доривор тирноқгул, оддий бўймодарон,

DOC 124,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481388937_66439.doc доривор тирноқгул, оддий бўймодарон, доривор гулхайри, катта зубтурум ўсимликлар етиштириш технологияси. режа: 1. доривор тирноқгул 2. оддий бўймодарон 3. доривор гулхайри 4. катта зубтурум доривор тирноқгул — сalendula officinalis l. астрадошлар — asteraceae (мураккабгулдошлар — compositae) оиласига киради. бир йиллик, бўйи 30—50 (баъзан 60) см га етадиган ўт ўсимлик. илдизи шохланган ўқ илдиз. пояси қаттиқ, тик ўсувчи, асос қисмидан бошлаб шохланган, қиррали бўлиб, юқори қисми безли туклар билан қопланган. барги оддий, бандли, чўзиқ-тескари тухумсимон, сертук, пояда кетма-кет жойлашган. поянинг юқори қисмидаги барглари бандсиз, тухумсимон ёки ланцетсимон, гуллари саватчага тўпланган. меваси — писта. июнь ойидан бошлаб, кеч кузгача гуллайди, меваси июлдан бошлаб етилади. географик тарқалиши. бизда ёввойи ҳолда ўсмайди. манзарали ўсимлик сифатида молдова, украина, россиянинг европа қисмининг жанубий туманларида ҳамда кавказда, доривор ўсимлик сифатида эса краснодар ўлкасида, полтава ва москва вилоятларида ўстирилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот диаметри 5 см (3—8 см) бўлган гулбандсиз ёки 3 см дан ошиқ бўлмаган …
2
иги ҳамда 70% спирт ёрдамида ажратиб олинган экстракт моддалари 35% дан кам бўлмаслиги лозим. кимёвий таркиби. маҳсулот таркибида 7,6—7,8 мг % каротин (каротиноидларнинг умумий миқдори саватчанинг тилсимон четки гуллари таркибида 3% га етади), 0,62—0,4% эфир мойи, 0,33—0,88% флавоноидлар (кверцетин, изорамнетин, изокверцетин ва бошқалар), кумаринлар (эскулетин, скополетин, умбеллиферон), 3,44% смолалар, 4% гача шиллиқ, 10,4—11,2% ошловчи моддалар, 19% гача аччиқ модда календен, 6,84% олма, пентадецид ва оз миқдорда салицилат кислоталар, тритерпен диоллар (арнидиол ва фарадиол), тритерпен сапонин-календулозид ҳамда алкалоидлар бўлади. тирноқгул ўсимлигининг барги ва илдизида гликозидлар бўлади. гликозидлар йиғиндисидан календулозид с ва календулозид д гликозидлари ажратиб олинган. календулозид с гидролизланганда 2 молекула глюкоза, бир молекула галактоза ва олеанол кислота (агликони)га парчаланади. ишлатилиши. маҳсулотнинг доривор препаратлари турли яралар, куйганни даволашда, стоматит, ангина ва бошқа томоқ оғриғи касалликларида оғиз ҳамда томоқни чайқаш учун ишлатилади, шунингдек, гастрит, меъда ва ун икки бармоқ ичакнинг яра касалликлари ҳамда жигар касалликларини даволашда қўлланилади. калефлон препарати меъда ва ўн …
3
л экиладиган ерларни кузда ер ҳайдаш олдидан гектарига 20—30 тоннадан маҳаллий ўғит ва фосфор ўғитини йиллик нормасини 70% ни бериб, 25—30 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. тирноқгулни кеч кузда ёки эрта баҳорда экилади. уруғларни экишга тайёрлашда қуйидаги гост қоидаларига риоя қилиш зарур: уруғ кондицияга етган ва i ёки ii класс бўлиши керак; тозалиги 94—96% ва унувчанлиги 70—75% дан кам бўлмаслиги керак. тирноқгулни уруғини эрта баҳорда экишдан олдин ерларни текислаб, бегона ўтлардан тозалаб, тупроқ ҳарорати 20—22°с бўлганда уруғлар 2—3 см чуқурликка қадалади ва гектарига 10—12 кг уруғ сарфланади. уруғлар экиш ускуналари ёрдамида қатор оралари 60 см қилиб экилади ва уруғлар 7—8 кундан кейин униб чиқиши мумкин. тирноқгулни парвариш қилиш дастлабки кўчат ҳосил бўлиши билан бошланади. тирноқгул униб чиққандан кейин, пайкаллар ўтоқ ва ягана қилиниб, қатор ораларига 15—20 см масофада ҳар бир уяга 1—2 тадан ўсимлик қолдирилади. қатордаги бегона ўтлар мотига ёки кетмон ёрдамида тозаланиб турилади. қатор ораларида эса тракторли культиваторлар қўлланилиши ҳам …
4
ирноқгул суғориладиган типик бўз тупроқларда экилган бўлса, намгарчилик кўп бўлган йилларда ер юзасида қатқалоқ ҳосил бўлиши мумкин. бу эса кўчатлар сонини камайишига олиб келади. қатқалоқни йўқотиш учун айланма мотига, майда мола ва игнали ғалтаклар қўлланилади. бундай тадбирлар ўтказилса ниҳоллар зарарланмайди. июнь ва июль ойларида тирноқгул туплаб кетиши натижасида унинг қатор ораларига ишлов бериш анча қийинлашади ва вегетация давомида жуда кўп кўк масса ҳосил қилади. шунинг учун ҳам у озиқа элементларга жуда талабчан ўсимлик ҳисобланади. шуларни эътиборга олиб, тирноқгулни алмашлаб экиш далаларига жойлаштириш тавсия этилади. мавсум давомида тирноқгул экинзорлари ҳаво ҳарорати ва намгарчиликни ҳисобга олган ҳолда 9—10 марта суғорилади. унумдор ерларга экилган, бегона ўтлардан тозаланган ва куз ойларида қатор ораларига 70—80 кг фосфор ўғити билан озиқлантирилган, чуқур культивация қилинган тирноқгул экинзорларини 2—3 йил сақлаб фойдаланиш мумкин бўлади. бунда қайта экиш талаб этилмайди. ҳар йили тирноқгул уруғи тўкилиши натижасида қишда ва баҳорда ўсиб чиққан кўчатлардан фойдаланиш мумкин. тирноқгулни вегетация даврида яхши парвариш …
5
трихограммалар қўйиб юбориш тавсия қилинади. ун шудринг тушган далаларни эса ҳарорат юқори бўлган даврларда гектарига 30 кг майдаланган олтингугурт билан чанглатиш лозим бўлади. ширалар, трипслар ва капалакларга қарши „данадим“, 40% ли эмульсияси билан ўсимликларни ўсув даврида 2 маротаба пуркалади. тирноқгулни ҳосилини йиғиш ва қуритиш. тирноқгулнинг ҳосилини гуллай бошлагандан теришга киришилади. янги очилган гулларини биринчи навбатда қўлда терилади. гул саватчалари тез-тез очилиши муносабати билан ҳар 3 кунда, кечи билан 4—5 кунда териб турилади. ўсимликдан териб олинган тўпгуллар қизиб кетмаслиги ва унинг сифати бузилмаслиги учун саватчаларда ва тўпламларда 3—4 соатдан ортиқ сақланмаслик керак. терилган маҳсулот махсус қуритгич асбобларда (спк), ҳаво (впт-400, 600) қуритгичларда 40—45°с гача қуритилади, 4—6 кун давомида қуритилган маҳсулот босилмасдан махсус қоғоздан ясалган қопчаларда 20 кг дан қилиб жойлаштириб сақланади. маҳсулотни қуруқ омборларда сақлаш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак. оддий бўймодарон — achillea millefolium l. оддий бўймодарон — achillea millefolium l. астрадошлар — asteraceae (мураккабгулдошлар — compositae) оиласига киради. кўп …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "доривор тирноқгул, оддий бўймодарон,"

