qishloq хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас

PDF 32 стр. 9,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 32
9. қовоқ етиштириш_danila.indd қовоқ етиштириш9–китоб 100 китоб тўплами қовоқ етиштириш 9-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз …
2 / 32
ибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб тузувчилар: с.a. юнусов – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси доценти қ.х.ф.д. тақризчилар: м.ў. халимова – сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти сабзавот ва полиз экинлари селекцияси лабораторияси катта илмий ходими, қ.х.ф.н. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев. муҳаррир: г.а. чоршанбиева – шарқшунослик университети таржимашунослик ва халқаро журналистика кафедраси ўқитувчиси, таржимон. isbn 978-9943-6678-5-3 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж – 2021 ушбу қўлланма “агробанк” атб муассислигида тайёрланди ҳамда нашр эттирилди. билдирилган фикр-мулоҳаза, хулоса …
3 / 32
к 634.8.032:635.621 кбк 42.347 қ 52 мундарижа кириш....................................................................................................................7 қовоқнинг хусусиятлари............................................................................8 қовоқнинг морфо-биологик хусусиятлари....................................9 тупроқ шароити.............................................................................................15 нав намуналари............................................................................................16 ерни экишга тайёрлаш..............................................................................18 экиш муддати ва усули..............................................................................18 ўғитлаш..............................................................................................................19 парваришлаш................................................................................................19 касаллик ва зараркунандалари, уларга қарши курашиш............................................................................................................21 ҳосилдорлик...................................................................................................23 сақланиши.......................................................................................................25 маҳсулотнинг қиймати ва баҳоланиши.........................................26 фойдаланилган адабиётлар рўйхати..............................................27 7 қовоқ етиштириш9–китоб кириш қовоқдош экинлар озиқли ва таъм сифати юқори бўлганлигидан қадимда ўрта осиё ҳалқларининг энг муҳим ва севимли маҳсулоти бўлиб келган. сабзавотлар инсон организмини карбон сувлар, оқсиллар ва ёғлар билан тўйинтиришда қўшимча манба ҳисобланади. энг кўп истеъмол қилинадиган сабзавотларнинг озуқалик қуввати 150-400 к/ккал ни ташкил этади. улар ўз таркибида кўп миқдорда биологик актив моддалар: витаминлар, тузлар, пектин модд
4 / 32
алари, ферментлар, органик кислоталар, эфир мойлари, хушбўй ҳид берувчи моддаларни сақлайди, шунинг учун улар шифобахшлик ҳамда юқори мазага эгадир. республикамизда ҳозирги кунда қовоқдош экинларини етиштиришда янги технологияларни қўллаш, экин майдонларини кенгайтириш ва юқори ҳосил олиш кўзда тутилган. фермер хўжаликлари, кластерлар ва аҳоли томорқа хўжаликларида дала маданиятига эътибор бериш, дала майдони четларидан унумли фойдаланишда қовоқ экинини етиштириш ҳамда маҳсулот экспортини йўлга қўйиш кўзда тутилган. халқимизнинг соғлом турмуш тарзини яратишда қовоқ маҳсулотининг ўзига хос ўрни бўлиб, у шифобахшлиги, витаминларга бойлиги билан қадимдан маълум. ушбу экинни етиштиришда, юқори ҳосил олиш ва иқтисодий самарага эришишда қўлланманинг фойдаси бўлади, деган умиддамиз. 8 100 китоб тўплами қовоқнинг хусусиятлари полиз экинлари мевасидан истеъмолда янгилигича ва саноатда қайта ишлаш учун хомашё сифатида, чорвачиликда ширали озуқа сифатида фойдаланилади. бундан ташқари, уларнинг даволашдаги аҳамияти қадимдан халқ табобатида маълум. қовоқ меваси эти таркибида осон ҳазм бўладиган қанд бўлиб, у буйрак, жигар ва юрак-қон-томир касалликларини даволашда ишлатилади. қовоқнинг эти яллиғланишга қарши, уруғ …
5 / 32
диш, чилим, турли хил ўйинчоқлар ва люффа (қозон ювғич)дан ҳар хил рўзғор мақсадларида фойдаланиш мумкин. қовоқнинг морфо-биологик хусусиятлари қовоқ 4 та кенжа туркум ва 25 турни ўз ичига оладиган cucurbita l. туркумига киради. ўзбекистонда экиладиган қовоқлар морфологик ва хўжалик-биологик белгиларига эга бўлган 3 та турга киради: 1. қаттиқ пўстли ёки оддий қовоқ – c. pepo l. 2. йирик мевали қовоқ – c. maxima duch. 3. мускат қовоқ – c. moschata duch. кам тарқалган қовоқ турлари 10 100 китоб тўплами республикамиз фермер хўжаликлари ва шахсий томорқаларда қовоқнинг 140 дан ортиқ нав намуналари учрайди, булардан мускат қовоқлари 40-45% ни, йирик мевали қовоқлар 30-35% ни ва қаттиқ пўстли қовоқлар 25-30% ни ташкил этади. турли хил қовоқ навлари 11 қовоқ етиштириш9–китоб қовоқ илдизлари кучли ривожланган бўлиб, асосий илдизлари 2 м гача чуқурликка кириб боради, ён илдизлари тарқалиш радиуси 2-5 м гача, умумий узунлиги бир туп қовоқда 171,5 метргача етади. қовоқ барглари йирик, бандлари узун …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 32 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "qishloq хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас"

9. қовоқ етиштириш_danila.indd қовоқ етиштириш9–китоб 100 китоб тўплами қовоқ етиштириш 9-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайт...

Этот файл содержит 32 стр. в формате PDF (9,4 МБ). Чтобы скачать "qishloq хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: qishloq хўжалигини илмий асосда… PDF 32 стр. Бесплатная загрузка Telegram