмат қилади. муҳандислик методологияси доирасида инсон хусусиятларини тавсифловчи моделлар орасида энг кенг тарқалгани ахборот ёндашувли элементлари бўлган кибернетик моделлардир. инсон кириш ва чиқиши (жумладан, моторли) бўлган "қора қути" деб ҳисобланади. киришга турли сигналлар берилганда унинг чиқишдаги ҳаракати қандай бўлиши ўрганилади. …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сенсомоторика ҳақида тушунча"

13-мавзу: меҳнат фаолиятида сенсомоторик талаблар 1. сенсомоторика ҳақида тушунча. 2. оператор томонидан ахборотни қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш. 1.сenсomotorikа ҳақида тушунча. психологияда психомотор хусусиятлар ва қобилиятлар тушунчаси ишлатилади. инсоният тарихида психомотор қобилиятларга эга бўлган шахсларни мисол қилиш мумкин. масалан абу али ибн сино феноменал хотирага эга бўлган. унинг психомотор сезгирлиги ўткир бўлган. у тери туйиш сезгирлиги ёрдамида 120 хил касалликка ташхис қўя олган. инсоннинг психомотор соҳаси таҳлилида турли тушунчалардан фойдаланилади: «моторика», «сенсомоторика», «психомоторика»,«ҳаракат фаоллиги», «фаоллик физиологияси», «ҳаракатли фаолият», «идеомоторика», «ҳаракатли вазифа», «сенсомотор координация», «психомотор қобилиятлар» и бошқалар. «психомот...

This file contains 7 pages in DOCX format (24.5 KB). To download "сенсомоторика ҳақида тушунча", click the Telegram button on the left.

Tags: сенсомоторика ҳақида тушунча DOCX 7 pages Free download Telegram