хоразм вилояти хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари

DOC 66,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663191615.doc хоразм вилояти хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари xоразм вилояти хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари хоразм вилояти республика иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга. вилоят ҳиссасига республиканинг 1.4 фоиз ҳудуди ва аҳолисининг 5.4 фоизи тўғри келгани ҳолда, қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 7.8, саноат маҳсулотларининг 2.8 фоизини беради. яимнинг аҳоли жон бошига мужассамлашуви бўйича вилоят республикада 6 ўринда туради. аммо, вилоят мамлакатнинг табиий ва минерал ресурслари чегараланган, экологик шароити бузилган ҳудудлари қаторига киради. бозор иқтисодиёти шароитида, республиканинг бошқа маъмурий тизимларида кузатилганидек, вилоят иқтисодиётида маълум ўзгаришлар рўй берди. қишлоқ хўжалиги асоси бўлган пахтачиликда маҳсулот етиштириш 2003 йилгача аста - секинлик билан камайиб, ғалла етиштириш эса, аксинча, ошиб борди. соҳада иқтисодий ислоҳотлар босқичса – босқич амалга оширилиб, 2006 йилда деярли барча экин майдонлари фермер зўжаликлари ихтиёрига ўтказилди. хўжалик соҳасида маҳсулот етиштиришнинг таркибий турланиши билан бирга айрим салбий ҳолатлар ҳам юзага келди. тармоқда иқтисодий муаммолар туфайли экин майдонларининг мелиоратив ҳолати анча ёмонлашди, ўртача ҳосилдорлик 80 – йилларга нисбатан сезиларли даражада …
2
гина бир текис фаолият юритиб кета олди. хўжаликнинг узоқ давр давомида ривожланиб, ихтисослаштирилган тармоқ-лар даражасига кўтарилган соҳалари унинг келгуси тараққиётида асосий ўрин тутиши ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этишда жойланиш омилларини эътиборга олмасликнинг катта иқтисодий йўқотишларга олиб келиши келгуси тараққиётда инобатга олиниши лозим. юқорида таъкидлаганимиздек, вилоятнинг ресурс салоҳияти, айниқса минерал ресурс салоҳияти республиканинг кўпгина бошқа вилоятлариникига қараганда анча чекланган. айни вақтда, европанинг ривожланган мамлакатларига республи-канинг бошқа ҳудудларига нисбатан яқинроқ бўлсада, ўрта осиё миқёсида истеъмол бозори чекланган қолоқ ҳудудлари билан чегараланган. маълумки, ўз тараққиётида ортда қолаётган минтақалар иқтисодиётини тараққий қилдиришда ривожланган ҳудудлар салоҳиятига суяниш тажрибаси унчалик самара бермаган. шу боис, етакчи мамлакатларда минтақавий муаммоларни ҳудуд ички ресурсларига таянган ҳолда бартараф этиш сиёсати юргизилмоқда. вилоят иқтисодиётини ривожлантириш масалаларини босқичма – босқич олиб бориш, яъни ишлаб чиқаришни “пастдан юқорига” қараб ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. хоразм республиканинг йирик пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи ҳудудларидан биридир. вилоятда саноат ишлаб чиқаришнинг ривожланитирилиши мавжуд қишлоқ хўжалиги хом – ашёларини …
3
ттекстил” қк каби, ҳар бири 5 минг тонна пахта толасини қайта ишловчи 10 дан ортиқ тўқимачилик мажмуаларини барпо этиш имкониятлари мавжуд. минтақада ҳар йили 200 – 220 минг тонна сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 82 – 85 минг тонна мева ва узум етиштирилади. улар орасида айрим турларигина маълум даражада қайта ишловга тортилган, холос. бу эса, ўз навбатида, озиқ – овқат саноатини ривожлантириш учун имкониятлар катта эканлигидан далолат беради. вилоят саноатининг бошқа тармоқлари асосан минтақа ва республика агросаноат мажмуига хизмат қилувчи хусусиятга эга бўлиб, уларнинг ривожланиши ички талабга боғлиқ. саноат ишлаб чиқаришини вилоят ресурс салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ривожлантириш унинг хўжалик тизимига комплекс таъсир этувчи механизмга эга бўлиши лозим. бу борада маҳаллий хом ашёни юқори даражада қайта ишлашни йўлга қўйилиши иқтисодиётнинг аграр соҳасида маҳсулот тайёрлашнинг интенсивлашишига таъсир ўтказади. талабнинг кучайиши маҳсулот ҳажми ва сифати ортиб боришига, аграр секторда фаолият юритувчилар даромадининг ортиб боришига олиб келади. иқтисодиёт соҳалари ўртасида боғлиқликнинг кучайиши ички даромаднинг ортиши, …
4
й осиё мамлакатларида (ж.корея, хитой, тайвань) машинасозликнинг ушбу соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. саноат ривожланишининг учинчи босқичи бевосита республиканинг жаҳон иқтисодиёти интеграциясига қўшилув жараёнининг даврий хусусиятлари билан боғлиқдир. вилоятда ер ресурсларининг чекланганлиги, фермерчиликнинг жорий этилиши ҳамда яқин келажакда қишлоқ хўжалигининг технологик қуролланиш даражасининг кўтарилиши туфайли ортиқча меҳнат ресурсларининг вужудга келиши сабабли саноатда ўсиш қутбларини шакллантириш, урбанизация жараёнини бошқарув механизмлари орқали кучайтириш долзарб масалалардан саналади. шунингдек, қишлоқ хўжалигидан бўшаган ортиқча меҳнат ресурсларини янги қувватлар ташкил этиш орқали саноат ишлаб чиқаришига жалб этиш чора – тадбирларини ишлаб чиқиш лозим. акс ҳолда, вилоят республиканинг ижтимоий – иқтисодий жиҳатдан суст рвожланган ҳудудларидан бири бўлиб қолаверади. хоразм вилоятида саноат ишлаб чиқаришнинг секин ривожланиши урбанизациялаш даражасини пасайиб боришига олиб келмоқда. хўжалик моноцентрик кўриниш (туман марказлари аксариятининг саноат салоҳияти жуда паст) касб этиб бораётган бир пайтда вилоят маркази иқтисодиёти асосини хизмат кўрсатиш соҳалари ташкил этиб келмоқда. юқорида кўриб ўтилганидек, вилоят хўжалигини босқичма – босқич ички ресурс имкониятларига …
5
хоразм вилояти хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хоразм вилояти хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари" haqida

1663191615.doc хоразм вилояти хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари xоразм вилояти хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари хоразм вилояти республика иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга. вилоят ҳиссасига республиканинг 1.4 фоиз ҳудуди ва аҳолисининг 5.4 фоизи тўғри келгани ҳолда, қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 7.8, саноат маҳсулотларининг 2.8 фоизини беради. яимнинг аҳоли жон бошига мужассамлашуви бўйича вилоят республикада 6 ўринда туради. аммо, вилоят мамлакатнинг табиий ва минерал ресурслари чегараланган, экологик шароити бузилган ҳудудлари қаторига киради. бозор иқтисодиёти шароитида, республиканинг бошқа маъмурий тизимларида кузатилганидек, вилоят иқтисодиётида маълум ўзгаришлар рўй берди. қишлоқ хўжалиги асоси бўлган пахтачиликда маҳсулот етиштириш 2003 йилгача аста - секинлик била...

DOC format, 66,4 KB. "хоразм вилояти хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.