белладонна, белладонна, левзея ва наъматак ўсимликлар ўстириш технологияси

DOC 129.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1480789112_66318.doc белладонна, белладонна, левзея ва наъматак ўсимликлар ўстириш технологияси режа: 1. белладонна 2. левзея 3. наъматак оддий (доривор) белладонна — atropa belladonna l.; кавказ белладоннаси — atropa caucasica kreyer; итузумдошлар — solanaceae оиласига киради. белладонна кўп йиллик, бўйи 2 м га етадиган ўсимлик. илдизпояси кўп бошли, илдизи эса йўғон ва сершох бўлади. пояси тик ўсувчи, битта, баъзан бир нечта, йўғон, яшил рангли, пастки қисми шохланмаган, юқори қисмида эса 3 та шох ҳосил бўлиб, улар ўз навбатида айрисимон жойлашган тўп шохчалар чиқаради. барги оддий, тўқ яшил, пояда калта банди билан кетма-кет, жуфт-жуфт жойлашган. бу жуфт баргларнинг биттаси доим катта бўлади. йирик барглари эллипссимон, майдалари эса тухумсимон. гуллари барг қўлтиғида осилган холда якка-якка ёки жуфт-жуфт жойлашган. гулкосачаси беш тишли, цилиндрсимон-қўнғироқсимон, мева билан бирга қолади, гултожиси беш бўлакли, учки қисми орқа томонга бир оз қайрилган бўлиб, бинафша рангга, асос қисми эса сариқ-қўнғир рангга бўялган. оталиги 5 та, оналик тугуни юқорига жойлашган. меваси — …
2
гидан, ер устки қисмидан ва илдизидан иборат. белладоннанинг барги оддий, эллипссимон ва тухумсимон, ўткир учли, текис қиррали, яшил ёки қўнғир-яшил рангли, калта бандли, юпқа, туксиз, мўрт, узунлиги 25 см га, эни 13 см га етади. маҳсулот ҳидсиз бўлиб, аччиқ-ўткир мазаси бор. xi дф га кўра баргининг намлиги 13%, умумий кули 15%, 10% ли хлорид кислотада эримайдиган кули 3%, қорайган ва кўнғир рангга айланган барглари 4%, белладонна поясининг юқори қисми (гули ёки меваси билан бирга) ҳамда айрим мева ёки гуллар аралашмаси 4%, органик аралашмалар 0,5% ва минерал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги керак. бутун маҳсулот учун: тешигининг диаметри 3 мм ли элакдан ўтадиган майда қисми 4% дан, қирқилган маҳсулот учун 7 мм дан йирик бўлган қисмлар 8%, тешигининг диаметри 0,5 мм ли элакдан ўтадиган қисми 10% дан ошиқ бўлмаслиги лозим. барг намни тез тортиб оладиган — гигроскопик бўлганлиги сабабли, уни қуруқ хоналарда ва оғзи ёпиладиган идишларда сақлаш керак. ўсимликнинг ер устки қисми …
3
элакдан ўтадиган қисм 10%, минерал аралашмалар 0,5% дан ошиб кетмаслиги керак. кимёвий таркиби. ўсимликнинг ҳамма қисмида (илдизида 0,40—1,30%), баргида 0,14—1,20%, поясида 0,20—0,65%, гулида 0,24—0,60%, пишган мевасида эса 0,70% гача) алкалоидлар бўлади. xi дф га кўра барг таркибидаги алкалоидлар йиғиндиси 0,3% дан, илдизидаги (ix дф га кўра) алкалоидлар йиғиндиси 0,5% дан кам бўлмаслиги лозим. маҳсулот таркибида алкалоидлардан ташқари оз миқдорда учувчан асослар: n-метилпирролин, n-метилпирролидин ва пиридин, илдизида яна кусгигрин бўлади. атропин, гиосциамин, скополамин (гиосцин), апоатропин (атропамин) ва белладонин белладоннанинг асосий алкалоидларидир. белладонна алкалоидлари тропан гуруҳига киради, улар мураккаб эфир типида тузилган. тропан пирролидин билан пипиридиннинг азот орқали бирлашишидан ҳосил бўлган бициклик бирикма бўлиб, унинг спирти — тропанол (ёки тропин спирти) троп (a-фенил, b-оксипропион) кислота билан бирлашса, мураккаб эфир — атропин (ва чапга бурувчи изомери гиосциамин) алкалоиди ҳосил бўлади. тропанол спирти атроп кислота билан бирлашиб, апоатропин (изомерии белладонин), окситропанол-скопин спирти эса троп кислота билан бирлашиб, скополамин (изомерии гиосцин) алкалоидлари ҳосил килади. белладонна …
4
