бухоро тумани доривор ўсимликлари ва уларнинг аҳамияти

PPT 3,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1479302820_64384.ppt слайд 1 мавзу: бухоро тумани доривор ўсимликлари ва уларнинг аҳамияти. инсонлар ўсимликлардан касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадларида фойдаланиб келган. ҳозирги даврда кимё фани ривожланиб, самараси юқори бўлган синтетик дори моддалари ишлаб чиқарилаётганига қарамай доривор ўсимликлар табобатда ўз қимматини йўқотгани йўқ. аксинча, унга қизиқиш ва талаб яна ошиб кетди. одамлар кўпинча доривор ўсимликларни йиғиб, ундан уй шароитида ўзлари дори тайёрлаб оладилар. бундай ҳолатлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. шуни эсдан чиқармаслик керакки, табиатда ташқи кўринишидан доривор ўсимликларга ўхшаган заҳарли ўсимликлар ёки ҳам заҳарли, ҳам доривор ўсимликлар учрайди. масалан: бангидевона, қора итузум. шунинг учун доривор ўсимлик ларни йиғишдан аввал уларнинг ботаник белгиларини, йиғиб олинадиган муддатини билиб олиш керак бўлади. доривор моддалар ўсимликларнинг баъзиларида куртагида, баргида ёки поясида, баъзи ўсимликларнинг гули ёки мевасида, баъзиларини эса илдизи ёки пўстлоғида тўпланиши мумкин. бу эса уларни биологик хусусиятларини билмасдан туриб, улардан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келишига сабаб бўлади. мазкур ҳолатларнинг барчаси мавзунинг долзарблигини белгилаб …
2
бу нодир китобда 700 та шифобахш гиёҳларга тавсиф берилиб, ўзига хос медицина қонун-қоидалари асосида уларда фойдаланиш омиллари баён қилинган. кадимги ўрта осиё олимлари шарқ табобатини чуқур ўрганиб, уни маълум бир услубиятга солишга ҳаракат қилишган. доривор ўсимликларга оид жуда кўп китобларни бошқа тиллардан араб тилига таржима қилишган. ана шулар асосида шарқлик буюк олим ва мутафаккил абу али ибн сино ўзининг машҳур “тиб қонунлари” асарини яратган. ушбу асарда олим 900 га яқин доривор ўсимликлардан фойдаланиш усулларини кўрсатиб берди. археология бўйича қазиш ишлари шуни кўрсатадики, қадимги мувороуннаҳр шаҳарлари булмиш самарқанд, бухоро, хива, шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда қадимги дорихоналар мавжуд бўлган. бу ерда асосан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан олинган хом ашёлардан ҳар хил дори-дармонлар тайёрланган. ҳозир ўзбекистон ҳудудида табиий шароитда ўсадиган ва маданийлаштирилган 120 га яқин ўсимликлардан илмий медицинада фойдаланилмоқда. табиий холда ўсадиган доривор ўсимликлар оилалар ўсимликларни ўзбекча номлари ўсимликларни лотинча номлари 1 қирқбўғимдошлар қирқбўғим equisetum arvensis 2 қизилчадошлар чўл эфедраси ephedra intermedia 3 …
3
қалин мевали аччиқмия goebelia pachycarpa тулкидум аччиқмия sophora alopecuroides ўтлоқ себаргаси trifolium pratensis оддий чучукмия glycyrrhiza glabra шилдирбош sphaerophysa salsula шакар янтоқ alhagi persarum доривор қашқарбеда meliliotus officinalis патлоқ smirnovia turkestana 14 туятовондошлар темиртикан tribulus terrestris 15 исириқдошлар исириқ peganum harmala 16 жийдадошлар ингичкабаргли жийда elaeagnus angustifolia 17 зирадошлар сассиқ коврак ferula foetida 18 қоқиўтдошлар бурган artemisia annua иттиканак, қорақиз bidens tripartita сариқбош senеsio subdentatus қушқўнмас cnicus benedictus оддий сачратқи cichorium intybus 19 рўяндошлар бўёқли рўян rubia tinctorum 20 итузумдошлар оддий бангидевона datura stramonium 21 печакдошлар мингбош, дағал тукли печак convolvulus pilosellifolius қўй печак convolvulus arvensis 22 зубтурумдошлар ланцетсимон зубтурум plantago lanceolata катта зубтурум plantago major 23 ялпиздошлар осиё ялпизи mentha asiatica 23 оила, 43 туркум, 47 тур ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларидаги далаларда, чўлларда, бегона ўт сифатида экинлар орасида ўсади. учма бир йиллик, бўйи 1-7 см гача етадиган ўт ўсимлик. пояси баргсиз бўлади. барги узун бандли, уч бўлакка бўлиб қирқилган. …
