флавоноидларбўлган доривор ўсимликлар ва махсулотлар

PPT 40 sahifa 3,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 40
флавоноидлар биосинтези, ўсимлик тўқималарда тўпланиши, ўсимлик хаётидаги аҳамияти ва ишлатилиши. таркибида флавоноидлар бўлган доривор ўсимликлар ва махсулотлар маъруза: 2 соат. маъруза режаси: 1. флавоноидлар сақловчи доривор ўсимлик ва маҳсулотлар. а)япон софораси б)қора мевали арония в)беш бўлакли арслонқуйруқ г)тўқ қизил рангли дўлана д)дала қирқбўғими е)қорақиз ё)уч рангли гунафша адабиётлар 1. x.x.xolmatov, o’.a.ahmеdov farmakognoziya. – toshkеnt. - ibn sino nomidagi nmb, 2007. 2. р.л.хазанович, н.з.алимходжаева курс лекций по фармакогнозии с основами биохимии лекарственных растений. – ташкент. - "медицина“. - узсср, 1987. 3. т.п. пўлатова, х.х. холматов фармакогнозия амалиёти. — т: абу али ибн сино номидаги тиббиёт нашр., 2002. 4. х.м. комилов фармакогнозия фани бўйича маъруза матни. — т., 1999. 5. и.э.акопов важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. -т.: медицина, 1986. 7. абу али ибн сино тиб қонунлари. - ii – китоб. –тошкент, 1982. япон сафораси ғунчаси (гули) ва меваси – alabastra (flores ) et fructus sophorae japonicae япон софораси - sophora …
2 / 40
та осиё республиклари ҳамда қозоғистоннинг жанубида тайёрлаш мумкин. маҳсулот тайёрлаш ғунчаларни гуллашдан олдин (июн-июл ойларида), улар анча йириклашганда ва тўпгулнинг биринчи ғунчалари очила бошлаган вақтда тўпгул - рўвакни қирқиб олиб соя ерда ёки қуритгичларда 40–45°с да қуритилади. мевалар пишиши олдидан, узунлиги 9–10 см ва қалинлиги 10–12 мм, сершира бўлган вақтда, уруғлари йириклашиб қотган ва қорая бошлаганда йиғилади. йиғилган мевалар ҳаво кириб турадиган жойда ёки қуритгичларда 25–30°с да қуритилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши ғунчалар чўзиқ-тухумсимон, узунлиги 3–7 (кўпинча 4–5) мм, эни 1,5–3 мм, гул банди ингичка, 0,5–4 мм узунликда, тез синадиган. гул косачаси найчасимон, 5 та тўмтоқ тишли, сарғиш-яшил рангли, бир оз тукли (лупада кўринади). гул тожиси косача билан тенг ёки бир оз ундан чиқиб туради, оч-сариқ рангли. маҳсулот кучсиз, ўзига хос ҳидга эга. мевалар пишганда очилмайдиган, бир оз ясси-цилиндрсимон, тасбеҳсимон, кўп уруғли, узунлиги 10 см, эни 0,5–1 см, яшил жигарранг ва сариқ чокли дуккак. уруғлари тўқ жигарранг ёки қора рангли, узунлиги …
3 / 40
лни ташкил қилади. косача ва тожбарглари 5 тадан. меваси – думалоқ, сершира ҳўл мева. май-июн ойларида гуллайди, меваси август-сентябрда пишади. географик тарқалиши. ватани шимолий американинг шарқий қисми. белорус, украина, молдова, россия европа қисмининг кўп туманларидаўстирилади. маҳсулот тайёрлаш. мева кузда (сентябрь-октябрь) йиғиб олинади. мева қуритилиб ёки қуритмасдан ишлатилади. мевани қуритишдан олдин бандидан тозаланади. қуритгичларда ёки рус печларида қуритилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот думалоқ, буришган, қора рангли мевадан иборат. меванинг юқори қисмида косачабарг қолдиғи сақланиб қолади. маҳсулот ширин-нордон мазали. уруғи майда, тўқ жигарранг, буришган, узунлиги 2 мм га тенг. кимёвий таркиби. маҳсулот таркибида 6,2–10,8% (қуритилмаган мевада) қанд (сахароза, фруктоза, глюкоза ва бошқалар), 0,8% органик кислоталар, 0,35–0,6% ошловчи моддалар, 110 мг% с, рр, в2, е витаминлар, фенол кислоталар, каротин ва флавоноидлар (рутин, кверцетин, гесперидин ва бошқалар) ҳамда бир қанча микроэлементлар бўлади. гулида 4,30–4,41% ва барги 1,54% флавоноидлар (рутин, кверцетин, гесперидин ва бошқалар) бор. ишлатилиши. гипертония, турли қон кетишлар, атеросклероз, гастрит касалликларини даволашда …
4 / 40
. оддий арслонқуйруқ - leonurus cardiaca l. географик тарқалиши белорус, украина, россиянинг европа қисмида (шимолдан ташқари), кавказ ва ғарбий сибирда аҳоли яшайдиган жойларга яқин ерларда, бўш ётган ва ташландиқ жойларда, экинзорларда ўсади. маҳсулот асосан волга бўйидаги жойларда, бошқирдистонда ва воронеж вилоятида тайёрланади. туркистон арслонқуйруғи ўрта осиё (ўзбекистоннинг тошкент, самарқанд ва сурхондарё вилоятларини) тоғли туманларидаги тоғларнинг ўрта қисмидаги тошли ва шағалли-тупроқли қияларида ўсади. ўзбекистонда тайёрланади. маҳсулот тайёрлаш. ўсимлик гуллаганида поясининг юқори қисмидан 30–40 см узунликда ўроқ билан ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот 30 - 40 см узунликда қирқиб қуритилган ўсимликнинг поя, барг ва гулларидан иборат. пояси 4 қиррали, ичи ковак, қизғиш - бинфша рангли. барги яшил, тукли, (оддий арслонқуйруқ туксиз), тескари тухумсимон, 5 хамда 3 бўлакка қирқилган бўлади. гуллари бошоқсимон тўпгул, гулкосачаси 5 тишли, найчасимон, гултожиси 2 лабли, пушти - бинафша, оталиги 4 та, оналик тугуни 4 бўлакли, юқорига жойлашган. ўзига хос хидли, бироз аччиқроқ. …
5 / 40
т. шохлари қизил рангли, йўғон, 2,5-4 см узунликдаги тиканлар билан қопланган. барги оддий, тукли, тескари тухумсимон, унча чуқур бўлмаган 3-7 бўлакли бўлиб, пояда кетма-кет банди билан ўрнашган. қўшимча барглари ўроқсимон ёки қийшиқ юраксимон, тишсимон қиррали. гуллари қалқонсимон тўпгулни ҳосил қилади. меваси тўқ қизил 2 - 5 та данакли хўл мева. май ойида гуллаб, меваси августда пишади. дўлана меваси ва гули -fructus et flores crataegi тўқ қизил рангли дўлана - crataegus sanguinea pall. тиканли дўлана - crataegus oxyacantha l. раъногулдошлар – rosaceae географик тарқалиши дўлана турлари сибир ўрмонларида ва ўрмон чўл ҳудудининг жанубида, украина (карпат, қрим ва бошқа туманлари), белорус, кавказ, приамурье, приморье, россиянинг европа қисмининг шарқий туманларидаги ҳамда шарқий қозоғистондаги қарағайли ва аралаш ўрмонларда, бутазорларда, тоғли туманларда ва ўтлоқларда ўсади. тиканли дўлана собиқ иттифоқда ёввойи ҳолда карпат ва болтиқ бўйида учрайди. боғ ва паркларда ўстирилади. маҳсулот тайёрлаш. гултўпламлари май-июн ойларида йиғиб олинади. соя ерда қуритилади. мева яхши пишгандан сўнг умумий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 40 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"флавоноидларбўлган доривор ўсимликлар ва махсулотлар" haqida

