илмий – техник тараққиёт ва қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш

DOC 54.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355577966_41069.doc www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг иқтисодий моҳияти 2. фан, техника тараққиёти ва интенсивлаштириш 3.қишлоқ хўжалигининг интенсивлаштириш даражаси ва иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг иқтисодий моҳияти иқтисодий фан ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг икки йўлини бир-биридан фарқ қилади. биринчи йўл экстенсив ривожланиш йўли бўлиб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ишлаб чиқариш жараёнига янги ва янги ресурслар (ер, чорва молларининг сони ва ҳ.к.) жалб қилиш ҳисобига таъминланади. бунда маҳсулот ҳажмининг кўпайиши асосанишлаб чиқариш омилларининг кўпайиши ҳисобига юз беради.масалан, ўтган йили хўжалик 500гектар ерга дон экиб, ҳар гектаридан 40 центнердан, жами 2000 тонна ялпи ҳосил олган эди. жорий йилда эса донли экинлардан 3000 тонна ялпи ҳосил олинди. шу 3000 тонна ҳосилни олиш учун жами ўтган йилдагидан 100 гектар кўп ёки 600 гектарга дон экилади. ҳосилдорлик эса жорий йилда ҳам 40 центинерни ташкил қилди. маҳсулот ишлаб чиқаришни бу йил билан кўпайтириш экстенсив йўл ҳисобланади. албатта, 600 гектар ерга 500 гектар ерга нисбатан …
2
й сарфларни ошириш эвазига маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришдир. ер бирлиги ёки бир бош чорва молигасарфланадиган меҳнат ва моддий харажатлар самарасиз ўсиши мумкин эмас. интенсив ривожланишнинг иқтисодий моҳияти шундаки, сарфланаётган меҳнат ва моддий харажатларнинг ўсиши нисбатан олинаётган маҳсулот миқдори тезроқ ўсиши керак. бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бир бирлиги таннархи нисбатан камайиб бориши лозим. масалан, ўтган йили етиштирилаётган 2000 тонна доннинг ҳосилдорлиги 40 центнерни ҳар бир центнери таннархи 500 сўмни ташкил этади, деб фараз қилайлик. жорий йилда дон экилган хар гектар майдонга меҳнат ва моддий сарфларни 10 фоизга кўп қилдик. агарда ҳосилдорлик ҳам 10фоизга ёки ундан камга ошса, интенсив ривожланишнинг самараси 0 га енг бўлар эди. бу ҳолда интенсив ривожланишнинг иқтисодий моҳиятини кўрсатиш имкони йўқ. агарда сарфланган меҳнат ва моддий харажатлар ўсишига нисбатан ҳосилдорлик тезроқ ўсган бўлса, интенсивлаштиришнинг иқтисодий моҳияти очилган бўлар эди. масалан, харажатлар 10 фоизга ошган ҳолда ҳосилдорлик 12 фоизга ошса, демак, маҳсулот бирлигининг таннархи нисбатан пасайган бўлади.ана …
3
лса, экининг ҳосилдорлигига салбийтаъсир этиб, унинг камайишига ҳам олиб келиши мумкин. бу, ўз навбатида, интенсивлаштиришнинг маълум даражада чекланганлигидан далолат беради. бу масаланинг ечими фан – техника тараққиётидадир. фан – техника тараққиёти деганда фаннинг, технианнг ва технниг барқарор ривожланиб бориши тушинилади. бошқача қилиб айтганда, фан – техника тараққиёти – мавжуд билимлар натижасида уларнинг бойитилиши ва бойитилган билим асосида янги унимли техникалар, прогрессив технологияларнинг яратилишидир. олдингисига қараганда унимли техника ва техналогиялар яратилиши натижасидагина интенсивлаштириш чексиз ривожлантирилиши мумкин. фаннинг ривожланиши натижасида ўсимлик ва чорва ҳайвонларининг янгидан – янги хусусиятлари очилмоқда. натижада, ушбу янги хусусиятлар талабидан келиб чиққан ҳолда технологиялар ўзгаради ва маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди. бу борада фан – техника тараққиётининг ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришга таъсири чекланмаган. ишлаб чиқаришга қишлоқ хўжалиги экинлари янги навларининг жорий этилиши билан интенсивлаштириш янада кучаяди. масалан, ҳозирда пахта ва буғдойнинг серҳосил навлари яратилмоқда. бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигини янги босқичга кўтаради. ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш ишлаб чиқариш концентрациясиниоширади, корхоналарда ишлаб …
