доривор ўсимликлар ва уларни етиштиришнинг қисқача тарихи

DOC 61,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1480789585_66327.doc доривор ўсимликлар ва уларни етиштиришнинг қисқача тарихи режа: 1. одам ва ҳайвонларни даволаш, касалликларнинг олдини олиш ўсимликлар-гиёҳлар. 2. yil davomida o’simliklarning hosildorlik miqdori. ер юзида доривор ўсимликларнинг 10—12 минг тури бор. 1000 дан ортиқ ўсимлик турларининг кимёвий, фармокологик ва дориворлик хоссалари текширилган. ўзбекистонда доривор ўсимликларнинг 577 тури мавжуд. шулардан ҳозирги вақтда 250 тури илмий табобатда ишлатилмоқда. доривор ўсимликларнинг организмга таъсири уларнинг таркибидаги бирикмаларнинг миқдорига боғлиқ. бу бирикмалар ўсимликнинг ҳар хил қисмларида турли миқдорда тўпланади. дори тайёрлашга ўсимликнинг керакли қисмлари турли муддатларда йиғилади. масалан, пўстлоқ, куртак эрта баҳорда, барг ўсимлик гуллаши олдидан ёки гуллаганда, гуллари тўла очилганда, мева ва уруғлари пишганда, ер ости органлари (илдизи, илдизпояси ва пиёзи) эрта баҳорда ёки кеч кузда олинади. доривор ўсимликларнинг таъсир этувчи моддаси — алколоидлар, турли гликозидлар (антрогликозидлар, юракка таъсир этувчи гликозидлар, сапонинлар ва б.), флавоноидлар, кумаринлар, ошловчи ва бошқа шиллиқ моддалар. эфир мойлари, витаминлар, смолалар ва бошқа бирикмалар бўлиши мумкин. кўп ўсимликлардан микроорганизм …
2
доривор ўсимликлардан кўпроқ анор, аччиқмия, бодом, доривор гулхайри, ёнғоқ, жағ-жағ, зубтурум, исириқ, итсигек, омонқора, писта дарахти, сачратқи, чойўт, шилдирбош, ширинмия, шувоқ, янтоқ, қизилча, қоқиўт ва бошқалар тарқалган. аччиқмиядан — пахикарнин, исириқдан гармин, итсигекдан анабазин, омонқорадан галантамин, шилдирбошдан сферофизин алколоидлари олинади. анор пўстидан гижжа ҳайдовчи пельтерин танат ва экстракт тайёрланади. доривор гулхайри препаратлари балғам кўчирувчи ва юмшатувчи, жағ-жағ ва лагохилус дорилари қон кетишни тўхтатувчи, писта бужғуни ва чойўтдан тайёрланган дорилар меда-ичак касалликларини даволовчи сифатида ишлатилади. доривор ўсимликларни 2 хил тавсифлаш қабул қилинган: 1. таъсир қилувчи моддаларнинг таркибига қараб — алколоидли, гликозидли, эфир мойли, витаминли ва бошқалар; 2. фармокологик кўрсаткичларига қараб — тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ухлатувчи, шунингдек, юрак-томир тизимига таъсир қилувчи, марказий нерв тизимини қўзғатувчи, қон босимини пасайтирувчи ва бошқа доривор ўсимликлар. тошкентдаги кимё-фармацевтика заводларида ўзбекистонда ўсадиган ва экиб ўстириладиган доривор ўсимликлардан турли-туман дорилар тайёрланади. масалан, оққурайнинг илдизи ва мевасидан песни даволашда қўлланиладиган псорален, япон софораси ғунчасидан витамин а дек таъсир этувчи …
3
умумий йиғиладиган доривор маҳсулот миқдорида йил сайин ошиб бориши кутилмоқда. қандай сабабларга кўра суғориладиган майдонларда ўстириладиган доривор ўсимликлар маҳсулоти йил сайин умумий тайёрланадиган маҳсулотлар миқдоридан кўпайиб бормоқда? бунинг сабаблари кўп бўлиб, асосийлари қуйидагилардан иборат: 1. йил сайин доривор ўсимликлар маҳсулотига эҳтиёж ўсиб бориши натижасида уларнинг хомашёсини тайёрлаш миқдори ҳам кўпаймоқда. бу эса ўз навбатида қатор доривор ўсимликларнинг кўп ўсадиган жойида камайиб кетишига, натижада уларнинг хомашёсини тайёрланишини кескин чегараланиши ёки бутунлай тўхтатилишига олиб келиши. ўзбекистонда ёввойи ҳолда ўсадиган бозулбанг ва қорақовуқларнинг ер устки қисми ва пиёзининг кўп тайёрланиши натижасида уларни захираси (миқдори) табиий ўсиш жойида жуда ҳам камайиб кетди. шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда бу ўсимликлар ўзбекистон „қизил китобига“ киритилди. шунинг учун уларнинг табиий хомашёсини ўсиш жойида тайёрлаш тўхтатилди ва хўжалик далаларида ҳамда ўзларини ёввойи ҳолда ўсадиган жойларида ўстирилмоқда. бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. 2. доривор ўсимликлар маҳсулотига мунтазам равишда талабнинг ошиб бориши ва уни ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар ҳисобига қондирилмаслиги …
4
инг мураккаблиги. плантацияда ўстириладиган доривор ўсимликлар маҳсулотини қулай шароитда ва таъсирчан кимёвий биологик фаол моддалари кўп тўпланган даврда турли механизмлар ёрдамида йиғиб олиш мумкин. 5. қимматбаҳо, тиббиёт учун жуда зарур бўлган доривор маҳсулот республикамизда учрамайдиган тропик ёки субтропик иқлимли давлатларда ўсадиган ўсимликлардан тайёрланадиган бўлса, имкони борича шу ўсимликларни ўзимизда ўстириш мақсадга мувофиқ бўлади. янгидан экилиши керак бўлган доривор ўсимликлар агротехникаси вилр ҳамда унинг тажриба станцияларида, қисман фанлар академияси (фа), университетлар ва олий ўқув юртларининг ботаника боғларида ишлаб чиқилмоқда. бу соҳада вилр ва унинг тажриба станцияларини хизмати катта бўлиб, уларда чет элдан келтирилган бир қанча тропик ва субтропик доривор ўсимликларни собиқ иттифоқ иқлимида ўстиришнинг агротехника қоидалари ишлаб чиқилган. мамлакатимизнинг турли ҳудудларида (зоналарида) жойлашган хўжаликларида қуйидаги доривор ўсимликлар ўстирилмоқда: хин дарахти, кока бутаси, алоэ турлари, ортосифон, дихроа, катта келла, сано (кассия) турлари, мексика бангидевонаси, каланхой турлари, уятчанг мимоза, тўқ қизил пассифлора, раувольфия турлари, пушти катарантус (бўригул), юмалоқ баргли стефания, эвкалипт турлари, бўлакли …
5
а ўсадиган доривор ўсимликлар маҳсулотини йиғишга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча арзонга тушади. ўзбекистонда доривор ўсимликлар асосан турли тупроқ иқлим ҳудудларида жойлашган қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигига қарашли хўжаликларда экилади. ўзбекистон республикасида биринчи марта 1973 йилда тошкент вилояти бўстонлиқ туманидаги хўжаликларда доривор ўсимликлар экила бошлади. кейинроқ (1978 йилда) наманган вилояти поп туманида ибн сино номли доривор ўсимликлар ўстириладиган хўжалик ташкил қилинди. бу хўжалик далаларида қалампир ялпиз, доривор мармарак (маврак), доривор тирноқгул, наъматак, аччиқ шувоқ (эрман), бўлакли итузум, майда гулли тоғрайхон ва бошқа ўсимликлар ўстирилган. улардан йиғилган маҳсулотлар ўзбекистон дорихоналарини таъминлаш учун ҳамда чимкент кимё-фармацевтика заводи ва бошқа корхоналарга жўнатилган. ҳозирги кунда доривор ўсимликларни ўстириб етиштирадиган махсус хўжаликлар бухоро, қашқадарё, самарқанд, сурхондарё ҳамда тошкент вилоятларида ташкил қилинган. республикамизнинг қарийб ҳамма вилоятларидаги „фармация“ ишлаб чиқариш бирлашмалари қошида доривор ўсимликлар ўстирадиган майдончалар ташкил қилинган бўлиб, уларда вилоят дорихоналар талабига биноан тегишли ўсимликларни ўстирмоқдалар. ҳозирги кунда тошкент вилояти чирчиқ туманидаги доривор ўсимликларга ихтисослашган охунбобоев номли …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "доривор ўсимликлар ва уларни етиштиришнинг қисқача тарихи"

