inula grandis

DOC 29 pages 4.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси битирув олди амалиёти ҳисоботи тайёрлади: м.с.луқмонова текширди: з.т.пазилбекова м.у.низомова тошкент 2020 мундарижа кириш 3 i.боб адабиётлар шарҳи 5 ii.боб. битирув олди амалиётимнинг асосий қисми 10 2.1. inula grandis ўсимлигини экишдан олдин ер танлаш 10 2.2. inula grandis ўсимлигини экишга тайёрлаш тадбирлари. 11 2.3. inula grandis ўсимлигини суғориш тартиблари 13 2.4. inula grandis ўсимлигининг кўчат қалинлиги 15 2.5. inula grandis ўсимлигини ўсиши ва ривожланиши 16 хулоса 19 адабиётлар рўйхати 20 кириш ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёев 2020 йил 10 апрелдаги “ёввойи холда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий холда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидги” № пқ-4670-сонли қарорида махаллий флорага мансуб 4,3 мингдан ортиқ ўсимликларни 750 тури доривор ҳисобланиб, улардан 112 тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган, шундан 70 тури фарматевтика саноатида фаол қўлланилиб келинмоқда. 2019 йилда …
2 / 29
ш технологиясини ишлаб чиқишда кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқаради. бундан ташқари кўплаб ўрмон, фермер ва бошқа мулкчилик шаклидаги ҳўжаликларда ҳам ўстирилмоқда. ғарбий тян-шаннинг ўсимликлар хом ашёларидан тўғри ҳамда оқилона фойдаланиш тўғрисида ўзбекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда ўзбекистон қишлоқ ва сув ҳўжалик вазирлигига қарашли ўрмон ҳўжалик бошқармасига табиат бойликларидан фойдаланиш тўғрисидаги тадбирлар белгиланди. ёввойи ўсимликлар заҳираалридан фойдаланишда, уларни тайёрлаш тартиби ҳамда муҳофаза этиш қоидаларига тўла риоя қилмоқ лозим. таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда мамлакатимизда фармацевтика саноати ва дорихоналарни ўсимликлар хом ашёси билан таъминлаш мақсадида ихтисослашган, фермер, ўрмон ва бошқа мулкчилик шаклидаги хўжаликларида энг кўпи билан 42 тагача доривор ўсимликлар турлари ўстирилади. россия федерацияси, украина, молдова, миср араб республикаси ва бир қатор мамлакатларда доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланиш бирмунча яхши йўлга қўйилган. мустақилликка эришилгандан сўнг ўзбекистон республикасининг фармацевтика саноати тезлик билан ривожлана бошлади. ҳозирги вақтда бундай корхоналарнинг сони 70 тадан ортиқдир. шу сабабли ҳам, ушбу саноатни доривор ўсимликлар хом ашёси билан …
3 / 29
амара берадиган, кучли таъсир этувчи дори моддалари яратилган бўлишига қарамай доривор ўсимликларга бўлган қизиқиш яна кучайиб бормоқда. мустақиллик йилларида мамлакатимизда шифобахш ўсимликлар хом ашёсини етиштириш билан шуғулланувчи ихтисосслашган фермер ҳамда бошқа мулкчилик шаклидаги хўжаликлар ташкил қилинди. шифобахш ўсимликларни етиштиришга катта эътибор берилмоқда. мамлакатимизда фармацевтика саноати учун хом ашёси четдан келтирилаётган тиканли артишокнинг биомассаси оғирлиги ва ундаги биологик фаол моддалардан флавоноидлар гуруxига мансуб бўлган рутин, кверцитин ва бошқа моддаларни синтез қилувчи ушбу ўсимликни етиштириш муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади [1, 7, 14,]. дастлабки шифобахш ўсимликлар ҳақидаги асарлар қадимий греция табиби гиппократ (суқрот, 460-377 йиллар) қаламига мансуб. у уша замон тиббиётида қўлланиладиган икки юздан ортиқ; ўсимлик устида маълумот беради. эрамизнинг биринчи асрида қадимий замонларда қўлланган барча шифобахш ўсимликларга машҳур грек табиби диоскорид томонидан таъриф берилган эди. шифобахш ўсимликлардан тиббий мақсадлар учун фойдаланиш борасида буюк табиб, абу али ибн синонинг хизматлари бениҳоя каттадир. абу али ибн сино «алқонун» асарида 900 га …
