тукли эрва (пол-пола) — aerva lanata juss ва қовоқ — cucurbita

DOC 75.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1480789435_66324.doc тукли эрва (пол-пола) — aerva lanata juss. а. ва қовоқ — cucurbita режа: 1. тукли эрва 2. қовоқ тукли эрва (пол-пола) — aerva lanata juss. а. мачиндошлар (тожихўроздошлар) — аmагапthасеае оиласига киради. кўп йиллик, шохланган ва бўйи 55—70 см га етадиган ўт ўсимлик. барглари ланцетсимон, овалсимон ёки эллипссимон, текис қиррали бўлиб, қисқа банди ёрдамида поя ва шохларда қарама-қарши жойлашган. гуллари майда, оч яшил рангли бўлиб, қисқа бошоқсимон гултўпламига ўрнашган. уруғи ялтироқ, қора рангли. ўсимликнинг ҳамма қисми сертукли, кулрангда. географик тарқалиши. ҳиндистон, филиппин, янги гвинея ва бошқа осиё ва африканинг тропик туманларидаги қумли ерларда, чўлларда ва буталар орасида ўсади. ўзбекистонда тукли эрва бир йиллик ўт ўсимлик сифатида ўстирилади. маҳсулот тайёрлаш. ўсимлик гуллаган даврида ер устки қисми ўриб олинади ва 3—4 см қалинликда соя ерда бирор нарса (фанер тахта, брезент, мато ва бошқалар) устига ёйиб қуритилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. маҳсулот поя, барглар ва гул тўпламларидан ташкил топган. барглари тухумсимон ёки эллипссимон, …
2
ш ва спазмолитик таъсирга эга. шунинг учун ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тукли эрва дамламасини республика ҳудудида тиббиёт амалиётида спазмолитик ва пешоб ҳайдовчи восита сифатида ишлатишга рухсат берган. доривор препаратлари. тукли эрва ер устки қисмининг дамламаси. тукли эрва ўсимлигини ўстириш технологияси тукли эрва африка, осиё, филиппин ва янги гвинеянинг тропик ва субропик мамлакатларида табиий шароитда ўсадиган кўп йиллик бегона ўт. ўзбекистонда эса бир йиллик ўт ўсимлиги ҳисобланади. ундан хомашё олиш учун барча тупроқларда экиш мумкин. агар тукли эрвадан уруғ олинадиган бўлса бош ўсимликларни албатта теплицаларда сабзавотларга ўхшатиб иссиқхоналарда ўстириб кўчат қилиб ҳам ўтказилади. ўсимликдан кўчат етиштириш учун март ойларининг бошларида иссиқхоналарда тахтақутиларда 20—25 даража ҳароратда уруғ экилади. уруғ 1 м2 ерга 0,5 г сарфланиб, 1—2 мм чуқурликда қадалади. уруғлар униб чиққунча тупроқнинг юзасини нам ҳолатда сақланишни тавсия қилинади. уруғ экилгандан кейин майсалар 7—8 кунда униб чиқади. ўсимлик 4—5 марта чин барг чиқарганда кўчатлар далага олиб чиқиб пушталарга экилади. пушталар 60 …
3
и 18—20°с га етганда 10—12 кунда майсалар униб чиқади. майсалар жуда нозик бўлганлиги сабабли 3—5 чин барг чиқарганда уни кўмиб юбормаслик учун эҳтиёткорлик билан парваришни бошлаш керак. қатор оралари кетмон билан ўтоқ қилинади, бегона ўтлардан тозаланади ва ҳар 2—3 марта суғорилгандан кейин оралари культивация қилинади. ҳар 10 см оралиқда 1—2 тадан ўсимлик қолдириб, ягана қилинади. ўсимликни вегетация давомида 8—10 марта суғорилади. тукли эрвани биринчи озиқлантириш майсалар униб чиққандан кейин гектар ҳисобига 40 кг дан азот, 30 кг дан калий беришни тавсия қилинади. ўсимлик озиқа элементларига талабчан бўлганлиги сабабли иккинчи озиқлантиришни шоналаш фазасида 30 кг азот ва 40 кг фосфор ўғити берилади. тукли эрва гуллаш фазасида жуда кўп озиқа моддаларни, айниқса калий ўғитига талабчан бўлади. шуларни эътиборга олиб охирги ўғитлашда гектар ҳисобига 30 кг азот ва 20 кг дан калий ўғити билан озиқлантирилади. озиқлантириш ҳар бир суғориш олдидан амалга оширилиши керак. маҳсулот тайёрлаш. ўсимликнинг ер устки қисми қийғоч гуллаш — уруғ …
4
ойлашган. гулкосачаси қўнғироқсимон, 5 бўлакли, гултожиси воронкасимон-қўнғироқсимон, беш бўлакли. оталиги 5 та, оналик тугуни 3 хонали, пастга жойлашган. меваси — йирик, кўп уруғли, серэт ва ширали, турли рангдаги ва шаклдаги ҳўл мева. уруғи оқ рангли, япалоқ эллипссимон бўлади. июнь ойидан бошлаб гуллайди, меваси август-октябрда пишади. географик тарқалиши. ватани мексика. кўпчилик туманларда полиз экини сифатида ўстирилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот тозаланган уруғдан иборат. қовоқ уруғи оқ рангли, япалоқ-эллипссимон, бир томонга бир оз торайган, узунлиги 1,5—3,5 см, эни 0,8—1,4 см га тенг. уруғ 2 қават пўст билан қопланган: ташқи томондаги оқ рангли ёғочланган ва ички томондаги яшил-кулранг тусли пардасимон қаватлардан иборат. маҳсулот ёқимли мазага эга. xi дф га кўра уруғ намлиги 13%, умумий кули 5%, мева тевараги ва қовоқнинг юмшоқ қисмининг қуриган қолдиқлари 0,2%, ичи бўш (мағизсиз) ва зарарланган уруғлар 2%, органик аралашмалар 0,5% ва минерал аралашмалар 0,1% дан ошиқ бўлмаслиги керак. кимёвий таркиби. қовоқ уруғи таркибида 50% гача ёғ, витамин …
5
. каротиннинг ёғдаги эритмаси (эмульция ҳолида ишлатилади). гижжаларни тушириш учун 300 г (болалар учун 3—4 ёшгача 75 г, 5—7 ёшгача 100 г, 10—12 ёшгача 150 г) қовоқ уруғини ховончада эзиб, 50—100 г асал ёки мураббо билан аралаштириб эрталаб наҳорда (овқат емасдан олдин) истеъмол қилинади. беморга 3 соатдан кейин тузли сурги дори берилади ва ярим соат ўтгандан кейин клизма қилинади. сўнгра овқат истеъмол қилишга рухсат этилади. қовоқ уруғи қайнатмасини тайёрлаш учун 500 г тозаланган ва ховончада эзилган уруғга 1000 г (5 стакан) сув қўшиб, сув ҳаммоми устида 2 соат давомида қиздирилади (қайнамаслиги лозим). қайнатмани дока орқали сузилади, устидан мой пардасини олиб ташлаб, 20—30 дақиқа давомида ҳаммаси истеъмол қилинади, 2 соат ўтгач тузли сурги берилади. қовоқни ўстириш технолигияси ерни танлаш-тайёрлаш. полиз экинларини экишга тайёргарлик кўришда кузги шудгор муҳим ўрин тутади. полиз экинларини экишда тупроқнинг механик ва кимёвий таркиби, унумдорлиги муҳим аҳамиятга эга. полиз экинлари ҳаво ва намликни яхши ўтказадиган ғовак тупроқларда органик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тукли эрва (пол-пола) — aerva lanata juss ва қовоқ — cucurbita"