1480789585_66327.doc доривор ўсимликлар ва уларни етиштиришнинг қисқача тарихи режа: 1. одам ва ҳайвонларни даволаш, касалликларнинг олдини олиш ўсимликлар-гиёҳлар. 2. yil davomida o’simliklarning hosildorlik miqdori. ер юзида доривор ўсимликларнинг 10—12 минг тури бор. 1000 дан ортиқ ўсимлик турларининг кимёвий, фармокологик ва дориворлик хоссалари текширилган. ўзбекистонда доривор ўсимликларнинг 577 тури мавжуд. шулардан ҳозирги вақтда 250 тури илмий табобатда ишлатилмоқда. доривор ўсимликларнинг организмга таъсири уларнинг таркибидаги бирикмаларнинг миқдорига боғлиқ. бу бирикмалар ўсимликнинг ҳар хил қисмларида турли миқдорда тўпланади. дори тайёрлашга ўсимликнинг керакли қисмлари турли муддатларда йиғилади. масалан, пўстлоқ, куртак эрта баҳорда, барг ўсимлик гуллаши олдидан ёки гуллага...

Формат DOC, 61,5 КБ. Чтобы скачать "доривор ўсимликлар ва уларни етиштиришнинг қисқача тарихи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: доривор ўсимликлар ва уларни ет… DOC Бесплатная загрузка Telegram