қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш асосида ривожлантириш

DOC 71,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353672293_40192.doc қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш асосида ривожлантириш www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш тушунчаси. 2. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш шакллари. қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш тушунчаси жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш қишлоқ хўжалигидаги ижтимоий меҳнат тақсимотининг турли томонларини акс эттирувчи ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш формуласидир. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштириш ижтимоий меҳнат тақсимотининг миқдор томонини акс эттириб мамлакат худудида жойлашган ҳар бир хўжалик, район, вилоят, республика қайси турдаги қишлоқ хўжалик экинлари ва улардан қанча маҳсулот олиш мумкинлиги кўрсатади. қишлоқ хўжалигини жойлаштириш қишлоқ хўжалик экинларини, чорва молларини худудий ва географик жихатдан тақсимлашдир. қишлоқ хўжалигини жойлаштириш у ёки бу районда қандай турдаги қишлоқ хўжалиги тармоқлари жойлашганлигини кўрсатади. ихтисослаштириш эса ижтимоий меҳнат тақсимотининг сифат томонини акс эттириб у ёки бу хўжаликда, районда, вилоятда, республикада қайси турдаги маҳсулот ёки тармоқ етакчи эканлигини кўрсатади. ихтисослаштириш мамлакат худудида қайси маҳсулотни етиштириш иқтисодий, табиий иқлим жихатдан қулай эканлигини кўрсатиб беради. …
2
вар маҳсулоти структураси; 2. товар маҳсулотида айрим экин турлари ёки тармоқларнинг тутган ўрни; 3. етиштирилган ялпи маҳсулот ҳажми ва сифати каби кўрсаткичлар ёрдамида белгиланади. бу кўрсаткичлар ёрдамида у ёки бу ихтисослашган район мамлакатни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан қай даражада таъминланиши даражасини аниқлаш мумкин. ҳар бир ихтисослаштирилган районнинг қишлоқ хўжалигида тутган ўрни жамият учун берадиган товар маҳсулоти ҳажми билан белгиланади. ихтисослаштириш даражасини ялпи маҳсулот миқдори билан аниқ белгилаб бўлмайди, чунки унинг бир қисми ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш учун сарфланиб жамият талабини бевосита қондиришда қатнашмайди. лекин ялпи маҳсулот структураси ялпи маҳулот етиштириш ҳаражат ва бошқа баъзи кўрсаткичлардан, шу жумладан, экни майдонлари структураси, ер майдони, ишлаб чиқариш фондларидан ихтисослаштириш даражасини аниқлашда ёрдамчи кўрсаткич сифатида фойдаланиш мумкин. ихтисослаштириш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини марказлаштириш билан бевосита боғлиқ. марказлаштириш бу маҳсулот ишлаб чиқаришни йирик корхоналар асосида тўплаш жараёнидир. бу нарса корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми жихатидан йириклашиб боришини кўрсатади. марказлаштириш …
3
таъсир этади. бу жараён ҳар хил йўллар билан рўёбга чиқади. биринчидан, ихтисослаштириш ишлаб чиқариш – марказлаштириш даражасининг ўсишига таъсир этади, ишлаб чиқариш қанча марказлашса маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги шунча юқори бўлади. бунда йирик ишлаб чиқаришнинг устунлиги келиб чиқади. майда корхоналарга нисбатан йирик корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинадиган ҳаражатлар кам, маҳсулот сифати юқори, таннархи паст, маҳсулот бирлиги ҳисобига кўп фойда яратилади. иккинчидан, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш даражаси юксалиб борса, бу жараён ўз навбатида ходимлар малакаси орта боришига олиб келади. учинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қанча илмий асосда жойлаштирилса, ихтисослаштирилса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва маҳсулотларни арзонлаштириш учун шунча кўп реал шароит яратилади. қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш кўп шароитларга ва омилларга боғлиқ. буларни табиий, иқтисодий омилларга бўлиш мумкин. бу икки омил ўз ичига кўплаб шартлар ва амалларни олади. табиий омилларга тупроқ сифати, қишлоқ хўжалик экинлари, йил давомида ривожланадиган кунлар сони, йиллик ва ойлик ўртача ҳарорат, йил мобайнидаги ёғинли кунлар, ёғиннинг ялпи миқдори …