4
иган ўт ўсимлик. пояси асос қисмидан бошлаб тармоқланиб, шохланган, баъзан шохланмаган бўлади. илдизолди ва поянинг пастки қисмидаги барглари бандли, икки ёки уч марта чўзиқсимон ёки тухумсимон-чўзиқсимон бўлакларга патсимон ажралган. поянинг юқори қисмидаги барглари бандсиз, уч бўлакка қирқилган. гулғунчаси тухумсимон ёки думалоқ шаклли, туксиз ёки сийрак дағал туклар билан қопланган. гуллари йирик, якка-якка жойлашган ва қизил рангга бўялган. гулбаргининг асос қисмида қора доғлар бўлади. меваси – кўп уруғли, дуккак шаклли кўсакча. апрел-июнь ойларида гуллайди ва меваси пишади. ўсимлик гуллаганида гулбарги йиғилади. қизғалдоқ таркибида алкалоидлар, органик кслоталар, витамин с, қандлар, ошловчи, ва бошқа бирикмалар бор. халқ табобатида қизғалдоқ гулбарги ширасини офтоб урганда ичилади ва у билан оғриган кўз ювилади. чўчқатикан бир йиллик, бўйи 10-60 см гача етадиган икки уйли ўт ўсимлик. илдизолди ва поянинг пастки қисмидаги барглари узун бандли, патсимон бўлакли, поянинг юқори қисмидагилари эса учбурчак-найзасимон бўлиб, калта банди билан пояда кетма-кет ўрнашган. гуллари майда, кўримсиз, бошоқсимон рувакка ёки якка-якка холда жойлашган. …
5
зорларда, тоғларнинг ён бағирларидан бошлаб, ўрта қисмигача бўлган нам ерларда ўсади. қирқбўғим кўп йиллик, спорали ўсимлик. илдизпоясидан ер устига икки хил поя ўсиб чиқади. улар баҳорги ва ёзги поялар ҳисобланади. баҳорги поя жигарранг ёки қизғич, юмшоқ, бўйи 25 см гача бўлиб, спора ҳосил қилади. баҳорги поя споралар етилиб ва сочилиб кетгандан сўнг қуриб қолади. ёзги поя яшил рангли, қаттиқ, бўғинли, 6-18 қиррали, узунлиги 10-50 см гача бўлади. поя бўғинларидан тўп-тўп шохчалар ўсиб чиқади ва ҳалқа шаклида бўғинни ўраб олида. ёзги поя спора ҳосил қилмайди. бу поя март ойларида ўсиб чиқиб, кузда қуриб қолади. барги яхши тараққий этмаган, редукцияланмаган, тангачасимон бўлади. ёз ойларида ёзги поя ўриб олинади ва салқин ерда қуритилади. ўсимлик таркибида сапонин ҳамда никотин, эквизитин алкалоидлари, флавоноидлар, витмамин с, каротин, органик кислоталар ва смола, ошловчи ва аччиқ моддалар бор. қирқбўғимнинг қуритилган ва майдаланган ер устки қисмига шароб қўшиб тайёрланган дамламани жигар шишига, қон аралаш ич кетиш касалликларига даво қилган. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бухоро тумани доривор ўсимликлари ва уларнинг аҳамияти" haqida

1479302820_64384.ppt слайд 1 мавзу: бухоро тумани доривор ўсимликлари ва уларнинг аҳамияти. инсонлар ўсимликлардан касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадларида фойдаланиб келган. ҳозирги даврда кимё фани ривожланиб, самараси юқори бўлган синтетик дори моддалари ишлаб чиқарилаётганига қарамай доривор ўсимликлар табобатда ўз қимматини йўқотгани йўқ. аксинча, унга қизиқиш ва талаб яна ошиб кетди. одамлар кўпинча доривор ўсимликларни йиғиб, ундан уй шароитида ўзлари дори тайёрлаб оладилар. бундай ҳолатлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. шуни эсдан чиқармаслик керакки, табиатда ташқи кўринишидан доривор ўсимликларга ўхшаган заҳарли ўсимликлар ёки ҳам заҳарли, ҳам доривор ўсимликлар учрайди. масалан: бангидевона, қора итузум. шунинг учун доривор ўсимлик ларни йиғишдан аввал уларнин...

PPT format, 3,8 MB. "бухоро тумани доривор ўсимликлари ва уларнинг аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.