оддий фенхель (дорихона укропи), доривор қашқарбеда, экма седана ўсимликлар ўстириш технологияси.

DOC 100.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481389048_66441.doc оддий фенхель (дорихона укропи), доривор қашқарбеда, экма седана ўсимликлар ўстириш технологияси. режа: 1. оддий фенхель 2. доривор қашқарбеда 3. экма седана оддий фенхель (дорихона укропи) — foeniculum vulgare mill. (foeniculum officinalis all.) селдердошлар — apiaceae (соябонгулдошлар — umbelliferae) оиласига киради. кўп йиллик (плантацияларда икки йиллик қилиб ўстирилади), бўйи 90—200 см га етадиган ўт ўсимлик. пояси тик ўсувчи, кўп қиррали ва сершохли. барги уч-тўрт марта патсимон ажралган ва қини билан пояда кетма-кет жойлашган. барг бўлаклари ингичка чизиқсимон ёки ипсимон. гуллари майда, сариқ бўлиб, мураккаб соябонга тўпланган. соябонда ўрама ва ўрамача барглар бўлмайди. косача барги жуда майда, тожбарги 5 та, оталиги 5 та, оналик тугуни икки хонали, пастга жойлашган. меваси — қўшалоқ писта. июль-август ойларида гуллайди, меваси сентябрда пишади. географик тарқалиши. ёввойи ҳолда ўрта ер денгизи қирғоғида ўсади. молдова ва украина (хмельницкий вилояти) республикаларида, воронеж вилоятида, краснодар ўлкасида ва шимолий кавказда ўстирилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот оч яшил-қўнғир рангдаги қўшалоқ …
2
к. кимёвий таркиби. мева таркибида 3—6,5% эфир мойи, 20% гача ёғ ва оқсил моддалар бўлади. xi дф га кўра, мева таркибида эфир мойи 3% дан кам бўлмаслиги керак. эфир мойи пишган ва майдаланган мевадан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади. у рангсиз, ёки оч сарғиш, учувчан, арпабодиён мойи ҳидини эслатувчи ҳидга эга, олдин аччиқроқ-ёқимли, сўнгра ширинроқ маза берувчи тиниқ суюқлик. зичлиги 0,960—0,979, рефракция сони 1,527—1,538, +10°c дан паст ҳароратда эфир мойининг крислл қисми (стеароптени) — анетол ажралади. эфир мойи таркибида 50—60% анетал, 10—20% фенхон кетони, 10% гача метилхавикол, оз миқдорда анис альдегид ва анис кислота, пинен, фелландрен, камфен ва бошқа бирикмалари бўлади. дорихона укропи илдизи таркибида 5 та кумарин бирикмалари борлиги ҳамда улардан 2 таси бергаптен ва умбеллиферон эканлиги аниқланган. ишлатилиши. дорихона укропининг меваси ва препаратлари юқори нафас йўллари яллиғланганда балғам кўчирувчи, ич юмшатувчи ҳамда ел ҳайдовчи дори сифатида меъда-ичак касалликлари ва метеоризм (ичакларда газ тўпланиши, қорин дам бўлиши) да ишлатилади. …
3
жратишни тавсия қилинади. доривор укроп иссиқ ва ёруғсевар ўсимлик бўлиб, унинг вегетация даври 120—140 кун давом этади. ўсимлик экиладиган ерларни эрта кузда 25—28 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. ҳайдаш олдидан албатта маҳаллий ўғитлардан гектарига 15—20 тонна ва 50 кг дан суперфосфат ўғити билан озиқлантирилади. доривор укропни экиш учун эрта баҳорда ерлар борона ва мола билан текисланади. бегона ўтларнинг илдизларидан тозаланади. экиш март ойининг биринчи 10 кунлигида сабзавот экадиган сеялкалар билан қатор ораларини 60 см қилиб амалга оширилади. уруғларни тупроқнинг нам қатламига 3—4 см чуқурликка қадалади ва 1 гектар ерга экиш учун сарфланадиган меъёри 8—10 кг ни ташкил этади. уруғларни тупроқ юзасига бир текисда тушиши учун экиш олдидан улар қуруқ ва майда ёғоч қириндиси, гўнг ёки қум билан аралаштирилиб экилади. доривор укроп кузда экилганда уруғларнинг бир қисми кўкаради ва тўпбарг тарзида қишлайди. эрта баҳорда экилганлари 8—9 кунда униб чиқади. майсалар униб чиққандан кейин кўчат оралари культиваторлар ёрдамида юмшатилади ва қўлда ўтоқ қилинади. …