4
этиш лозим. шаҳар атрофидаги хўжаликлар ҳар бир йирик шаҳарнинг талабини ҳисобга олинган ҳолда жойлашади ва ихтисослашади. иккинчидан, қишлоқ хўжалигини жойлаштиришда маҳсулот характери, яъни тез бузилиши қийинлиги, транспорт ҳаракати ва хоказолар ҳисобга олинмоғи лозим. учинчидан, қишлоқ хўжалигини жойлаштириш маҳсулот етиштириш учун сарфланадиган маҳсулот характери ҳисобига олинади. масалан, гўшт, тери, жун маҳсулотлари етиштириш учун хайвонларни ем-ҳашак базасига яқинлаштириш, сут, қатиқ, пишлоқ, ёғ ва бошқа маҳсулотлар етиштириш учун ем-ҳашакларни хайвонларга яқинлаштириш керак. тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштириш ва ихтисослаштиришда транспорт воситалари ҳамда йўл холати ҳисобга олиниш шарт. автомобиль, теми рйўл транспорти ҳаракати учун етарли шароит яратилмаган, районларда кўп транспорт талаб этилмайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш мақсадга мувофиқдир. лекин қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш муаммосини ҳар қилишдан олдин транспорт масаласини хал қилмоқ лозим. бешинчидан, қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ва ихтисослаштириш муаммоси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарини жойлашиши ва ривожланиши даражасига бевосита боғлиқдир. қанд ва крахмал маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар хом ашё яқинида қурилмоғи …
5
штириш ва ихтисослаштириш ерларни мелиорациялаш, суғориш, минерал ўғитлар билан таъминлаш ва бошқа агротехника тадбирларини амалга ошириш даражасига ҳам бевосита боғлиқдир. чунки ерларни қишлоқ хўжалиги оборотига қўшиш ва шу асосда янги қишлоқ хўжалиги районлари ташкил этиш, бир қатор агротехник, биологик ва химик тадбирларни амалга оширишни талаб этади. тўққизинчидан, қишлоқ хўжалиги жойлаштириш ва ихтисослаштиришни амалга ошириш иқтисодий рағбатлантиришга боғлиқ. хўжаликлар ишлаб чиқаришни илмий асосда жойлаштириш ва ихтисослаштириш асосида маҳсулот етиштиришни интенсив ривожлантиришдан иқтисодий манфаатдорликни вужудга келтириши лозим. ўнинчидан, қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш юқори малакали кадрларга эга бўлишга иқтисодий сиёсатнинг тўғри амалга оширишга боғлиқдир. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш характерига кўра асосий, қўшимча ва ёрдамчи соҳаларга бўлинади. ишлаб чиқаришнинг бу хилда ихтисослашиши ер, меҳнат ва моддий ресурслардан унумли фойдаланиш ва шу асосда кўпроқ хилма-хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имконини беради. асосий соҳа дейилганда ялпи ва товар маҳсулоти улуши жихатидан асосий ўринни эгаллаб, корхна иқтисодиётининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш асосида ривожлантириш" haqida

1353672293_40192.doc қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш асосида ривожлантириш www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш тушунчаси. 2. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш шакллари. қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш тушунчаси жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш қишлоқ хўжалигидаги ижтимоий меҳнат тақсимотининг турли томонларини акс эттирувчи ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш формуласидир. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштириш ижтимоий меҳнат тақсимотининг миқдор томонини акс эттириб мамлакат худудида жойлашган ҳар бир хўжалик, район, вилоят, республика қайси турдаги қишлоқ хўжалик экинлари ва улардан қанча маҳсулот олиш мумкинлиги кўрсатади. қишлоқ хўжал...

DOC format, 71,5 KB. "қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва марказлаштириш асосида ривожлантириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.