флавоноидлар биосинтези, ўсимлик тўқималарда тўпланиши, ўсимлик хаётидаги аҳамияти ва ишлатилиши. таркибида флавоноидлар бўлган доривор ўсимликлар ва махсулотлар маъруза: 2 соат. маъруза режаси: 1. флавоноидлар сақловчи доривор ўсимлик ва маҳсулотлар. а)япон софораси б)қора мевали арония в)беш бўлакли арслонқуйруқ г)тўқ қизил рангли дўлана д)дала қирқбўғими е)қорақиз ё)уч рангли гунафша адабиётлар 1. x.x.xolmatov, o’.a.ahmеdov farmakognoziya. – toshkеnt. - ibn sino nomidagi nmb, 2007. 2. р.л.хазанович, н.з.алимходжаева курс лекций по фармакогнозии с основами биохимии лекарственных растений. – ташкент. - "медицина“. - узсср, 1987. 3. т.п. пўлатова, х.х. холматов фармакогнозия амалиёти. — т: абу али ибн сино номидаги тиббиёт нашр., 2002. 4. х.м. комилов фармакогнозия фани бўйича маъруза матн...

Bu fayl PPT formatida 40 sahifadan iborat (3,7 MB). "флавоноидларбўлган доривор ўсимликлар ва махсулотлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: флавоноидларбўлган доривор ўсим… PPT 40 sahifa Bepul yuklash Telegram