4
ан азот, 30 кг дан фосфор ва калий ўғити беришни тавсия қилинади. гуллаш фазасида берилган ўғитлар ўсимликни яхши ўсиб ривожланиши ва бақувват илдиз отишига имконият туғдиради. озиқлантириш ҳар бир суғоришдан олдин амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. биринчи йили об-ҳаво ва тупроқдаги намликни ҳисобга олган ҳолда 6—7 марта суғорилади. иккинчи ва кейинги йилларда доривор укроп экилган майдонлар гуллаш фазасигача икки марта гектарига 50 кг дан азот ўғити билан озиқлантирилади. маҳсулот тайёрлаш. доривор укроп ўсимлигини ҳосилини йиғиб олиш бирмунча мураккаб жараён ҳисобланади. уларнинг уруғларини пишиши бир хил муддатда рўй бермайди. олдин пишганлари тўкилиб кетиши мумкин. шуларни эътиборга олиб, уруғлар қўнғир рангга кира бошлаганда биринчи марта қўлда терилади. шу даврда уларнинг таркибида кўп миқдорда эфир мойи тўпланган бўлади. кейинги йиғимни 10—12 кундан кейин механизмлар ёрдамида амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. яъни қайта жиҳозланган ск-3, ск-4 ва бошқа комбайнлар билан йиғиб даладан олиб чиқиб кетилади. катта майдонларда экилган доривор укропни узоғи билан 5—6 кун …
5
етсимон шаклдаги 5 бўлакка қирқилган. гултожиси капалак-гулдошларга хос тузилган. оталиги 10 та, шундан биттаси бирлашмаган, қолганлари бирлашган. оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган. меваси — тухумсимон, кўндалангига буришган, кулранг тусли, туксиз, бир уруғли дуккак. июнь-сентябрь ойларида гуллайди, уруғи эса август ойидан бошлаб етилади. географик тарқалиши. йўл ёқаларида, ўтлоқларда, экинзорларда ўсади. асосан украина, белорус, молдова, болтиқ бўйи давлатлар, россиянинг европа қисмида, ўарбий сибирда, кавказда ва ўрта осиёда учрайди. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот майдаланган барг ва гул аралашмаларидан иборат. маҳсулотнинг ёқимли ҳиди, шўр ва аччиқ мазаси бор. маҳсулотга қашқарбеданинг бошқа турлари (melilotus dentatus pers. — гули ҳидсиз, қўшимча барги тишсимон қиррали, melilotus albus desr. — гули оқ рангли) аралашиб қолмаслиги лозим. маҳсулот намлиги 14%, умумий кули 10%, диаметри 3 мм дан йўғон бўлган поялар 2%, тешигининг диаметри 0,5 мм ли элакдан ўтадиган майда бўлаклар 5%, сарғайган, қўнғир рангли ва қорайган бўлаклар 2%, органик аралашмалар 1% ва минерал аралашмалар 0,5% дан кўп …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оддий фенхель (дорихона укропи), доривор қашқарбеда, экма седана ўсимликлар ўстириш технологияси."

1481389048_66441.doc оддий фенхель (дорихона укропи), доривор қашқарбеда, экма седана ўсимликлар ўстириш технологияси. режа: 1. оддий фенхель 2. доривор қашқарбеда 3. экма седана оддий фенхель (дорихона укропи) — foeniculum vulgare mill. (foeniculum officinalis all.) селдердошлар — apiaceae (соябонгулдошлар — umbelliferae) оиласига киради. кўп йиллик (плантацияларда икки йиллик қилиб ўстирилади), бўйи 90—200 см га етадиган ўт ўсимлик. пояси тик ўсувчи, кўп қиррали ва сершохли. барги уч-тўрт марта патсимон ажралган ва қини билан пояда кетма-кет жойлашган. барг бўлаклари ингичка чизиқсимон ёки ипсимон. гуллари майда, сариқ бўлиб, мураккаб соябонга тўпланган. соябонда ўрама ва ўрамача барглар бўлмайди. косача барги жуда майда, тожбарги 5 та, оталиги 5 та, оналик тугуни икки хонали, пастга жой...

DOC format, 100.0 KB. To download "оддий фенхель (дорихона укропи), доривор қашқарбеда, экма седана ўсимликлар ўстириш технологияси.", click the Telegram button on the left.