4
моддий харажатлар сарфи оширилишини кўрсатади. бу кўрсатгичларда бир гектар экин майдонига, бир бош чорва ҳайвонига сарфланаётган (харажатланинг) ресурсларнинг миқдори ифода этилади. буларга қуйдагилар киради; 1. экин майдони бирлигига тўғри келадиган асосий активлар ва айланма маблағларнинг миқдори. бу хўжаликда мавжуд асосий активлар ва айланма маблағларнинг ўртача йиллик қийматини ер (экин майдони, ҳайдаланадиган ерлар ёки қишлоқ хўжалиги ерлари) майдонига бўлиш билан аниқланади. 2. бир бирлик ер майдонига тўғри келадиган жорий харажатлар миқдори. 3. бир бирлик ер майдонига тўғри келадиган жонли ва буюмлашган меҳнатнинг умумий миқдори. 4. бир бирлик ерга тўғри келадиган энергетик қувватлар миқдори. 5. ҳар 100 гектар ерга тўғри келадиган чорва молларининг бош сони. ана шу кўрсатгичлар тизими интенсивлаштиришнинг даражасини ифода этади. интенсивлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсатгичлар унинг иқтисодий моҳиятини очиб беради. ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги бир қанча кўрсатгичлар ёрдамида аниқланади. уларга қуйдагилар киради. 1. ҳосилдорлик, цғга. 2. ер майдони бирлигидан олинаётган ялпи маҳсулот. 3. бир бирлик ер майдонидан олинадиган …
5
аффақиятга эришиш мумкин эмас. қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг бошқа бир йўналиши – ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштиришдир. меҳнат унимдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг самарали фаолият кўрсатиши иш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш даражасига боғлиқ. оғир иш жараёнларини машиналар ёрдамида бажариш нафақат иқтисодий самарадорликни оширади, балки оғир ишлардан кишиларни озод қилиш, ижтимоий масалани ҳам маълум даражада ижобий ҳал этишга олиб келади. қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг бошқа бир йўналиши ишлаб чиқаришни электрлаштиришдир. электр имкониятларидан фойдаланмасдан ишлаб чиқаришнинг бугинги ривожини кўриш мумкин эмас. ҳам интенсивлаштириш йўналишларидан биридир. кадрларнинг малакасини, билимини ошириш ҳам энг керакли йўналишлар сифатида юзага чиқади. хулоса қилиб айтганда, етиштириладиган маҳсулот миқдори ва сифатини оширишга, меҳнат унимдорлиги ошишига таъсир этувчи барча фан, техника ва техналогия ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш омиллар эътибордан қолмаслиги ва ўз ўрнида ишлатилиши лозим. ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳар қандай давлатнинг бош иқтисодий вазифаларидан биридир. ишлаб чиқаришнинг ривожланиши энг аввало, фан – техника тараққиётининг ривожланиш даражаси билан белгилана. фан ва техниканинг ривожланиши …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илмий – техник тараққиёт ва қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш"

1355577966_41069.doc www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг иқтисодий моҳияти 2. фан, техника тараққиёти ва интенсивлаштириш 3.қишлоқ хўжалигининг интенсивлаштириш даражаси ва иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг иқтисодий моҳияти иқтисодий фан ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг икки йўлини бир-биридан фарқ қилади. биринчи йўл экстенсив ривожланиш йўли бўлиб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ишлаб чиқариш жараёнига янги ва янги ресурслар (ер, чорва молларининг сони ва ҳ.к.) жалб қилиш ҳисобига таъминланади. бунда маҳсулот ҳажмининг кўпайиши асосанишлаб чиқариш омилларининг кўпайиши ҳисобига юз беради.масалан, ўтган йили хўжалик 500гектар ерга дон экиб, ҳар гектаридан 40 центнердан, жами 2000 тонна ялпи ҳос...

DOC format, 54.0 KB. To download "илмий – техник тараққиёт ва қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш", click the Telegram button on the left.