4 / 29
унлаштириш давлат бош ислоxатчилик ролига боғлиқдир. ўзбекистонда давлат экологик сиёсатининг ташкилий асослари, институционал тизимини шакллантириш устувор вазифага айланмоқда. айниқса, ўзбекистонда экологик вазият кескинлашувининг глобаллашуви бу сиёсатни устувор йўналишга айлантирмоқда. [7]. тиббиётда жуда қадим замонлардан ҳозирги цивилизация давригача доривор воситалар ишлаб чиқариш табиатда кенг тарқалган доривор ўсимликлар ҳиссасига тўғри келган. доривор воситаларнинг асосий қисми атроф табиатда ёввойи ҳолатда кенг тарқалган ўсимликлардан тайёрланиб келинган. ҳозирги вақтга келиб ерларни қишлоқ хўжалигида жадал ўзлаштирилиши, шунингдек, турли хил қурилишлар, чорва моллари учун табиий яйловларга ажратилиши, ҳар хил қазилма бойликлари ковлаб олиниши уларнинг умумий майдонини қисқартириб юбормоқда. мамлакатимизда доривор ўсимликларнинг 230 мавжуд туридан 159 таси табиатда ёввойи ҳолатда учрайдиган ўсимликлар ҳиссасига тўғри келса, атиги 50 таси маданий ҳолда ўсадиган ўсимликлар ҳиссасига тўғри келади [11]. доривор ўсимликлар етиштириш тармоғи ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг энг ёш тармоғи ҳисобланади. ўзбекистон флораси доривор ўсимликлар хилма-хиллигига жуда бой бўлиб, ҳозирда доривор ўсимликларнинг 557 та. турини [12]. кимёвий ва формакологик таркиби ўрганилмоқда. сўнги …
5 / 29
даврда ҳам жанубий осиё ва африка давлатларида доривор ўсимликлар ҳамон асосий даво воситалари бўлиб қолмоқда. кейинги йилларда синтез йўли билан жуда кўплаб янги ва яхши самара берадиган, кучли таъсир этувчи дори моддалари яратилган бўлишига қарамай доривор ўсимликларга бўлган қизиқиш яна кучайиб бормоқда. жаҳон маданиятига улкан ҳисса қўшган олим абу али ибн сино доривор ўсимликларга алоҳида эътибор берган. унинг шоҳ асари бўлган «китоб ул-қонун фитт-тиб» «тиббиёт қонунлари» асарида таърифланган доривор ўсимликларнинг 165 таси ҳозирги замон табобатининг даволаш амалиётида қўлланилмоқда. ана шундай доривор ўсимликларни ўзида мужассам этган истиқболли вакиллар мураккабдошлар (asteraceae) оиласига мансуб ўсимлик турларидир. мураккабдошлар оиласи икки паллали ўсимликлар ичида энг катта оилалардан саналади, уларнинг ер юзида 1150 дан 1300 га яқин туркуми хамда 2000 дан ортиқ турлари мавжуд. мураккабгулдошлар тундрадан эквадоргача бўлган барча жойларда, денгиз бўйларида, қумликларда, қора тупроқли ерларда учрайди. inula туркумига оид ўсимликларнинг 100 га яқин турлари евро осиё (канар оролларидан то япониягача) ҳамда африка ва мадагаскарда учрайди. …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "inula grandis"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси битирув олди амалиёти ҳисоботи тайёрлади: м.с.луқмонова текширди: з.т.пазилбекова м.у.низомова тошкент 2020 мундарижа кириш 3 i.боб адабиётлар шарҳи 5 ii.боб. битирув олди амалиётимнинг асосий қисми 10 2.1. inula grandis ўсимлигини экишдан олдин ер танлаш 10 2.2. inula grandis ўсимлигини экишга тайёрлаш тадбирлари. 11 2.3. inula grandis ўсимлигини суғориш тартиблари 13 2.4. inula grandis ўсимлигининг кўчат қалинлиги 15 2.5. inula grandis ўсимлигини ўсиши ва ривожланиши 16 хулоса 19 адабиётлар рўйхати 20 кириш ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёев 2020 йил 10 апрелдаги “ёввойи холда ўсувчи доривор ўсимликларни...

This file contains 29 pages in DOC format (4.0 MB). To download "inula grandis", click the Telegram button on the left.

Tags: inula grandis DOC 29 pages Free download Telegram