шунингдек, бронхиал астма касаллигини даволашда ҳамда сўлак ва шиллиқ безлари ажратадиган суюқликни камайтиришда ишлатилади. булардан ташқари, кўз касалликларида кўз қорачиғини кенгайтириш учун ҳам қўлланилади. илдиз препарати паркинсон касаллигини даволаш учун берилади. белладонна ўсимлигининг алкалоидларидан тиббиётда атропип ва скополамин ишлатилади, гиосциамин кўпроқ заҳарли бўлгани учун ишлатилмайди. доривор препаратлари. атропин алкалоидининг тузи — атропин сульфат, баргидан ва ер устки қисмидан қуюқ ҳамда қуруқ экстракт, настойка тайёрланади. илдизнинг винода тайёрланган қайнатмаси. барги астмага қарши ишлатиладиган йиғма-кукун (порошок) таркибига киради. булардан ташқари, белладонна барги ва илдизидан тайёрланган экстрактлар „корабелла“ таблеткаси, солутан, бекарбон, бесалол, беллалгин, белластезин, бепасал, меъда касаллигида ишлатиладиган таблеткалар, „бетиол“ шамчаси, „анузол“ шамчаси, ўсимлик алкалоидларининг йиғиндиси эса беллатаминал, аклиман (чехословакияда чиқарилади), ленбирен (руминияда чиқарилади) каби мураккаб препаратлар таркибига киради. белладонна ўсимлигини ўстириш технологияси белладонна ўсимлиги экиладиган ерларни ҳар томонлама яхши ўрганиш керак. унинг бўйи 2 метрга етадиган кўп йиллик ўт ўсимлиги ҳисобланади. ўсимлик асосан краснодар ўлкаси, полтава ва воронеж вилоятларида ўстирилади. ҳозирги кунда …
5
20—22°c даражада бўлганда экилади. ўсимликнинг уруғи қаттиқ бўлганлиги сабабли экиш олдидан 2 ой стартификация қилинади. гектарига 8 кг уруғ сарфланади. уруғ чуқурлиги 1,5—2 см, қатор оралиғи 60 см дан қилиб экилади. ўсимликнинг уруғи каттиқ бўлганлиги сабабли 15—17 кунда униб чиқади. белладонна бегона ўтларга, зараркунандаларга ва иссиқликка чидамсиз ҳисобланади. белладоннани ўсиш ва ривожланиш даврида, албатта, 2—3 марта бегона ўтлар ва зараркунандалардан сақлаш керак. ўсимликни вегетация давомида парвариш қилиш ҳайдаб экиладиганлардан фарқ қилмайди. белладоннани озиқлаштириш шоналаш фазасидан олдин гектар ҳисобига 30 кг азот ва 25 кг калий ўғити беришдан бошлаш керак. унинг ривожланиши анча тезлашади. ўсимликни гуллаш фазасига келиб иккинчи марта гектарига 40 кг дан азот ва қолган фосфор ўғити билан озиқлантирилади. белладонна иссиққа чидамсиз ва салқинсевар ўсимлик бўлгани учун ўғитлашдан кейин суғориш керак. агар вақтида суғоришни амалга оширилмаса, унинг барглари кичик ва сифатсиз бўлиб қолиши мумкин. чунки тиббиётда унинг барги, ўти ва илдизидан фойдаланилади. мавсум давомида ўсимликни 8—9 марта суғоришни тавсия …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "белладонна, белладонна, левзея ва наъматак ўсимликлар ўстириш технологияси"

1480789112_66318.doc белладонна, белладонна, левзея ва наъматак ўсимликлар ўстириш технологияси режа: 1. белладонна 2. левзея 3. наъматак оддий (доривор) белладонна — atropa belladonna l.; кавказ белладоннаси — atropa caucasica kreyer; итузумдошлар — solanaceae оиласига киради. белладонна кўп йиллик, бўйи 2 м га етадиган ўсимлик. илдизпояси кўп бошли, илдизи эса йўғон ва сершох бўлади. пояси тик ўсувчи, битта, баъзан бир нечта, йўғон, яшил рангли, пастки қисми шохланмаган, юқори қисмида эса 3 та шох ҳосил бўлиб, улар ўз навбатида айрисимон жойлашган тўп шохчалар чиқаради. барги оддий, тўқ яшил, пояда калта банди билан кетма-кет, жуфт-жуфт жойлашган. бу жуфт баргларнинг биттаси доим катта бўлади. йирик барглари эллипссимон, майдалари эса тухумсимон. гуллари барг қўлтиғида осилган холда якка...

DOC format, 129.5 KB. To download "белладонна, белладонна, левзея ва наъматак ўсимликлар ўстириш технологияси", click the Telegram button on the left.