1481388937_66439.doc доривор тирноқгул, оддий бўймодарон, доривор гулхайри, катта зубтурум ўсимликлар етиштириш технологияси. режа: 1. доривор тирноқгул 2. оддий бўймодарон 3. доривор гулхайри 4. катта зубтурум доривор тирноқгул — сalendula officinalis l. астрадошлар — asteraceae (мураккабгулдошлар — compositae) оиласига киради. бир йиллик, бўйи 30—50 (баъзан 60) см га етадиган ўт ўсимлик. илдизи шохланган ўқ илдиз. пояси қаттиқ, тик ўсувчи, асос қисмидан бошлаб шохланган, қиррали бўлиб, юқори қисми безли туклар билан қопланган. барги оддий, бандли, чўзиқ-тескари тухумсимон, сертук, пояда кетма-кет жойлашган. поянинг юқори қисмидаги барглари бандсиз, тухумсимон ёки ланцетсимон, гуллари саватчага тўпланган. меваси — писта. июнь ойидан бошлаб, кеч кузгача гуллайди, меваси июлдан бошлаб етила...

Формат DOC, 124,5 КБ. Чтобы скачать "доривор тирноқгул, оддий бўймодарон,", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: доривор тирноқгул, оддий бўймод… DOC Бесплатная загрузка Telegram