1480789435_66324.doc тукли эрва (пол-пола) — aerva lanata juss. а. ва қовоқ — cucurbita режа: 1. тукли эрва 2. қовоқ тукли эрва (пол-пола) — aerva lanata juss. а. мачиндошлар (тожихўроздошлар) — аmагапthасеае оиласига киради. кўп йиллик, шохланган ва бўйи 55—70 см га етадиган ўт ўсимлик. барглари ланцетсимон, овалсимон ёки эллипссимон, текис қиррали бўлиб, қисқа банди ёрдамида поя ва шохларда қарама-қарши жойлашган. гуллари майда, оч яшил рангли бўлиб, қисқа бошоқсимон гултўпламига ўрнашган. уруғи ялтироқ, қора рангли. ўсимликнинг ҳамма қисми сертукли, кулрангда. географик тарқалиши. ҳиндистон, филиппин, янги гвинея ва бошқа осиё ва африканинг тропик туманларидаги қумли ерларда, чўлларда ва буталар орасида ўсади. ўзбекистонда тукли эрва бир йиллик ўт ўсимлик сифатида ўстирилади. маҳсулот т...

DOC format, 75.5 KB. To download "тукли эрва (пол-пола) — aerva lanata juss ва қовоқ — cucurbita", click the Telegram button on the left.